Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 14.08.1997 йилдаги 396-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.08.1997 йилдаги 396-сон
Kuchga kirish sanasi
14.08.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йилда пахта йиғим-терим мавсумини ташкилий равишда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил пахта ҳосилини йиғиштириб олишга ўз вақтида тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, пахта маҳсулоти ҳажмларини кўпайтириш ва сифатини яхшилашда қишлоқ хўжалиги ходимларининг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш давомида пайдо бўлувчи масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун 1-иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси хўжаликларнинг йиғим-теримга тайёрлигини пухта таҳлил қилсинлар ва моддий-техника базанинг йиғим-теримга ва пахта тайёрлашга 1 сентябргача тайёрлаб қўйилишини ва йиғим-терим мавсумини юқори ташкилий даражада ўтказишни таъминловчи қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Пахта толаси давлат хариди ҳажми Вазирлар Маҳкамасининг «1997 йилда пахта етиштириш ҳажмлари тўғрисида» 1996 йил 13 декабрдаги 441-сон қарорига мувофиқ белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жаҳон бозорида пахта толаси нархининг 80 фоизи даражасидан келиб чиқиб пахтани қайта ишлаш ва толани транспортда ташиш харажатларини ҳисобга олиб 1997 йил ҳосили пахта хом ашёсининг янги харид нархлари прейскурантини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси топширилган пахта хом ашёси учун хўжаликлар билан унинг қийматининг 90 фоизи ҳисобидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилсин, узил-кесил ҳисоб-китоблар қайта ишлаш якунлари бўйича қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳосилни йиғиштириб олишда моддий рағбатлантиришни кучайтириш учун хўжаликларга пахта теришда қуйидаги чегараланган миқдорларда ҳақ тўлаш тавсия этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки қаторли пахта териш машинасида терилган кондицион оғирлиги 1 тонна бўлган пахта учун — камида 90 сўм, тўрт қаторли машинада терилганда — 55 сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлда терилган 1 килограмм ўрта толали пахта учун — камида 3,5 сўм, ингичка толали пахта учун камида 4,5 сўм.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғим-терим ишларида банд бўлганлар билан ҳар беш кунда ҳисоб-китоб қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжаликлар раҳбарларининг эътибори юқори сортли пахта териб олиниши учун теримчиларни рағбатлантиришни назарда тутган ҳолда йиғим-терим мавсумининг дастлабки кунларидан бошлаб пахта терими учун энг юқори ҳақ белгиланиши зарурлигига қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси (Муллажонов) агросаноат комплексида меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий даражасини мазкур бандга мувофиқ қайта кўриб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Марказий банк, «Пахта-банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўзтадбиркорбанк», «Мевасабзавотбанк» теримчилар билан, шунингдек пахтани юклаш, тушириш, тайёрлаш, транспортда ташиш ва жойлаштириш ва ишлов беришда, пахта териш техникасига техник хизмат кўрсатиш ва тузатиш билан банд бўлган ходимлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш учун хўжаликларни ва пахта тозалаш заводларининг тайёрлов пунктларини нақд пул билан таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси (Юсупбеков), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Жуманиёзов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари хўжаликларга дефолиантлар етказиб берилишини ва ғўза баргини тўкиш 2-иловага мувофиқ ҳажмларда ва муддатларда ўтказилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (Рўзметов) «Ўзагрокимётаъминот» давлат-акционерлик бирлашмасининг буюртманомалари бўйича ғўза баргини тўкиш учун зарур миқдорда самолётлар ва вертолётлар ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Жуманиёзов), «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу йилнинг 25 августига қадар машиналарни тракторларга тиркаган ҳолда, пахта териш техникасини, юклаш — транспортда ташиш воситаларини тўлиқ тайёр ҳолга келтирсинлар, териш-транспорт отрядларини механизаторлар ва тузатиш-хизмат кўрсатиш ходимлари билан бутласинлар. Хўжаликларда ва тузатиш корхоналарида двигателлар, узеллар ва агрегатларни, бошқа зарур материалларни алмаштириш фондлари ташкил этсинлар. Ҳар бир пахта териш машинасини ишга қўйишнинг техникавий талабларига мувофиқ уларни тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда комиссиялар томонидан қабул қилинишини ташкил этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта териш машиналарини пахта йиғим-теримига 3-иловага мувофиқ миқдорларда чиқарсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта териш машиналаридан унумли фойдаланиш мақсадида уларни терим-транспорт отрядлари таркибида жамласинлар ва ишлашини ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» Холдинг компанияси (Матчонов) пахта йиғим-терими мавсуми бошланишига қадар қишлоқ хўжалигига 1000 та пахта териш машинаси, шу жумладан, хўжалик синовларини ўтказиш учун 50 та горизонтал шпинделли пахта териш машинаси, шунингдек «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси ташкилотлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ тракторлар, прицеплар, кўрак териш машиналари ва эҳтиёт қисмлар етказиб берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов) пахта териш машиналарини сотиб олсин ва уларни асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари машина-трактор парклари балансига қабул қилсин ҳамда 3-иловага мувофиқ уларнинг юқори унум билан ишлатилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент вилоятидан ҳосилни йиғиб-териб олишга пахта териш техникаси ва меҳнат ресурсларини сафарбар қилиш юзасидан шартномалар тузилишини ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси (Матчонов) ва «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов) пахта териш техникасини мавсумга тайёрлашни тугаллашда хўжаликларга техникавий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун саноат корхоналарини вилоятларга 4-иловага мувофиқ бириктирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси (Тожиев) ёнилғи-мойлаш материаллари 1997 йил сентябрь — ноябрь ойларида хўжаликларга, машина-трактор паркларига ва пахта тозалаш корхоналарига йиғим-терим ишларини, тайёрлов пунктларида пахтага ишлов беришни кузги шудгорлашни ва бошоқли дон экишни узлуксиз ўтказиш учун зарур бўлган ҳажмларда, улар қийматининг 15 фоизини олдиндан ундирмаган ҳолда, ҳисоб-китобларни пахта хом ашёсининг пахта тозалаш заводларига сотилишига қараб биринчи навбатда амалга ошириш шарти билан, етказиб берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекбирлашув, «Ўзбексавдо» ва «Ёғмойтамакисаноат» уюшмалари, «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси жойларда кўчма савдо ташкил этиб қишлоқ аҳолисини ва пахта терими қатнашчиларини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масалаларини ўз вақтида ҳал этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги пахта йиғим-теримида банд бўлган ходимларга тиббий хизмат кўрсатиш чора-тадбирларини белгиласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳосилни йиғиштириб олиш даврида теримчиларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этсин, санъат ва адабиёт усталарининг хўжаликларга боришларини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 14 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
396-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги 396-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йилда пахта йиғим-терим мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича республика комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жўрабеков И. Ҳ. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси‎
Муҳитдинов А. И. ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари ‎
Жуманиёзов М. Ж. ‎ —‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, комиссия раисининг ўринбосари
Алимов Т. А.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)‎
Жалолов Ё. Ж.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича) ‎
Ғаниев Э. М. ‎ —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар вазири ‎
Олимжонов В. М. ‎ —‎ «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси раиси ‎
Зикриёев Э.‎ —‎ «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси раиси ‎
Ҳамраев Н. Р.‎ —‎ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори‎
Матчонов Р. Д. ‎ —‎ «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси раиси ‎
Юсупбеков Н. Р. ‎ —‎ «Ўзкимёсаноат» уюшмаси раиси‎
Тошматов К. ‎ —‎ «Пахта-банк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари ‎
Нурмуродов М. Б.‎ —‎ Марказий банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари ‎
Рўзметов А. Ғ. ‎ —‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси бош директори вазифасини бажарувчи ‎
Зинин В. И.‎ —‎ Молия вазирининг ўринбосари ‎
Ҳасанов Э. М. ‎ —‎ Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар маркази директори‎
Тожиев Э.‎ —‎ «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси бош директори‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги 396-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йилда ғўза баргини тўкишнинг ҳисоблаб чиқилган ҳажмлари ва муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Дефолиация қилинадиган майдон,

минг гектар

Ғўза баргини тўкишнинг тахминий муддатлари

бошланиши

тугалланиши

Корақалпоғистон Республикаси

120

5.09

20.09

вилоятлар:

Андижон

90

20.08

5.09

Бухоро

110

5.09

20.09

Жиззах

110

5.09

20.09

Қашқадарё

173

30.08

15.09

Навоий

40

5.09

20.09

Наманган

90

25.08

10.09

Самарқанд

87

5.09

20.09

Сурхондарё

120

1.09

15.09

Сирдарё

130

5.09

20.09

Тошкент

100

5.09

20.09

Фарғона

80

5.09

20.09

Хоразм

50

1.09

10.09

Республика бўйича

1300

20.08

20.09

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги 396-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга пахта териш машиналарини чиқариш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТОПШИРИҚ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Мавжуд пахта териш машиналари

Янги машиналар келиши

Жами йиғим-теримда қатнашади

Машинада пахта териш топшириғи, минг тн

жами

ш.ж. горизонтал шпинделли

Қорақалпоғистон Республикаси

1058

52

2

1110

116

вилоятлар:

Андижон

356

2

2

358

38

Бухоро

526

26

3

552

58

Жиззах

1720

280

9

2000

210

Қашқадарё

2175

200

8

2375

249

Навоий

135

2

2

137

14

Наманган

476

4

2

480

50

Самарқанд

272

3

2

275

29

Сурхондарё

373

2

2

375

39

Сирдарё

1800

420

11

2220

233

Тошкент

1300

5

3

1305

137

Фарғона

256

2

2

258

27

Хоразм

220

2

2

222

23

Жами

10667

1000

50

11667

1223

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: машинада териш топшириғи ҳар бир машинага ўртача 105 тоннадан ҳисоблаб чиқарилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги 396-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси ва «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси заводларининг пахта териш техникасини тайёрлашни тугаллаш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлашда ёрдам кўрсатиш учун вилоятларга
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БИРИКТИРИЛИШИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корақалпоғистон Республикаси‎ —‎ «Тошкент трактор заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси
‎Нукус «Дауит» акциядорлик жамияти‎
Жиззах вилояти‎ —‎ Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи
‎Асака таъмирлаш заводи
‎Тошкент агрегат заводи
‎Ўртаовул «Ўзгидравлика» акциядорлик жамияти
‎Тошкент тўқимачилик машинасозлиги заводи
‎Ўзбекистон станоксозлик заводи
Қашқадарё вилояти‎ —‎ Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ишлаб чиқариш бирлашмаси
‎Қарши таъмирлаш заводи
‎Тошкент тажриба-тузатиш механика заводи
Сирдарё вилояти‎ —‎ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ишлаб чиқариш бирлашмаси
‎Далварзин таъмирлаш заводи
‎Тошкент экскаватор заводи
‎Қўқон таъмирлаш заводи‎