Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 14.07.2010 йилдаги 152-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.07.2010 йилдаги 152-сон
Kuchga kirish sanasi
14.07.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва микромолиялаштиришни ривожлантириш. 2-фаза» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни уларни кредитлашни кенгайтириш ҳисобига жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, микромолиялаштиришни янада рағбатлантириш, шунингдек тижорат банкларининг кредит ресурсларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгаши 2010 йил 21 апрелда Ўзбекистон Республикасига «Кичик ва микромолиялаштиришни ривожлантириш. 2-фаза» лойиҳасини амалга ошириш учун қайтариш муддати 20 йил, шу жумладан имтиёзли даври беш йил бўлган 50 млн АҚШ доллари миқдорида қарз бериш, шунингдек лойиҳада иштирок этаётган тижорат банклари, микромолиялаштириш ташкилотлари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг салоҳиятини оширишга техникавий кўмаклашиш мақсадида 600 минг АҚШ доллари миқдорида грант беришни маъқуллаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Қарз битими, шунингдек Осиё тараққиёт банки билан лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган тижорат банклари — «Агробанк» очиқ акциядорлик тижорат банки, «Хамкор банк» очиқ акциядорлик тижорат банки ва «Ипак йўли» очиқ акциядорлик инновация тижорат банки ўртасидаги лойиҳа битимлари 2010 йил 1 майда имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳа амалга оширилиши ҳамда лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган тижорат банклари фаолияти мувофиқлаштирилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳада иштирок этаётган тижорат банклари лойиҳанинг тегишли компонентларини амалга ошириш бўйича агентлар, Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ва грантидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул ҳисобланадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари тижорат банклари томонидан кейинчалик хорижий ва миллий валютада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, шунингдек микромолиялаштириш ташкилотларига кредитлар (субқарзлар) бериш учун лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи тижорат банкларига қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар асосида қайта молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайтариш, шунингдек қарз бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлаш лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи тижорат банклари томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи тижорат банклари бир қарз олувчига 20 минг АҚШ доллари миқдорида ёки Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги эквивалентда кредитлар (субқарзлар) берадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатиб ўтилган лойиҳа доирасида жалб қилинган субқарзлар ҳисобига микромолиялаштириш ташкилотлари томонидан бериладиган микрокредитлар ва микроқарзлар эквивалентда 1 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи тижорат банкларига Осиё тараққиёт банкининг қарзини бериш жадвали 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайтариш ҳамда қарз бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлаш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи 1-иловага мувофиқ тижорат банклари билан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битими, Ўзбекистон Республикаси билан лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи тижорат банклари ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 14 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152-сон