Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 09.11.2004 йилдаги 532-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 09.11.2004 йилдаги 532-сон
Kuchga kirish sanasi
09.11.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган Хоразм Маъмун академиясининг бой илмий меросини ҳар томонлама ўрганиш, ёш авлод қалбида миллий ифтихор ва мамлакатимизнинг тарихий ўтмишига чуқур ҳурмат туйғусини камол топтириш, шунингдек Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллик юбилейи юксак ташкилий даражада нишонланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 32-сессиясида Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш бўйича юбилей тадбирларида ЮНЕСКОнинг иштирок этиши ҳақида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитаси таркиби ҳамда тадбирлар дастури 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилий қўмита (Ш.М.Мирзиёев) Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича 2-иловага мувофиқ чора-тадбирлар комплексининг амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» маркази, «Ибн Сино» ҳамда «Олтин мерос» жамғармалари, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2005 йил октябрь ойида «Хоразм Маъмун академияси ва унинг жаҳон илм-фани тараққиётидаги ўрни» мавзусида халқаро илмий конференция ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хоразм вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда жамғармалар билан биргаликда Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш доирасида Урганч ва Хива шаҳарларида ўтказилиши белгиланган тадбирларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзбектуризм» миллий компанияси Хоразм Маъмун академиясининг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган тарихий ҳиссасининг кенг реклама ва тарғиб қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказилишини кенг ёритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 9 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
532-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 ноябрдаги 532-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.‎ Мирзиёев Ш.М.‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ташкилий қўмита раиси ‎
2.‎ Қосимов Р.С.‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Олий ва ўрта махсус таълим вазири, ташкилий қўмита раиси ўринбосари‎
3.‎ Бобожонов И. ‎ Хоразм вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари ‎
4.‎ Султонов Х.М.‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида) ‎
5.‎ Азизхўжаев А.А.‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири ‎
6.‎ Аъзамов Қ. ‎ Республика «Маънавият ва маърифат» маркази раҳбари ‎
7.‎ Каримов А.‎ «Олтин мерос» жамғармаси раиси‎
8.‎ Жўраев Т.И.‎ Халқ таълими вазири ‎
9.‎ Бобокалонов З. ‎ Ички ишлар вазирининг ўринбосари ‎
10.‎ Икромов А. ‎ Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияси масъул котиби ‎
11.‎ Йўлдошев Б.С.‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти‎
12.‎ Эргашев Ш.‎ Ибн Сино жамғармаси раиси‎
13.‎ Норов В.И. ‎ Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари‎
14.‎ Шоғуломов Р.Ш.‎ Матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори ‎
15.‎ Кўчимов А.К. «Ўзтелерадио» компанияси раиси‎
16.‎ Ҳазратқулов М.‎ Миллий ахборот агентлиги бош директори‎
17.‎ Тохтаев А.Р. ‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси ‎
18.‎ Избасаров А.Ф.‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари ‎
19.‎ Орипов А. ‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ‎
20.‎ Мурод Муҳаммад Дўст ‎ «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори ‎
21.‎ Ҳусанбоев Б.М. ‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси ‎
22.‎ Сафаров К. ‎ Маъмун академияси раиси ‎
23.‎ Қўзиев Т. ‎ Бадиий академия раиси ‎
24.‎ Убайдуллаев Б.‎ Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси‎
25.‎ Мадаминов М.‎ Хоразм вилоятининг Хива тумани ҳокими‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 ноябрдаги 532–сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎ Тадбирлар мазмуни‎ Муддатлари‎ Бажариш учун масъуллар‎
‎I. ЮНЕСКО иштирокидаги халқаро тадбирлар
1.‎

«Хоразм Маъмун академияси ва унинг дунё илм-фани тараққиётидаги ўрни» мавзуида халқаро илмий конференция ўтказиш‎

2005 йил
‎октябрь ‎
Фанлар академияси, ‎Ташқи ишлар вазирлиги, ‎Бадиий академия, ‎Хоразм вилояти ҳокимлиги ‎
2.‎

«Хоразм Маъмун академияси ва унинг дунё илм-фани тараққиётидаги ўрни» мавзуида халқаро илмий конференция маърузалари тезисларини эълон қилишга тайёрлаш ‎

2005 йил
‎октябрь-
‎ноябрь‎
ЮНЕСКО ишлари бўйича республика
‎миллий комиссияси‎
3.‎

Хоразм Маъмун академиясини замонавий компьютер техникаси билан жиҳозлаш‎

2004 йил
‎ноябрь-
‎декабрь ‎
ЮНЕСКО ишлари бўйича республика
‎миллий комиссияси ‎
4.‎

Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларини ўтказиш‎

2005 йил
‎октябрь-
‎ноябрь ‎
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,
‎‎«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси,
‎Хоразм вилояти ҳокимлиги ‎

‎II. Илмий-тадқиқот ва ноширлик ишлари‎

5.‎

Хоразм Маъмун академиясининг миллий ва жаҳон фани хазинасига қўшган ҳиссасини очиб беришга доир илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ушбу ишларнинг натижаларини нашр этиш‎

2004-2005
‎йиллар
‎давомида ‎
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ‎Халқ таълими вазирлиги, ‎Фанлар академияси ‎
6.‎

Хоразм Маъмун академияси ҳақида илмий ва бадиий асарларни чоп этиш‎

2004-2005
‎йиллар
‎давомида ‎
Фанлар академияси,
‎Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги,
‎«Шарқ» матбаа компанияси ‎
7.‎

Хоразм Маъмун академияси тўғрисида илмий-оммабоп ҳужжатли фильм яратиш‎

2005 йил ‎ «Ўзбеккино» Миллий агентлиги,
‎Хоразм вилояти ҳокимлиги ‎
8.‎

«Хоразм воҳасининг таниқли илм-фан намояндалари сиймоси тасвирий санъат асарларида» кўргазмасини ташкил этиш‎

2004-2005
‎ йиллар
‎ давомида‎
Хоразм вилояти ҳокимлиги,
‎Бадиий академия ‎
9.‎

Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигига бағишланган почта маркалари, конвертлар чиқариш ва уларнинг савдосини ташкил этиш‎

2005 йил ‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш
‎агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва
‎ахборот агентлиги‎

‎‎III. Оммавий-маърифий ва ташкилий тадбирлар

10.‎

Ўқув юртларида Хоразм Маъмун академияси олимларининг хизматларини тарғиб этишга йўналтирилган маърифий курсларни ташкил этиш‎

2004-2005
‎йиллар
‎давомида ‎
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
‎Халқ таълими вазирлиги,
‎Фанлар академияси ‎
11.‎

Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни акс эттирувчи туркум телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ташкил этиш, оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда материаллар бериб бориш ‎

2004-2005
‎ йиллар
‎ давомида ‎
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги,
‎«Ўзтелерадио» компанияси,
‎Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,
‎«Жаҳон» ахборот агентлиги ‎
12.‎

Хоразм Маъмун академиясининг жаҳон тамаддунини ривожлантиришдаги тарихий ҳиссасини чет элда ва мамлакат ичида кенг реклама ва тарғиб этишни таъминлаш‎

2004-2005
‎ йиллар
‎давомида ‎
«Ўзбектуризм» миллий компанияси,
‎Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги,
‎ Фанлар академияси‎
13.‎

Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллиги рамзини тайёрлаш‎

2005 йил ‎ Бадиий академия,
‎Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ‎