Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022 19.11.2013 йилдаги 310-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.11.2013 йилдаги 310-сон
Kuchga kirish sanasi
25.11.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида тадбиркорлик субъектлари томонидан темир йўл транспорти соҳасида рухсат бериш тартиботларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектлари томонидан темир йўл транспорти соҳасида рухсат бериш тартиботларидан ўтишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳаларини ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларини уларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекцияси, вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 19 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
310-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 ноябрдаги 310-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳаларини ҳамда фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларини уларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ўтказилган экспертиза натижалари бўйича объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳаларни ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ схема ва шакл бўйича хулоса (кейинги ўринларда хулоса деб аталади) бериш учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Транспорт вазирлиги) томонидан объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳаларини ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларини уларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — хулоса олиш учун ҳужжатларни Транспорт вазирлигига тақдим этадиган тадбиркорлик субъекти — юридик шахс;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспорти объекти (кейинги ўринларда объект деб аталади) — фойдаланилаётган темир йўл инфратузилмаси (темир йўл инфратузилмасининг участкалари); темир йўл инфратузилмасининг таркибий қисмлари (йўллар, темир йўл электр таъминоти, бошқариш, назорат қилиш, сигнализация ва алоқа, станция кичик тизимлари); ташкил этилган темир йўл ҳаракат таркиби ва унинг таркибий қисмлари (поездлар, монёврли таркиблар, тиркамаларнинг кичик тизимлари); умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти, эгалари жисмоний шахслар ҳисобланадиган идоравий темир йўл кириш йўллари ҳамда ва темир йўл кириш йўллари, шунингдек технологик темир йўл транспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспорти маҳсулоти (кейинги ўринларда маҳсулот деб аталади) — темир йўл транспорти учун янгидан тайёрланадиган маҳсулотлар: темир йўл ҳаракат таркиби ва (ёки) унинг таркибий қисмлари, шунингдек темир йўл транспорти инфратузилмаси кичик тизимларининг таркибий қисмлари элементлари ёки унинг кичик тизимлари таркибий қисмлари элементларининг йиғиндиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспорти технологияси (кейинги ўринларда технология деб аталади) — темир йўл транспорти соҳасида фойдаланиладиган методлар ва жараёнлар йиғиндиси, шунингдек темир йўл транспорти маҳсулотини тайёрлашга, унга хизмат кўрсатишга, уни таъмирлашга ва (ёки) ундан фойдаланишга йўналтирилган ташкилий чора-тадбирлар, операциялар ва усуллар комплексини ўз ичига оладиган техник ишлаб чиқариш усулларининг илмий тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертиза — лойиҳалар ҳужжатларини ва объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишлари ҳужжатларини уларнинг темир йўл транспорти соҳасидаги талабларга мувофиқлиги юзасидан Транспорт вазирлиги томонидан кўриб чиқиш. Экспертизани амалга ошириш давомида тақдим этилган ҳужжатларнинг ва техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги аниқланади.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Хулоса 5 йил муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Рухсат бериш талаблари ва шартлари

4. Ариза берувчи томонидан лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини амалга оширишда рухсат бериш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига мажбурий риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаракат хавфсизлигини, техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги талаблари ва нормаларини, ишлаб чиқариш санитарияси ва экологиясини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник асбоб-ускуналарнинг, мосламалар ва инструментларнинг, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимларнинг темир йўл транспортида белгиланган талабларга мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини хулосада кўрсатилган доирада амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида Транспорт вазирлигини хабардор қилиш.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Хулоса олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Хулоса олиш учун ариза берувчи Транспорт вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган хулоса бериш тўғрисидаги ариза; ушбу Низомнинг 3-иловасига* мувофиқ шакл бўйича объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг лойиҳалари ҳамда фойдаланишга қабул қилиб олиш ишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот раҳбарияти томонидан белгиланган ташкилотнинг ички назорати бўйича ариза берувчининг талаблари келтирилган ҳолда, темир йўл транспорти соҳасидаги ишларни бажариш учун ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган, ариза берувчи томонидан ишлаб чиқилган, темир йўл транспорти соҳасида амалга ошириладиган ишларни бажариш технологияси (темир йўл ҳаракат таркибининг хизмат муддатини узайтириш учун техник диагностика методикаси).
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Хулоса олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан Транспорт вазирлигига бевосита, уларнинг олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Хулоса олиш учун Транспорт вазирлигига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат Транспорт вазирлиги томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги билан ариза берувчига дарҳол берилади (юборилади).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Аризани кўриб чиқиш ва хулоса бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Транспорт вазирлиги аризани кўриб чиқади, лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини экспертизадан ўтказади, сўнгра ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмайдиган муддатда хулоса беради ёки хулоса беришни рад этади. Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Агар Транспорт вазирлиги ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган муддат мобайнида ариза берувчига хулосани бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу муддат ўтгач ариза берувчи, бу тўғрида Транспорт вазирлигини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, ўзи амалга ошириш учун хулоса олмоқчи бўлган лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда, Транспорт вазирлиги ариза берувчининг ёзма шаклдаги хабарномасини олгач, беш иш куни мобайнида унга хулоса бериши шарт. Хулоса олингунгача, қабул қилиб олинган санаси кўрсатилган ҳолдаги тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати ҳамда ариза берувчи томонидан Транспорт вазирлигига юборилган хабарнома хулосага тенглаштирилади ҳамда лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Транспорт вазирининг ўринбосари Транспорт вазирлигининг лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни бериш бошқармасининг мутахассислари томонидан тайёрланган ушбу Низомга 4-иловага* биноан шакл бўйича мувофиқлик тўғрисидаги далолатнома асосида хулосани имзолайди ёки уни беришни рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт вазири ўринбосарининг имзоси гербли муҳр билан тасдиқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Транспорт вазирлиги ариза берувчига хулосани беради (юборади) ёки уни тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай хулоса беришнинг рад этилгани тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади. Хулоса берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Хулоса бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқ бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжуд бўлганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулоса беришнинг бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Хулоса беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига, рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (тақдим этилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат хулоса беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Хулоса беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, хулоса бериш ёки уни беришни рад этиш Транспорт вазирлиги томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисида ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Тадбиркорлик субъектининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабабларининг Транспорт вазирлиги томонидан кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабабларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ ҳолдаги рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Хулоса беришининг рад этилгани тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ариза берувчи берган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва Транспорт вазирлиги томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ариза берувчи хулоса беришнинг рад этилгани, шунингдек Транспорт вазирлиги мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) тўғрисида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Хулосани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ариза берувчи қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта расмийлаштиришдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида Транспорт вазирлигига, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида хулосага эга бўлган ариза берувчилар қўшиб юборилган тақдирда, хулосани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулосадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, хулоса ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар ариза берувчи томонидан Транспорт вазирлигига ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган тартибда тақдим этилади.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Хулоса қайта расмийлаштирилгунгача хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган ёки унинг ҳуқуқий вориси хулосада кўрсатилган лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини ариза қабул қилиб олинган санаси Транспорт вазирлиги томонидан кўрсатилган ҳолдаги хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида амалга оширади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Хулосани қайта расмийлаштиришда Транспорт вазирлиги берилган хулосалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Хулосаларни қайта расмийлаштириш ва бериш тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза Транспорт вазирлиги томонидан олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Хулосани қайта расмийлаштирилганлик учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Аризанинг амал қилиш муддати тугагач у ариза берувчининг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Хулосанинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризаТранспорт вазирлигига хулосанинг амал қилиш муддати ўтгунгача берилиши керак. Хулосанинг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Хулоса йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда ариза берувчининг аризаси бўйича хулосанинг дубликати берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Транспорт вазирлиги хулоса дубликатини ариза, шунингдек у яроқсиз ҳолга келганда хулосанинг асл нусхаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бериши (юбориши) шарт. Хулоса дубликати берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Хулосанинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва хулосани бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Хулосанинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва хулосани бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қуйидагилар хулосанинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишлардан бош тортиш;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар юзасидан хулоса берилган лойиҳаларни ҳамда объектлар, маҳсулотлар ва технологияларни қабул қилиб олиш ишларини амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд бундай зарар етказилишининг аниқ хавфини туғдириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Берилган хулосаларнинг реестри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Транспорт вазирлиги берилган хулосалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Берилган хулосалар реестрида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, телефони;

хулосанинг берилган санаси ва тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хулосанинг амал қилиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хулосани қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хулосанинг амал қилиш муддатини тўхтатишнинг асоси ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хулосани бекор қилишнинг асоси ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хулоса дубликатини беришнинг асоси ва санаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 ноябрдаги 310-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом амалга оширилган келишиш натижалари бўйича муайян муддатга, ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ схема ва шакл бўйича ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) бериш учун ташкилотларнинг локомотивлари, юк ва изотермик вагонларининг (кейинги ўринларда ҳаракатланадиган темир йўл таркиби деб аталади) хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Транспорт вазирлиги) билан келишиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи — хизмат қилиш муддати тамом бўлган ёки тамом бўлаётган ўзининг ҳаракатланадиган темир йўл таркибига эга бўлган, Транспорт вазирлигига гувоҳнома олиш учун ҳужжатларни тақдим этувчи тадбиркорлик субъекти — юридик шахс;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишининг белгиланган муддати — белгиланган халқаро нормаларга ва ушбу Низомга 3-иловага* мувофиқ тайёрловчи завод томонидан назарда тутилган, унга эришилганда ҳаракатланадиган темир йўл таркибидан фойдаланиш, техник ҳолатидан қатъи назар, тўхтатилиши керак бўлган фойдаланишнинг календарь давом этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддати — ҳаракатланадиган темир йўл таркибидан фойдаланиш бошлангандан бошлаб фойдаланишнинг календарь давом этиши ёки чекланган ҳолатга ўтгунга қадар таъмирлашдан кейин унинг тикланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган эксперт ташкилот — ҳаракатланадиган темир йўл таркибига техник ташхис қўйиш бўйича ишларни бажариш ваколати берилган ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник ечим — махсус эксперт ташкилоти томонидан берилган, ариза берувчи билан келишилган ҳамда техник асос ва ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишининг белгиланган муддатини узайтириш шартлари мавжуд бўлган ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати — ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишини узайтириш муддатига мувофиқдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишининг янги муддатини ҳисоблаш гувоҳнома берилган санадан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Рухсат бериш талаблари ва шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат муддатини узайтиришда қуйидагилар рухсат бериш талаблари ва шартларига киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатини узайтиришда қонунчиликка мажбурий риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаракат хавфсизлигини, техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гувоҳномада кўрсатилган доираларда локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатини узайтириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта рўйхатдан ўтгандан кейин ариза берувчининг номи ёки турган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида етти иш куни мобайнида Транспорт вазирлигини хабардор қилиш.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Гувоҳномани олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Гувоҳномани олиш учун ариза берувчи Транспорт вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 4-иловага* мувофиқ шакл бўйича қуйидагилар: ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий ҳуқуқий шакли; хизмат қилиш муддатини узайтириш таклиф этилаётган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг сони ва типи (серияси) кўрсатилган ҳолда гувоҳнома бериш тўғрисидаги ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 5-иловага* (локомотивлар учун), 6-иловага* (вагонлар учун) мувофиқ шакллар бўйича ихтисослаштирилган эксперт ташкилот томонидан расмийлаштириладиган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги техник ечим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Гувоҳнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан Транспорт вазирлигига бевосита, улар олинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқаси ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Гувоҳнома олиш учун Транспорт вазирлигига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва рўйхат Транспорт вазирлиги томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади).
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Аризани кўриб чиқиш ва гувоҳномани бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Транспорт вазирлиги ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатларни қабул қилиш санасидан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, шу жумладан ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган аризани кўриб чиқиш муддатида аризани кўриб чиқади, гувоҳномани беради ёки уни беришни рад этади. Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агар Транспорт вазирлиги ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддат мобайнида ариза берувчига гувоҳномани бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи бу ҳақда Транспорт вазирлигини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда техник ечимда кўрсатилган муддатда ариза берилган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатларини узайтириш ҳуқуқига эга бўлади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда Транспорт вазирлиги ариза берувчининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга гувоҳнома бериши шарт. Гувоҳнома олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг рўйхати улар қабул қилинган сана тўғрисида қўйилган белги ва ариза берувчи томонидан Транспорт вазирлигига юборилган ёзма хабарнома билан биргаликда гувоҳномага тенглаштирилади ва техник ечимда кўрсатилган муддатда ариза берилган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатларини узайтириш учун асос ҳисобланади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Транспорт вазирининг ўринбосари Транспорт вазирлигининг лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни бериш бошқармасининг мутахассислари томонидан тайёрланган 7-иловага* мувофиқ шакл бўйича мувофиқлик тўғрисидаги далолатнома асосида гувоҳномани имзолайди ёки уни беришни рад этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1 — 7-иловалар рус тилидаги матнда берилган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Транспорт вазирининг ўринбосари имзоси гербли муҳр билан тасдиқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Транспорт вазирлиги тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай ариза берувчига гувоҳномани беради (юборади) ёки уни бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклда уни хабардор қилади. Гувоҳнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Гувоҳномани бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаби билан хулоса бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Гувоҳномани бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига рад этишнинг сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат гувоҳнома бериш рад этилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ариза берувчи томонидан гувоҳномани бериш рад этилиши учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, гувоҳномани бериш ёки уни беришни рад этиш Транспорт вазирлиги томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Транспорт вазирлиги томонидан олдин ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди, олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларини кўрсатиш бундан мустасно.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Гувоҳномани бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва Транспорт вазирлиги томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ариза берувчи гувоҳномани бериш рад этилиши, шунингдек Транспорт вазирлиги мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Гувоҳномани беришда Транспорт вазирлиги билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ўзаро ҳамкорлиги тартиби
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Транспорт вазирлиги гувоҳномани беришда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. «Бир ойна» бўйича гувоҳномани беришда Транспорт вазирлиги билан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ўзаро ҳамкорлиги айирбошлаш воситасида, шу жумладан электрон почта, гувоҳнома бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни айирбошлаш орқали амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Транспорт вазирлигидан ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ҳужжатларни кўриб чиқиши ва техник ечимни келишиши ёхуд Транспорт вазирлигига асосланган ёзма мулоҳазалар ва таклифларни тақдим этиши шарт.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Гувоҳномани қайта расмийлаштириш, унинг дубликатини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ариза берувчи — юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки турган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида Транспорт вазирлигига ариза бериши шарт.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида гувоҳномага эга бўлган ариза берувчилар қўшиб юборилган тақдирда, гувоҳномани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гувоҳномадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, гувоҳнома ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи томонидан ҳужжатлар Транспорт вазирлигига ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган тартибда тақдим этилади.
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси ариза қабул қилинган сана тўғрисида Транспорт вазирлигининг белгиси билан биргаликда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида гувоҳномада кўрсатилган локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатини узайтиради.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Гувоҳномани қайта расмийлаштиришда Транспорт вазирлиги берилган гувоҳномалар реестрига ўзгартиришлар киритади. Гувоҳномани қайта расмийлаштириш ва бериш тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза Транспорт вазирлиги томонидан олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Гувоҳнома қайта расмийлаштирилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгач у ариза берувчининг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Транспорт вазирлигига гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар берилиши керак. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ариза берувчининг аризасига кўра унга гувоҳноманинг дубликати берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Транспорт вазирлиги гувоҳноманинг дубликатини ариза, шунингдек у яроқсиз ҳолга келган тақдирда гувоҳноманинг асл нусхаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда беради (юборади). Гувоҳноманинг дубликати берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, гувоҳномани бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Қуйидагилар гувоҳноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўлувчи рухсат бериш талаблари ва шартлари бир марта қўпол равишда бузилишига тегишлидир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этишни текширишдан бош тортиш;
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гувоҳнома берилган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши ёхуд бундай зарар етказилишининг реал хавфи яратилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Берилган гувоҳномалар реестри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Транспорт вазирлиги берилган гувоҳномалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Берилган гувоҳномалар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, телефони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гувоҳнома берилган сана ва унинг тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гувоҳноманинг амал қилиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гувоҳномани қайта расмийлаштиришнинг асоси ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гувоҳнома дубликатини беришнинг асоси ва санаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ихтисослаштирилган эксперт ташкилот хизмат қилиш муддатини узайтиришга тақдим этилган ҳаракатланадиган темир йўл таркибининг ўтказилган техник ташхиси холислиги, ишончлилиги, асосланганлиги, тўлиқлиги, тайинланган таъмирлашнинг тури ва ҳажми ҳамда техник ечим билан белгиланган ҳаракатланадиган темир йўл таркиби хизмат қилишининг янги муддати тўғри танланганлиги учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 617-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)