Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 09.10.2002 йилдаги 349-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 09.10.2002 йилдаги 349-сон
Kuchga kirish sanasi
09.10.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атоқли ўзбек шоири, академик Ғафур Ғулом таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бетакрор истеъдод соҳиби, ўзбек халқи маданияти, миллий адабиётининг ривожига улкан ҳисса қўшган ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Ғафур Ғулом қолдирган адабий ва илмий мероснинг катта аҳамиятини инобатга олиб ҳамда туғилган кунига 100 йил тўлиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» Кенгашининг Ғафур Ғулом таваллудининг 100 йиллигини 2003 йил май ойида мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда юбилей тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ишлари вазирлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2003 йилнинг май ойида «Ғафур Ғулом ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти» мавзуида илмий конференция ва юбилей тадбирларини ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тошкент шаҳар ҳокимлигига юбилей кунига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бадиий академия ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда шоир ҳайкалини яратиш ва уни Ғафур Ғулом кўчасида (метронинг Ғафур Ғулом бекати ёнида) ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адиб уй-музейи биносини таъмирлаш ва музей атрофини ободонлаштириш вазифаси топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маданият ишлари вазирлиги Ғафур Ғулом уй-музейининг янги экспозициясини ташкил қилиш ҳамда адиб асарлари асосида спектакллар, адабий-бадиий композициялар яратиш тадбирларини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Ғафур Ғуломнинг бир жилдли «Танланган асарлар»ини, ижодкор тўғрисидаги тадқиқотлар ва илмий-оммабоп рисолаларни юбилей кунигача чоп этишни режалаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компанияси Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм яратиш вазифасини ҳал этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ғафур Ғулом сиймоси туширилган ва унинг асарлари мавзуси асосида ишланган почта маркалари ва конвертлар туркумини чиқарсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ғафур Ғулом таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш, адиб уй-музейини таъмирлаш, янги экспозициясини яратиш ҳамда ободонлаштириш билан боғлиқ харажатлар, тасдиқланган сметага мувофиқ, республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан 2003 йилги давлат бюджети параметрларида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланиши инобатга олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 9 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
349-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 9 октябрдаги 349-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғафур Ғулом таваллудининг 100 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.‎ Кароматов Ҳ‎. —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси‎
2.‎ Султонов Х. —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари (келишув асосида)‎
3.‎ Орипов А.‎ —‎‎ Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
4.‎ Қўчқоров Р.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси, ташкилий қўмита котиби‎
5.‎ Воҳидов Э‎. —‎‎ Олий Мажлис қўмитаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири‎
6.‎ Саид Аҳмад‎. —‎‎ Ўзбекистон халқ ёзувчиси‎
7.‎ Йўлдошев Б‎. —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти‎
8.‎ Ғуломов С‎. —‎‎ Олий ва ўрта махсус таълим вазири‎
9.‎ Жўраев Р‎. —‎‎ Халқ таълими вазири‎
10.‎ Қурбонов Б‎. —‎‎ Маданият ишлари вазири‎
11.‎ Шоғуломов Р‎. —‎‎ Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори‎
12.‎ Маҳмудов М‎. —‎‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари‎
13.‎ Абдуллаев Ш‎. —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
14.‎ Кўчимов А‎. —‎‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси‎
15.‎ Каримов Н‎. —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти бўлим мудири
16.‎ Мурод Муҳаммад Дўст‎. —‎‎ «Ўзбеккино» компанияси раиси‎
17.‎ Болиев А‎. —‎‎ Республика «Маънавият ва маърифат» Кенгаши‎ масъул котиби
18.‎ Қўзиев Т‎. —‎‎ Бадиий‎ академия раиси
19.‎ Ҳазратқулов М.‎ —‎‎ ЎзАнинг бош директори‎
20.‎ Ғуломова-Аҳмедова О‎. —‎‎ Ғафур Ғулом уй-музейининг директори‎