Ҳужжат кучини йўқотган 22.12.2014 29.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2157-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи , 29.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2157-1
Kuchga kirish sanasi
05.08.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 22.12.2014
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 29 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2157-1]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сонли «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2634, 15.12.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ–1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда) мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 29 октябрдаги 92-сон буйруғи (рўйхат рақами 2157, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 440-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 24 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 24 июндаги 63-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«41. Қуйидаги бюджетдан ажратилган маблағлар харажатлар сметаларини тузишни талаб қилмайди ва харажатлар ёйилмасида ҳисобга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг смета харажатларини рўйхатга олиш жараёнида бўшаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар-моддий бойликларнинг меъёрдан ортиқча захираларидан чегирилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ажратилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган зарарни қоплашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлашга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш ҳолатлари бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир йўла бериладиган давлат рағбатлантириш ва мукофотларини тўлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда қатнашган шахсларга компенсация тўловларини тўлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспортда имтиёзли юришни қоплашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи қарзлари ҳамда халқаро молиявий институтлар ва чет давлатлари кредитларини қоплашга ва уларга хизмат кўрсатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сайловлар ва референдумлар ўтказишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйи бюджетларга бюджет ссудалари ва субвенцияларни ажратишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар ва бошқа молия институтларнинг устав капиталларини шакллантириш ва кўпайтиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларга бюджет ссудалари ажратишга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кредит линияларини очишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ишлаб чиқилаётган қарор лойиҳаларига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларига бериладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харажатлар индексацияси бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий муассасаларини сақлаш учун ажратиладиган бюджет маблағлари бўйича умумий харажатлар сметаси сўмда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ҳар бир хорижий муассасалари бўйича харажатлар сметаси эркин алмаштириладиган валюта ва сўмда харажатлар гуруҳлари бўйича, бошқа харажатларнинг тўлиқ ёйилмаси ва ҳисоб-китобларни ўз ичига олган ҳолдаги илова билан биргаликда мазкур Низомнинг 1а-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 15-банднинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«дори-дармонларга кетадиган харажатлар кунига бир беморга ҳисобланган дори-дармонлар меъёрига қараб белгиланади;».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидаги мазмундаги 231-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«231. Давлат илмий-техник дастурларини бажаришга ажратиладиган бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаси ижрочи-ташкилотлар бўйича барча илмий-техник лойиҳаларнинг умумий суммасини сметада Ўзбекистон Республикаси иқтисодий харажатлар таснифининг бир сатрида акс эттирган ҳолда тузилади. Бунда харажатлар сметаларига илмий-тадқиқот ишланмаларини бажариш учун меҳнатга ҳақ тўлаш, унга тенглаштирилган тўловлар, иш берувчиларнинг ажратмалари ва бошқа харажатларни ўз ичига олган лойиҳа бўйича барча харажатларни ўзида акс эттирган харажатлар калькуляцияси илова қилинади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«34. Харажатлар сметасини тасдиқлаш молия йилининг 10 мартидан кечикмасдан харажатлар таснифи моддалари бўйича бўлинган ҳолда амалга оширилади ҳамда сметаларни тасдиқлаган ташкилот раҳбари (ёки раҳбар ўринбосари) имзоси билан, тасдиқланган куни кўрсатилган ҳолда, шунингдек ушбу ташкилотнинг муҳри сметанинг барча нусхаларига босилиб, бир пайтнинг ўзида харажатлар сметаси бўйича умумий суммасини юқори ўнг бурчагида штатдаги ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг умумий суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидаги мазмундаги 361-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«361. Давлат илмий-техник дастурларини бажариш учун ижрочи-ташкилотларга ажратиладиган бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаси улар билан мазкур дастурларга киритилган лойиҳаларни бажаришга бюджет маблағларини бош тақсимловчи сифатида шартнома тузган тегишли вазирлик ва идора томонидан тасдиқланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 40-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Алоҳида ташкилотлар учун тасдиқланган штатлар меъёрлари (намунавий штатлар) ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар (базавий ставкалар) мавжуд бўлмаганда, ушбу ташкилотларнинг штатлар жадвалига киритилаётган лавозимлар, ишчилар сони ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар (базавий ставкалар) мазкур ташкилотлар томонидан мустақил равишда ташкилотнинг хусусиятлари ва ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган ҳолда аниқланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«41. Иш ҳақини ҳисоб-китоби тарификация рўйхатига мувофиқ амалга ошириладиган лавозимлар штатлар жадвалига ставкалар сони, лавозимларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини кўрсатган ҳолда киритилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 50-банддаги «мазкур ташкилотни молиялаштириш амалга ошириладиган тегишли бюджетнинг параметрлари тасдиқланган пайтдан бошлаб қирқ кундан кечиктирмай (аммо, молия йилининг 10 февралидан кечикмаган ҳолда)» деган сўзлар «молия йилининг 1 апрелигача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидаги мазмундаги 511-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«511. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўйича харажатлар сметалари умумий вазирлик ва идоралар бўйича кўриб чиқилади ҳамда рўйхатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфидаги бўлинмаларнинг харажатлар сметалари ва штатлар жадваллари юқори турувчи вазирлик ва идоралар томонидан кўриб чиқилади ҳамда рўйхатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида кўрсатилган вазирлик ва идоралар молия хизматлари бошлиқлари ва масъул ходимлари ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвали рўйхатдан тўғри ўтказилганлиги учун жавобгар бўладилар.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. 55-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ташкилотларга иш ҳажмига кўра намунавий штатлар жадвали қўлланиши мумкин бўлмаган ёки ташкилотлар учун тасдиқланган штатлар меъёрлари (намунавий штатлар) мавжуд бўлмаган ҳолларда, штатларни тасдиқлаш ҳуқуқи берилган тегишли раҳбарлар томонидан улар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида тасдиқланган штатлар жадвали рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. 57-банднинг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бошқа барча ҳолларда штатлар жадвали тегишли молия органларида қайтадан рўйхатдан ўтказилиши лозим.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «чет элдаги» деган сўзлар «хорижий» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ҳар бир хорижий муассасалари бўйича харажатлар сметаси, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ва молия вазири ёки уларнинг тегишли ўринбосарлари томонидан тасдиқланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«70. Жорий йил учун рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш учун юқори ташкилот томонидан молия органларига мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда, харажатлар сметасидаги ўзгартиришлар рўйхати тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харажатлар сметасига киритилаётган ўзгартиришлар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлар доирасида рўйхатдан ўтказишга қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хорижий муассасаларининг жорий йил учун тасдиқланган харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мазкур Низомнинг 7а-иловасига мувофиқ шаклда харажатлар сметасидаги ўзгартиришлар рўйхати тақдим этилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. 84-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинган харажатлар сметасига ҳисоб-китобларда кўрсатилган ташкилотларнинг иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари (тарификация рўйхати, майдони, ҳажми, сарфланаётган коммунал хизматлари бўйича табиий кўрсаткичлар ҳажми ҳамда улар бўйича харажатларнинг тасдиқланган харажатлар сметасига ва паспорт маълумотига, шартномалар ва бошқаларга мослиги)нинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари, молия-иқтисод бўлими бошлиғи (штатлар жадвалига мувофиқ молия-иқтисод масалалари бўйича мутахассис) шахсан жавоб берадилар.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда 1а ва 7а-иловалар билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Тасдиқлайман»

«Тасдиқлайман»

Ўзбекистон Республикаси

Ўзбекистон Республикаси

молия вазири

ташқи ишлар вазири

(молия вазири ўринбосари)

(ташқи ишлар вазири ўринбосари)

______________

______________

(имзо)

(имзо)

20___ йил «___» _____________

20___ йил «___» _____________

______ ЙИЛ УЧУН ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

__________________________________________________________________________________

(хорижий муассаса номи)

Моддалар номи

Тоифа

Модда ва кичик модда

Элемент

______ йил

______ йил учун

тасдиқланган — жами

киритилган ўзгартиришлар билан тасдиқланган

___ га бажарилди (ҳақиқий харажат)

ташкилот
томонидан
ҳисобланган

эркин алмаштириладиган валютада

сўмда

I гуруҳ харажатлари — иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар

I гуруҳ харажатлари бўйича жами

II гуруҳ харажатлари — иш берувчининг ажратмалари

II гуруҳ харажатлари бўйича жами

IV гуруҳ харажатлари — бошқа харажатлар

Бошқа харажатлар

*

Жами:

*

Харажатлар қопланади:

бюджетга ўтказиладиган консуллик йиғимларини қўшган ҳолда бюджет маблағлари ҳисобидан

 

*

* Авиа чипталарни сотиб олиш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ажратиладиган маблағлар.

Валюта активлари ва мажбуриятлари

бош бошқармаси бошлиғи

Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи

____________________

_____________

(имзо)

(имзо)

Бошқарув органларини молиялаштириш бошқармаси бошлиғи

Бош ҳисобчи

____________________

_____________

(имзо)

(имзо)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харажатлар сметасига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«БОШҚА ХАРАЖАТЛАР» БЎЙИЧА IV ГУРУҲ
ХАРАЖАТЛАРИ ЁЙИЛМАСИ

Моддалар номи

Тоифа

Модда ва кичик

модда

Элемент

20___ йил учун тасдиқланган

эркин алмаштириладиган валютада

сўмда

IV гуруҳ харажатлари — бошқа харажатлар

Бошқа харажатлар — жами
жумладан:

*

* Авиа чипталарни сотиб олиш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада ажратиладиган маблағлар.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари

______________

Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи

______________

Бош ҳисобчи

______________

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Тасдиқлайман»

«Тасдиқлайман»

Ўзбекистон Республикаси

Ўзбекистон Республикаси

молия вазири

ташқи ишлар вазири

(молия вазири ўринбосари)

(ташқи ишлар вазири ўринбосари)

______________

______________

(имзо)

(имзо)

20__ йил «___» __________

20__ йил «___» ___________

ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР РЎЙХАТИ

_______________________________________________

(хорижий муассаса номи)

Бўлим, кичик бўлим, боб

Тоифа, модда ва кичик модда, элемент

Ўзгартириш номи

Йил бўйи ўзгартирилган сумма

эркин

алмаштириладиган валютада

сўмда

I гуруҳ харажатлари — иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар

II гуруҳ харажатлари — иш берувчининг ажратмалари

IV гуруҳ харажатлари — бошқа харажатлар

Валюта активлари ва мажбуриятлари

бош бошқармаси бошлиғи

Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи

____________________

____________________

(имзо)

(имзо)

Бошқарув органларини

молиялаштириш бошқармаси

бошлиғи

Бош ҳисобчи

____________________

____________________».

(имзо)

(имзо)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 416-модда)