1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.83.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 26 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2491]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 5 октябрдаги 477-мҳ-сонли «Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2491-2, 05.10.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ–1990-сонли «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 372-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги 206-сонли «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Қ. Тоғаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 26 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
223-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 26 июлдаги 223-мҳ-сонли буйруғига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ–1990-сонли «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 372-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги 206-сонли «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Тошкент давлат юридик университети (бундан буён матнда ТДЮУ деб юритилади) магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон (бундан буён матнда ёзма имтиҳон деб юритилади) ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ёзма имтиҳон «Мутахассислик фанлари» бўйича ўтказилади ва абитуриентларда таҳлил, тафаккур, ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш ҳамда ҳуқуқий масалалар бўйича хулосаларни ифода этиш борасида қобилиятларни аниқлашга қаратилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 12 августдаги 208-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2491-1, 12.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 395-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ёзма имтиҳонда ТДЮУ магистратурасига қабул қилишда тест синовлари (бундан буён матнда тест синовлари деб юритилади) ўтказиладиган ҳар бир фан учун белгиланган максимал баллнинг 55 фоизидан кўп балл тўплаган абитуриентлар иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ёзма имтиҳон ТДЮУ ректорининг буйруғи билан ташкил этилган комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади. Комиссия таркибига ТДЮУ ходимлари билан бир қаторда бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ёзма имтиҳонни ташкил этиш ва уни адолатли ўтказиш учун тегишли ўқув йили учун ташкил этилган ТДЮУ қабул комиссияси масъул котиби (бундан буён матнда масъул котиб деб юритилади), унинг ТДЮУ магистратурасига қабул қилиш ишлари бўйича ўринбосари (бундан буён матнда масъул котиб ўринбосари деб юритилади), Комиссия аъзолари, аудитория раҳбарлари, кузатувчилар ва тегишли мутахассисликларга мувофиқ ҳуқуқ соҳалари мутахассисларидан иборат таркибда тузилган махсус комиссия (бундан буён матнда Махсус комиссия деб юритилади) аъзолари масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ёзма имтиҳонлар ҳар йили август ойининг 3 — 15-саналари оралиғида, бироқ тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг 3 кундан кечиктирмай ўтказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 12 августдаги 208-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2491-1, 12.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 395-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ёзма имтиҳон ўтказиладиган кун тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг 24 соат ичида ТДЮУ ректорининг буйруғи билан белгиланади. Бунда ёзма имтиҳонда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган абитуриентлар рўйхати мазкур буйруққа илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Ёзма имтиҳонларни ўтказишга тайёргарлик кўриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ёзма имтиҳонни ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича ТДЮУ қабул комиссиясининг иш режаси ТДЮУ қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёзма имтиҳон ўтказиш жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абитуриентларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёзма имтиҳонни ўтказиш билан боғлиқ барча зарур шароитларни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёзма имтиҳон натижалари бўйича абитуриентларга тўлиқ маълумотлар бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Комиссия ёзма имтиҳонларни ўтказиш учун ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган бино ва аудиторияларни мазкур Низомнинг III боби 1-параграфида белгиланган тартибда тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тест синовлари натижалари олингандан сўнг, масъул котиб ўринбосари дарҳол мазкур натижаларни эълонлар тахтасига тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, ёзма имтиҳонда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган абитуриентлар рўйхатини кўрсатган ҳолда жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синовлари натижалари бир вақтнинг ўзида ТДЮУнинг Интернетдаги расмий веб-сайтига ҳам жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тест синовлари натижаларига кўра, ёзма имтиҳонда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган абитуриентга аппеляция комиссияси қарорига асосан қўйилган қўшимча балл абитуриентга ёзма имтиҳонга кириш ҳуқуқини тақдим этса, ушбу абитуриентга оид тегишли маълумотлар ҳам масъул котибнинг ёзма кўрсатмасига асосан, эълонлар тахтасига ва ТДЮУнинг Интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Комиссия ёзма имтиҳон ўтказиладиган куни соат 7.00 гача назорат хизмати постларига ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тасдиқланган Бино ҳудудига киришга рухсат берилган шахслар рўйхатини топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Ёзма имтиҳонларни ўтказиш ва уларнинг натижаларини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Бинолар ва аудиторияларни ёзма имтиҳонлар ўтказиш учун тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинолар ва аудиторияларни тайёрлаш бўйича жавобгарлик масъул котиб ўринбосари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳар бир бинода абитуриентларни тартибли ва ўз вақтида киритиш учун кириш эшиги олдида назорат хизмати постлари ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган бинолар ва аудиториялар ёзма имтиҳонлар ўтказиш жараёнини ваколатли шахслар томонидан назорат қилиш учун бир-бирига яқин жойлашган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган бинода саволларни тарқатиш ва уларнинг натижаларини йиғиб олиш учун мўлжалланган махсус хона (бундан буён матнда Штаб деб юритилади) тайёрланиши ва у ҳужжатларни имтиҳон жараёнида сақлаш учун сейфлар билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган бино ва аудиториялар санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ жавоб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳар бир аудиториядаги ўтириш ўринлари бир-биридан камида 80 см оралиқ масофада абитуриент учун мўлжалланган бўлиши ҳамда аудиториялар етарли миқдорда стол-стуллар ҳамда саволларни тарқатиш ва қабул қилиш учун алоҳида стол билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳар бир аудитория камида 15 та кўпи билан 30 та абитуриентни жойлаштириш имконига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Аудиториялар хонадан-хонага ўтиладиган бўлмаслиги ва бир нечта шартли аудиторияларга бўлинмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Барча аудиториялардаги абитуриентларнинг ўтириш ўринлари рақамланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Аудиторияларнинг эшикларига гуруҳ мутахассислиги шифри ва мутахассислик номи ёзилган кўрсаткичлар илиб қўйилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган ҳар бир бинода имтиҳон жараёни учун зарур бўлган ахборот, техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ҳар бир аудитория соат, бўр ёки маркер, ёзув тахтаси (доска) ва елим билан таъминланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Аудиторияларда ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган фанларга тааллуқли бўлган кўргазмали воситалар бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган барча биноларда нусха кўчириш воситалари сақланадиган ва ёзма имтиҳон ўтказилмайдиган аудиториялар ҳамда қаватларнинг кириш-чиқиш эшиклари 1 кун олдин масъул котиб ўринбосари иштирокида ёпиб чиқилиши ва муҳрланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган аудиториялар сифатида ошхона, йўлак (коридор) ва шунга ўхшаган хоналардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Аудиторияга 1 нафар аудитория раҳбари ва 15 нафар абитуриент учун 1 нафар ҳисобида кузатувчи бириктирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ёзма имтиҳонлар саволларини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ёзма имтиҳонларнинг саволларини тузиш учун эксперт гуруҳи тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Эксперт гуруҳи аъзолари юриспруденция соҳасининг тегишли фанлари бўйича малакали мутахассислар орасидан шакллантирилади. Эксперт гуруҳи ишига ТДЮУ ректори раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ёзма имтиҳон саволлари ТДЮУнинг тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Саволлар ҳар бир мутахассислик бўйича назарий саволлар ва муаммоли масалалар кўринишида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Саволларни тузишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саволларнинг абитуриентларда таҳлил, тафаккур, ҳуқуқий манбалар билан мустақил ишлаш ҳамда ҳуқуқий масалалар бўйича хулосаларни ифода этиш қобилиятини аниқлашга қаратилганлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саволларнинг тегишли фан соҳаси бўйича ўқув дастурларига мувофиқ тарзда тузилишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли соҳа бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва уларга киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчаларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саволларнинг мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ва вазифаларини акс эттиришига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саволларнинг лўнда, оддий ва равон тилда баён этилишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саволларда фойдаланилган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган, уларнинг қонун ҳужжатларида ва тегишли фан соҳасида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саволларнинг орфографик, стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри баён этилишига ҳамда бошқа муҳим масалаларга алоҳида эътибор берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Тузиладиган саволларнинг сифати ва мазмуни бўйича эксперт гуруҳи аъзолари масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма имтиҳонларнинг саволлари ёзма имтиҳонлар ўтказилишидан 10 кун олдин тўлиқ ишлаб чиқилади ва тест синовлари натижалари эълон қилиниб, ёзма имтиҳон билетлари шакллантирилгунга қадар ТДЮУ ректорида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Саволлар тузилиб, сақлаш учун ТДЮУ ректорига топширилган вақтдан бошлаб эксперт гуруҳи ўз ишини якунлаган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Тузилган саволлар ёзма имтиҳон ўтказиладиган кундан бир кун олдин ёзма имтиҳон билетларини шакллантириш учун Комиссия раиси томонидан қабул қилиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир билет тегишли мутахассислик бўйича 1 та назарий савол ва 2 та муаммоли масалани, жами 3 та саволни ўз ичига олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тайёрланган билетлар тегишли мутахассисликлар бўйича аудиториялар сонини ҳисобга олган ҳолда алоҳида пакетларга солиниб муҳрланади ва Штабда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ёзма имтиҳонларни ўтказишда аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларининг вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган аудиторияда имтиҳонни мазкур Низом талабларига қатъий риоя этган ҳолда тўғри ва адолатли ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик аудитория раҳбари зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кузатувчиларнинг фаолияти аудитория раҳбари томонидан назорат қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган куни аудитория раҳбарлари ва кузатувчилар ўзлари бириктирилган ТДЮУ биносига соат 7.30 дан кечикмасдан паспорти билан етиб келишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Аудитория раҳбари ва кузатувчилар томонидан ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинога алоқа воситалари, китоб, шпаргалка ва бошқа ортиқча буюмларни олиб кириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Аудитория раҳбарлари ва кузатувчилар ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган куни соат 7.30 дан 7.50 гача Штабдан тегишли рухсатномаларни олиб, бириктирилган аудиторияга боради ҳамда ўзларининг исми, отасининг исми ва фамилияларини ёзув тахтаси (доска)га ёзиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кузатувчилар соат 7.50 дан 8.00 гача аудиториянинг имтиҳонларга тайёрлигини текширади, имтиҳон жараёнига салбий таъсир этувчи омиллар аниқланганда, зудлик билан уларни бартараф этиш чораларини кўради. Аудиториядаги ўтириш ўринлари рақамланганлигини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Аудитория раҳбари соат 8.00 дан 8.15 гача Штабда Комиссия раисидан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати, муҳрланган пакетда гуруҳ абитуриентлари учун имтиҳон билетлари жойлаштирилган конвертларнинг муҳри бузилмаганлигини текшириб, қабул қилади ҳамда Комиссия аъзоларидан бирининг иштирокида аудиторияга олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Кузатувчилар соат 8.30 гача аудитория раҳбаридан абитуриентларнинг гуруҳ бўйича рўйхатини олади ҳамда абитуриентларни паспорт билан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати асосида текшириб, аудиторияга киритади. Абитуриент абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатида кўрсатилган жойга бориб ўтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Кузатувчилар имтиҳон билетлари солиб муҳрланган конвертларни ҳамда саволларга жавоб ёзиш учун мўлжалланган қатъий ҳисобда турувчи рақамланиб муҳрланган дафтарларни абитуриентларга тартиб билан тарқатади. Бунда дафтарларнинг варақлари алмаштириш имконини истисно қиладиган тарзда ТДЮУ ректорида сақланадиган муҳр ва Комиссия раисининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудитория раҳбари абитуриентларга дафтарнинг муқовасига ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзиш, шунингдек дафтар варақларини букмаслик, унга ҳар хил белгилар қўймаслик, ёзувларнинг тагига чизмаслик, кўк ҳаворанг шарикли ручкадан бошқа рангдаги ручкада ёзмаслик кераклигини тушунтиради ҳамда ушбу талабларга риоя қилмаслик ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланиши ҳақида огоҳлантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Кузатувчилар соат 9.00 гача абитуриентларга дафтар олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдиради ва унинг ёнига абитуриент олган дафтарнинг тартиб рақамини ёзиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма имтиҳонларга келмаган абитуриентлар ҳақида абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатига «қатнашмади» деган ёзув киритилади. Кузатувчилар икки нафар абитуриент гувоҳлигида имтиҳон саволлари жойлаштирилган конвертларнинг муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилиб, конвертни очади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Аудитория раҳбари соат 9.00 да ёзма имтиҳон бошланганлигини эълон қилади ҳамда ёзма имтиҳоннинг бошланиш ва тугаш вақтини доскага ёзиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Аудитория раҳбари соат 11.00 да ёзма имтиҳон саволларига жавоб ёзиш учун ажратилган вақт тугаганлигини эълон қилади ва абитуриентларни ўринларидан туришларини талаб қилади ҳамда кузатувчиларга абитуриентлардан дафтарларни йиғиб олиш бўйича кўрсатма беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дафтарлар йиғиб олингандан сўнг, аудитория раҳбари уларнинг варақлари букилмаганлигини, ҳар хил белгилар қўйилмаганлигини, ёзувларнинг тагига чизилмаганлигини, кўк ҳаворанг шарикли ручкадан бошқа рангдаги ручкада ёзилмаганлигини текшириб, абитуриентларга аудиториядан чиқишга рухсат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Барча дафтарлар, имтиҳон ўтказиш вақтида фойдаланилмай қолган дафтарлар, ёзма имтиҳондан четлаштириш бўйича тузилган далолатномалар тегишли дафтарларга елимланган ҳолда алоҳида-алоҳида қутига солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Аудитория раҳбари соат 11.15 дан кечикмай барча қутиларни Комиссия раисига топширади ҳамда ушбу материалларни топширган вақтини тасдиқлатиб, рухсатномасининг тегишли жойига имзо қўйдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ёзма имтиҳонларни ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Абитуриентлар ёзма имтиҳон ўтказиладиган бинога паспорти билан видеокузатув орқали тартибли равишда киритилади. Абитуриентлар аудиторияларга мутахассисликлар турига қараб киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ёзма имтиҳонлар эрталаб соат 9.00 да бошланади ва 2 соат давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Абитуриентлар ёзма имтиҳон ўтказиладиган куни бино ҳудудига соат 8.00 гача, аудиторияга соат 8.30 гача паспорти билан киритилади. Соат 8.30 дан кейин абитуриент аудиторияга киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ёзма имтиҳонларга келмаган абитуриентлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ёзма имтиҳонлар бошлангандан кейин ҳеч ким аудиторияга киритилмайди ва имтиҳон билетлари бўйича абитуриентлар билан савол-жавоб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Жавоблар дафтарга ҳаво ранг пастали шарикли ручкада тушунарли ҳуснихат билан ёзилиши лозим. Ёзишда қисқартма сўзлардан фойдаланиш, сўзларнинг ости ёки устига чизиш, дафтарнинг турли нуқталарига, хусусан, ҳошия қисмига тушунарсиз белгилар қўйиш, шунингдек берилган саволларнинг жавоби билан боғлиқ бўлмаган сўзларни ёзиш, ёзма имтиҳон материалларини бошқа абитуриентга узатиш, бошқа абитуриентларга ёрдам бериш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Абитуриент томонидан ёзма имтиҳон ўтказиладиган аудиторияга уяли телефон ёки бошқа алоқа воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ёзма имтиҳонлар ўтказиладиган бинога киришда жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилган ёки олиб кирган, имтиҳон жараёнида имтиҳон материалларини бошқа абитуриентга узатган, бошқа абитуриентларга ёрдам берган, имтиҳон материалларини топширмаган абитуриент ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Ёзма имтиҳон ўтказилаётган вақтда абитуриентнинг аудиториядан чиқиши тақиқланади, ўзбошимчалик билан аудиториядан чиққан абитуриентлар ёзма имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади, соғлиғининг ёмонлашиши ва бошқа шу каби узрли ҳолатларда имтиҳон материалларисиз кузатув остида аудиториядан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Ёзма имтиҳон ўтказишнинг мазкур Низомда белгиланган тартибини бузган абитуриентлар ёзма имтиҳоннинг қайси босқичи эканлигидан қатъи назар, ёзма имтиҳондан четлаштирилади. Ёзма имтиҳондан четлаштириш бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ далолатнома расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Ёзма имтиҳондан четлаштирилган абитуриентларнинг ишлари баҳоланмайди ва улар ёзма имтиҳонда иштирок этмаган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Аудитория раҳбари томонидан ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугаганлиги эълон қилинганда абитуриентлар саволларга жавоб ёзишни тўхтатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Абитуриентлар ёзма имтиҳон саволларига жавоблар ёзишни белгиланган муддатдан олдин тугатгач ёки ёзма имтиҳон учун ажратилган вақт тугагач мазкур Низомнинг 48-бандида назарда тутилган тартибда имтиҳон материалларини топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Комиссия раиси абитуриентларнинг ёзма имтиҳон саволларига жавоблари ёзилган дафтарлар солинган қутиларни аудитория раҳбарларидан қабул қилиб олгач, дафтарларнинг муқоваси ва биринчи варағига махсус шифрлар қўйиб, дафтар муқовасини унинг бошқа варақларига шикаст етказмаган ҳолда йиртиб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўйилган шифрларнинг сир сақланиши учун Комиссия раиси шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Ёзма имтиҳон натижаларини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Абитуриентларнинг ёзма имтиҳон жавоблари адолатли текширилиши ва баҳоланиши учун тегишли Махсус комиссия жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Махсус комиссия ёзма имтиҳонлар ўтказилишидан бир кун олдин тузилади. Махсус комиссия раиси ТДЮУ ректорининг тавсиясига кўра адлия вазири томонидан, махсус комиссиянинг бошқа аъзолари ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тайинланади. Махсус комиссия аъзоларининг сони ҳар бир мутахассислик бўйича ёзма имтиҳонда иштирок этиши режалаштирилаётган абитуриентларнинг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда ТДЮУ ректори томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Махсус комиссия аъзолари ёзма имтиҳон ўтказиладиган куни соат 10.00 дан кечикмай тегишли мутахассислик бўйича ёзма имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш учун ажратилган ва видео кузатиш тизими билан жиҳозланган хонага ўз паспортлари билан етиб келишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Махсус комиссия аъзолари томонидан имтиҳон натижаларини текшириш ва баҳолаш учун ажратилган хонага уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Махсус комиссия раиси имтиҳон жавоблари ёзилган дафтарлар солинган қутиларни Комиссия раисидан қабул қилиб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Махсус комиссия раиси абитуриентларнинг жавоблари ёзилган дафтарлар солинган қутиларни Махсус комиссия аъзолари иштирокида очиб, барча дафтарларнинг муқовалари ажратилганлиги ва шифрланганлигини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқоваси ажратилмаган, шифрланмаган ёки абитуриентнинг исми, отасининг исми, фамилияси ёки унинг шахсини аниқлаш имконини берувчи бошқа белгилари мавжуд бўлган дафтарлар аниқланган тақдирда, далолатнома тузилади ва бундай ишлар текширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Махсус комиссия раиси имтиҳон натижалари ёзилган дафтарларни тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича комиссия аъзоларига тақсимлаб беради. Ҳар бир савол тегишли фан бўйича мутахассис томонидан текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Ёзма имтиҳон жавоблари Махсус комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган баҳолаш мезонларига мувофиқ текширилиб, баҳоланади ва хулоса ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир савол бўйича қўйилган баллар қўшилиб, 3 га бўлинади ва ҳосил бўлган қиймат абитуриентнинг ёзма имтиҳондан олган якуний балли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Махсус комиссия томонидан ёзма имтиҳон баллари тегишли шифр рақамларидан иборат бўлган қайдномага киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма имтиҳон жавоблари ёзилган дафтарлар ва қайднома қутиларга солинади ҳамда Махсус комиссия раиси томонидан Комиссия раисига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Абитуриентларнинг тест синовлари ва ёзма имтиҳонда тўплаган умумий балларини аниқлаш ва эълон қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Комиссия томонидан абитуриентларнинг исми, отасининг исми ва фамилияси ҳамда дафтарлари муқовасидаги шифр рақамлари кўрсатилган қайдномага ёзма имтиҳон баллари киритилади. Ёзма имтиҳон натижаларига кўра 55 балл ёки ундан кам балл тўплаган абитуриентлар ёзма имтиҳондан ўтмаган ҳисобланади ва ТДЮУ магистратурасига қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Абитуриентларнинг тест синовлари бўйича олган баллари рўйхатининг кейинги устунига қайднома асосида уларнинг ёзма имтиҳон саволларига ёзган жавоблари бўйича олган баллари киритилади ҳамда якуний баллари чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Барча маълумотлар компьютерга киритилгандан сўнг, абитуриентлар рўйхати ҳар бир мутахассислик бўйича тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади. Бунда давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул қилиш учун тавсия этилган абитуриентлар рўйхати алоҳида-алоҳида ажратиб кўрсатилган ҳолда чоп этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Абитуриентларнинг тест синовлари ва ёзма имтиҳонда тўплаган умумий баллари ёзма имтиҳонлар ўтказилган куннинг эртаси куни соат 9.00 гача Қабул комиссияси томонидан эълонлар тахтасига, шунингдек ТДЮУнинг Интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Қабул натижаларини акс эттирувчи рўйхат эълон қилингандан сўнг, ёзма имтиҳон жараёни ниҳоясига етган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Ёзма имтиҳон натижасидан норози бўлган абитуриент ёзма имтиҳон натижаси эълон қилинган кундан бошлаб 2 иш куни ичида ТДЮУда ташкил этиладиган апелляция комиссиясига ёзма тартибда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга. Апелляция қабул қилинганлиги тўғрисида абитуриентга хабарнома берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Ёзма имтиҳон натижасидан норози бўлган абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун ТДЮУда апелляция комиссияси тузилади. Апелляция комиссияси ТДЮУ ректорининг буйруғи билан ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Апелляция комиссияси таркибига ТДЮУнинг профессор-ўқитувчилари ва фанлар бўйича экспертлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, апелляцияни кўриб чиқиш жараёнига Махсус комиссия аъзолари ҳамда аудитория раҳбари ва кузатувчилари уларга тегишли масалалар бўйича жалб қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Апелляция шикояти тушган куни масъул котиб ўринбосари томонидан апелляция шикояти ёзган абитуриентнинг ёзма имтиҳон материаллари апелляция комиссиясига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Апелляция берган шахс хабарномада назарда тутилган вақтда апелляция комиссиясига паспорти билан келиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида апелляция берувчига ёзма имтиҳон саволларига жавоблар ёзган дафтари унинг сўровига асосан берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Абитуриент ўз эътирозларини ёзиб, унга берилган материаллар билан бирга апелляция комиссиясига топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Абитуриентнинг шикояти апелляция комиссияси томонидан 2 кун ичида кўриб чиқилиши ва натижаси бўйича қарор қабул қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Апелляция комиссияси томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида апелляция шикояти муаллифига маълумот тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Апелляцияда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаган бўлса, апелляция комиссияси ёзма имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Апелляцияда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топган тақдирда абитуриентнинг ёзма имтиҳон ишига апелляция комиссияси томонидан узил-кесил балл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Апелляция комиссиясининг апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 25 июль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университети ректори Е. КАНЬЯЗОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 25 июль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент томонидан Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг __-бандлари талаблари бузилди.
1. Аудитория раҳбари
________________________
_____________
(Ф.И.О.)
(имзо)
2. Кузатувчи
________________________
_____________
(Ф.И.О.)
(имзо)
3. Кузатувчи
________________________
_____________
(Ф.И.О.)
(имзо)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ушбу далолатнома абитуриентга берилган дафтарга елимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилишда ёзма имтиҳон ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриентларнинг ёзма имтиҳон саволлари бўйича ёзган жавобларини
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир саволга берилган жавоблар қуйидаги мезонлар асосида 100 баллгача баҳоланади:
мазмунан аниқ ёритилган, моҳияти тўлиқ очиб берилган, мантиқий изчил ифодаланган; қонун ҳужжатларига ва назарий билимларга асосланган ҳолда тўғри жавоб берилган; мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилинган ҳамда уларнинг самаралари ва натижалари бўйича мустақил ижодий фикр юритилган; тегишли масалалар бўйича ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси эътиборга олинган; фикр мантиқий кетма-кет баён этилган, савол бўйича тегишли хулосалар чиқарилган; ҳуқуқий атамалардан тўғри фойдаланилган.
зарур бўлган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилинган; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган орган ёки мансабдор шахс, норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган сана ва унинг ҳавола қилинган нормаси аниқ кўрсатилган; қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар уларнинг мазмуни ва амалий аҳамиятидан келиб чиқиб таҳлил қилинган; мазкур соҳада қабул қилиниши кўзда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари хусусида етарлича маълумотга эга.
71 баллдан 86 баллгача
мазмунан ёритилган, моҳияти очиб берилган, изчил ифодаланган; қонун ҳужжатларига ва назарий билимларга асосланган ҳолда яхши жавоб берилган; мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилинган; тегишли масалалар бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасига мурожаат қилинган; фикр кетма-кет баён этилган, савол бўйича хулосалар чиқарилган; ҳуқуқий атамалардан тўғри фойдаланилган.
зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилинган; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган орган ёки мансабдор шахс, норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган сана кўрсатилган; қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар эътиборга олинган; мазкур соҳада қабул қилиниши кўзда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари хусусида қисман маълумотга эга.
55 баллдан 71 баллгача
мазмунан қониқарли даражада ёритилган; қонун ҳужжатларига ва назарий билимларга етарлича асосланмаган ҳолда жавоб берилган; мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар эътиборга олинмаган; савол бўйича тўлиқ бўлмаган хулосалар чиқарилган; айрим ҳуқуқий атамалар нотўғри қўлланилган.
айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилинган; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган орган ёки мансабдор шахс, норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган сана кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган; қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар эътиборга олинмаган; мазкур соҳада қабул қилиниши кўзда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари хусусида маълумотга эга эмас.
0 баллдан 55 баллгача
26 баллдан 55 баллгача: қонун ҳужжатларига ва назарий билимларга асосланмаган ҳолда жавоб берилган; мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга умуман эътибор қаратилмаган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар мавжуд эмас ёки мавжуд ҳаволалар ҳам ноўрин қўлланилган.
1 баллдан 25 баллгача: ҳуқуқий атамалар нотўғри қўлланилган; савол бўйича аниқ тасаввурга эга эмас;
0 балл: нотўғри жавоб берилган ёки умуман жавоб ёзилмаган ўқув адабиётларидан ва қонун ҳужжатларидан сўзма-сўз кўчирилган.