ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Лицензия даъвогари | 1. Лицензия олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. |
| |||
2-босқич | 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП | Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ваколатли органга юборади. | 1. 1 соат мобайнида 2. Автоматик тарзда | |||
3-босқич | Лицензияловчи орган | 1. Лицензия даъвогарининг лицензия талаб ва шартларига мувофиқлигини ўрганади. 2. Лицензияни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади. 3. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этиш сабаблари ва бартараф этиш муддати кўрсатилган билдиришнома юборади. | 1. Ҳужжатлар қабул қилинган вақтдан бошлаб 4 кун ичида 2.3. Ҳужжатлар ўрганилгандан сўнг 1 кун ичида | |||
4-босқич | Давлат хизматлари маркази | 1. Лицензиатни банк ҳисобрақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати ҳақида хабардор қилади. 2. Давлат божи тўлангандан сўнг лицензияни тақдим этади. | 1. Электрон лицензия келиб тушган куни 2. Давлат божи тўлангандан сўнг 1 кун ичида | |||