Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 16.05.2013 йилдаги 133-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 16.05.2013 йилдаги 133-сон
Kuchga kirish sanasi
20.05.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касб-ҳунар коллежларида ва академик лицейларда ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни, республика минтақалари иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида аниқ касблар бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига амалдаги эҳтиёжни танқидий таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган, 2013/2014 ўқув йилидан бошлаб республика ҳудудларида 1-иловага* мувофиқ 26 та касб-ҳунар коллежини қайта ихтисослаштиришга доир таклифлари қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1-илова рус тилидаги матнда берилган .
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда иқтисодиёт тармоқларининг ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли мутахассисларга бўлган реал эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган 2013/2014 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини республиканинг касб-ҳунар коллежларига ва академик лицейларига қабул қилишнинг умумий параметрлари 2 ва 2.1 — 2.13-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*2 ва 2.1 — 2.13-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (А.И. Икрамов), республиканинг касб-ҳунар коллежларига ва академик лицейларига қабул қилишнинг белгиланган умумий параметрларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари асосида икки ҳафта муддатда 2013/2014 ўқув йилида вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича ҳар бир академик лицей ва касб-ҳунар коллежига умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини қабул қилиш параметрларини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини, ўқувчилар ва улар ота-оналарининг танланган ва иқтисодиёт тармоқларида эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликлар бўйича ўқишга талабини, таълим муассасаларида зарур моддий-техника базаси мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлашга алоҳида эътибор берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига, зарурат бўлганда, умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ўз тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2013/2014 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилишнинг белгиланган умумий параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин ҳамда шу йил 10 августгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига қабул қилиш натижалари бўйича якуний ахборот тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари раҳбарлари зиммасига умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини келгусида академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда умумтаълим мактабларининг 9-синфларини битирувчи қизларнинг касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиш билан қамраб олинишига алоҳида эътибор қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-синфлар битирувчиларини ўқитиш билан қамраб олишнинг якуний натижалари тўғрисида жорий йилнинг 15 августигача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2013/2014 ўқув йили учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилишнинг тасдиқланган параметрларини ҳисобга олган ҳолда, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар таъминоти учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда қайта ихтисослаштирилаётган ва янгидан фойдаланишга топширилаётган касб-ҳунар коллежларида ва филиалларида 2013/2014 ўқув йили бошлангунга қадар сифатли ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, уларни юқори малакали ўқитувчи кадрлар билан тўлдириш, уларда кадрлар тайёрлаш йўналишларига мувофиқ ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув ва услубий адабиётлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 16 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 259-модда)