Ҳужжат кучини йўқотган 09.06.2014 26.09.2012 йилдаги 277-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 26.09.2012 йилдаги 277-сон
Kuchga kirish sanasi
26.09.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 09.06.2014
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 17 февралдаги 21-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 2-сон, 7-модда) 3-бандига «Давлат божхона қўмитаси» сўзларидан кейин «Миллий хавфсизлик хизмати» сўзлари қўшилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 26 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
277-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 277-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ–1765-сон қарорига ҳамда «Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2005 йил 19 апрелдаги Ф-2193-сон фармойишига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни қабул қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни қабул қилиш тузилмаси 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синовлари, шунингдек уларни ўтказиш тартибини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жойларда тест синовларини ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларининг бошлиқлари томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Махсус ташкил этилган ҳарбий-тиббий комиссия таркиби тегишли вазирлик ёки идора буйруғи билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриентлар олий ҳарбий таълим муассасасида махсус ташкил этилган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан якуний тиббий текширувдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ташкил этилган ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси якуний хулоса ҳисобланади ва соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқсиз деб топилганлар танловнинг навбатдаги босқичига қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул барча учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва танлов асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент тест синовларини олий ҳарбий таълим муассасасида ўқитиладиган тилда топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Абитуриент умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида чет тили сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича ўқитилган бўлса, у ҳолда, ушбу чет тилидан тест синови топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида инглиз, немис ёки француз тиллари эмас, балки бошқа чет тиллар (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва ҳоказо) ўқитилган бўлса, абитуриент тест синови ўрнига 2-иловага мувофиқ «Олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон ўтказиш тартиби» бўйича чет тилидан имтиҳон топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент қайси чет тилидан имтиҳон топширишини ариза (билдирги)да қайд этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Имтиҳон ўтказиладиган чет тиллари бўйича баҳолаш мезонлари олий ҳарбий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилади ва тегишли вазирлик ёки идора билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ҳужжатларни қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идора томонидан белгиланган тартибда қабул комиссиялари ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссияларига тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ҳамда абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризаларни топшириш муддатлари тегишли вазирлик ёки идора томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Халқаро ва республика фан олимпиадалари, «Илғор сержант» номинацияси бўйича республика танлови ғолиблари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасини олганлар олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссиясига (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб юритилади) тегишли ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент томонидан паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент танловдан (олий ҳарбий таълим муассасасидан) четлаштирилади ҳамда унинг ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул комиссияси 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда абитуриентларнинг сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни имтиёзга эга бўлганлар тўғрисидаги маълумотлар билан биргаликда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартибини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари 10 июль куни ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Олий ҳарбий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест синови бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуи Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идора томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб юритилади) томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест топшириқлари ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мажмуанинг ҳар бир фани 36 топшириқни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги вақт меъёрлари белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 72 саволга — 2 соат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 108 саволга — 3 соат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синовлари бошланишига қадар 30 дақиқагача абитуриентлар жавоблар варақасини тўғри тўлдириш билан танишадилар ва унинг тегишли жойига ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ёзадилар. Бу вақт тест саволларига жавоб бериш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синови синов ўтадиган хонада синовни ўтказиш қоидалари талабларига қатъий риоя этган ҳолда тўғри ва адолатли ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият аудитория раҳбари ва кузатувчиси зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган аудиторияга эрталаб соат 8.30 гача киритилади ва тест синовлари 9.00 да бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавоблар варақаси абитуриент томонидан ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавоблар варақасини тўлдириш учун қўшимча 20 дақиқа берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Жавоблар варақасидаги тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган абитуриентларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абитуриентнинг уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва улардан фойдаланиши қатъий ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва аудитория раҳбари томонидан далолатнома тузилиб, у тест синовидан четлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест синови жараёнида абитуриент томонидан саволлар китоби варағи йиртиб олинганлиги аниқланса, тест синовларини топшириш қоидалари бузилган ҳисобланади ва абитуриент тест синовидан четлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тест синовларини ташкил этиш ва уларни жойларда адолатли ўтказиш масъулияти тест синовлари қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда Давлат тест маркази вакиллари, қабул комиссиялари раислари, ҳокимликларга ва улар томонидан тайинланадиган аудиторияларнинг раҳбарларига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тест ўтказилган куни аудитория раҳбари ва кузатувчисига олий ҳарбий таълим муассасаси томонидан белгиланган тартибда пул маблағи тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Халқаро ва республика фан олимпиадалари, танловлари ҳамда мусобақа ғолибларини ўқишга қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ–555-сон Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига мувофиқ тегишли вазирлик ёки идора томонидан белгиланган танловдан (якуний тиббий текширув, руҳий танлов, жисмоний тайёргарлик бўйича синов ва ҳоказолар) ўтган Халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари тегишли олий ҳарбий таълим муассасаларига мутахассислик йўналишининг асосий фанига мувофиқлиги бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантлар статуси ҳақида» 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига мувофиқ «Илғор сержант» номинацияси бўйича республика танлови ғолиблари Давлат комиссиясининг қарори билан ўқишга тест синовларисиз қабул қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Халқаро ва республика фан олимпиадалари ва «Илғор сержант» номинацияси бўйича республика танлови ғолиблари ҳақидаги маълумотлар олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига ҳамда Давлат комиссиясига 1 июлгача бўлган муддатда тақдим этилади. Давлат комиссияси ғолиб бўлганлар бўйича тегишли вазирлик ва идора тавсияномаси асосида 9 июлгача алоҳида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Абитуриентларга бериладиган имтиёзлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ–1765-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўпланадиган энг кўп баллнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантлари статуси ҳақида» 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига мувофиқ сержант лавозимида камида 5 (беш) йил давомида хизмат қилган ҳамда ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасига эга бўлган сержантларга олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўпланадиган энг кўп баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 17 февралдаги 21-сон қарорига мувофиқ республика ҳарбий академик лицейлари битирувчиларига тест синовларида тўпланадиган энг кўп баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Юклатилган хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари тиббий текширув натижаларига ҳамда тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг тавсияномасига асосан Давлат комиссиясининг қарори билан Олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари тест синовларисиз қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Агар абитуриент бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 16 — 18-бандларида кўрсатиб ўтилган имтиёзлардан бир нечтасига эга бўлса, унга энг юқори фоизли балл қўшилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Қабул қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Олий ҳарбий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тақдим этган тест синовлари натижалари ҳамда ажратилган квоталар бўйича жойлардаги ҳарбий бўлинмалар ва ҳудудий ҳуқуқ-тартибот органларининг эҳтиёжларига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қабул комиссияси белгиланган тартибга риоя қилмаган, ҳарбий ва хизмат интизомини бузган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш бўйича танловнинг ҳар қандай босқичидан четлаштириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. 15 июль куни қабул комиссияси (Ички ишлар вазирлигида — Мандат комиссияси) абитуриентларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва тегишли баённомани расмийлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қабул комиссияси (Ички ишлар вазирлигида — Мандат комиссияси) раиси томонидан тасдиқланган баённома абитуриентларни тингловчи ва курсантлар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ

1. Олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон 4 июль кунига қадар ўтказилади ва натижалар 5 июль куни Давлат тест марказига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олий ҳарбий таълим муассасасида абитуриентлардан имтиҳон қабул қилиш учун фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ҳарбий таълим муассасасида имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиҳон бошланишидан бир ой олдин тажрибали ва малакали ўқитувчилардан иборат таркибда фан бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади ва фан бўйича имтиҳон комиссиясининг раиси тегишли вазирлик ёки идоранинг розилигига кўра олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиҳон тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Имтиҳон тест синовлари мажмуаларидаги фаннинг эгаллаган ўрнига қараб тегишли равишда 75,6 балл ёки 39,6 балл оралиғида ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси имтиҳон бошланишидан бир ой олдин абитуриентлар эътиборига имтиҳон олинадиган фан дастурини, баҳолаш мезонларини, маслаҳат бериш ва имтиҳон жадвалини маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Чет тилидан ўтказиладиган имтиҳонга белгиланган муддатда келмаган абитуриентлар танловнинг кейинги босқичига қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Чет тилидан қабул қилинган имтиҳон бўйича эътироз шу куннинг ўзида олий ҳарбий таълим муассасаси буйруғи билан тасдиқланган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 39-сон, 452-модда)