Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 02.08.2012 йилдаги 234-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.08.2012 йилдаги 234-сон
Kuchga kirish sanasi
02.08.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012-2015 ЙИЛЛАРДА НООЗИҚ-ОВҚАТ ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ ВА ТУРЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилсинки, 2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор вазифалари тўғрисида ҳамда рақобатбардошли маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ва ўзлаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида тасдиқланган дастурларни амалга ошириш доирасида фақат 2011 йилнинг ўзидагина тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж саноатида 14 та янги корхонани ҳамда чарм-пойабзал саноатида 15 та корхонани ишга тушириш таъминланди. Бундан ташқари, яна 14 та тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж ҳамда 17 та чарм-пойабзал корхоналарида ишлаб чиқариш қувватлари модернизация қилинди ва кенгайтирилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган тармоқларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини модернизация қилиш ва янгилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида 2011 йилда тайёр тўқимачилик маҳсулотларининг 48 та янги турларини ва 24 та чарм-пойабзал маҳсулотлари турларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. 2005 — 2011 йиллар даврида тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,2 бараварга, пойабзал ишлаб чиқариш — 3,8 бараварга, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 11,6 бараварга кўпайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, аҳолининг ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор равишда ортиб бораётган тўловга қодир эҳтиёжи мамлакатимизда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, энг аввало, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини жадал кўпайтиришни ва турларини кенгайтиришни талаб қилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган замонавий, сифатли ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш таъминланишини давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2012 — 2015 йилларда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда 2012 — 2015 йилларда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтиришга доир мақсадли параметрларни ҳудудлар бўйича бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларда ушбу қарорга 1-иловада назарда тутилган мақсадли прогноз параметрларига мувофиқ аниқ ишлаб чиқарувчи корхоналарни белгиласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ илгари тасдиқланганларга қўшимча равишда 2012 — 2014 йилларда тўқимачилик, тикувчилик-трикотаж ва чарм-пойабзал саноати корхоналарини ташкил этиш ва модернизация қилиш бўйича янги инвестиция лойиҳалари рўйхати 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*2 ва 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумот учун қабул қилинсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган тўқимачилик, тикувчилик-трикотаж корхоналарининг маҳсулотлари уларни ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи миқдорида экспортга реализация қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорга 3-иловага мувофиқ чарм-пойабзал саноати корхоналарининг маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, шунингдек маҳсулотни экспортга етказиб беришни кенгайтириш дастурлари доирасида ички бозорни янада тўлиқ таъминлашга ва импортнинг ўрнини қоплашга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига 2 ва 3-иловаларда кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун киритсинлар, уларда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳамда қувватларни ишга тушириш муддатларини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Пахта толасини қайта ишлайдиган республика корхоналарига 2012-2013 йилларда сотиб олинган пахта толаси учун узил-кесил ҳисоб-китобларни пахта толаси етказиб берилган санадан бошлаб 120 кун мобайнида амалга оширишга рухсат этилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги 2013-2014 йиллар учун инвестиция дастурларини шакллантиришда уларга ушбу қарор билан тасдиқланган инвестиция лойиҳалари киритилишини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамаси ушбу қарорда назарда тутилган тўқимачилик, тикувчилик-трикотаж ва чарм-пойабзал саноати корхоналарини ташкил этиш ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳамда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрларига эришилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин, якуний ахборотларни ҳар чоракда ўз мажлисларида кўриб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 2 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
234-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 359-модда, 52-сон, 587-модда)