16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон
Kuchga kirish sanasi
16.07.2012
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этиб ўтилсинки, ортиқча бюрократик ғовларни бартараф этиш, замон талабларига мос келмайдиган лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини, статистик, молиявий ва солиқ ҳисоботлари шаклларини қисқартириш, уларни тақдим этиш механизмини такомиллаштириш ҳисобига республикада қулай ишбилармонлик муҳитини вужудга келтириш, бизнес субъектларини ташкил қилишни соддалаштириш ва шундай субъектларнинг янада эркин фаолият юритишларини таъминлаш борасида изчил ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳозирги вақтда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳар чоракда фақат битта соддалаштирилган статистик ҳисоботни тақдим этадилар, молия ҳисоботи эса йилига бир марта тақдим этилади. Тадбиркорлик субъектларининг 78 фоиздан кўпроғи солиқ ҳисоботини электрон кўринишда тақдим этмоқдалар. Сўнгги йилнинг ўзидагина 65 турдаги рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларнинг мавжуд тизими катта бўлиб, тубдан соддалаштиришни ва ислоҳ қилишни талаб этади. Кўп миқдордаги лицензия талаблари ва рухсат бериш тартиб-таомиллари иқтисодиётни янада либераллаштириш борасида ўтказилаётган сиёсатга ҳамда бозор иқтисодиёти тамойилларига мос келмайди, кўпинча давлат йўли билан тартибга солишнинг бошқа воситаларини такрорлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор иқтисодиёти талабларига, халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқ, бюрократик ғовларни бартараф этиш, лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ҳамда соддалаштириш, ҳисобот тизимини ва ҳисоботларни тақдим этиш тартибини тубдан такомиллаштириш ҳисобига ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субьектлари фаолияти учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни вужудга келтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрелдаги Р-3829-сон фармойиши билан ташкил қилинган ҳисоботлар, лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Ишчи гуруҳининг қуйидаги таклифига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1, 2 ва 2а, 3 ва 3а, 4 ва 4а иловаларга* мувофиқ давлат статистик, молия, солиқ ҳисоботлари ҳамда бошқа ҳисобот турларини бекор қилиш ва бир-бирини такрорловчи шаклларни бирлаштириш эвазига ана шундай ҳисоботлар миқдорини, шунингдек уларни тақдим этиш даврийлигини белгиланган муддатларда қисқартириш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1 — 4а иловалар рус тилидаги матнда берилган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йилнинг 1 августидан бошлаб 5-иловага* мувофиқ рухсат беришга оид 80 та тартиб-таомилни (уларнинг умумий миқдорига нисбатан 26 фоиз), шунингдек, лицензияланадиган фаолият турларининг 15 тасини (умумий миқдорига нисбатан 20 фоиз), жумладан, уларни 6 ва 6а иловаларига* мувофиқ бекор қилиш ва бирлаштириш ҳисобига бекор қилиш тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*5, 6 ва 6а иловалар рус тилидаги матнда берилган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, 2012 йилнинг 1 августидан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича фаолият турларини амалга ошириш учун лицензиялар амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади. Бунда мазкур фаолият турларини амалга ошириш учун аввал берилган лицензияларнинг амал қилиш муддатлари чекланмаган, деб ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субьектлари томонидан илгари кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда аризалар такроран тақдим этилган тақдирда янги асослар бўйича лицензия ва рухсатномалар беришдан бош тортиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2013 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ойма-ой солиқ ҳисоботини тақдим этиш бекор қилинади, қўшимча фойда солиғи бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрофирмалар йиллик статистик ҳисобот тақдим этадилар, бунда статистика органлари ҳар чоракда тегишли фаолият йўналишлари ва соҳалари бўйича танланма ўрганишлар ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тадбиркорлик фаолияти соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меъёрларига оғишмай риоя этилиши учун шахсан жавобгар бўлишлари тўғрисида лицензиялар ҳамда рухсатнома характеридаги ҳужжатлар бериш бўйича ваколатли органларнинг раҳбарлари қаттиқ огоҳлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси ҳисоботларни тақдим этиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг сўзсиз риоя этишлари устидан мунтазам назоратни ўрнатсинлар ҳамда бюрократик ғовларни бартараф этиш ва ўрнатилган қонунчилик бузилишининг олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда тадбиркорлик субьектлари томонидан тадбиркорликфаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар ва рухсатнома характеридаги ҳужжатларни олишга тўланадиган йиғимларнинг миқдорларини танқидий қайта кўриб чиқсин ҳамда уларнинг камида икки баробар арзонлаштирилиши бўйича қарорлар қабул қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йилнинг охирига қадар барча тадбиркорлик статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига тўла ҳажмда босқичма-босқич ўтказилишини, шунингдек, 2012 — 2016 йиллар мобайнида ариза берувчиларга аризаларнинг ўтиш жараёнини интерактив кузатиш имкониятини яратган ҳолда лицензия ва рухсатномаларни олиш учун интернет тармоғи орқали аризаларни беришнинг электрон шакллари жорий этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда интернет тармоғида ягона веб-сайт яратиб, унга лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиб-таомиллари рўйхатини, лицензия ва рухсатномалар олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек тегишли фаолият турларини амалга ошириш учун лицензия ва рухсатномалар олган тадбиркорлик субьектлари тўғрисидаги доимо янгиланиб турадиган маълумотларни жойлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Савдо-саноат палатаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳри ва республика минтақаларида маълумотларни электрон тарзда йиғиш ва ишлов бериш имкониятларидан фойдаланган ҳолда статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни янада қисқартириш борасида кўриладиган чора-тадбирлар тушунтириб бериладиган семинарларни ўтказсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда сақлаб қолинаётган ҳисобот турларининг таркиби ва мазмунини илғор хорижий тажриба ва халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқсинлар, шунингдек ўзларининг идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур Фармонга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари бир ой муддатда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатига ушбу Фармондан келиб чиқадиган тегишли ўзгартишларни белгиланган тартибда киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 16 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-4453-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда; 2013 й., 45-сон, 584-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда, 23-сон, 448-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)