11.05.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2360
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг буйруғи, 11.05.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2360
Kuchga kirish sanasi
21.05.2012
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИ ДАВЛАТ АРХИВЛАРИГА ТОПШИРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН КОРХОНАЛАР, МУАССАСАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ РЎЙХАТИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 11 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2360]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини тузиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош директор А. АБДУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 9 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзархив» агентлиги Бош директорининг 2012 йил 9 апрелдаги 29-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини тузиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда) мувофиқ архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини тузиш ва юритиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Архив ҳужжатлари давлат архивига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар рўйхатига киритилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари таркибига фақат юридик шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат архивининг жамлаш зонаси — давлат архиви фаолияти татбиқ этиладиган ҳудуд;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатли фонд ташкил этувчи — фаолиятида ҳужжатли фонд ҳосил бўладиган юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт-текширув комиссияси (бундан буён матнда ЭТК деб юритилади) /Эксперт-текширув услубий комиссияси (бундан буён матнда ЭТУК деб юритилади) — архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон миллий архивларида бошқарув (иш юритиш), илмий-техника ва бошқа махсус ҳужжатлар қимматлилиги экспертизасини ташкил этиш ва ҳужжатларни архивларга сақлаш учун топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишларни ўтказиш ҳамда давлат архивларининг жамлаш манбаи бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги Марказий эксперт комиссиялари (бундан буён матнда МЕК деб юритилади) ва ЭК фаолиятига раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш учун тузиладиган доимий фаолият юритувчи комиссия;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 августдаги 22-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2360-1, 27.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 10/24/2360-1/0669-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий эксперт-текшириш комиссияси (бундан буён матнда МЕТК деб юритилади) — услубий ва амалий ишларни олиб бориш учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотларининг МЕКларига раҳбарлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги (бундан буён матнда «Ўзархив» агентлиги деб юритилади) ҳузурида иш олиб борадиган доимий фаолият кўрсатувчи комиссия.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 августдаги 22-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2360-1, 27.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 10/24/2360-1/0669-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 августдаги 22-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2360-1, 27.08.2024 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 10/24/2360-1/0669-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари таркибини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар давлат архивларининг асосий жамлаш манбаларини аниқлаш мезонлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг тизимдаги аҳамияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори турувчи ташкилот фондидаги режа-ҳисобот ва ахборот-таҳлилий ҳужжатларининг такрорийлик даражаси ва ахборотнинг тўлиқ акс эттирилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари бўлган ташкилотлар «Ўзархив» агентлиги, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги архив иши бўйича ҳудудий бошқармалари, шунингдек уларга бўйсунувчи давлат архивлари томонидан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари ҳисобланган ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг (бундан буён матнда МАФ деб юритилади) давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини идоравий архивларда вақтинча сақлаш муддатлари ўтгач белгиланган тартибда давлат архивларига топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари таркибига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятида МАФ давлатга тегишли қисми таркибига киритилган ҳужжатлар яратиладиган ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари давлат мулки эгалигида бўлган, мулкчилик шаклини ўзгартиргунга қадар улар фаолиятида шаклланиб, МАФнинг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини вақтинча сақловини амалга ошираётган ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлари МАФнинг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган, ўз ҳужжатларини шартнома асосида давлат архивига доимий сақлашга топширган сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар ҳамда бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик шаклини ўзгартирган МАФнинг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини вақтинча сақловини амалга ошираётган ташкилотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат архивларининг жамлаш манбалари таркиби қуйидаги кетма-кетликда аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат архивининг жамлаш зонасида жойлашган ташкилотларни саралаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот томонидан бажариладиган вазифа ва функцияларни таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот фаолиятида шаклланадиган ҳужжатларнинг таркибини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотни давлат архивининг асосий жамлаш манбалари таркибига киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат архивларининг расмий сўрови асосида статистика органлари ҳар йили 20 декабргача давлат архивининг жамлаш зонаси миқёсидаги фаолият кўрсатаётган ва тугатилган ташкилотлар тўғрисидаги статистик маълумотларни тақдим этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари таркиби статистик маълумотлар асосида шакллантирилиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари таркибини сифатли шакллантиришда ташкилот томонидан бажариладиган вазифа ва функцияларни таҳлил қилиш ташкилотга юбориладиган давлат архивларининг расмий сўрови асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ташкилотнинг вазифа ва функцияларини сифатли таҳлил қилиш учун ахборот ҳажми етарли бўлмаган тақдирда, ташкилот раҳбарияти билан келишилган ҳолда ташкилот фаолиятида шаклланадиган ҳужжатларнинг таркиби, йиғмажилдлар номенклатураси ва иш юритиш бўйича йўриқномалардан келиб чиқиб қўшимча равишда таҳлил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат ёки хўжалик бошқаруви органи тизимига тегишли бўлган бир турдаги ташкилотлар аниқланганда қуйидагилар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архивнинг жамлаш зонасида жойлашган бошқарув органи тизимидаги барча ташкилотлар тармоғини ва уларнинг бўйсунувини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари рўйхатида мавжуд бўлган ҳамда МАФнинг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатлари сақловини амалга ошираётган ташкилотлардаги ўзгаришларни (мулкчиликнинг бошқа шаклига ўтиш, қайта ташкил этилиш, тугатилиш ва бошқалар) аниқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Муайян бир ташкилотнинг тизим ташкилотлари ҳужжатлари таркиби ва мазмунини таҳлил қилиш давлат архивининг жамлаш зонасида жойлашган мазкур ташкилот тизимининг юқори турувчи ташкилотидан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир турдаги бир нечта ташкилотдан базавий ташкилотлар сифатида давлат архивининг жамлаш зонасидаги бир ёки бир нечтаси танлаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ташкилотларни давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари таркибига киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Муайян бир ташкилотни ёки алоҳида ташкилотлар гуруҳини давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари таркибига киритишни ўрганиш натижалари қуйидагилар акс эттирилган маълумотномада расмийлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу ташкилот фаолиятида акс эттириладиган минтақанинг (республика, вилоят, туман, шаҳар) иқтисодий, илмий, ижтимоий, маданий, ижтимоий-сиёсий ҳаётига хос бўлган томонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг тармоқ тизими ёки ижтимоий ҳаётда тутган ўрни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот фаолиятининг кўлами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг асосий функциялари акс эттирилган ҳужжатларнинг турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларини қабул қилиш белгиланган бир ташкилот ёки алоҳида ташкилотлар гуруҳининг давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари таркибига киритилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Давлат архивларида ҳужжатларни жамлаш учун ташкилотларнинг ҳужжатлари қуйидаги турлар бўйича қабул қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ қабул қилиш — ташкилотлардан доимий сақланадиган ҳужжатларнинг бутун жамланмаси қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тури бўйича танланма қабул қилиш — ҳар бир ташкилотдан муайян турдаги ҳужжатларнинг алоҳида тоифаси қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гуруҳ бўйича танланма қабул қилиш — муайян турдаги алоҳида, махсус танланган ташкилотлардан доимий сақланадиган ҳужжатларнинг тўлиқ жамланмаси қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тўлиқ қабул қилишнинг жамлаш манбаларига илмий-тарихий ва маданий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган ва доимий сақланадиган архив ҳужжатларига эга ташкилотлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тури бўйича танланма қабул қилишнинг жамлаш манбаларига давлат архивига алоҳида ҳужжатлари келиб тушадиган ва асосий режали-ҳисобот ва ахборот-таҳлилий ҳужжатлари юқори турувчи ёки бошқа ташкилотлар фондлари таркибида бўлиб, айнан шу давлат архивига келиб тушадиган ташкилотлар киради. Агар ушбу ташкилотлар ягона давлат архивининг жамлаш зонасига кирмаса, тури бўйича танланма қабул қилиш тўлиқ қабул қилишга алмаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Гуруҳ бўйича танланма қабул қилишнинг жамлаш манбаларига фаолиятида бир турдаги ахборотни сақловчи, таркиби бўйича ўхшаш ҳужжатлар мажмуасини пайдо қилган ташкилотлар киради. Бу ҳолда бир турдаги ташкилотлар гуруҳидан тарихий аҳамияти муҳимроқ бўлган, гуруҳдаги ташкилотлардан фаолият миқёси, жойлашган жойи ёки бошқа хусусиятлари билан ажралиб турувчи ташкилотлар танлаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ташкилотлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари давлат архивининг асосий жамлаш манбалари таркибига сўзсиз киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари таркибига тармоқнинг муҳим ишлаб чиқариш — саноат ва ижтимоий функцияларини бажарадиган ташкилотлар (мазкур ҳудуднинг иқтисодиётини белгиловчи заводлар, фабрикалар, таълим муассасалари) киради, бундан МАФнинг ҳужжатларини доимий сақловчи вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ташкилот таркибидаги тузилмаларнинг (алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмалар, директорлар кенгаши, вакиллар йиғилиши ва ҳ. к.) ҳужжатлари давлат архивларига улар фаолият кўрсатаётган ташкилот фонди таркибида топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ташкилотларни давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари таркибига киритиш тўғрисидаги масала тегишли ЭТК (МЕТК)ларда кўриб чиқилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 августдаги 22-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2360-1, 27.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 10/24/2360-1/0669-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭТК (МЕТК)да ташкилотни жамлаш манбаига киритиш масаласини кўриб чиқиш учун тегишли давлат архиви томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 августдаги 22-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2360-1, 27.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 10/24/2360-1/0669-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатли фонд ташкил этувчи ташкилот ва архив фондининг тарихи бўйича маълумотлар акс эттирилган тарихий маълумотнома, ташкилот ҳужжатларининг таркиби ва мазмуни ҳақида қисқача тавсифнома ва архив илмий-маълумотнома аппарати тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғмажилдлар номенклатураси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотни давлат архивининг асосий жамлаш манбалари таркибига киритиш тўғрисидаги маълумотнома.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ташкилотни давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари таркибига киритиш тўғрисидаги маълумотнома 3 нусхада тузилади: биринчи нусха ташкилотнинг давлат архиви томонидан юритиладиган кузатув йиғмажилдга жойлаштирилади, иккинчи нусха архив иши бўйича тегишли ҳудудий бошқарманинг ЭТК («Ўзархив» агентлигида — МЕТК) иш юритишида фойдаланиш учун олиб қўйилади, учинчи нусха ташкилот раҳбарига ЭТК (МЕТК)нинг ташкилотни давлат архивининг асосий жамлаш манбалари рўйхатига киритиш тўғрисидаги қароридан кўчирма билан биргаликда юборилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 августдаги 22-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2360-1, 27.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 10/24/2360-1/0669-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. ЭТК (МЕТК)нинг маъқуллаш тўғрисидаги қарори мазкур ташкилотни давлат архивининг асосий жамлаш манбалари рўйхатига киритилишига асос бўлиб хизмат қилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 августдаги 22-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2360-1, 27.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 10/24/2360-1/0669-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари рўйхатини тузиш, расмийлаштириш ва юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари рўйхатини тузиш қуйидагиларга мувофиқ амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат архивининг жамлаш зонасида ташкилотлар ихтисослиги ва тармоқ тизимларининг фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир турдаги ташкилот, шунингдек у ёки бу турдаги муайян ташкилотнинг фаолияти хусусиятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архив муассасалари, мавжуд давлат архивлари тармоқларининг йўлга қўйилган иш амалиёти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари рўйхати ҳар бир архивда мазкур Низомнинг иловасида келтирилган шаклга мувофиқ тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Давлат архивларининг жамлаш манбалари бўлган барча тармоқ ташкилотларини қамраб олиш мақсадида маълум бир йўналиш бўйича фаолият кўрсатаётган нодавлат ташкилотлари ҳам давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари рўйхатига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Давлат архиви томонидан асосий жамлаш манбалари рўйхати билан бир қаторда давлат архивини жамлаш манбаларининг қўшимча ва эҳтимолий рўйхатлари ҳам тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Давлат архивларини жамлаш манбаларининг қўшимча рўйхатига архив ҳужжатлари шартнома бўйича вақтинча ёки депозитар сақлаш учун давлат архивига топширилган ташкилотлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ҳужжатлари МАФ таркибига киритилиши мумкин бўлган, бироқ бу бўйича ҳали битимга эришилмаган ташкилотлар давлат архивларининг жамлаш манбалари эҳтимолий рўйхатига киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Давлат архивининг асосий жамлаш манбалари рўйхатлари лойиҳаси ва ташкилотни давлат архивининг асосий жамлаш манбалари таркибига киритиш тўғрисидаги маълумотнома уни асослайдиган ҳужжат билан биргаликда архив иши бўйича тегишли ҳудудий бошқармаларга ЭТКда кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ўзбекистон миллий архивларининг асосий жамлаш манбалари рўйхатлари ЭТУКда кўриб чиқилиб маъқуллангандан кейин, «Ўзархив» агентлигининг МЭТКсига тақдим этилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 августдаги 22-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2360-1, 27.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 10/24/2360-1/0669-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Тегишли давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари таркиби ва ҳужжатларни қабул қилиш тури масалалари бўйича келишмовчиликлар тегишли ЭТК (МЭТК) йиғилишларида овозга қўйиш орқали кўпчилик овози билан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Зарур ҳолларда мунозарали масалаларни қўшимча равишда ўрганиб чиқиш учун ЭТК (МЭТК) мажлисида такрорий кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мунозарали масалалар тегишли ЭТК (МЭТК) йиғилишларида ҳал этилмаган тақдирда, архив иши бўйича тегишли ҳудудий бошқарма бошлиғи («Ўзархив» агентлиги директори) якуний қарорни қабул қилади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 августдаги 22-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2360-1, 27.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 10/24/2360-1/0669-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари рўйхати лойиҳасининг келишилиши тўғрисидаги ЭТК (МЕТК) қарори баённома билан расмийлаштирилиб, комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхат охирида, пастки чап бурчагида Архив иши бошқарув органи ЭТКнинг (МЕТК) «келишилган» деган штампи қўйилади, баённоманинг рақами ва санаси кўрсатилади ҳамда архив иши ҳудудий бошқарма раҳбари (Ўзбекистон миллий архивлари учун — «Ўзархив» агентлиги директори) томонидан тасдиқланади.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 августдаги 22-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2360-1, 27.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 10/24/2360-1/0669-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Архив иши бошқарув органи ЭТК (МЕТК)нинг давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари рўйхатини келишиш тўғрисидаги қарори рўйхатни тасдиқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 августдаги 22-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2360-1, 27.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 10/24/2360-1/0669-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари рўйхатларини аниқлаштириш бўйича ишлар давлат архивлари томонидан мунтазам, бироқ йилига камида бир марта олиб борилади ҳамда давлат архивларининг жорий иш режаларида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Давлат архивларининг тегишли ходимлари ташкилотлар билан боғлиқ ўзгаришларни (ташкилотларнинг тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши, давлат ташкилотларининг мулкчиликнинг нодавлат шаклига ўтиши) мунтазам кузатиб борадилар ва архивларнинг асосий жамлаш манбалари рўйхатларига тегишли ўзгартириш ва аниқликлар киритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ЭТК (МЭТК) томонидан давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари рўйхатига киритиладиган ўзгартириш ва аниқликлар ушбу рўйхатни тузиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Давлат архивининг асосий жамлаш манбалари рўйхати ҳар йили январь ойида режа асосида ҳамда ушбу рўйхатга ташкилотлар таркибининг жиддий ўзгаришига олиб келувчи муҳим ўзгаришлар киритилган тақдирда қайта кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТЎРАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 5 апрель
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини тузиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ТАСДИҚЛАЙМАН

_________________________

орган номи, лавозими

________________________

Ф.И.Ш, имзо

________________________

сана

Давлат архивининг асосий жамлаш манбалари рўйхати

ШАКЛИ*

___________________________________________________

(давлат архивининг номи)

Т/р

Ташкилот индекси **

Ташкилот номи

Мулкчилик шакли

(давлат, нодавлат)

Ҳужжатларни қабул қилиш шакли:

тўлиқ — 1,

танланма: тури бўйича — 2.1,

гуруҳи бўйича — 2.2

Қабул қилинаётган ҳужжатнинг тури

Изоҳлар***

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

1. Давлат органлари

1.1.

1.2.

2. Иқтисодиёт. Статистика

2.1.

2.2.

3. Саноат

3.1.

3.2.

4. Қишлоқ, ўрмон, сув хўжалиги

4.1.

4.2.

5. Қурилиш. Архитектура

5.1.

5.2.

6. Транспорт

6.1.

6.2.

7. Алоқа. Радиоузатиш. Телевидение

7.1.

7.2.

8. Савдо. Умумий овқатланиш

8.1.

8.2.

9. Таъминот. Тайёрлов. Сотиш

9.1.

9.2.

10. Молиялаштириш. Кредитлаш. Давлат суғуртаси

10.1.

10.2.

11. Уй-жой коммунал хўжалиги, маиший хизмат кўрсатиш

11.1.

11.2.

12. Таълим. Кадрлар тайёрлаш

12.1.

12.2.

13. Фан

13.1.

13.2.

14. Маданият. Санъат. Матбуот. Маданий-оммавий ишлар

14.1.

14.2.

15. Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия.

Спорт. Ижтимоий таъминот

15.1.

15.2.

16. Адлия. Суд. Прокуратура

16.1.

16.2.

17. Жамоат ташкилотлари

17.1.

17.2.

18. Бошқа соҳалар

18.1

18.2.

Рўйхатдаги жами ташкилотлар

Шу жумладан мулкчилик тури бўйича: давлат, нодавлат

Шу жумладан қабул қилиш шакллари бўйича: 1, 2.1, 2.2

01.01.20__ й. ҳолатига жами

ЭТК котиби имзоси

(илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 августдаги 22-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2360-1, 27.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 10/24/2360-1/0669-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 19-сон, 214-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 03.11.2023 й., 10/23/3469/0824-сон; 29.08.2024 й., 10/24/2360-1/0669-сон)