24.08.2011 йилдаги 241-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.08.2011 йилдаги 241-сон
Kuchga kirish sanasi
24.08.2011
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатларини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича суммаси бир миллиард сўмгача тузиладиган шартномаларида 30 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади. Мазкур тартиб иловада келтирилган товарларга (ишлар, хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 мартдаги 139-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2021 й., 09/21/139/0209-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 24 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
241-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги 241-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари
(илованинг номи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ*
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р ‎

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг томонидан шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) номи‎

Аванс тўловлари миқдори‎

Изоҳ ‎

1.‎Электр энергияси‎камида 30%‎шартноманинг ойлик суммасидан ‎
2.‎Мазут ёқилғиси‎30%‎шартноманинг ойлик суммасидан‎
3.‎Кўмир ‎30%‎шартноманинг умумий суммасидан‎
4.‎Пахта линти‎30%‎шартноманинг умумий суммасидан‎
5.‎Геология-қидирув ишлари ‎30%‎шартноманинг умумий суммасидан‎
6.‎Автомобиль бензини‎100%‎шартноманинг ойлик суммасидан‎
7.‎Дизель ёнилғиси‎100%‎шартноманинг ойлик суммасидан‎
8.‎Авиация керосини‎100%‎шартноманинг ойлик суммасидан‎
9.‎Минерал ўғитлар‎100%‎шартноманинг умумий суммасидан‎
10.‎Қора металлар прокати‎100%‎шартноманинг умумий суммасидан‎
11.‎Авиа ва темир йўл чипталари‎100%‎чипталар нархидан, жумладан чипталарни банд қилиш ва хизмат кўрсатиш харажатларидан‎
12.‎Барча турдаги шаҳар йўловчи транспорти йўл карточкалари‎100%‎шартноманинг ойлик суммасидан‎
13.‎Даврий босма нашрларга обуна бўлиш‎100%‎шартноманинг умумий суммасидан‎
14.‎Қўриқлаш хизмати хизматлари‎100%‎шартноманинг ойлик суммасидан‎
15.‎Мобил алоқа ва телекоммуникация хизматлари‎100%‎шартноманинг ойлик суммасидан‎
16.‎Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари‎100%‎шартноманинг умумий суммасидан‎
17.‎Суғурта (ихтиёрий ва мажбурий)‎100%‎шартнома бўйича суғурта мукофоти суммасидан‎
18.‎Давлат захираларидан харид қилинадиган товарлар‎100%‎шартноманинг умумий суммасидан‎
19.‎Санаторийлар, дам олиш зоналари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар‎100%‎шартноманинг умумий суммасидан‎
20‎.Импорт қилиниши қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат «Ўзмахсусимпекс» давлат корхонаси ваколатига кирадиган ҳарбий мақсадлардаги маҳсулотлар турлари‎100%‎шартноманинг умумий суммасидан‎

21.‎

Қишлоқ хўжалиги ‎ техникаси ‎‎

камида 70%‎ ‎

шартноманинг умумий суммасидан ‎(Ўзбекистон Республикаси Молия ‎вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника ‎билан ‎ таъминлашни давлат томонидан қўллаб- ‎қувватлаш жамғармаси маблағларидан ‎ фойдаланган ҳолда лизинг асосида сотиб ‎олинган қишлоқ хўжалиги техникасидан ташқари)‎ ‎

22.‎

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ‎муассасалари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмалари ‎ ‎

30%‎‎

шартноманинг ‎умумий суммасидан‎‎

23.

Космик хизматлар

100%

шартноманинг умумий суммасидан

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Товарлар (ишлар, хизматлар)ни тузилган олди-сотди шартномалари бўйича биржа савдоларида сотиш олдиндан тўлиқ ҳақ тўлаш ёки чақириб олинмайдиган аккредитив қўйиш шартларида амалга оширилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-155-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 06/24/155/0811-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 349-модда; 2012 й., 29-сон, 334-модда; 2013 й., 22-сон, 281-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2021 й., 09/21/139/0209-сон; 14.10.2024 й., 06/24/155/0811-сон)