Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 31.05.1996 йилдаги ПФ-1467-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 31.05.1996 йилдаги ПФ-1467-сон
Kuchga kirish sanasi
31.05.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг ташкил этилиши ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг республиканинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашга ҳамда жаҳон иқтисодиётига интеграциялашишга қўшадиган ҳиссасини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини рағбатлантириш Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий ва инвестиция сиёсатидаги муҳим устуворлик ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида хорижий инвесторларнинг мулкка ва олинган даромадни олиб кетишга бўлган ҳуқуқи ҳимоя қилинишини таъминловчи, улар учун қулай инвестиция муҳитини яратувчи кафолатлар кенг тизими белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 15-сон, 163-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини мураккаблаштирувчи идоравий ҳужжатлар чиқариш, ҳукумат қарорларида назарда тутилмаган қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш тақиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли идоралар ва тузилмаларнинг раҳбарлари уларнинг фаолиятига энг аввало хорижий инвестициялар жалб қилинишига ва қўшма ишлаб чиқаришлар сони кўпайишига кўмаклашишларига ва рағбатлантиришларига қараб баҳо берилиши ҳақида огоҳлантириб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни экспортга мўлжалланган ва импортнинг ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш корхоналарига мансуб деб ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 16 июлдаги ПФ-3276-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 6-7-сон, 93-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва корпорациялар иштирокида 3-бандга мувофиқ тармоқлар, ишлаб чиқариш фаолияти соҳалари, республика ҳудудлари бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этиш бўйича инвестиция таклифларини бир ой муддатда аниқлаштирсинлар ва уларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Хорижий сармоялар бўйича агентлик, «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси кўрсатиб ўтилган устувор инвестиция таклифлари рўйхатини чет эл элчихоналари ва ваколатхоналарига, манфаатдор хорижий банкларга, фирмалар ва компанияларга етказсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси ҳамда Фан ва техника давлат қўмитаси Хорижий сармоялар бўйича агентлик билан бирга хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлашнинг ягона тизимини 1996 йил охиригача ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар, бунда қуйидагиларни назарда тутсинлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг йўналиши ва бориши, иқтисодиётга инвестиция қўйишнинг шартлари ва устувор йўналишлари, имтиёзлар ва кафолатларнинг, инвесторлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг амалдаги тизими билан хорижий инвесторларнинг кенг доирасини таништириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвесторларни зарур қонунчилик ва норматив ҳужжатлар, йўриқнома ва ахборот-маълумот материаллари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тармоғини ҳамда устувор инвестиция таклифларини ва мамлакатимиздаги ва чет элдаги потенциал шериклар тўғрисида ягона маълумотлар базасини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий миллий банки ҳисоб-китоблар тартибини соддалаштириш ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга кўрсатиладиган банк хизматлари тизимини такомиллаштириш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги соддалаштирилган виза режимини, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар таклифларига биноан ва иш юзасидан шерикчилик алоқалари ўрнатиш учун келувчи чет эл фуқаролари ва мутахассисларининг келишлари ва кетишлари, яшашлари ҳамда республика ҳудуди бўйлаб юришлари тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишга оид таклифларни бир ой муддатда тайёрласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 31 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-1467-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 15-сон, 163-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 84-модда; 2003 й., 6-7-сон, 93-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 25-сон, 282-модда; 2014 й., 15-сон, 163-модда)