Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.12.2006 йилдаги 266-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.12.2006 йилдаги 266-сон
Kuchga kirish sanasi
23.12.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИТАЛИЯ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Италия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар давомида келишилган аҳдлашувлар тўлиқ кўламда ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси билан Италия Республикаси ўртасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш тадбирлари режаси (кейинги ўринларда матнда «Тадбирлар режаси» деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тадбирлар режасини бажариш бўйича вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Тадбирлар режасида назарда тутилган бандлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар, уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши аппаратига тақдим этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 23 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
266-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 декабрдаги 266-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан Италия Республикаси ўртасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш тадбирлари режаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

Мақсади‎

Тадбирлар‎

Муддатлари‎

Бажарувчилар‎

‎‎I. Сиёсий соҳа

‎‏1.1
‎‏

‎‏‏Сиёсий-дипломатик муносабатларни фаоллаштириш

1.1.1. Элчининг бўш лавозимини тўлдириш ва қўшимча иккинчи котиб штат бирлигини жорий этиш ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги элчихонасини (Рим шаҳри) кучайтириш ‎

2007 йил I ярим йиллиги ‎

Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати‎

1.1.2. Италия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ж.Вернеттининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, Ўзбекистон ва Италия ташқи ишлар вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш ‎

2007 йил I ярим йиллиги ‎

Ташқи ишлар вазирлиги‎

1.1.3. Ўзбекистон ва Италия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Баённомани тайёрлаш ва имзолаш ‎

2007 йил‎

Ташқи ишлар вазирлиги‎

‎‏1.2

‎‏Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш

1.2.1. Италия томони билан келишган ҳолда «Ўзбекистон-Италия» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳини тузиш ва делегациялар айирбошланишини ташкил этиш ‎

2007 йил‎

Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлис палаталари (келишув бўйича)‎

1.2.2. «Италия-Ўзбекистон» дўстлик ва ҳамкорлик уюшмаси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига, «Ўзбекистон-Италия» дўстлик жамияти делегациясининг Италияга ташрифини ташкил этиш ‎

2007 йил‎

Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши ‎

‎‎II. Хавфсизлик соҳаси

2.1‎‏

Халқаро терроризмга, диний экстремизмга, гиёҳванд моддалар айланишига ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш‎‏

2.2.1. Италия Ички ишлар вазирлигининг Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш марказий бошқармаси бошлиғи К.Гуальдининг Ўзбекистонга амалий ташрифини ташкил этиш‎

2007 йил I ярим йиллиги ‎

Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ‎

2.1.2. Италиянинг мафияга қарши кураш олиб бориш Миллий прокуратурасининг таклифи бўйича Ўзбекистон Бош прокуратураси делегациясининг жавоб ташрифини амалга ошириш ‎

2007 йил II ярим йиллиги ‎

Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги‎

‎‎III. Иқтисодий ҳамкорлик соҳаси

3.1‎‏

Институционал ҳамкорликни ривожлантириш

3.1.1. Тошкентда савдо, иқтисодий ва саноат ҳамкорлиги ва экспорт кредитлари масалалари бўйича Ўзбекистон-Италия ҳукуматлараро ишчи гуруҳнинг 3-мажлисини ўтказиш

2007 йил апрель-май

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

3.1.2. Ўзбекистоннинг умумтаълим мактаблари, академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва уларни жиҳозлаш учун Италия ҳукуматининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб этиш масаласини ишлаб чиқиш

2007 йил

Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

3.2‎‏

Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш‎‏

3.2.1. «Ўзстандарт» агентлиги билан Италиянинг тегишли миллий органи ўртасида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаш ва аккредитация соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни имзолашга тайёрлаш ‎

2007-2008 йиллар‎

Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги‎

3.2.2. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Италиянинг «Юнионкамера» Савдо-саноат палатаси уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга тайёрлаш ‎

2007 йил‎

Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги‎

3.3‎‏
‎‏

‎‏‎‏Савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш

3.3.1. Италиянинг «Конфиндустрия» саноатчилар ва ишлаб чиқарувчилар конфедерацияси шафелиги остида Ўзбекистон ва Италиянинг ишбилармон доиралари иштирокида иқтисодий форум ва кооперация биржаси ўтказиш ‎

2007 йил II ярим йиллиги ‎

Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги‎

3.3.2. Италиянинг тўғридан-тўғри инвестицияларини Ўзбекистон иқтисодиётига, энг аввало қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноати, тўқимачилик, тикув, чарм-мўйна ва пойабзал саноати, электротехника саноати, қурилиш материаллари ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш сингари тармоқларга жалб этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. Ўзбекистонга машина ва асбоб-ускуналар етказиб бериш учун Италия банкларининг кредит линиялари САЧЕ томонидан суғурта қопламаси остига олинишини таъминлаш ‎

2007-2008 йиллар‎

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда‎

3.3.3. Италиянинг кўп шохобчали дистрибьютерлик тармоғига эга бўлган йирик экспорт-импорт компаниялари ва савдо уйлари билан алоқалар ўрнатиш ‎

2006 — 2008 йиллар‎

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги‎

3.4‎

Кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш‎

3.4.1. Экспорт маҳсулотни стандартлаштириш ва сертификациялаш ва бошқалар соҳасида менежерлар, мутахассисларнинг малакасини ошириш соҳасида Италия билан техник ҳамкорликни ривожлантириш‎

2007-2008 йиллар‎

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Савдо-саноат палатаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ‎

‎‎IV. Маданий-гуманитар ҳамкорлик

‎‏‎‏4.1‎

Маданий-гуманитар соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш‎‏

4.1.1. 2006 — 2010 йилларда Ўзбекистон билан Италия ўртасида маданий ва илмий ҳамкорлик ҳукуматлараро дастурини амалга ошириш‎

2006 — 2010 йиллар‎

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ‎

4.1.2. Орол денгизи муаммоси бўйича Италиянинг Вазирликлараро комиссиясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш‎

2007 йил I ярим йиллиги ‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ‎

4.1.3. Италияда Ўзбекистоннинг тарихи ва замонавий ҳаёти тўғрисида фото-кўргазма ўтказиш‎

2007 йил‎

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент расмлар уйи ‎

4.2‎‏

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида дастурларни амалга оширишга Италиянинг тегишли ташкилотлари ва муассасаларини жалб этиш‎‏

4.2.1. Италиянинг жарроҳлик, онкология, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, санитария-эпидемиология назорати соҳасида ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ‎

2007-2008 йиллар‎

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги‎

4.2.2. «Соғлом авлод учун», «Сен ёлғиз эмассан» жамғармалари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан Италиянинг тегишли ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ‎

2006 — 2008 йиллар‎

«Соғлом авлод учун», «Сен ёлғиз эмассан» жамғармалари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ‎

4.3‎

Туризм соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш‎

4.3.1. Меҳмонхоналар қуриш ва улардан фойдаланиш ҳамда уларнинг менежменти соҳасида ихтисослашаётган Италия инвесторларини жалб этиш ‎

2007-2008 йиллар‎

«Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги‎

4.4‎

Ўзбекистон ва Италия минтақалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш‎

4.4.1. Самарқанд вилояти билан Умбрия минтақаси, шунингдек Бухоро вилояти билан Тоскана минтақаси ўртасида шериклик алоқалари ўрнатиш ‎

2007 йил‎

Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, Ташқи ишлар вазирлиги‎