Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 25.12.1996 йилдаги 458-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.12.1996 йилдаги 458-сон
Kuchga kirish sanasi
25.12.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ УРУҒЧИЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини юқори репродукцияли бошоқли дон экинлари уруғлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида ҳамда ушбу ишда Андижон вилояти хўжаликлари тўплаган тажрибани ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бошоқли дон экинларининг мустаҳкам ўз уруғчилик базасини яратиш, ҳамма жойда барча майдонларда юқори репродукцияли ва классли уруғлар экишга ўтиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг кечиктириб бўлмайдиган вазифаси деб ҳисоблансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясининг республиканинг суғориладиган зонаси хўжаликларига сотиш мақсадида Андижон вилояти хўжаликларида бошоқли дон экинларининг серҳосил навларини етиштиришни ташкил этиш, шу мақсадда «Андижондонмаҳсулот» уюшмаси аппаратида тегишли бошқарма ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятнинг элита-уруғчилик хўжаликларини ва Ўзбекистон ғаллачилик илмий-тадқиқот институти филиалини «Андижондонмаҳсулот» уюшмаси таркибига бирлашган аъзолар ҳуқуқи билан киритиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, ташкил этилган бошқарма ўз ишида қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят ва туман бошқармалари уруғчилик хизматлари, уруғчилик бўйича вилоят ва туман давлат инспекциялари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруғларнинг юқори ҳосилли навларини (Скифянка, Юна) етиштириш ва тайёрлаш, уларни республиканинг ғалла экувчи хўжаликларига сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлар нормаларига мувофиқ уруғларни тозалаш, навларга ажратиш, калибрлаш ва дорилашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиладиган уруғликка уруғларнинг нави ва экиш сифатлари тўғрисида тегишли ҳужжатлар (сертификатлар) бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дон экинларидан юқори ҳосил олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-ишлаб чиқариш марказлари билан ҳамкорликни кенгайтириш вазифаларини ҳал этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Андижондонмаҳсулот» уюшмасига 1997 йил ҳосилидан Андижон вилояти хўжаликларидан 200 минг тонна юқори репродукцияли навли буғдой уруғини харид қилиш бўйича топшириқ, шу жумладан 187,6 минг тонна республика хўжаликларига сотиш учун ва 12,4 минг тонна суғурта фонди ташкил этиш учун, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 1-иловага мувофиқ хўжаликлар томонидан уларнинг ўзлари етиштирган уруғликни ғамлаш топшириғи белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси республиканинг суғориладиган зонаси хўжаликларининг сифатли уруғликка бўлган эҳтиёжини 1998 йил ҳосилидан бошлаб, уларни Андижон вилояти хўжаликларида етиштиришни кўпайтириш ҳисобига, тўлиқ таъминлашга доир зарур ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздондмаҳсулот» давлат корпорацияси ҳар йили 1 апрелгача Андижон вилояти элита-уруғчилик хўжаликлари учун хорижий илмий муассасалардан 2 минг тонна элитз (суперэлита) уруғлик харид қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 августдаги 299-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбоши ва қарорига 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси (Муталов), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Жуманиёзов) Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят дон қабул қилиш корхоналари базасида бошоқли дон экинлари уруғларини тайёрлаш, тозалаш, калибрлаш ва дорилаш бўйича ихтисослаштирилган механизациялаштирилган пунктлар ташкил этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пунктларни уруғларни тайёрлаш бўйича зарур механизмлар, асбоб-ускуналар ва мосламалар билан жиҳозласинлар, уруғлик хўжаликларга тегишлича маркировкаланган ҳолда мутлақ равишда дориланган ва қопланган ҳолда сотилишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда уруғларни олувчи хўжаликларни белгиласинлар, уруғларнинг ишончли сақланиши ва улардан тўғри фойдаланилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов) «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси буюртманомалари бўйича уруғлик тайёрлаш пунктларини жиҳозлаш учун зарур машиналар, механизмлар ва материаллар етказиб берилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари суғориладиган ерлар учун етишмаётган уруғлик миқдорини ва лалми зонадаги хўжаликлар учун уруғлик тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган пунктлар ташкил этилишини таъминласинлар, бунда уларни 1997 йил ҳосилидан бошлаб сифатли уруғлар билан кафолатли таъминлашни назарда тутсинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Андижон вилояти хўжаликларининг бошоқли дон экинлари уруғи етиштиришга ўтказилиши муносабати билан ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 августдаги 299-сон қарорига 2-илова қисман ўзгартирилган ҳолда дон маҳсулотлари корхоналарига дон сотиш ҳажми 2-иловага мувофиқ белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1997 йил 1 февралгача Андижон вилояти хўжаликлари билан бошоқли экинларнинг навли уруғларини харид қилишга контрактация шартномалари тузилишини, бошқа вилоятларнинг хўжаликлари билан эса дон сотиш ҳажмлари ўзгарганлиги муносабати билан 1997 йил ҳосили донини харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари қайта тузилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномаларни тузишда уруғларни навларга ажратишда ва калибрлашда ҳосил бўладиган доннинг нокондицион қисмини хўжаликларга қайтаришни ёки унинг ўрнини қоплашни назарда тутган ҳолда бундай дондан фойдаланиш шартларини белгиласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, уруғликнинг сотиш нархи ғалла ўрим-йиғими даврида доннинг жаҳон нархлари даражасидан, репродукция учун устамалардан ва уруғликнинг нав сифатидан, шунингдек уруғликни тайёрлаш, навларга ажратиш, дорилаш ва қоплаш харажатларидан келиб чиқиб белгиланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон ғаллачилик илмий-тадқиқот институтининг Андижон филиалини мустаҳкамласинлар, бунда бу ерда янги навларнинг оригинал уруғликлари етиштирилиши, юқори ғалла ҳосили (гектаридан 70—80 ц) олиш технологияси ишлаб чиқилиши, бошоқли дон экинларининг янги юқори ҳосилли (гектаридан 100 центнергача) ва касалликларга чидамли навлари яратилиши ташкил этилишини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси уруғликни Андижон вилоятидан Қорақалпоғистон Республикасига ва республиканинг бошқа минтақаларига етказиб бериш билан боғлиқ масалаларни кечиктирмасдан ҳал этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ. Обидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 25 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
458-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 декабрдаги 458-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Андижондонмаҳсулот» уюшмаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари хўжаликларига бошоқли дон экинлари (Скифянка, Юнанинг навли уруғларини сотиш ҳажмлари ва хўжаликлар ўзлари етиштирган 1997 йил ҳосилидан тайёрлайдиган уруғлик ҳажмлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

минг тонна‎

‎‏ Андижон вилояти хўжаликларидан харид қилинган уруғларни сотиш‎‏ бундан ташқари ўзлари тайёрлаганлари‎‎‎

суғориладиган ерлар учун‎

лалми ерлар учун‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎ 7,0‎
вилоятлар:‎
Андижон‎ 22,5‎ —‎
Бухоро‎ 11,0 4,0‎
Жиззах‎ 25,3 —‎ 12,0‎
Қашқадарё‎ 30,0 8,0‎ 18,3‎
Навоий‎ 8,8 —‎ 1,0‎
Наманган‎ 10,0 7,5‎ —‎
Самарқанд‎ 15,8 7,4‎ 12,0‎
Сурхондарё‎ 20,0 4,0‎ 2,3‎
Сирдарё‎ 22,2 —‎ 1,7‎
Тошкент‎ 20,5 4,0‎ 2,7‎
Фарғона‎ 15,0 8,0‎ —‎
Хоразм‎ 2,0‎ 2,0‎ —‎
Жами:‎ 187,6 67,4‎ 50,0‎
Суғурта фонди‎ 12,4‎ —‎ —‎
Ҳаммаси‎ 200,0‎ 67,4‎ 50,0‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 декабрдаги 458-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси корхоналарига, 1997 йил ҳосилидан уруғлик фондлари ҳисобига етказиб беришни ҳисобга олган ҳолда, прейскурант нархлари бўйича бошоқли экинлар дони сотиш ҳажмлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

минг тонна‎

Ҳаммаси‎ улардан уруғлар ҳисобига‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎ 25,9‎ 3,5‎
вилоятлар:‎
Андижон‎ —‎ —‎
Бухоро‎ 54,2‎ 5,5‎
Жиззах‎ 107,4‎ 12,7‎
Қашқадарё‎ 158,4‎ 15,0‎
Навоий‎ 33,3‎ 4,4‎
Наманган‎ 86,6‎ 5,0‎
Самарқанд‎ 115,8‎ 7,9‎
Сурхондарё‎ 103,5‎ 10,0‎
Сирдарё‎ 87,5‎ 11,1‎
Тошкент‎ 110,2‎ 10,2‎
Фарғона‎ 107,5‎ 7,5‎
Хоразм‎ 14,1‎ 1,0‎
Суғурта фонди‎ —‎ 6,2‎
Жами:‎ 1004,4‎ Х‎