Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 15.03.2010 йилдаги ПҚ-1302-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 15.03.2010 йилдаги ПҚ-1302-сон
Kuchga kirish sanasi
15.03.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ БЮДЖЕТИНИ ҲАМДА 2010 ЙИЛДА БОЛАЛАР СПОРТИ ОБЪЕКТЛАРИ, СУЗИШ ҲАВЗАЛАРИ ВА БОЛАЛАР МУСИҚА ҲАМДА САНЪАТ МАКТАБЛАРИНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШНИНГ МАНЗИЛЛИ ДАСТУРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсиб келаётган авлод ўртасида оммавий физкультура ва спортни янада авж олдириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, уларнинг қобилияти ва иқтидорини ҳар томонлама ривожлантириш, маданий савиясини ошириш, шунингдек болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тайёрланган 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг манзилли дастурлари 3, 3а ва 3б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республика ва ҳудудий ташкилотлар ҳамда корхоналар, шунингдек хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига 4 — 6-иловаларга мувофиқ прогноз ҳажмларда ихтиёрий ҳомийлик ёрдамини йўллаш тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий соҳа объектлари қурилиши бўйича ихтисослашган пудрат ташкилотлари ўртасида болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг манзилли дастурларига киритилган объектлар бўйича танлов савдоларини 2010 йилнинг 20 мартигача якунлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов савдолари натижалари тасдиқлангач танлов ғолиблари билан ўн кун муддатда пудрат шартномаларини тузиш ҳамда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни ўз вақтида молиялаштира бошлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-монтаж ишларини олиб боришда намунавий лойиҳаларга, шунингдек тасдиқланган қурилиш нормалари ва қоидаларига қатъий риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг тасдиқланган параметрларини белгиланган муддатларда самарали ҳамда сифатли бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини, уларни молиялаштириш манбаларидан қатъий назар, намунавий лойиҳалар қўлланилмаган ва тасдиқланган қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига, шунингдек эксплуатация хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолда қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳолатларига йўл қўймаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда, болалар спорти объектларида, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларида тасдиқланган намунавий лойиҳаларга, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ бажарилаётган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатига нисбатан қўйилаётган талабларга қатъий риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда, буюртмачилар билан пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2010 йилда ишга тушириладиган болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини белгиланган нормалар ва стандартларга мувофиқ зарур ускуналар ва анжомлар билан ўз вақтида жиҳозланишини, шунингдек ўқувчиларга, айниқса кам таъминланган оилалардаги қиз болаларга, уларни спортнинг оммавий турлари билан шуғулланишга кенг жалб этиш мақсадида спорт формалари ва буюмлари харид қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йилнинг II чорагидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси даромадлари ва харажатларининг ғазначилик ижроси механизмини жорий этиш чоралари амалга оширилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ҳисоб рақамига маблағлар ўз вақтида келиб тушишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ҳудудий филиаллари томонидан болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактаблари қурилиши объектларига ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ва смета харажатларига риоя этилиши устидан текширувларни амалга оширсин ҳамда бажарилган ишларнинг натижалари бўйича Жамғарма Васийлик кенгашига ахборот бериб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамаси (Ш.М. Мирзиёев) ҳар чоракдаги йиғилишларида мазкур қарор билан тасдиқланган болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг манзилли дастурлари амалга оширилишини кўриб чиқсин, уларнинг ўз вақтида ишга туширилиши ва зарур ускуна ҳамда анжомлар билан жиҳозланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 15 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1302-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 3-сон, 127-модда)