Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 11.01.1996 йилдаги 19-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.01.1996 йилдаги 19-сон
Kuchga kirish sanasi
11.01.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАРИЖДА «ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ФАН, МАДАНИЯТ ВА ТАЪЛИМНИНГ РАВНАҚИ» ҲАФТАЛИГИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЮНЕСКО Бош конференцияси 1996 йилда Амур Темур туғилган кунининг 660 йиллигини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. ЮНЕСКО раҳбариятининг 1996 йил 22—27 апрелда ЮНЕСКО штаб-квартираси (Париж)да «Темурийлар даврида фан, маданият ва таълимнинг равнақи» ҳафталигини ўтказиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда ташкилий тадбирларга тайёргарлик кўрилиши ва ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбирлар дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти билан биргаликда 15 кун ичида дастурни ишлаб чиқсин, француз олимлари қатнашадиган халқаро илмий конференция қатнашчилари таркибини аниқласин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси ва Рассомлар уюшмаси билан биргаликда тарихий материалларни, Ўзбекистоннинг тасвирий ва амалий санъатини ўз ичига олувчи кўргазмани тайёрлаш чора-тадбирларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳафталик доирасида республика санъат усталарининг концертлари ва чиқишларини ташкил этсин. Ўн кун муддатда Амур Темур туғилган куннинг 660 йиллигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ташкилий қўмитасига «Темурийлар даврида фан, маданият ва таълимнинг равнақи» кўргазмаси материалларига сифатли баҳо бериш учун юқори малакали экспертлардан иборат бадиий Кенгаш таркибини, концерт дастурларини тасдиқлаш учун тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Кўргазманинг безатилиши, транспортда ташилиши, сақланиши ва барча музей экспонатларининг ўз вақтида қайтарилиши учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати музей экспонатлари ва бойликлари кузатиб борилишини ва қўриқланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси 1996 йил апрель ойигача Темурийлар даврининг маданий меросига бағишланган китобларнинг ўзбек, инглиз ва рус тилларида ҳамда Ф. Майорнинг «Память о будущем» китобининг ўзбек тилида нашр этилишини тугалласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўздавкинокомпания» ва «Ўздавтелерадиокомпания» делегацияни Ҳафталик давомида Париж шаҳрида инглиз ва француз тилларида намойиш этиш учун зарур ҳужжатли кино ва видеофильмлар билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Францияга бораётган ишчи гуруҳи аъзолари, Ҳафталик қатнашчиларининг зарур бориш ҳужжатлари ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Париж шаҳрига бораётганларни Тошкент—Париж—Тошкент йўналиши бўйича аэропорт йиғимлари олмасдан миллий валютада авиация чипталари билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Париж шаҳрига олиб борилаётган юкларнинг бож йиғимлари ундирилмасдан тезликда расмийлаштирилишини ва етказиб берилишини ташкил этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратининг Ишлар Бошқармаси ЮНЕСКОга топшириш учун Ўзбекистон Рассомлар уюшмасига махсус картина тайёрлаш бўйича буюртма берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўзбекенгилсаноат», «Ўзмевасабзавотузумсаноат», «Ўзбексавдо» уюшмалари, «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Фотон», «Оникс», «Усто», Тошкент авиация бирлашмалари, «Мусаввир» фирмаси ва «Совпластитал» қўшма корхонаси Ҳафталик очилиши маросими ва ЮНЕСКО штаб-квартирасидаги расмий қабул қатнашчиларига топшириш учун бадиий Кенгаш томонидан тасдиқланган ва Амур Темур туғилган куннинг 660 йиллигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ташкилий қўмитаси билан келишилган ҳар хил совғалар тайёрланишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1996 йилда республика бюджетидан Амур Темур туғилган куннинг 660 йиллигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ташкилий қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган тақдим этилган смета ҳисоб-китоблари бўйича Парижда ўтказиладиган Ҳафталикка тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир харажатларни қоплаш учун сўмларда зарур маблағ ажратилишини, Марказий банк уларнинг чет эл валютасига конвертация қилинишини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 11 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-сон