Ҳужжат кучини йўқотган 12.05.2014 21.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2099
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг қарори, 21.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2099
Kuchga kirish sanasi
01.05.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 12.05.2014
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 21 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2099]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 28 апрелдаги 317 В/1, 2014/18, 80-мҳ-сонли «Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2099-1, 07.05.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 3-4-сон, 145-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қарор қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2009 йил 15 августдаги 311-В, 2009-26 ва 252-сонли «Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2002, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 398-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2010 йил 26 февраль,

8/2-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 26 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010-7-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори Х. МУҲИТДИНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 26 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-8/704-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2010 йил 26 февралдаги 8/2, 2010-7, 17-8/704-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 3-4-сон, 145-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда) мувофиқ тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг етказиб берувчилар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқалар олдидаги пул мажбуриятларини бажариш учун жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан жисмоний шахсларга тўғридан-тўғри товарларни сотиш ва хизматлар (ишлар)ни кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) юридик шахслар ўртасида, юридик шахслар билан якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида тўловларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари фойдасига тўловларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ ташкил этилган тўлов агентлик тармоғи орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) нақд пулсиз шаклдаги, шу жумладан чакана тўловлар тизими орқали тўловларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) тижорат банклари ва тижорат банкларида очилган ҳисобварақлар орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган муносабатларга татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош агент — етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар асосида ўзининг тўлов пунктлари ёки тўлов агентларининг тўлов пунктлари орқали етказиб берувчилар кўрсатган хизматлар учун ўзининг дастурий-аппарат мажмуидан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи тўлов агентлик тармоғини ташкил этган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчи — сотилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар (бундан кейинги ўринларда хизматлар деб юритилади) учун жисмоний шахслардан пул маблағларини қабул қилувчи, бош агент билан шартномага эга бўлган юридик шахс, кредит ташкилотлари бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кафиллик бадали — шартнома бажарилишини таъминлаш мақсадида тўлов агенти томонидан бош агентга ва бош агент томонидан етказиб берувчига ўтказиладиган, тўловларни амалга ошириш учун закалат ҳисобланган пул маблағи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ҳисобварақ — бош агент ёки тўлов агентига хизмат кўрсатувчи банкда тўлов агентлик тармоғи орқали тўловларни амалга ошириш мақсадида мазкур Низомда белгиланган тартибда очиладиган банк ҳисобварағи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
терминал — бош агентнинг дастурий-аппарат мажмуидан (бундан кейинги ўринларда дастурий-аппарат мажмуи деб юритилади) фойдаланган ҳолда, жисмоний шахсларнинг тўловларини амалга ошириш учун стационар ёки мобиль қурилма (тармоққа симсиз боғланувчи ва мустақил энергия билан таъминланувчи портатив-кўчма қурилма), шу билан бирга, ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси (тўлов агенти иштироки билан ёки унинг иштирокисиз тўловларни қабул қилувчи ўз-ўзига хизмат қилиш киоскалари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов агентлик тармоғи — етказиб берувчилар учун жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш фаолиятини юритувчи бош агент ва тўлов агентларини қамраб олувчи тизим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов агенти — жисмоний шахслардан тўловларни стационар ёки мобил тарзда қабул қилиш бўйича фаолиятни бош агент билан тузилган шартнома асосида амалга оширувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўловчи — етказиб берувчининг олдидаги пул мажбуриятларини бажариш мақсадида, шу жумладан, етказиб берувчининг хизматларига олдиндан тўловни амалга ошириш учун бош агент ёки тўлов агентига пул маблағларини тўловчи жисмоний шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тўловчилардан тўловларни қабул қилиш нақд пулда ёки жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари асосида бош агент ёки тўлов агенти томонидан фақат бош агентнинг дастурий-аппарат мажмуидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет провайдерлари ва алоқа операторларининг экспресс тўлов карточкалари тўлов агентлик тармоғи орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бош агентни рўйхатга олиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Юридик шахсни бош агент сифатида рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Юридик шахсни бош агент сифатида рўйхатдан ўтказиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 140 минг баробари миқдорида ҳақ ундирилади. Устав фондида давлат улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахс рўйхатдан ўтишда тўловдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Марказий банкда бош агент сифатида рўйхатга олингунга қадар юридик шахс:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 200 000 евро эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилган устав фондига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тўловларни йиғиш бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан мобил алоқа ва телефон тармоғи операторлари, аҳолига электр энергиясини ва табиий газни етказиб берувчи ташкилотлар билан имзоланган дастлабки шартномаларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган дастурий-аппарат мажмуига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) дастурий-аппарат мажмуининг техник топшириғида белгиланган дастурий аппарат мажмуининг функционал имкониятларига ва талабларига мос келиши юзасидан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг техник хулосасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) дастурий-аппарат мажмуида тўлов агентларининг ишлаши учун тайёрлов ўқув дастурига ва тегишли сертификат бериш тизимига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) дастурий-аппарат мажмуининг турли хил ҳужжат айланишида электрон рақамли имзоларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди бўйича 15 мингдан кам бўлмаган миқдордаги тўлов агентларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган ўзининг товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур Низомнинг 6-банди талабларига жавоб берувчи юридик шахс Марказий банкка бош агент сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказиш учун тегишли тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва ҳисобот даври учун бухгалтерия балансининг нусхаси (янги ташкил этилган ташкилотлар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчилар билан имзоланган дастлабки шартномалар нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурий-аппарат мажмуининг техник топшириғида белгиланган дастурий аппарат мажмуининг функционал имкониятларига ва талабларига мос келиши юзасидан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг техник хулосаси нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурий-аппарат мажмуида ишлашга ўқитиш бўйича қўлланмаси ва тўлов агентига ўқишдан ўтганлиги тўғрисида бериладиган сертификатнинг намунаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди бўйича 15 мингдан кам бўлмаган миқдордаги тўлов агентлари билан имзоланган дастлабки шартномалар нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан берилган товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси гувоҳномасининг нусхаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бирининг йўқлиги аризани қайтариш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Талаб этиладиган ҳужжатлар илова қилинган ариза қабул қилинган кундан бошлаб 30 иш кунидан кечиктирмасдан рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор ёки асослантирилган рад жавоби қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин, рўйхатдан ўтказиш рад этилган санадан 3 ой ўтгандан сўнг юридик шахс Марказий банкка қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Марказий банк қарор қабул қилингандан сўнг 3 иш куни мобайнида юридик шахсни қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказиш рад қилинган тақдирда тўланган тўлов суммаси 5 иш куни мобайнида қайтариб берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Марказий банк бош агентни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Бош агент билан тўлов агенти ўртасидаги шартномаларни тузиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тўловчилардан тўловларни қабул қилиш учун бош агент тўлов агенти билан шартнома тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бош агент билан тўлов агенти ўртасида тузиладиган шартномада шартнома предмети, томонларнинг ўзаро муносабатлари, кафиллик бадалининг аниқ миқдори, ҳисоб-китоб ва тўловларни қабул қилиш тартиби, етказиб берувчилар рўйхати, тўлов агенти тўловларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган хизмат турлари, мукофот пули миқдори, тарафларнинг жавобгарлиги, низоларни ҳал этиш тартиби, шартноманинг амал қилиш муддати, бош агентнинг товар ва хизмат кўрсатиш белгисидан ҳамда бош агентнинг дастурий-аппарат мажмуидан фойдаланиш тартиби, тўловларни қабул қилиш пунктини жойлаштириш тартиби, шунингдек қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб бошқа шартлар белгиланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бош агент билан тўлов агенти ўртасида шартнома тузишда тўлов агенти қуйидаги ҳужжатларнинг нусхасини тақдим этиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тўлов агентининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тўлов агенти раҳбарининг (якка тартибдаги тадбиркорнинг) паспортини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тўловларни қабул қилиш пункти сифатида фойдаланиладиган жойга нисбатан мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тўлов агентининг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотномани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) фискал хотирали назорат-касса машинасини давлат солиқ хизмати органидан рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномани.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур Низомнинг 12-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этмаган тўлов агенти билан шартнома тузишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари тўлов агенти сифатида фаолият кўрсатганда мазкур Низомнинг 12-банди «б», «г» ва «д» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бош агент тўлов агенти билан шартнома тузгандан сўнг 3 иш куни ичида тўлов агенти тўғрисида қуйидагиларни ўз ичига олган электрон маълумотни Марказий банкка тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов агентининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов агентининг солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият кўрсатаётган (жойлашган) манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва коди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов агентининг хизмат кўрсатувчи банкида очилган асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Марказий банк бош агент томонидан тўлов агентлари тўғрисида тақдим этилган электрон маълумотлар асосида тўлов агентларининг реестрини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тўловларнинг амалга оширилиши учун тўлов агентининг дастурий-аппарат мажмуида аутентификацияси бош агент билан тўлов агенти ўртасида тузилган шартномада кўзда тутилган логин ва пароль бериш йўли билан ҳамда бошқа хавфсиз фойдаланиш воситалари орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош агент билан шартнома тузган тўлов агентлари дастурий-аппарат мажмуида ишлаши учун электрон рақамли имзо калитларига эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Тўловларни амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тўловчилардан тўловларни қабул қилиш усуллари ва имкониятлари етказиб берувчи билан бош агент ўртасида тузилган шартномада белгиланади. Бунда, тўловни қабул қилиш шартлари ва тўловчининг асосий идентификация маълумотлари аниқ ва тўлиқ қайд этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тўлов агенти тўловчилардан тўловларни ўзининг махсус ҳисобварағидан бош агентнинг махсус ҳисобварағига ўтказилган кафиллик бадали миқдорида қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тўловчининг етказиб берувчи олдидаги пул мажбурияти тўлов амалга оширилгандан сўнг тўловчига бериладиган фискал хотирали назорат-касса машинасининг ва дастурий-аппарат мажмуининг чеклари ёки тўловлар пластик карточкалар асосида қабул қилинганда ҳисоб-китоб терминалининг ва дастурий-аппарат мажмуининг чеклари олинган вақтдан бажарилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош агент тўлов агентлик тармоғи орқали тўлов амалга оширилганда тўловчига дастурий-аппарат мажмуидан автоматик тарзда қоғозда чек чиқариб берилишини ташкил этилиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тўловни қабул қилиш хизматини кўрсатишда тўловчидан бош агент ёки тўлов агенти томонидан белгиланган тарифларга мувофиқ мукофот пули олиниши мумкин. Бунда, тарифлар барчанинг танишиши мумкин бўлган жойга жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош агент ёки тўлов агенти ўз хизматлари учун олинадиган мукофот пулидан ортиқ миқдорда қўшимча маблағ (устама нарх) белгилашга ва тўловчидан ундиришга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўловчининг ҳуқуқлари бузилган тақдирда, бош агент ёки тўлов агенти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тўлов хато амалга оширилганида бош агент ёки тўлов агенти амалга оширилган тўловни бекор қилиши лозим. Тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат тақдим этилганда, тўлов бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилган тўловни бекор қилиш тартиби бош агент томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қабул қилинган тўловлар ҳақидаги маълумотлар дастурий-аппарат мажмуида ва етказиб берувчининг электрон мосламаларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддат давомида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мобиль қурилмалардан фойдаланувчи бош агент ёки тўлов агенти потенциал тўловчининг манзилига ташриф буюрган ҳолда тўловларни қабул қилиш хизматини кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бунда, тўлов сўзсиз мобиль қурилмадан фойдаланиб, аниқ вақт режимида чек берган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Тўлов амалга оширилгандан кейин тўловчиларга бериладиган чеклар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тўлов муваффақиятли амалга оширилгандан сўнг тўловчига фискал хотирали назорат-касса машинасининг ва дастурий-аппарат мажмуининг чеклари ёки тўловлар пластик карточкалар асосида қабул қилинганда ҳисоб-китоб терминалининг ва дастурий-аппарат мажмуининг чеклари берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Бош агент ёки тўлов агенти томонидан пул маблағлари қабул қилингандан сўнг тўловчига мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган чекларни бермаслик, уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишига асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Дастурий-аппарат мажмуининг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бош агентнинг номи ёки бош агентнинг рўйхатга олинган товар (хизмат кўрсатиш) белгиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бош агент ёки тўлов агентининг СТИРи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) етказиб берувчининг номи ва тўланган хизмат тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) дастурий-аппарат мажмуида рўйхатга олинган тўлов агенти терминалининг рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) тўловчининг идентификация маълумотлари (телефон рақами, шахсий ҳисобварақ рақами ва ҳоказо);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) тўловни амалга ошириш санаси ва вақти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) қабул қилинган пул маблағларининг умумий миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) мукофот пули ундирилганда, тўловчи томонидан тўланадиган миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) тўловни амалга ошириш шартлари (аниқ вақт режимида ёки кечиктирилган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) хизматлар моҳиятидан келиб чиқадиган бошқа муҳим маълумот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Тўлов амалга оширилгандан сўнг тўловчига бериладиган дастурий-аппарат мажмуининг чеки фискал хотирали назорат-касса машинасининг ёки тўловлар пластик карточкалар асосида қабул қилинганда ҳисоб-китоб терминалининг чеки билан биргаликда тақдим этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси орқали тўловни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Дастурий-аппарат мажмуига боғланган ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси орқали тўловчи томонидан тўлов амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси ва унинг жойлашуви қонун ҳужжатларида белгиланган барча хавфсизлик талабларига жавоб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси бошқа терминаллар каби мазкур Низом билан белгиланган талабларга жавоб берадиган тегишли чекларни чиқариб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасини жойлаштириш учун бош агент ёки тўлов агенти ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасини ушбу жойда ўрнатиш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган барча керакли ҳужжатларга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Бош агент ёки тўлов агенти ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасига хизмат кўрсатиш бўйича кузатувчи ва профилактик-техника ишларини олиб борувчи жавобгар шахсни тайинлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Бош агент ёки тўлов агенти ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасида йиғилган нақд пул маблағларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инкассация қилинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасида йиғилган нақд пул маблағларини инкассация қилиш тартибини бузганлик учун бош агент ёки тўлов агенти қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси тўловчига етказиб берувчиларнинг хизмати учун тўловни амалга ошириш мақсадида ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасидан фойдаланиш бўйича қисқа йўриқнома (маълумот) билан танишиш имкониятини бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси тўловчи учун тўлов амалга оширилаётган етказиб берувчи хизмати бўйича керакли маълумотларни (етказиб берувчилар рўйхати, мукофот пули миқдори ва шу кабилар), шу жумладан, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маълумотни (ахборот хабарлари ва бошқаларни) ўз ичига олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Тўлов агенти томонидан тўловни амалга ошириш учун кафиллик бадалини махсус ҳисобвараққа ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Тўловларни қабул қилиш хизматини кўрсатиш ва шартнома шартларини бажариш мақсадида тўлов агенти бош агентга, шунингдек бош агент етказиб берувчига кафиллик бадалини ўзининг махсус ҳисобварағидан ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Кафиллик бадалининг миқдори бош агент билан етказиб берувчилар, шунингдек бош агент билан тўлов агенти ўртасида тузиладиган шартномаларда аниқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Кафиллик бадалини биринчи маротаба тўлашда бош агент ёки тўлов агенти ўзининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан шартномада кўрсатилган кафиллик бадали миқдоридаги маблағни тўлов топшириқномаси асосида ўзининг махсус ҳисобварағига ўтказади ва ушбу махсус ҳисобварағидан маблағни етказиб берувчига ёки бош агентга тўлов топшириқномаси асосида тўлаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Кейинчалик кафиллик бадали миқдорини ўзгартириш томонлар ўртасида тузилган шартномага тегишли ўзгартиришларни киритиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кафиллик бадали миқдори оширилганда бош агент ёки тўлов агенти биринчи (олдинги) тўланган кафиллик бадалининг кўпайган суммаси миқдоридаги маблағни тўлов топшириқномаси асосида асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан ўзининг махсус ҳисобварағига ўтказиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа ҳолатларда бош агент ёки тўлов агентининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан уларнинг махсус ҳисобварағига кафиллик бадалини тўлдириш учун пул маблағлари ўтказилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Кафиллик бадали етказиб берувчи томонидан бош агентдан ёки бош агент томонидан тўлов агентидан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Кафиллик бадали учун етказиб берувчи ва бош агент томонидан фоизлар ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Кафиллик бадалининг фойдаланилмаган қисми бош агентга ёки тўлов агентига тегишли шартномага ўзгартириш киритилганда ёки бекор қилинган ҳолларда қайтариб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Махсус ҳисобварақларидаги пул маблағлари ҳисобини юритиш ва уларни ишлатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Бош агент ёки тўлов агентига хизмат кўрсатувчи банк томонидан 22604 — «Мижозларнинг бошқа депозитлари — Жамғарма — Мақсадли» ҳисобварағида (кейинги ўринларда махсус ҳисобварақ деб юритилади) 111 ва 555 тартиб рақамлари билан тугаган иккита ҳисобварақ очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобвараққа фақат инкассация хизмати орқали топширилган нақд пул тушумлари ва 555 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобвараққа фақат жисмоний шахсларнинг банк пластик карточкаларидан нақдсиз келиб тушган пул маблағлари кирим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари ёки уларнинг филиаллари тўлов агенти сифатида фаолият кўрсатганда бош агентнинг 555 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварағига тижорат банкининг дебитор қарздорлиги ҳисобидан 19900 — «Бошқа активлар» ҳисобварағидан ўтказилган маблағлар кирим қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Махсус ҳисобварақлар очиш учун бош агент ёки тўлов агенти хизмат кўрсатувчи банкка пул тушумини инкассация қилиш тўғрисидаги шартномани ва бош агент Марказий банкда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхасини ҳамда тўлов агенти бош агент билан тузилган шартнома нусхасини тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Бош агент ёки тўлов агенти инкассация халталарига савдо тушумини солишда юк хати ва илова қайдномасининг орқа томонига қуйидаги ёзувни киритади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бош агент ёки тўлов агентининг тўловчилардан тўловларни қабул қилиш бўйича нақд пул тушуми ____________ сўмни ташкил этади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Бош агент ёки тўлов агентининг тўловчилардан тўловларни қабул қилиш бўйича инкассация қилинган нақд пул тушуми 19903 — «Инкассация қилинган пул тушумлари ва чеклар» ҳисобварағи орқали 111 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварағига банк томонидан мемориал ордер асосида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказиб берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дт — 19903 — «Инкассация қилинган пул тушумлари ва чеклар»;

Кт — 22604 — «Мижозларнинг бошқа депозитлари — Жамғарма — Мақсадли» (111 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварақ).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Бошқа банк мижози бўлган бош агент ёки тўлов агентининг тўловчилардан тўловларни қабул қилиш бўйича инкассация қилинган нақд пул тушуми банклар томонидан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан 29804 — «Бошқа банклар мижозларининг инкассация қилинган пул тушумлари ва чеклари» ҳисобварағи орқали уларга хизмат кўрсатувчи банкда очилган ва 111 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварағига мемориал ордер асосида қуйидаги иккита бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказиб берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дт — 19903 — «Инкассация қилинган пул тушумлари ва чеклар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кт — 29804 — «Бошқа банклар мижозларининг инкассация қилинган пул тушумлари ва чеклари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дт — 29804 — «Бошқа банклар мижозларининг инкассация қилинган пул тушумлари ва чеклари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кт — 22604 — «Мижозларнинг бошқа депозитлари — Жамғарма — Мақсадли» (бош агент ёки тўлов агентига хизмат кўрсатувчи банкда очилган 111 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварақ).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Бош агент ёки тўлов агентининг 555 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварағига жисмоний шахсларнинг банк пластик карточкаларидан келиб тушадиган маблағларни киритиш учун 555 тартиб рақами билан тугаган 29814 — «Мижознинг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган, терминаллар орқали келиб тушган тушумлар» ҳисобварағи очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
555 тартиб рақами билан тугаган 29814 — «Мижознинг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган, терминаллар орқали келиб тушган тушумлар» ҳисобварағи орқали банклар жисмоний шахсларнинг банк пластик карточкаларидан келиб тушган маблағларни мижозлари ёки бошқа банк мижозлари бўлган бош агент ёки тўлов агентининг 555 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварағига қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали мемориал ордер асосида ўтказиб беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дт — 29814 — «Мижознинг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган, терминаллар орқали келиб тушган тушумлар» (555 тартиб рақами билан тугаган);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кт — 22604 — «Мижозларнинг бошқа депозитлари — Жамғарма — Мақсадли» (555 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварақ).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Кафиллик бадали тўлов агенти томонидан тегишлилиги бўйича унинг 111 ва 555 тартиб рақамлари билан тугаган махсус ҳисобварақларидан бош агентга очилган 111 ва 555 тартиб рақамлари билан тугаган махсус ҳисобварақларга мос равишда тўлов топшириқномаси асосида ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Кафиллик бадалини тўлдириш бош агент ёки тўлов агентининг 111 ва 555 тартиб рақамлари билан тугаган махсус ҳисобварағидаги маблағлари доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош агент ўзининг 111 ва 555 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварақларидан кафиллик бадалини етказиб берувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Хизмат кўрсатувчи банклар бош агент ёки тўлов агентининг махсус ҳисобварақларига фақат инкассация хизмати орқали топширилган нақд пул маблағларини ва жисмоний шахсларнинг банк пластик карточкаларидан келиб тушган маблағларини киритилишига жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош агент ёки тўлов агентининг махсус ҳисобварағидан унинг тўлов топшириқномасига асосан маблағлар асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиб берилиши мумкин. Бунда ушбу маблағлар бош агент ёки тўлов агентининг махсус ҳисобварақларини тўлдириш учун қайтарилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Бош агент тўлов агентлик тармоғи орқали амалга оширилган тўловлар тўғрисида маълумотларни етказиб берувчилар ҳамда тўлов агентлари қирқимида ҳар ойнинг биринчи санасида Марказий банкка тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотларнинг шакллари ва узатиш тартибини Марказий банк белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк бош агент томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилади ва тўлов агентлик тармоғи орқали амалда ўтказилган тўловлар ва тақдим этилган маълумотлар ўртасида номувофиқлик юзага келганда тегишли чора кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ахборот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Тўлов агентлик тармоғини дастурий ва техник таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Тўлов агентлик тармоғи етказиб берувчининг тизимига уланиш ва тўловчиларнинг тўловлари ҳақидаги маълумотларни узатиш имконини берувчи дастурий-аппарат мажмуидан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Тўлов бош агентнинг етказиб берувчи ва бош агент, бош агент ва тўлов агенти ўртасида тузилган шартнома асосида белгиланган қоидаларга мувофиқ умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоғидан фойдаланган ҳолда, тўловчиларнинг тўловларини қабул қилиш бўйича етказиб берувчи, бош агент, тўлов агентининг биргаликдаги фаолияти орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Етказиб берувчи ва бош агент дастурий-аппарат мажмуи орқали тўлов агентининг тўловлари ўтишида ишнинг узлуксизлиги, барқарорлиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Дастурий-аппарат мажмуида узилишлар ёки ишларнинг ёмонлашуви юз берган тақдирда, етказиб берувчи ва бош агент шартномада белгиланган муддатда ва шаклда бир-бирларига бу ҳақда хабар беришлари лозим. Бундай ҳолатлар юз берганда, бош агент шартномада белгиланган муддатда ва шаклда тўлов агентини жорий нуқсонлар ҳақида хабардор қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Тўлов агенти дастурий-аппарат мажмуига бош агентнинг розилигисиз ўзгартиришлар киритишга ва ундан фойдаланишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Қабул қилинаётган тўловларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўлов агенти бош агент томонидан берилган дастурий-аппарат мажмуига уланиш имкониятининг ҳар қандай воситаларини учинчи шахсларга тақдим этмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Х. Тўлов агентлик тармоғининг хавфсизлигини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Бош агент ёки тўлов агенти, шунингдек етказиб берувчи дастурий-аппарат мажмуида хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлаш бўйича, шу жумладан, ҳар қандай қурилмаларга рухсатсиз кириш, уларга ўзгартириш киритиш, уларнинг йўқолиши, йўқ қилиниши ва блокировка қилинишининг олдини олувчи талабларни ишлаб чиқиши ва риоя этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Бош агент ёки тўлов агенти, шунингдек етказиб берувчи дастурий-аппарат мажмуида хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлашнинг қўшимча воситалари ва усулларини ўрнатиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XI. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов агентлик тармоғи фаолияти устидан назоратни амалга оширади ва улар томонидан нақд пул тушумининг банк кассаларига инкассация хизмати орқали топширилишини мониторинг қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64.Давлат солиқ хизмати органлари бош агент ва тўлов агентининг фаолиятини текшириш пайтида тўловчилардан қабул қилинган нақд пул тушумини ҳақиқатда банк кассаларига топширилган нақд пул тушуми билан солиштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг сўровига асосан Марказий банк тўлов агентларининг реестрини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Мазкур Низомга мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширадиган томонлар ўртасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж. ИСМАИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 13 апрель

Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 13 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 16-сон, 128-модда)