Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 09.07.1998 йилдаги 291-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.07.1998 йилдаги 291-сон
Kuchga kirish sanasi
09.07.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТОЛИМАРЖОН ГРЭСИНИНГ 1-ЭНЕРГИЯ БЛОКИНИ ИШГА ТУШИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш қувватларидан янада тўлиқ фойдаланиш ва янги корхоналар қурилиши ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари узлуксиз ўсиб бораётган шароитларда республиканинг ривожланаётган халқ хўжалигини электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг 800 минг кВт қувватга эга бўлган Толимаржон ГРЭСининг 1-энергия блокида қурилиш-монтаж ишларини 1998 йилда тугаллаш ва ишга тушириш-созлаш ишларини 1999 йилнинг II чорагида бажариш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги 1-энергия блокини монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишларининг тугалланишини таъминловчи ишга тушириладиган комплекснинг 1-иловага* мувофиқ қурилаётган объектларини асбоб-ускуналар, қурилиш конструкциялари ва материаллари билан бутлаш тадбирларини ва йириклаштирилган жадвалларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг ваколатли ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган контрактлар ва шартномаларнинг белгиланган тартибда тезкорлик билан кўриб чиқилишини ва рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига унинг монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари, мураккаб технология асбоб-ускуналарини тафтиш қилиш ва модернизациялаш, Толимаржон ГРЭС 1-энергия блокини ишга тушириш ва фойдаланиш режимини ишлаб чиқишда қатнашиш, маҳаллий ходимларни ўқитиш ва тайёрлаш учун қуввати 800 минг кВт бўлган блокларда ишлаш тажрибасига эга бўлган ихтисослаштирилган ташкилотларни юқори малакали ходимлари билан биргаликда МДҲ мамлакатларидан контрактлар бўйича тендер асосида жалб қилишга, шунингдек станция ходимларини стажировкадан ўтказиш ва ўқитиш учун МДҲ мамлакатларининг худди шундай станцияларига юборишига рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Толимаржон ГРЭСининг 1-энергия блоки қурилиши ишларини мувофиқлаштириш учун 2-иловага* мувофиқ таркибда Республика штаби ташкил этилсин. Республика штаби Толимаржон ГРЭСида ишларни бажариш учун республика корхоналари ва ташкилотларини, улар қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар жалб этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Х. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 9 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
291-сон