03.02.2010 йилдаги 11-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.02.2010 йилдаги 11-сон
Kuchga kirish sanasi
03.02.2010
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ТИЗИМИДА ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизмини янада такомиллаштириш, табиий муҳитни соғломлаштириш, сув қувурлари-канализация корхоналарининг ишини ва молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган, ишлаб чиқариш оқова сувларини шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига чиқариб ташлайдиган юридик шахслар, шунингдек, жисмоний шахсларни атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизган ҳолда жойлаштирганлиги учун компенсация тўловларини (кейинги ўринларда компенсация тўловлари деб юритилади) тўловчилар деб белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 09/18/820/2036-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, ифлослантирувчи моддаларни оқизганлик учун сув қувурлари-канализация корхоналарининг компенсация тўловлари ҳисоб-китоби ифлослантирувчи моддаларнинг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун уларнинг абонентлари ҳисобланган тўловларининг суммаси чиқариб ташланган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ифлослантирувчи моддаларнинг шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш сув қувурлари-канализация корхоналарига юкланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 январдан бошлаб, атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисми Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ундирилади ҳамда қуйидаги тарзда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига.
(3-банднинг учинчи-тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 247-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ишлаб чиқариш оқова сувларини қабул қилиш қоидалари ҳамда ифлослантирувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловларини ҳисоблаш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларидан ва тозалаш иншоотларидан фойдаланишни таъминлайдиган сув қувурлари-канализация корхоналари юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган, ишлаб чиқариш оқова сувларини шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига оқизадиган юридик шахслар, шунингдек, жисмоний шахслар рўйхатини бир ой муддатда тузсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан келишсинлар, шунингдек ушбу рўйхатга мунтазам равишда тузатиш киритиб борилишини назарда тутсинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 09/18/820/2036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сон қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 09/18/820/2036-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 3 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш оқова сувларини қабул қилиш қоидалари ҳамда ифлослантирувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловларини ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Қоидалар ишлаб чиқариш оқова сувларини қабул қилишнинг ягона қоидаларини ва ифлослантирувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловларини ҳисоблаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Қоидалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонентлар томонидан ишлаб чиқариш оқова сувларини шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимига оқизиш юзасидан техник шартларни беришда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаётган, лойиҳалаштирилаётган ва реконструкция қилинаётган корхоналар учун коммунал — экологик нормативларни ишлаб чиқишда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисмини ундиришда;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг канализация тизимига оқизиладиган ишлаб чиқариш оқова сувларини қабул қилиш ва тозалашда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув қувурлари-канализация корхоналари — ичимлик сув билан таъминлайдиган ҳамда ишлаб чиқариш оқова сувларини кейинчалик тозалаган ҳолда қабул қиладиган юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонент — ишлаб чиқариш оқова сувларини коммунал канализация тармоқларига оқизадиган юридик ва жисмоний шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субабонентлар — ишлаб чиқариш оқова сувларини абонентнинг канализация тармоқларига оқизадиган юридик ва жисмоний шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш оқова сувлари — юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик шахслар, шунингдек, жисмоний шахсларнинг улар томонидан бирор-бир маҳсулот ишлаб чиқаришда ёки хизматлар кўрсатишда ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ишлаб чиқариш оқова сувларининг барча турлари;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 09/18/820/2036-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший оқова сувлар — одамларнинг ҳаёт фаолияти жараёнида (овқат тайёрлашда, ювинишда, кир ювишда) ҳосил бўладиган оқова сувларнинг барча турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нормативдан ортиқча оқизишлар массаси — ишлаб чиқариш оқова сувлари таркибидаги чекланган миқдорда йўл қўйиладиган концентрациядан ортиқча барча ифлослантирувчи моддалар массаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авария ҳолатида оқизиш — канализация-тозалаш иншоотларининг техник ва технологик узелларидаги носозликлар ёки авариялар натижасида ифлослантирувчи моддаларнинг канализация тармоқларига ҳамда атроф муҳитга олдиндан мўлжалланмаган ҳолда оқизилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир йўла оқизиш — муайян қисқа вақт (соат, сутка) оралиғида ишлаб чиқариш оқова сувларининг канализация тармоқларига абонентдан доимий оқизишнинг ўртача ҳажмидан ва сифат кўрсаткичидан ортиқча тушиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
канализация тармоқларига чекланган миқдорда йўл қўйиладиган оқизиш лимити — назорат пунктида сув сифати нормативларини таъминлаш мақсадида ушбу пунктда ва вақт бирлигида белгиланган режимда ажратишга энг кўп даражада йўл қўйиладиган ишлаб чиқиш оқова сувларидаги моддалар массаси. Чекланган миқдорда йўл қўйиладиган оқизиш сувдан фойдаланиш жойларидаги моддаларнинг чекланган миқдорда йўл қўйиладиган концентрациясини, сув объектининг аралаштириш қувватини, оқова сувларни чиқариб ташлайдиган абонентлар ўртасида оқизиладиган моддалар массасини мақбул тақсимлашни ҳисобга олган ҳолда белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммунал-экологик норматив — абонентлар ва субабонентлар учун чекланган миқдорда йўл қўйиладиган концентрация кўрсаткичларини тартибга соладиган ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу қоидалар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер усти сувини ва жой рельефини ишлаб чиқариш ва маиший оқова сувлар билан ифлосланишдан ҳимоя қилишни;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 09/18/820/2036-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тозалаш иншоотларининг самарали ишлашини ҳамда ишлаб чиқариш оқова сувларини шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоғига қабул қилишни тўғри ташкил этиш ҳисобига улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлашга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тасарруфида шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ишлаб чиқариш оқова сувларини тозалаш бўйича иншоотлар бўлган сув қувурлари–канализация корхоналари санитария қоидаларига ҳамда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари билан келишилган нормаларга мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ва ишлаб чиқариш оқова сувларини шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига оқизадиган абонентлар учун ифлослантирувчи моддаларнинг чекланган миқдорда йўл қўйиладиган концентрациясини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш оқова сувларини чиқариб ташлаш юзасидан коммунал-экологик нормативларни тасдиқлайдилар.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 502-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коммунал-экологик нормативнинг амал қилиш муддати 5 йилга белгиланади ҳамда сув балансини сақлаш даврига, шунингдек оқизиладиган ишлаб чиқариш оқова сувларининг миқдор ва сифат таркибига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ишлаб чиқариш оқова сувларини шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоғига қабул қилиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимига абонентларнинг маҳаллий тозалаш иншоотларида тозалашда коммунал-экологик нормативлар талабларига етказилган ҳамда канализация тармоқлари ва тозалаш ишида бузилишларга олиб келмайдиган ишлаб чиқариш оқова сувлари қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимига абонентларнинг маҳаллий тозалаш тизимларида олдиндан тозаламасдан оқизишга йўл қўйилмайдиганлар жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
абонентларнинг таркибида қувурлар, қудуқлар, панжараларни ифлос қиладиган ёки қувурлар, қудуқлар, панжараларнинг деворларида чўкиб қоладиган моддалар (металл заки, оҳактош, қум, гипс, металл қириндилар, ҳайвонларнинг қолдиқлари ва бошқа органик чиқиндилар) бор бўлган ишлаб чиқариш оқова сувлари, қурилиш чиқиндилари ва маиший чиқиндилари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш ва хўжалик чиқиндилари коммунал-экологик нормативлар билан тартибга солинмаган шартли тоза оқимлар, таркибида бўёқлар мавжуд бўлган оқова сувлар, саноат майдончалари ҳудудидан оқадиган юза оқимлар (ёмғир сувлари, талий, экин суғориш сувлари ва бошқалар) ишлаб чиқариш майдонлари ва ҳудудларини ер ости сувлари пасайишидан ҳосил бўлган дренаж сувлар (канализациянинг яхлит эритилган ёки ярим ажратилган тизимидан);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қувурларнинг материалларига ва канализация-тозалаш иншоотларининг технологик коммуникацияларига емирувчи таъсир кўрсатадиган моддалар, концентрациялардаги ишлаб чиқариш оқова сувларини биологик тозалашга тўсқинлик қиладиган зарарли моддалар, хавфли бактериал ифлослантирувчи моддалар, нефть маҳсулотларининг эримайдиган ҳосилалари, биологик жиҳатдан қийин ачийдиган органик ва юза-актив (ПАВ), шунингдек минерал моддалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув объектига тушадиган, сарфи ва таркиби ифлослантирувчи моддаларнинг ҳажми ва миқдорининг йўл қўйиладиган белгиланган нормаларидан ортиқ бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизиш, 40 даражадан ортиқ ҳароратга эга, рН 6,5 дан паст ёки 9 дан юқори бўлган ишлаб чиқариш оқова сувлари кислороднинг кимёвий эҳтиёжи даражаси, кислороднинг биологик эҳтиёжидан (КБЭ5) 2,5 баравар юқори бўлган ёки КБЭ тўлиқ 1,5 баравардан ортиқ бўлган — 500 мг/л ортиқ бўлмаган, концентрациялардаги 500 мг/литрдан ортиқ бўлган муаллақ ва сузиб юрувчи моддалар, канализация тармоқларида чекланган миқдорда йўл қўйиладиган концентрациялар лимити улар учун белгиланмаган моддалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кислоталар, иссиқ аралашмалар, заҳарли ва эриган газсимон моддалар, жумладан эритувчилар (бензин, диэтил эфир, дихлорметан, бензол ва бошқалар), канализация тармоқларида ва тозалаш иншоотларида заҳарли газлар (олтингугурт, углерод сульфид, углерод кислотаси, цианли водород кислота, осон учадиган ҳидли углеводородлар буғлари ва бошқалар) ҳосил қилишга қодир бўлган бўёқлар ҳамда бошқа портлаш ва ёнғин чиқариш хавфи бўлган заҳарли аралашмалар, концентрацияланган қўр ва нил эритмалар, шунингдек таркибида радиоактив моддалар мавжуд бўлган оқова сувлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Таркибида радиоактив моддалар бор бўлган ишлаб чиқариш оқова сувларини қабул қилиш учун канализациянинг махсус тизими мавжуд бўлмаганда уларни шаҳар ёки бошқа аҳоли пунктининг коммунал канализация тизимига қабул қилиш радиоактив хавфсизлик нормаларига ҳамда радиоактив моддалар ва ионлаштирувчи нурланишнинг бошқа манбалари билан ишлашга доир санитария қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимида қўшилиши эмульсиялар, заҳарли ёки портлаш хавфи бўлган газлар, шунингдек кўп миқдорда эримайдиган моддалар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш оқова сувларининг бирлаштирилишига йўл қўйилмайди (масалан, таркибида кальций ёки магний тузи ва ишқорли эритмалар; сода ва нордон сув; натрий сульфид ва ишқор, хлор ва феноллар ҳаддан ташқари кўп бўлган ишлаб чиқариш оқова сувлари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг канализация тизимига қабул қилинадиган ифлослантирувчи моддаларни ишлаб чиқариш оқова сувларига чекланган миқдорда йўл қўйиладиган ташлаш лимитини ҳисоблаб чиқишда сув қувурлари-канализация корхоналари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китоб йўли билан аниқланиши керак бўлган КБЭ5, КБЭтўлиқ умумий кўрсаткичда ифодаланган муаллақ, коллоид ва эриган ҳолатдаги органик келиб чиққан моддаларнинг йўл қўйиладиган миқдорини ҳисобга олишлари керак. Бунда ишлаб чиқариш оқова сувлари КБЭ ушбу иншоотларни лойиҳалаштиришда қабул қилинган энг кўп даражадаги ҳисоблаб чиқилган КБЭдан ортиқ бўлмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус сувдан фойдаланишга берилган рухсатномада ёки ушбу сув объекти учун чекланган миқдорда йўл қўйиладиган оқизиш лимитларида белгиланган сув объектига тозаланган ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизиш шартлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши керак бўлган аҳоли пунктларининг тозалаш иншоотларида оқизиладиган ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган концентрациясини, аҳоли пунктларининг тозалаш иншоотларида ишлаб чиқариш оқова сувларини ифлослантирувчи моддалардан тозалаш самарадорлигига қараб сувдан фойдаланишнинг тегишли турини, аҳоли пунктлари канализация тизимига тушадиган шаҳар ва ишлаб чиқариш оқова сувлари ҳажми нисбатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қоидаларга 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ ишлаб чиқариш оқова сувларини коммунал канализация тармоқларига оқизишда ифлослантирувчи моддаларнинг чекланган миқдорда йўл қўйиладиган концентрациялари нормативларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший ва ишлаб чиқариш оқова сувлари ҳажмининг ҳисоблаб чиқилган нисбатидан ҳисоблаб чиқилган аралаштиришни ҳисобга олган ҳолда ушбу объект канализациясига чекланган миқдорда йўл қўйиладиган оқизиш лимитидан келиб чиқиб белгиланадиган аҳоли пунктининг тозалаш иншоотларида утилизация қилинмайдиган ва нейтрализация қилинмайдиган моддаларнинг йўл қўйиладиган концентрациясини ҳисобга олишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ишлаб чиқариш оқова сувларини шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимига оқизиш абонентнинг ҳудудидан ташқарида жойлаштириладиган назорат қудуғи барпо этиш шарти билан мустақил оқизилади. Саноат, транспорт, қурилиш корхоналари ва бошқа корхоналарнинг кўрсатиб ўтилган чиқаришлари ҳар бир чиқариш бўйича ишлаб чиқариш оқова сувларининг сарфи ва сифати устидан доимий назорат қилиш учун мосламалар (кўприкчалар, автоматик намуна олгичлар, сарфни ўлчагичлар, шунингдек, зарурат бўлганда, тамғаланадиган автоматик тиргакли қурилмалар) билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ишлаб чиқариш ва маиший оқова сувлар миқдори ва таркиби сутка мобайнида ўзгарган тақдирда абонентларда махсус сиғимлар — сутка мобайнида ишлаб чиқариш оқова сувларини канализацияга тенг миқдорда чиқаришни таъминлайдиган умумий стандартларга яқинлаштиргичлар ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Шаҳарлар тозалаш иншоотларининг технологик самарадорлиги ишлаб чиқариш оқова сувларини тозалаш даражасининг лойиҳа кўрсаткичларини амалдаги кўрсаткичлар билан қиёслаб аниқланади. Лойиҳа маълумотлари мавжуд бўлмаганда, шунингдек тозалаш учун тушаётган ишлаб чиқариш оқова сувлари сарфи ва таркиби лойиҳа параметрларидан четга чиққанда сув қувурлари-канализация хўжалиги корхоналари тозалаш иншоотлари иши норматив кўрсаткичларининг ҳисобланган миқдорини белгилайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тозалаш иншоотлари иши кўрсаткичлари ишлаб чиқариш оқова сувларининг тақдим этилган (ўртача суткалик) намуналари таҳлили асосида аниқланади. Намуналарни танлаш жадваллари Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий органлари билан келишилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Канализацияга ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизиш билан белгиланадиган тозаланган ишлаб чиқариш оқова сувлари сифатининг ўзига хос кўрсаткичларининг ҳисобланган миқдорлари уларнинг жамланиши ва тозалаш иншоотларида тозалашнинг самарадорлиги ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизиш юзасидан техник шартларни бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янгидан қурилган ва реконструкция қилинадиган абонентлар учун — сув қувурлари-канализация корхоналари билан келишилган лойиҳа ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб турган абонентлар учун — белгиланган тартибда тасдиқланган канализацияга оқизиш юзасидан коммунал-экологик норматив (ушбу Қоидаларга 3-илова*);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар ёки бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимига оқизиш белгиланган ҳамда уларнинг тартиб рақамлари, оқизиладиган ишлаб чиқариш оқова сувларининг сифат таркиби нормативлари ва уларнинг сарфлари, шу жумладан субабонентларнинг сарфлари билан биргаликда маҳаллий тозалаш иншоотлари схемаси, канализациянинг ички майдон тармоғи схемаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ифлослантирувчи моддаларнинг ўртача ва энг юқори кўрсаткичи бўйича шаҳар ёки бошқа аҳоли пункти канализациясига чиқаришда маҳаллий тозалаш иншоотларида тозалашгача ва ундан кейинги ишлаб чиқариш оқова сувлари таҳлили натижалари ишлаб чиқариш оқова сувларини шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимига оқизиш юзасидан техник шартлар бериш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Техник шартларни кўриб чиқиш ва бериш мурожаат тушгандан кейин 3 кун муддатда бепул амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Канализация тармоқларини шаҳарлар канализацияси ва янги абонентларнинг бошқа аҳоли пунктлари тизимига, шунингдек мавжуд корхоналарнинг янгидан ишга туширилган қувватларига улашга фақат ишлаб чиқариш оқова сувларини уларни шаҳарлар ва аҳоли пунктлари канализациясининг тозалаш иншоотларига қабул қилиб олиш учун йўл қўйиладиган даражагача тозаланишини таъминлайдиган маҳаллий тозалаш иншоотлари фойдаланишга топширилгандан кейингина рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Корхоналарни қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан лойиҳа ҳужжатларини келишиш буюртмачидан ёхуд бош лойиҳаловчидан кўриб чиқиш учун «Сув таъминоти ва канализация» ҳамда «Атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза» бўлимларидан иборат бўлган лойиҳа ҳужжатлари тақдим этилган тақдирда сув қувурлари — канализация корхоналари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ишлаб чиқариш оқова сувларини шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимига оқизиш юзасидан техник шартлар асосида сув қувурлари — канализация корхоналари билан абонент ўртасида сув истеъмол қилиш ва ишлаб чиқариш оқова сувларини ажратиш юзасидан икки томонлама шартнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизишни назорат қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Абонент шаҳар ёки бошқа аҳоли пунктининг канализация тизимига оқизиладиган ишлаб чиқариш оқова сувларининг ҳажми ва сифат таркиби, шунингдек корхоналар майдони ичидаги канализация тармоқларининг ҳолати юзасидан доимий ички назоратни амалга ошириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Назорат маҳаллий тозалаш иншоотларига кириш ва улардан чиқиш жойларида, назорат қудуқларида ишлаб чиқариш оқова сувларини шаҳар ёки бошқа аҳоли пункти канализациясига бевосита оқизишдан олдин намуна олиш ва уни текшириб кўриш йўли билан амалга оширилади. Назорат жараёнида назорат қудуқларида ва ишлаб чиқариш канализацияси тармоғининг энг муҳим жойларида оқизиладиган ишлаб чиқариш оқова сувларининг ҳажми ҳам ўлчанади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Абонентлар ҳар ойда сув қувурлари-канализация хўжалиги корхоналарига оқизиладиган ишлаб чиқариш оқова сувларининг ҳажми, сифат ва миқдорий таркиби ҳамда уларни шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимига оқизиш режими тўғрисида ҳисобот маълумотлари тақдим этиши шарт. Ҳисобот маълумотларини тақдим этиш муддатлари ҳамда ҳисоботлар шакли абонент билан сув қувурлари-канализация хўжалиги корхонаси ўртасидаги икки томонлама шартномада белгиланади. Абонент тақдим этиладиган ҳисобот маълумотларининг ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Сув қувурлари-канализация хўжалиги тармоқлари Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизишнинг абонент учун тасдиқланган коммунал-экологик нормативга мувофиқлиги юзасидан зарур назоратни амалга оширади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 502-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Абонентлар ишлаб чиқариш оқова сувларини тозалаш сифатининг ёмонлашиши, оқова сувларни бир йўла оқизишга, авария-тиклаш ишларини амалга оширишга доир барча ҳолатлар тўғрисида сув қувурлари-канализация корхоналарини, шунингдек Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларини дарҳол хабардор қилиши керак.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 502-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ишлаб чиқариш оқова сувларини шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимига оқизишни амалга оширувчи абонентлар сув қувурлари-канализация корхоналарини сутканинг исталган вақтида ишлаб чиқариш оқова сувларининг оқизилишини назорат қилиш имконияти билан таъминлаши, шу жумладан оқизилаётган ишлаб чиқариш оқова сувларининг сифат ва миқдорий таркиби бўйича зарур маълумотларни тақдим этиши, бунда приборлар ва қурилмалар, шунингдек намуналар олиш учун фойдаланувчи ходимларини ажратиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ишлаб чиқариш оқова сувлари оқизилиши юзасидан мониторинг олиб боришни сув қувурлари-канализация корхоналарининг ихтисослаштирилган лабораториялари амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув қувурлари-канализация хўжалиги корхоналарида ихтисослаштирилган лабораториялар мавжуд бўлмаса, Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг Атроф-муҳит ифлосланишининг мониторинги бўйича тегишли бўлимлари белгиланган тартибда шартнома асосида ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизишнинг мониторингини амалга ошириши мумкин.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 09/18/820/2036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Шаҳар сувлари таркибида ифлослантирувчи, ишлаб чиқариш оқова сувларини ташлаш натижасида ҳосил бўладиган, тозалаш иншоотлари ишлашининг технологик регламентини бузадиган моддаларнинг юқори концентрацияда мавжудлиги аниқланган тақдирда сув қувурлари-канализация корхонаси бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органларини дарҳол хабардор қилиши шарт. Айни бир вақтда сув қувурлари-канализация корхонаси юқори даражада ифлослантирувчи манбани қидириб топиш ишларини амалга оширади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 502-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизганлик учун компенсация тўловларини ҳисоблаб ёзиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизганлик учун компенсация тўловларини ҳисоблаб ёзиш тартиби ушбу бўлимда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 09/18/820/2036-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Сув қувурлари-канализация корхоналари ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунигача абонентлар томонидан ишлаб чиқариш оқова сувларини коммунал канализация тармоғига қабул қилиб олиш қоидаларига риоя қилинмаганлиги тўғрисидаги ахборотни ушбу Қоидаларга 4-иловага* мувофиқ шаклда тайёрлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Сув қувурлари-канализация корхоналари ушбу ахборотлар асосида, ифлослантирувчи моддаларни коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизганлик учун тўловларни қонунчиликка ва ушбу Қоидаларга мувофиқ ҳисоблаб ёзишни ва абонентлардан ундиришни амалга оширадилар.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ҳисобот даври якунлари бўйича сув қувурлари-канализация корхоналари ифлослантирувчи моддаларни очиқ сув ҳавзаларига ёки жой рельефига чиқариб ташлаганлик учун компенсация тўловларини ҳисоблайди ва уларнинг тўланишини амалга оширади, бунда ифлослантирувчи моддаларни коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизганлик учун уларнинг абонентларига ҳисоблаб ёзилган тўловларнинг тўланган суммасини чегириб ташлайдилар.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг атроф муҳит ифлосланиши мониторинги бўлими сув қувурлари-канализация корхоналарига мувофиқлаштириш ва методик ёрдам кўрсатиш тартибида ишлаб чиқариш оқова сувларини коммунал канализация тармоқларига оқизишдан олдин тозаланганлик сифати мониторингини амалга оширишга ҳақлидир. Ушбу мониторинг ҳар ойда кўпи билан бир марта, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Сув қувурлари-канализация корхоналари билан уларнинг абонентлари ўртасида ишлаб чиқариш оқова сувларининг сифат таркибини аниқлаш юзасидан бажарилган лаборатория текширишлари натижаларининг ҳаққонийлиги бўйича келишмовчиликлар пайдо бўлган ҳолларда, қарор Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг Атроф-муҳит ифлосланиши мониторинги бўлими томонидан қабул қилинади, ушбу Қоидаларнинг 27-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган Давлат экология қўмитасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази томонидан якуний қарор қабул қилиш ҳолатлари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Қоидаларнинг ушбу бандига мувофиқ ўтказиладиган назорат синовларининг натижалари фақат намуналар олинган даврда (ойда) компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш учун ҳақиқий бўлиб, олдинги даврга (ойга) татбиқ этилмайди.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 09/18/820/2036-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Жала сувлари шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимига рухсатсиз оқизилган тақдирда абонентга нисбатан ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизганлик учун амалдаги тарифларга уч баравар миқдордаги коэффициент қўлланади. Ҳисоблаш ташкилотнинг майдони бўйича, кадастр ва метеорология маълумотларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ишлаб чиқариш оқова сувларини коммунал канализация тармоқларига оқизганлик учун компенсация тўловини ҳисоблашда ифлослантирувчи моддаларни ушбу Қоидаларга 1-иловада назарда тутилган йўл қўйиладиган концентрациядан ортиқча миқдорда коммунал канализация тармоқларига оқизаётган абонентлар учун 40,0 миқдордаги ошиб борувчи коэффициент бўйича, ушбу Қоидаларга 2-иловада назарда тутилган миқдор учун эса — 100,0 миқдордаги ошиб борувчи коэффициент бўйича ҳисобланган компенсация тўловлари қўлланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 361-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Ушбу Қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Абонентлар оқибати етарли даражада тозаланмаган ишлаб чиқариш оқова сувларининг сув объектларига оқизилишига сабаб бўладиган бузилишлар учун, шунингдек ишлаб чиқариш оқова сувларини тозалаш иншоотларида рўй берган авариялар ёки бахтсиз ҳодисалар учун, абонентнинг технологик жараёнида фойдаланиладиган реагентларни ҳамда ушбу Қоидаларда регламентланмаган бошқа моддалар ва материалларни оқизганлик учун жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абонентнинг ушбу Қоидалар талабларига риоя қилиш юзасидан жавобгарлиги қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Абонентлар ишлаб чиқариш оқова сувларини шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимига оқизиш юзасидан коммунал-экологик нормативларда белгиланган талаблар бузилишининг олдини оладиган чора-тадбирлар кўрилишини таъминлаши керак. Бундай бузилишлар рўй берганда абонент ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларини шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимига оқизишни дарҳол тўхтатиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Янги абонентни шаҳар ва бошқа аҳоли пунктининг ишлаётган канализация тизимига сув қувурлари-канализация корхонаси билан келишувсиз улаш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Абонент томонидан бузилишлар содир этилганлиги аниқланган тақдирда сув қувурлари-канализация корхонаси далолатнома тузади ва Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларини аниқланган бузилиш тўғрисида хабардор қилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 502-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Сув қувурлари-канализация корхоналари абонентга, компенсация тўловлари суммасини кўрсатган ҳолда, бузилишларни бартараф этиш тўғрисида буйруқ беради ва унинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилади.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Берилган буйруқни бажаришдан бош тортилган ёки у зарур даражада бажарилмаган тақдирда материаллар судга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Сув қувурлари-канализация корхоналари абонентларга коммунал канализация тизимларига, иншоотларга етказилган зарарни ундириш тўғрисида, шунингдек ишлаб чиқариш оқова сувларининг технологик регламенти бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда эътироз ва даъволар билдириш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сон қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 09/18/820/2036-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 40-модда; 2017 й., 24-сон, 502-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 09/18/820/2036-сон; 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)