Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 17.12.2009 йилдаги 316-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.12.2009 йилдаги 316-сон
Kuchga kirish sanasi
17.12.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиётнинг реал сектори акциядорлик жамиятларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга инвестицияларни жалб этиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси таркибига кирадиган акциядорлик жамиятларининг солиқлар бўйича қарзларининг тегишли суммаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича «Ўзагромашсервис» уюшмаси корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратилган 24,9 млрд сўм миқдоридаги кредитлар бўйича қарзларини айни бир вақтда ҳисоблаб ёзилган пеня бўйича қарзни ҳисобдан чиқарган ҳолда, таркибий ўзгартириш ҳисобига акциядорлик жамиятларининг устав жамғармаларидаги давлат улушини сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзагромашсервис» уюшмасининг 2-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятлари учун 2010 йил 1 январдаги ҳолатига кўра ҳисоблаб ёзилган солиқлар бўйича қарзлари суммасини тўлаш муддати 2012 йил 1 январгача узайтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Устав жамғармасида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятларига ва давлат улуши хўжалик бирлашмаларининг устав жамғармаларига берилган акциядорлик жамиятларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича эквивалентда камида 400 минг АҚШ доллари суммасигача устав жамғармасининг шакллантирилмаган қисмини асосий фондларни қайта баҳолаш натижасида ҳосил бўлган захира жамғармаси ҳисобига тўлдиришга истисно тариқасида рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий фондларни қайта баҳолаш ҳисобига ҳосил бўлган, устав жамғармасини шакллантиришга йўналтирилган захира жамғармаси маблағлари суммасининг қайта баҳоланган тегишли асосий фондлар чиқиб кетганда солиқ солинадиган базага киритилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси 1-иловага киритилган акциядорлик жамиятларининг устав жамғармалари 2010 йил 1 январгача бўлган муддатда тўлиқ шакллантирилмаган тақдирда устав жамғармаси етишмаган қисмининг 2010 йил 15 февралгача 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра солиқлар бўйича қарзларнинг тегишли суммаси ҳисобига давлат улушини кўпайтириш йўли билан тўлдирилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази 1 ва 2-иловаларга киритилган акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлар эмиссиясини йиғим ундирмасдан давлат рўйхатидан ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 17 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
316-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 544-модда)