Ҳужжат кучини йўқотган 18.03.2019 03.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2035
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг қарори, 03.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2035
Kuchga kirish sanasi
13.11.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 18.03.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 3 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2035]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 14 ноябрдаги 145 ва 45-сонли «Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3101, 15.12.2018 й.) асосан 2019 йил 18 мартдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 43-сон, 451-модда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 13 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 13 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 102 ва 42-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 43-сон, 451-модда) мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатиш жараёнида мижозлар номидан битимларни тайёрлаш ва амалга оширишда пул маблағлари ва бошқа мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатувчи аудиторлик ташкилотларига татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенефициар мулкдор — якуний ҳолатда мулк ҳуқуқига эгалик қилувчи ёки мижозни ҳақиқатда назорат қилувчи жисмоний шахс ёхуд манфаати кўзланган ҳолда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ҳужжатлар — аудиторлик ташкилотлари раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгиловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат — бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатиш жараёнида махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операцияларни аниқлаш бўйича аудиторлик ташкилотининг фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 13 апрелдаги 30, 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-2, 15.04.2015 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни идентификациялаш — мижозни лозим даражада текширишни амалга ошириш мақсадида улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида мижозлар ҳақидаги маълумотларнинг аудиторлик ташкилотлари томонидан аниқланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз — қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда аудиторлик ташкилоти билан бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни лозим даражада текшириш — мижозни ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларни текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали бенефициар мулкдорни идентификациялаш, мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида аудиторлик ташкилоти томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ бўлган ва махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операция — тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларни амалга оширишда аудиторлик ташкилотида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида унинг амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа туғдирган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат тизими — жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишни ташкил этиш ва мазкур Қоидаларга риоя этиш бўйича аудиторлик ташкилоти томонидан кўриладиган чора-тадбирлар мажмуаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти номидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси (бундан кейинги ўринларда Департамент деб юритилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оффшор ҳудуд — имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 13 апрелдаги 30, 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-2, 15.04.2015 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ички назоратнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатиш жараёнида аудиторлик ташкилоти фаолияти соҳасидаги таваккалчиликларини, шунингдек уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва баҳолаш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 13 апрелдаги 30, 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-2, 15.04.2015 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали равишда аниқлаш ва тўхтатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилотининг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб этилишига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ёки терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича аудиторлик ташкилоти томонидан қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тайёрлаш ва амалга оширишда ички ҳужжатларига оғишмай риоя қилинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ички назоратнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенефициар мулкдорларни, шунингдек, операцияни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағларини ва бошқа мол-мулкнинг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш ва ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидаларнинг 23-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга оширишда аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотларни (ҳужжатларни) Департаментга ўз вақтида тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни ушбу операция амалга оширилиши лозим бўлган санадан бошлаб уч иш кунига тўхтатиб туриш ва бундай операция ҳақида у тўхтатилган кунда Департаментни хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги ахборотни, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиторлик ташкилоти раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ бўлган шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклардан сўров бўйича терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ шахслар тўғрисида ахборотни аниқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатиш жараёнида аудиторлик ташкилоти фаолияти доирасида таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 13 апрелдаги 30, 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-2, 15.04.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ички назорат тизимини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ички назоратни ташкил этиш мақсадида аудиторлик ташкилотларида аудиторлик ташкилоти раҳбари буйруғи билан мазкур Қоидаларга риоя этилишига масъул бўлган шахс (бундан кейинги ўринларда масъул шахс деб юритилади) тайинланади. Буйруқ нусхаси буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул шахс раҳбарлик лавозимини эгаллаган ва аудиторлик ташкилотининг штатдаги аудитори бўлиши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2010 йил 26 майдаги 45 ва 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-1, 28.05.2010 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 177-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аудиторлик ташкилотларининг ички назорат тизими уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-1. Аудиторлик ташкилоти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий технологиялари, усуллари ва тенденциялари тўғрисидаги маълумотларни қамраб олган сўнгги янгиликлар билан таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчиликнинг барча жиҳатлари ва мажбуриятлар ҳақида аниқ тушунтиришлар бериш мақсадида аудиторлик ташкилоти масъул шахсини ва ходимларини доимий равишда тайёрлашни амалга ошириши лозим.
(6-1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2010 йил 26 майдаги 45 ва 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-1, 28.05.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 177-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-2. Аудиторлик ташкилотларининг хориждаги алоҳида бўлинмалари (агар улар мавжуд бўлса) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тадбирларини амалга оширишда улар жойлашган мамлакатнинг талабларига риоя қилишлари зарур, агар ушбу талаблар Ўзбекистон қонунчилигининг талабларидан фарқ қилса, юқорироқ стандартларни қўллашлари лозим.
(6-2-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2010 йил 26 майдаги 45 ва 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-1, 28.05.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 177-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-3. Аудиторлик ташкилоти ўзининг хориждаги алоҳида бўлинмаларидан мазкур ажратилган бўлинмалар жойлашган мамлакат қонунчилигидаги тақиқлар туфайли жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида бош офисни хабардор қилишни талаб қилиши лозим. Ўз навбатида, аудиторлик ташкилоти бу ҳақда Молия вазирлиги ва Департаментни хабардор қилиши лозим.
(6-3-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2010 йил 26 майдаги 45 ва 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-1, 28.05.2010 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 177-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида масъул шахс қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назорат жараёнини ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этиш ва амалга оширилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудитор ташкилоти фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ички назоратни амалга ошириш бўйича ички ҳужжатлар ва дастурларни ишлаб чиқади ҳамда раҳбариятга тасдиқлаш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган мижозларнинг шубҳали операциялари тўғрисидаги хабарларни аудиторлик ташкилоти раҳбарияти билан келишган ҳолда Департаментга ўз вақтида юборилишини, шунингдек, Департаментнинг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидалар ва ички назорат дастурларини амалга ошириш жараёнининг махфийлигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги томонидан Департамент билан биргаликда мониторинг ва назорат ўтказилиш давомида ташкилот фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича мониторингни амалга оширади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 13 апрелдаги 30, 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-2, 15.04.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Масъул шахс қуйидагиларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ташкилотининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий-бошқарув, бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, ички назоратни амалга ошириш мақсадида аудитор ташкилотининг электрон маълумотлар базаларида, маҳаллий ҳисоблаш ва автоматлаштирилган компьютер тизимларида сақланаётган файл ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича келгусидаги хатти-ҳаракатларга оид (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиб туриш бўйича) таклифларни раҳбариятга киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Масъул шахс қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш жараёнида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича чораларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган барча мураккаб, ғайриоддий йирик миқдордаги операциялар, шунингдек иқтисодий ёки қонуний мақсадсизлиги аниқ бўлган операцияларни ғайриоддий амалга ошириш схемалари бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2010 йил 26 майдаги 45 ва 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-1, 28.05.2010 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 177-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда Департаментга хабар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олинган маълумотнинг махфийлигига риоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чора-тадбирларини кўриш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 13 апрелдаги 30, 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-2, 15.04.2015 й.) асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Аудиторлик ташкилотлари масъул шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар бир йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агар ҳисобот йилида масъул шахс ўзгарган тақдирда, аудиторлик ташкилотлари ўзгариш қабул қилинган санадан кейин 5 кун муддат ичида тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги аудиторлик ташкилотларидаги масъул шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 20 январгача Департаментга тақдим этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 13 апрелдаги 30, 11-сонли қарори (рўйхат рақами 2035-2, 15.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агар ҳисобот йили давомида аудиторлик ташкилотларида масъул шахслар ўзгарса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги аудиторлик ташкилотидан тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни олган кундан бошлаб 5 кун ичида Департаментга қўшимча равишда хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Мижозларни лозим даражада текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Аудиторлик ташкилотлари қуйидаги ҳолатларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартининг (31-сонли АФМС) «Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишув» (рўйхат рақами 1043, 2001 йил 21 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 12–сон) талабларига мувофиқ уларнинг фаолияти билан олдиндан танишувда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатиш учун мижозлар билан шартномалар тузишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартининг (12-сонли АФМС) «Аудиторлик текширувлари давомида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш» (рўйхат рақами 1673, 2007 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон, 162–модда) талабларига мувофиқ мижознинг ички назорат тизимини баҳолашда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартининг (9-сонли АФМС) «Муҳимлилик ва аудиторлик таваккалчилиги» (рўйхат рақами 813, 1999 йил 3 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 11-сон) талабларига мувофиқ ажратиб бўлмайдиган ва назорат таваккалчилигини баҳолашда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида эканлигига ҳар қандай шубҳа мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз ҳақида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа мавжуд бўлганда.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2010 йил 26 майдаги 45 ва 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2035-1, 28.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 177-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операция амалга ошириш кунидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 300 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 13 апрелдаги 30, 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-2, 15.04.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган, шунингдек таваккалчиликларнинг юқори даражаси тоифасига киритилган шахс бўлганда аудиторлик ташкилотлари мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиниши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва мижоз ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоздан унинг пул маблағлари ва мол-мулк манбаси ҳақида маълумот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш амалиётларини амалга ошириш сабаблари тўғрисида маълумот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияларни (битимларни) амалга ошириш сабабларини аниқлашнинг бошқа кучайтирилган чораларини амалга ошириш.
(141 ва 142-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 13 апрелдаги 30, 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-2, 15.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мижозларни лозим даражада текшириш бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатишнинг барча босқичида амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мижозни ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда, қонун ҳужжатларига мувофиқ улар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияни амалга ошириш учун ваколатини текшириш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мижоз бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатиш учун шартнома тузиш ҳақида бир ёки бир неча марта мурожаат қилганида, аудиторлик ташкилоти қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ операция бўйича мижозни ёки фойда олувчини идентификациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу мижознинг аввалги ҳисобот даври (ой, чорак, ярим йил, йил) мобайнида амалга оширган операцияларини, агар бундай операциялар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлса, ўрганиб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операция турини ҳамда унинг мижоз — юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида белгиланган фаолият турига ва мақсадига мувофиқлигини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг иш ҳужжатларида аниқланган шубҳали операцияларни қайд этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мижозни идентификациялаш пайтида аудиторлик ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, ташкилий-ҳуқуқий шакл тўғрисидаги, жойлашган жойи, раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган бошқа маълумотларни ўрганиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мижозни янада батафсилроқ ўрганиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг таъсис ҳужжатлари (рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан) ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг расмийлаштирилишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг бошқарув органларининг тузилиши ва уларнинг ваколатларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг рўйхатдан ўтказилган устав фондининг (капиталининг) миқдорига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг расмийлаштирилишига алоҳида эътибор бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Аудиторлик ташкилоти мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз тўғрисида олинган маълумотлардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг аввалги аудиторлик ташкилотлари билан ўзаро муносабатларини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг ишчанлик тўғрисидаги маълумотларни йиғиш орқали текшириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мижозни идентификациялаш жараёнида аудиторлик ташкилоти бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича, шу жумладан, мижоз мол-мулкининг тузилишини ўрганиш йўли билан асосланган ва зарур чора-тадбирлар қўлланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мижоз томонидан идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, аудиторлик ташкилотлари уларга бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатишни рад этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III1. Tаваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221. Аудиторлик ташкилоти мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операциялар амалга оширилишида таваккалчилик даражасини (кейинги ўринларда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, пул маблағлари ва мол-мулк билан амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда масъул шахс томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ва Департаментга тақдим этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
222. Аудиторлик ташкилоти аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берувчи мижозларни таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига тегишли деб топиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террорчилик фаолиятида иштироки ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорати остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори ёхуд уни назорат қилувчи эканлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норезидентлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлардаги манзилга тўғри келмайдиган мижозлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақиқий эгаси ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс бўлган мижозлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мунтазам равишда (кетма-кетлиги уч ой мобайнида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга ошираётган мижозлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул шахсда асосли шубҳа уйғотадиган молиявий операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
223. Мижоз томонидан пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, аудиторлик ташкилоти зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти барча мураккаб, ғайриоддий йирик пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрилган чоралар натижалари тўғрисидаги маълумот аудиторлик ташкилоти раҳбариятига тақдим қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
224. Аудиторлик ташкилоти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кўриши керак. Бу мақсадларда аудиторлик ташкилоти хизматлари учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқлаши ва баҳолаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиторлик ташкилоти бундай таваккалчиликни мониторинг қилиш ва уларни пасайтириш бўйича тегишли чораларни кўриши лозим.
(III1-бўлим Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 13 апрелдаги 30, 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-2, 15.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш мезонлари ва тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция қуйидаги ҳолатларда шубҳали деб топилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан зарурат туфайли сўралаётган, шу жумладан, ишонч билдирувчи (агар мижоз ишончли вакил сифатида иш юритаётган бўлса) ҳақидаги маълумотларни тақдим этишни сабабсиз рад этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одатдаги амалиётдан фарқ қиладиган ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бўйича расмий бўлмаган, сохта ҳужжатлар ва ностандарт йўриқномалар мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга олинмаган молия-хўжалик операциялар мавжуд бўлганда ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари белгиланган муддатлардан олдин йўқ қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг хизмат кўрсатишнинг фойдалироқ шартларига нисбатан эътиборсиз бўлиши, шунингдек, мижоз томонидан айни турдаги хизматлар кўрсатишдаги оддий тўловдан фарқ қиладиган юқори мукофотнинг таклиф этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг операциялари яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаса, унинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида келтирилган фаолиятининг мақсадларига тўғри келмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимга мижоз фаолиятига тўғри келмайдиган қўшимчалар ва ўзгаришлар киритилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан аввал келишилган операцияга (битимга) бевосита уни амалга оширилишидан олдин кўпроқ, айниқса, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ҳаракати йўналишига тааллуқли ўзгартиришларнинг киритилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз ҳақидаги маълумотнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, мижоз томонидан кўрсатилган манзил ва телефонлар орқали у билан алоқа ўрнатиш имконининг йўқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан ахборот ва ҳужжатларнинг тақдим этилишининг асоссиз равишда кечиктирилиши ёхуд мижоз томонидан текшириб бўлмайдиган ахборот тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан битим иштирокчилари ҳақида била туриб ёлғон ахборот ва нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 13 апрелдаги 30, 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-2, 15.04.2015 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари билан белгиланган назорат жараёнидан қочишга қаратилган деган хулосани чиқаришга асос бўладиган операциялар ёки битимларнинг бир неча бор амалга оширилганлиги аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияни амалга оширишда фойдаланилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулклар жиноий йўл билан топилган деган ҳар қандай шубҳанинг мавжуд бўлиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Операцияни шубҳали деб тан олиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар ва ички ҳужжатлар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек, мижоз шахси, унинг обрўси, амалий иш муносабатларининг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ ҳар қандай операция, шу операцияларнинг тарафларидан бири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, Департаментга хабар қилиниши ва тўхтатиб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолларда аудиторлик ташкилотлари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туришга ва ушбу операция ҳақида уни тўхтатиб қўйилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилишга мажбур. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни тўхтатиш ҳақида Департаментнинг кўрсатмаси бўлмаганда, кўрсатилган муддат тугаши билан аудиторлик ташкилоти тўхтатилган операцияни тиклашга киришади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
251. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция ҳам Департаментга хабар қилиниши керак.
(251-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 13 апрелдаги 30, 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-2, 15.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг, масъул шахс шубҳали операцияни амалга оширишга тайёргарлик кўрилаётганлигини ёки амалга оширилганлигини тасдиқловчи асосланган ҳужжатларни тайёрлайди ва аудиторлик ташкилоти раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этади, раҳбар мижозга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операция тўғрисида Департаментга хабар бериш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операция шубҳали деб тан олинганлиги тўғрисида мижоз билан бевосита иш олиб бораётган аудиторларга хабар бериш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз тўғрисида қўшимча ахборот олиш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари ёки у билан тузилган шартномага мувофиқ мижоз билан муносабатларни тугатиш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳаракатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Шубҳали операция тўғрисидаги хабар операция шубҳали деб топилган вақтдан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ аудиторлик ташкилоти томонидан Департаментга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Аудиторлик ташкилоти тегишли операцияни тасдиқловчи ёки ундан шубҳани олиб ташловчи ҳар қандай ахборот ҳақида зудлик билан Департаментга хабар бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Аудиторлик ташкилотлари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган, лекин операциялар амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Аудиторлик ташкилотлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, уни тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга, уларнинг операциялари ҳақида Департаментга маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот беришга ҳақли эмаслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Аудиторлик ташкилотлари ўз ходимлари томонидан ички назорат бўйича функцияларини бажариш жараёнида олинган ахборотларни бошқаларга ошкор қилмасликларини (ёхуд шахсий мақсадлар ёки учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланишга рухсат берилмаслигини) таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
311. Масъул шахснинг фаолиятида ишлатилган барча ҳужжатлар (ички назоратни ўтказишга тааллуқли ёзишмалар, шу жумладан, Департаментга юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, махсус журналлар ва бошқалар)дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу шахс томонидан сақланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
312. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул шахс томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.
(311 ва 312-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 13 апрелдаги 30, 11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2035-2, 15.04.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Аудиторлик ташкилотлари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Молия вазирлиги ҳамда Департамент томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек, мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 493-модда; 2010 й., 22-сон, 177-модда; 2015 й., 15-сон, 191-модда)