Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2015 19.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2021
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 19.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2021
Kuchga kirish sanasi
29.10.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2015
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 19 октябрда 2021-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 2 мартдаги 17, 314-В-2, 2015-7-сонли «Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2021-2, 06.03.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 343-модда) 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 18 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 18 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26/I-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 18 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009-28-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 18 сентябрдаги 92, 26/I, 2009-28-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 30-31-сон, 343-модда) 3-бандига мувофиқ узоқ муддатли инвестициявий молиялашни амалга оширувчи тижорат банклари томонидан фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ тижорат банклари 2015 йилнинг 1 январига қадар кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб табақалаштирилган ставкалар бўйича фойда солиғини тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узоқ муддатли инвестициявий молиялаш — уч йилдан кам бўлмаган муддатга бериладиган инвестициявий кредитлар ва лизинг хизматлари, шу жумладан банклар томонидан олинадиган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига банклар томонидан йўналтириладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестициявий кредит (лизинг) — Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 10-модда) 3-моддасида назарда тутилган мақсадлар учун берилган кредитлар (лизинг);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит портфели — барча кредитлар бўйича баланс ҳисобварақлари суммаси (брутто), банклар томонидан олинадиган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига банклар томонидан йўналтириладиган барча маблағлар, шунингдек уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган лизинг хизматлари суммаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёз 2009 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб қўлланилади ва 2014 йил солиқ даври якуни билан тўхтатилади. Мазкур имтиёзни 2009 йилда қўллаш учун тижорат банклари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини 2009 йилнинг биринчи ярим йиллиги, учинчи чораги ва иккинчи ярим йиллиги учун алоҳида тақдим қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Имтиёзларни қўллаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мустақил солиқ тўловчи бўлган филиаллар узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушини мустақил равишда аниқлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёз тижорат банклари томонидан солиқ даври мобайнида ўсиб борувчи якун билан қўлланилади, 2009 йил солиқ даври бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фойда солиғи ставкаси кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб табақалаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35 фоиздан 40 фоизгача бўлганда — ставка белгиланган ставканинг 80 фоизини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40 фоиздан 50 фоизгача бўлганда — ставка белгиланган ставканинг 75 фоизини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 фоиздан юқори бўлганда — ставка белгиланган ставканинг 70 фоизини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уумим = Умим/КП*100, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уумим — узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умим — узоқ муддатли инвестициявий молиялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КП — Кредит портфели.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, кредит ёки лизинг бўйича хизматларнинг берилган санасидан қатъи назар, узоқ муддатли инвестициявий молиялаш суммаси ва кредит портфели суммаси ҳисобот даври ойининг охирги санасига қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдиндан уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган инвестициявий кредит ёки лизинг бўйича хизматлар уч йиллик давр тугагунга қадар муддатидан илгари сўндирилган тақдирда, ушбу Низом мақсадлари учун мазкур кредит ёки лизинг бўйича хизматлар узоқ муддатли сифатида қаралади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу Низомнинг 7-бандига асосан аниқланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг имтиёзли ставкаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон; 2008 й., 52-сон, 512-модда) 128-моддасига асосан ҳисоблаб чиқилган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага нисбатан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Имтиёзларни қўллаш учун тижорат банклари давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот йили якуни бўйича Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобларини тақдим қилиш билан бир вақтда ушбу Низомнинг 1-иловасига асосан Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши ҳисоб-китоби — Маълумотномани тақдим қиладилар. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши ҳисоб-китоби — Маълумотнома ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёздан фойдаланмайдиган тижорат банклари томонидан тақдим этилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 19 сентябрдаги 88, 314-В-1, 2013-44-сонли қарори (рўйхат рақами 2021-1, 14.10.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 562-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг табақалаштирилган ставкаларини ҳисоблаб чиқишнинг шартли мисоли ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Солиқ имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎СТИР‎
Ҳужжат тури

/‎

Солиқ даври

‎Ҳужжат тури: 1 – ҳисоб-китоб, 2 – аниқлаштирувчи (каср орқали аниқлаштирув рақами)
Юридик шахснинг ________________________________________________________
тўлиқ номи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши
ҲИСОБ-КИТОБИ — МАЪЛУМОТНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Кўрсаткич номи‎

Сатр
‎коди

Ҳисобот даври учун сумма (минг сум) ‎‎

1-чорак‎

ярим йиллик‎

9 ой‎

йил‎

I. Узоқ муддатли инвестициявий молиялаш, жами (020, 030 ва 040-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:‎ 010‎
уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган инвестиция кредитлари (брутто*) (14700 — 15500, 15701 нинг тегишли ҳисобварақлари, бундан 14900 мустасно)‎ 020‎
уч йилдан кам бўлмаган муддатга кўрсатилган лизинг хизматлари (брутто*) (15600, 15705 нинг тегишли ҳисобварақлари) ‎ 030‎
банклар томонидан олинган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига йўналтирилган маблағлар ‎ 040‎
II. Кредит портфели, жами (060, 070 ва 080-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:‎ 050‎
берилган кредитлар суммаси (брутто*) (11900 — 15500, 15700 ҳисобварақлар) ‎ 060‎
лизинг хизматлари (брутто*) (15600 нинг тегишли ҳисобварақлари) 070‎
банклар томонидан олинган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига йўналтирилган маблағлар‎ 080‎
III. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши (%да) ((010-сатр / 050-сатр) х 100%)‎ 090‎
IV. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкаси, %‎ 100‎
V. Тузатилган солиқ ставкаси, %‎ 110‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Брутто — ишончсиз қарзлар бўйича яратилган захираларни ҳисобга олмаган ҳолдаги кредит ёки лизинг суммаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ушбу ҳисоб-китоб — Маълумотномада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман:

Давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар:

Ушбу ҳисоб-китоб-Маълумотнома
‎(кераклигига «V» белгиси қўйилсин)

СТИР
‎‎Ф.И.О. ‎‎________________________
‎‎Имзо ‎‎________________________ ‎‎
Бош бухгалтер ‎‎шахсан ‎‎почта орқали‎‎
‎‎СТИР

‎‎Ф.И.О. ________________________

варақда тақдим этилди‎‎
‎‎Имзо ________________________‎‎ Тақдим
‎‎ этилган сана
‎‎

(кун/ой/йил)

‎‎Сана

‎‎Ф.И.О.

‎‎_____________________________

(кун/ой/йил)‎‎

‎‎Имзо ‎‎

‎‎__________________________

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎М.Ў.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 19 сентябрдаги 88, 314-В-1, 2013-44-сонли қарори (рўйхат рақами 2021-1, 14.10.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 42-сон, 562-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎СТИР‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 0‎
Ҳужжат тури 1‎

/‎

Ҳисобот даври

0‎ 3‎

Солиқ даври

2‎ 0‎ 0‎ 9‎
Ҳужжат тури: 1 — ҳисоб-китоб, 2 — қайта ҳисоб-китоб (каср орқали қайта ҳисоб-китобнинг рақами)

‎Юридик шахснинг ________________________________________________________
тўлиқ номи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши
‎ҳисоб-китоби — Маълумотнома

Кўрсаткич номи Сатр коди Сумма, минг сўм
I. Узоқ муддатли инвестициявий молиялаш, жами (020, 030 ва 040-сатрлар суммаси), шу жумладан: 010‎ 29 000‎
уч йилдан кам бўлмаган муддатга берилган инвестиция кредитлари (брутто*) (14700—15500,15701 нинг тегишли ҳисобварақлари, бундан 14900 мустасно) 020‎ 6 000‎
уч йилдан кам бўлмаган муддатга кўрсатилган лизинг хизматлари (брутто*) (15600, 15705 нинг тегишли ҳисобварақлари) 030‎ 8 000‎
банклар томонидан олинган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига йўналтирилган маблағлар 040‎ 15 000‎
II. Кредит портфели, жами (060,070 ва 080-сатрлар суммаси), шу жумладан: 050‎ 81 000‎
берилган кредитлар суммаси (брутто*) (11900—15500, 15700 ҳисобварақлар) 060‎ 55 000‎
лизинг хизматлари (брутто*) (15600 нинг тегишли ҳисобварақлари) 070‎ 11 000‎
банклар томонидан олинган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига йўналтирилган маблағлар 080‎ 15 000‎
III. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши (% да) ((010-сатр / 050-сатр) ×100%) 090‎ 35,8‎
IV. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкаси, % 100‎ 15‎
V. Тузатилган солиқ ставкаси, % 110‎ 12‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35 дан 40 фоизгача бўлганда, — ставка белгиланган ставканинг 80 фоизини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40 дан 50 фоизгача бўлганда, — ставка белгиланган ставканинг 75 фоизини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 фоиздан юқори бўлганда, — ставка белгиланган ставканинг 70 фоизини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг амалдаги ставкасида — 15 фоиз ва кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялаш улуши шароитида тузатилган солиқ ставкаси 12 фоизни (15 × 80%) ташкил этади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 462-модда; 2013 й., 42-сон, 562-модда)