Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.08.2009 йилдаги 252-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.08.2009 йилдаги 252-сон
Kuchga kirish sanasi
30.08.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БМТНИНГ ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИ ИШТИРОКИДАГИ «ЗАРАФШОН ДАРЁСИ ҲАВЗАСИДА СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ИНТЕГРАЦИЯЛИ БОШҚАРИШ ВА СУВНИ ТЕЖАШ РЕЖАСИ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга йўналтирилган сув ресурсларини интеграцияли бошқариш принципларини босқичма-босқич жорий этиш, уларнинг исроф бўлишини қисқартириш, сувни тежашни рағбатлантириш, иқтисодиёт секторларини сув билан барқарор ва балансли таъминлаш тизимини яратиш, шунингдек БМТнинг Тараққиёт дастурида берилаётган грант маблағларидан мақсадли фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Зарафшон дарёси ҳавзасида сув ресурсларини интеграцияли бошқариш ва сувни тежаш режаси» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига БМТнинг Тараққиёт дастурида 1259245 АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа компонентларини молиялаштириш 1-иловага мувофиқ амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
грант маблағларини ва лойиҳа ходимларини бошқариш БМТ Тараққиёт дастури тартиботларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳани амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ечимларини жорий этишни жадаллаштириш бўйича тавсиялар ва тадбирлар ишлаб чиққан ҳолда, ажратилаётган маблағларнинг самарали ўзлаштирилиши юзасидан назоратни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг тегишли компонентларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар таркибини икки ой муддатда, белгиланган тартибда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг амалга оширилишини мунтазам равишда кўриб борсин ҳамда зарурат бўлганда, унинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига БМТ Тараққиёт дастури тартиботларига мувофиқ грант маблағларидан ўз вақтида ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек лойиҳани самарали амалга ошириш юзасидан жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги лойиҳани амалга ошириш гуруҳини (лойиҳа ходимларини) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг улуши сифатида офис биноси ва зарур телекоммуникация воситалари билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳани амалга ошириш даврида, лойиҳа ходимларини офис биноси билан таъминлаш ва телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги учун тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг улуши сифатида молиялаштиришни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар учун кириш визаларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртманомаларига биноан, лойиҳанинг хорижий мутахассислари учун кўп марталик кириш визалари расмийлаштирилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 30 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
252-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 августдаги 252-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БМТнинг Тараққиёт дастури иштирокидаги «Зарафшон дарёси ҳавзасида сув ресурсларини интеграцияли бошқариш ва сувни тежаш режаси» лойиҳаси компонентларини молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

(АҚШ долларида)

Т/р Компонентлар номи Харажатлар тоифаси Ҳаммаси шу жумладан йиллар бўйича
ходимлар офис хизматлари тўғридан-тўғри харажатлар (ташкилий техника, идора ашёлари, автотранспорт ижараси) учрашувлар, семинарлар ва танишиш сафарлари ҳисоботлар ва таҳлилий тадқиқотлар намойиш қилиш ва тажриба лойиҳалари сафарлар ва транспорт 2009-2010 йиллар 2010-2011 йиллар 2011-2012 йиллар
I

БМТ Тараққиёт дастурининг грант маблағлари

1.‎ Ўзбекистонда сув ресурсларини интеграцияли бошқариш учун қонунчилик базасини ва ташкилий базани такомиллаштириш 133 240‎ —‎ 11616‎ 59800‎ 20000‎ —‎ 31600‎ 256256‎ 136584‎ 79696‎ 39976‎
2‎ Зарафшон дарёси ҳавзасида коммунал хўжалиги хизматларини такомиллаштириш 131 360‎ —‎ 15223‎ 15400‎ 20000‎‎ 50000‎ 37850‎ 269833‎ 103076‎ 111711‎ 55046‎
3.‎ Зарафшон дарёси ҳавзасида сув ресурсларини интеграцияли бошқариш ва сувни тежаш режаси 158 820‎ —‎ 14080‎ 15400‎‎ 100000‎ 400000‎ 44856‎ 733156‎ 302793‎ 341651‎ 88712‎
Жами 423 420‎ 40919‎ 90600‎‎ 140000‎‎ 450000‎‎ 114306‎‎ 1259245‎ 542453‎ 533058‎ 183734‎
II‎ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати улуши —‎ 46206‎ —‎ —‎ —‎ —‎ 46206‎ 15402‎ 15402‎‎ 15402‎‎
Жами 423 420‎ 46206‎ 40919‎ 90600‎ 140000‎ 450000‎ 114306‎ 1305451‎

557855‎

548460‎

199136‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳани амалга ошириш давомида унинг бюджети бўйича харажатлар БМТнинг Тараққиёт дастури билан келишган ҳолда қайта тақсимланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 августдаги 252-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БМТнинг Тараққиёт дастури иштирокидаги «Зарафшон дарёси ҳавзасида сув ресурсларини интеграцияли бошқариш ва сувни тежаш режаси» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳамраев Ш.Р.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси‎
Анита Нироди‎ —‎ БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси бошлиғи, Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ҳамраиси (келишув бўйича)‎
Салимов А.X‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари‎
Турсунов Ё.Э.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари‎
Хабиров Р.С.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи‎
Қодиров Б.Ш.‎ —‎ «Ўзгидромет» маркази бош директорининг биринчи ўринбосари‎
Мавлонов А.А.‎ —‎ «ГИДРОИНГЕО» институти директори‎
Аҳмедов О.Ю.‎ —‎ «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг ўринбосари‎
Абдураҳманов Б.‎ —‎ «Ўзбекэнерго» ДАК бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари‎
Маҳмудов Э.Ж.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сув муаммолари институти директори‎
лавозими бўйича‎ —‎ Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари‎
Мирҳабибов Ш.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.