Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 24.08.2009 йилдаги 246-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.08.2009 йилдаги 246-сон
Kuchga kirish sanasi
24.08.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 — 2012 ЙИЛЛАРДА НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА КИЧИК БИЗНЕС, ТАДБИРКОРЛИК ВА КАСАНАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, Наманган вилоятининг ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, ички бозорни маҳаллий товарлар ва хизматлар билан тўлдириш, шу асосда аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 июлдаги Ф-3215-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида ишлаб чиқилган 2009 — 2012 йилларда Наманган вилоятида кичик бизнес, тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш дастури маъқуллансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича саноат ишлаб чиқариши соҳасида кичик бизнеснинг янги корхоналарини ташкил этиш параметрлари 1 ва 1а-иловаларга* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматлар турлари, шаҳарлар ва туманлар бўйича хизматлар соҳасида кичик бизнес корхоналари ташкил этиш параметрлари 2 ва 2а-иловаларга* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар ва туманлар бўйича касаначилик соҳасида иш ўринлари ташкил этиш параметрлари 3-иловага* мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 июлдаги Ф-3215-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи комиссияга (Р.С. Азимов) вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ҳокимият органларининг ушбу қарор билан тасдиқланган Дастурда назарда тутилган тадбирларни белгиланган муддатларга мувофиқ амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш функцияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчига (Б.Т. Юсупов), вилоятнинг шаҳарлари ва туманлари ҳокимларига Дастурда белгиланган параметрлар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун шахсий масъулият юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Наманган вилояти ҳокимлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда Дастур параметрлари йил чоракларига бўлиб чиқилган ҳолда барча шаҳарлар ва туманларга аниқ етказиб берилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик бизнес корхоналари ташкил этиш бўйича лойиҳаларнинг ташаббускорларига зарур ер участкалари, нотурар жой объектлари ажратилишида, шунингдек бизнесни ташкил этиш ва юритиш учун зарур бўлган рўйхатга олиш тартиб-қоидаларидан ўтишда ҳар томонлама кўмаклашсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур параметрлари бажарилиши мониторингини ташкил этсин ҳамда корхоналар ва ҳудудлар бўйича кичик бизнес ва касаначиликни ривожлантиришнинг муаммоли масалаларини мунтазам равишда кўриб чиқсин, уларни ҳал этиш юзасидан зарур шошилинч амалий чора-тадбирлар кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Наманган вилояти ҳокимлигига Наманган вилояти туманлари ва шаҳарлари ҳокимларига ва ҳокимларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарларига, шунингдек Кичик бизнес, тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш дастури топшириқлари тўлиқ даражада бажарилишини таъминлаётган хўжалик юритувчи субъектларни рўйхатдан ўтказиш хизматлари ходимларига хўжалик юритувчи субъектларни рўйхатдан ўтказиш пайтида давлат божи сифатида олинган маблағлар ва маҳаллий бюджетлар параметрлари ортиғи билан бажарилишидан олинган маблағлар ҳисобига ҳар чорак якунлари бўйича уларнинг лавозим маошига 30 фоизгача миқдорида мукофот белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда вилоят туманлари ва шаҳарлари ҳокимликларининг, шунингдек вазирликлар ва идоралар ҳудудий бўлинмаларининг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва ходимларини мукофотлаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тижорат банкларига Наманган вилояти кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, энг аввало дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантириш, улар фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш, замонавий асбоб-ускуналар ва мини-технологиялар сотиб олиш, айланма маблағларни тўлдириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредитлар ажратилишини таъминлаш тавсия қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 24 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
246-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 383-модда)