Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 02.06.2008 йилдаги ПҚ-883-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 02.06.2008 йилдаги ПҚ-883-сон
Kuchga kirish sanasi
02.06.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 — 2012 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БОЛАЛАР СУВ СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний тарбия ва спортнинг сув турлари билан шуғулланишга янада оммавий жалб этиш, сузиш ҳавзалари тармоғини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, фойдаланиш-техник ҳолатини замонавий стандартларга ҳамда хавфсизлик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2008 — 2012 йилларда сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш Дастури, шунингдек, 2008 йилда сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш манзилли дастури 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг улар томонидан 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига 2008 йил учун назарда тутилган лойиҳаларни, сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш учун 3-иловага* мувофиқ қўшимча ҳомийлик ёрдамини йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлашнинг тасдиқланган параметрлари белгиланган муддатларда самарали ва сифатли бажарилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили Инвестиция дастури лойиҳаси ва қурилишларнинг манзилли рўйхатларини шакллантиришда сузиш ҳавзаларининг аниқ сони ҳамда рўйхатини уларни реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни, зарур ускуна ва анжомлар билан жиҳозлашни молиялаштириш ҳажмларини белгилаган ҳолда кўрсатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан барча манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан келишилган ҳолда хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб берадиган ва энг яхши хорижий андоза ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган сузиш ҳавзаларининг учта намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича буюртмачи вазифалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ягона буюртмачи хизматлари зиммасига юкланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлашнинг асосий мезони уларнинг фойдаланиш-техник ҳолатини замонавий стандартларга ва фойдаланиш хавфсизлиги талабларига мос ҳолга келтириш ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қарорга мувофиқ пудрат қурилиш ишлари фақат бюджет ташкилотлари балансида бўлган ҳавзаларда олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2008 йил учун назарда тутилган объектлар бўйича қуйидагиларни таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 15 июнгача бўлган муддатда — сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа ишларини ва давлат экспертизаси ўтказилишини якунлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 1 августгача бўлган муддатда — ижтимоий соҳа объектларини қуриш бўйича ихтисослаштирилган пудрат ташкилотлари орасида сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари ижрочиларини саралаб олиш бўйича танлов савдолари ўтказилишини ниҳоясига етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов савдолари натижалари тасдиқлангандан сўнг ўн кун муддатда — танлов савдолари ғолиблари билан пудрат шартномалари тузиш ва объектларни реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш учун молиялашни очиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-иловада* кўрсатилган параметрларга қатъий риоя қилган ҳолда, реконструкция қилиниши ҳамда мукаммал таъмирланиши лозим бўлган сузиш ҳавзаларини бир тоифадаги қайта тиклаш ишларидан бошқа тоифага ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молияланиш манбаидан қатъи назар, намунавий лойиҳалар қўлланилмасдан ва тасдиқланган қурилиш нормалари ҳамда стандартларига, шунингдек, фойдаланиш хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш қатъиян тақиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манзилли дастурга киритилган сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа ҳужжатлари ва ишларнинг сифати устидан архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сузиш ҳавзаларини реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш Дастурини амалга оширишда қатнашаётган пудратчи ташкилотлар томонидан танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ қабул қилинган мажбуриятлар бажарилишининг қатъий мониторингини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммаларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 2 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-883-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 6-сон, 329-модда)