Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 12.05.2009 йилдаги ПҚ-1111-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 12.05.2009 йилдаги ПҚ-1111-сон
Kuchga kirish sanasi
12.05.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 ЙИЛ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида ва қисқа муддатларда сифатли йиғиштириб олиш ҳамда давлат ресурсларига ғалла сотиш бўйича контрактация шартномаларини бажариш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Дон ҳосили ўрим-йиғимини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш ҳамда ўтказиш, шунингдек ғалла комбайнларидан самарали фойдаланиш учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ва унинг ҳудудий бирлашмалари, машина-трактор парклари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ҳокимларининг, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ва унинг ҳудудий бирлашмалари, машина-трактор парклари, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг энг асосий вазифаси деб ҳисоблансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғалла комбайнларини, дон ташиш учун жалб этиладиган барча турдаги транспорт воситаларини, шунингдек дон йиғиладиган хирмон ва майдонларни, дон тозалаш машиналари ҳамда ғаллага дастлабки ишлов бериш учун зарур бўлган бошқа моддий-техника базасини тайёрлаб қўйиш бўйича ташкилий-иқтисодий комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини жорий йилнинг 20 майигача тугаллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрлов корхоналари ва пунктларида хўжаликлардан ғаллани фақат дастлабки тозалангандан кейин, ифлослиги ва намлигини бартараф этиб, амалдаги стандарт ва нормативлардан оширмаган ҳолда қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансублигидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг дон қабул қилиш пунктларига ғалла ташиш учун яроқли бўлган транспорт воситаларини шартнома асосида жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан биргаликда хўжаликлар билан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинаётган ғалла учун, машина-трактор парклари билан кўрсатилган механизация хизматлари учун ҳамда ғалла комбайнлари операторларига иш ҳақи тўлаш учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, ғаллани дон қабул қилиш корхоналарига етказиш бўйича транспорт харажатлари автокорхоналар, қишлоқ хўжалик корхоналари ва дон маҳсулотлари корхоналари ўртасида тузилган шартномага мувофиқ «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ғалла етиштирувчи қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари (фермерлар) биринчи навбатда давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган ғаллани харид қилишга тузилган контрактация бўйича ўз мажбуриятларини бажаришлари ва шундан кейин янги ҳосил ғалласини бошқа мақсадларга йўналтиришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг тингловчилари ва курсантлари контингентини иловага* мувофиқ тақсимлаган ҳолда вилоятлар ички ишлар бошқармалари ихтиёрига йўлласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буюртманомалари бўйича, тингловчилар ва курсантларни вақтинчалик ўрнашиш жойига ташиш ва дон йиғиштириш тугаллангандан сўнг уларни қайтариб олиб келиш учун транспорт воситалари зарур миқдорда ажратилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликлари томонидан «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тингловчилари ва курсантларини вақтинчалик ўрнашиш жойига ташиш ва дон йиғиштириш тугаллангандан сўнг уларни қайтариб олиб келиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида тегишли шартномалар тузилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тингловчилар ҳамда курсантларни вактинчалик яшаш жойлари, шунингдек озиқ-овқатлар, уларни ташиш учун транспорт ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан — фермер хўжаликлари маблағлари ҳисобига таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш, шунингдек 2009 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилининг талон-тарож қилинишига ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ерларни шудгорлашдан олдин тозалаш мақсадида далалардаги экин поялари ва қолдиқлари ёқиб юборилиши қатъиян тақиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда ҳосилни йиғиштириб олиш, ташиш ва тайёрлаш билан банд бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари, машина-трактор парклари ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ва «Ўздавдонинспекция» давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган ғалла ва уруғлик материали сифати устидан тегишли назорат ўрнатсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уруғлик ғаллани давлат ресурслари учун харид қилинадиган товар ғалланинг умумий ҳажми ҳисобига топшириш, шунингдек озиқ-овқат ғалласидан уруғлик мақсадида фойдаланиш тақиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 4 сентябрдаги ПҚ-956-сонли Қарорига мувофиқ уруғчилик фермер хўжаликларида етиштирилган суперэлита ва элита уруғини тўлиқ ҳажмда харид қилишга алоҳида эътиборни қаратган ҳолда 2010 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғлигининг ўз вақтида ва сифатли ғамланиши учун шахсан жавобгарликлари белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хўжаликлар томонидан дон сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботларининг ишончлилигини дон қабул қилиш корхоналари бўйича мунтазам равишда текшириб турсин ва ҳисоботларни бузиб кўрсатиш бўйича аниқланган ҳолатлар тўғрисида тезкорлик билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 12 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1111-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 5-сон, 195-модда)