Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 09.07.2009 йилдаги 188-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.07.2009 йилдаги 188-сон
Kuchga kirish sanasi
09.07.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ КОРХОНАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ–4058-сон Фармонида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, 2009-2010 йилларда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш тартиби ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сон қарори билан тасдиқланган Табиий монополия субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар (тарифлар) белгилаш тартиби тўғрисидаги низом доирасида технологик жараёнларни ва хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари сарфи нормаларини мақбуллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига таннархни пасайтириш, қувватлардан фойдаланиш даражасини ва меҳнат унумдорлигини ошириш, фойдаланиш харажатлари ва қўшимча харажатларни қисқартириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар нархини камайтириш, ходимлар сонини мақбуллаштириш натижасида қўшимча даромад (фойда) олиниши қонун бузилишлари деб ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ олинган қўшимча даромад (фойда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг инқирозга қарши тадбирларга доир қарорларида назарда тутилган ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархини ва пировард нархини янада пасайтиришга ҳамда ходимларни белгиланган тартибда мукофотлашга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 9 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
188-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 28-сон, 328-модда)