Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2010 02.04.2009 йилдаги 94-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.04.2009 йилдаги 94-сон
Kuchga kirish sanasi
02.04.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2010
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ МЕХАНИЗМИНИ СОДДАЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сонли «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш ва тузилишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Маҳаллийлаштириш дастурига тушунарли ва аниқ тузатишлар киритиш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 3 июлдаги 149-сон қарорининг 1-банди ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 2 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 2 апрелдаги 94-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб аталади) тузатишлар киритиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларини ўзгартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки шундай йўналишдаги муқобил лойиҳалар билан алмаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика корхоналарида ишлаб чиқариш-техник ва истеъмол мақсадидаги материаллар ва буюмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга доир янги лойиҳаларни киритиш бўйича асосланган таклифлар асосида амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Идоралараро махсус комиссиянинг (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади) протоколи асосида Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари параметрларига:
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 декабрдаги 334-сон қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 572-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг прогноз кўрсаткичлари, маҳаллийлаштиришнинг белгиланган даражасининг пасайишидан ташқари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг техник параметрлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот лойиҳасининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхонанинг, шу жумладан мулкчилик шаклининг ёки ташкилий ҳуқуқий шаклининг ўзгариши билан боғлиқ ҳолдаги номи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, шунингдек тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга нисбатан имтиёзларни қўлланиш тўғрисида қарорлар қабул қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Махсус комиссия тақдимига кўра Маҳаллийлаштириш дастурига қуйидаги тузатишлар киритилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш ёки ундан чиқариб ташлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш дастури айрим лойиҳаларининг маҳаллийлаштириш даражасини пасайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Махсус комиссия фаолиятини ташкил этиш учун Махсус комиссия котиби бошчилик қиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ваколатли ходимларидан иборат бўладиган Котибият тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Таклифларни киритиш ва кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маҳаллийлаштириш лойиҳалари ташаббускорлари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар (кейинги ўринларда лойиҳа ташаббускори деб аталади) Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифларни лойиҳа ташаббускорининг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Махсус комиссия котибиятига киритадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Маҳаллийлаштириш дастурига киритишга тавсия қилинаётган лойиҳалар учун эса — лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза, имтиёзлар қонун ҳужжатларига мувофиқ Махсус комиссия қарорига кўра қўлланадиган лойиҳалар учун — тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурида назарда тутилган имтиёзларни қўлланиш тўғрисидаги ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага қуйидагилар илова қилинган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-иловага мувофиқ шакл бўйича маҳаллийлаштириш лойиҳаси паспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхонанинг кейинги икки йил мобайнидаги тасдиқланган бухгалтерия баланси (1-шакл) ва молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботи (2-шакл), давлат солиқ хизмати органи белгиси қўйилган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлари ва технологик жараёнининг муфассал технологик тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларига тузатиш киритиш учун — маҳаллийлаштириш лойиҳасининг аниқлаштирилган паспорти (фақат ишлаб чиқариш ҳажмларининг кўпайиши ҳолларидан ташқари), айрим параметрларга тузатишлар киритилиши зарурлигини асослайдиган, таҳлилий ва жадвал материаллари билан биргаликдаги тушунтириш хати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқаришга тавсия этилаётган лойиҳалар учун — Маҳаллийлаштириш дастуридан лойиҳани чиқариш зарурлиги асослашидан иборат бўлган, таҳлилий ва жадвал материаллари билан биргаликдаги тушунтириш хати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Лойиҳа ташаббускори тақдим этилган, шу жумладан аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Лойиҳа ташаббускоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган қўшимча маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Махсус комиссия котибияти, лойиҳанинг мақсадидан, уни молиялаштиришнинг манбаларидан ва тавсия этилаётган тузатишлар моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, тушган таклифларни кўриб чиқиш учун икки кун муддатда ваколатли органларга жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Таклифларни баҳолаш айни бир вақтда қуйидаги ваколатли органлар томонидан амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг Маҳаллийлаштириш дастури мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш имкониятини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллийлаштиришнинг таклиф этилаётган даражасига эришиш имкониятини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки лойиҳа параметрларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш юзасидан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф этилаётган маркетинг концепцияси, шу жумладан маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни сотиш истиқболлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ташқи бозорда сотиш нархлари параметрлари (агар лойиҳа ташаббускори томонидан маҳсулотни экспорт қилиш назарда тутилса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шундай маҳсулотни импорт қилиш таҳлили (ТИФ ТН 10 белги доирасида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки лойиҳаларнинг параметрларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосида лойиҳани амалга оширишнинг самарадорлиги ва имкониятларини баҳолаш бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан — бир-бирининг ўрнини босадиган товарларни ва нархлар шаклланишини ҳисобга олган ҳолда рақобат муҳитини, монополлашув даражасини, ишлаб чиқариладиган маҳсулот билан бозорнинг етарлича таъминланганлигини баҳолаш бўйича;
(11-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан (лойиҳа молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ёки Ҳукумат кафолати остидаги кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилган тақдирда) — иқтисодий самарадорликни келишиш бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, Иқтисодиёт вазирлигида ваколатли органлар мутахассисларидан иборат таркибда вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли органлар асосланган хулосаларни ҳужжатлар тушган вақтдан бошлаб ўн кун муддатдан кечикмай Махсус комиссия котибиятига жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш бўйича таклифлар юзасидан хулосалар нусхаси ваколатли орган томонидан лойиҳа ташаббускорига жўнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Танқидий мулоҳазалар мавжуд бўлган тақдирда ҳужжатлар ваколатли органлар томонидан лойиҳа ташаббускорига пухта ишлаш учун қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пухта ишланган ҳужжатлар лойиҳаларнинг ташаббускорлари томонидан ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ваколатли органларга тақдим этилади. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ва тегишли хулосаларни Махсус комиссия котибиятига тақдим этиш ваколатли органлар томонидан, илгари кўрсатиб ўтилган танқидий мулоҳазалар лойиҳалар ташаббускорлари томонидан бартараф этилган тақдирда, бир ҳафта муддатда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳанинг пухта ишланган паспортини кўриб чиқишда ваколатли органлар томонидан янги танқидий мулоҳазалар билдирилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Махсус комиссия котибияти бир ҳафта муддатда ваколатли органларнинг тушган ижобий хулосаларини умумлаштиради ва Махсус комиссия протоколи лойиҳасини, зарурат бўлганда, Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлайди, Махсус комиссия аъзолари билан келишиб олади ва уларни кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир ёки ундан кўп ваколатли органларнинг хулосаси салбий бўлган тақдирда Махсус комиссия котибияти тегишли хулосани кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Махсус комиссия Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари иштирокида заруратга кўра ҳар ҳафтада бир марта ўтказиладиган ўз мажлисларида тушган таклифларни (хулосаларни) ва Ҳукумат қарори лойиҳасини кўриб чиқади, Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида протокол қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Махсус комиссия мажлислари комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашганда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия қарорлари мажлисда қатнашаётган Махсус комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Махсус комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссиянинг қарорлари Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган протокол билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда Иқтисодиёт вазирлиги томонидан бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан келишилган Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси киритилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш бўйича таклифлар киритишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолашга қўйиладиган ягона мезонлар ва талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Лойиҳа параметрларининг қуйидаги мажбурий мезонлар асосида Маҳаллийлаштириш дастури мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш имконияти тўғрисида таклиф киритиш учун асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мамлакат саноатини ривожлантиришнинг асосий устувор вазифаларига мувофиқлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қувватлар ва хом ашё ресурсларининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич ошириб борилган ҳолда ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 12 ой мобайнида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бўйича маҳаллийлаштириш даражасининг камида 30 фоизга етиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ТИФ ТН коди бўйича пировард маҳсулот товар позициясининг бошланғич хом ашёга нисбатан камида биринчи тўртта белгилардан бири даражасида ўзгаришининг таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотга ички ва ташқи бозорларда талабнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) шунга ўхшаш маҳсулот импортининг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) маҳсулотнинг потенциал истеъмолчилари билан шартномаларнинг ёки аҳдлашувларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни сотиш нархининг ана шундай импорт қилинадиган маҳсулот нархидан юқори бўлмаслиги (Ўзбекистон Республикасигача бўлган транспорт харажатлари, божхона ва солиқ тўловлари ҳисобга олинган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) маҳаллийлаштириладиган маҳсулотга нисбатан халқаро стандартлар бўйича ишлаб чиқариш бошланган пайтдан бошлаб 18 ой мобайнида сифатни бошқариш тизимининг жорий этилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Юқорида кўрсатиб ўтилган мезонларга тўлиқ мувофиқ бўлмаган истиқболли лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш тўғрисидаги қарор Махсус комиссия томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Маҳаллийлаштириш дастурига улар билан мамлакатимиз бозори етарлича таъминланган, соғлом рақобат муҳити яратилган ёки ишлаб чиқариш ҳажми ички бозор эҳтиёжларини қоплайдиган шундай маҳсулотларни (техник тавсифлари ва истеъмол хусусиятларига кўра) ишлаб чиқарадиган бошқа маҳаллий ишлаб чиқарувчилар мавжуд бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қуйидагилар лойиҳаларни лойиҳа ташаббускори таклифларига кўра, шу жумладан тенг аҳамиятли лойиҳалар киритилган тақдирда Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш тўғрисида ваколатли органлар томонидан хулоса чиқариш учун асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхонанинг тугатилиши ёки форс-мажор вазиятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотнинг сифати ва нархига кўра рақобатбардошли эмаслиги туфайли маҳсулотнинг ушбу турига ички бозорда талабнинг йўқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш дастури прогноз параметрларининг бажарилмаслиги (йил якунларига кўра 30 фоиздан кам);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз бозорининг маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот билан тўлалиги, соғлом рақобат муҳити мавжудлиги ёки ишлаб чиқариш ҳажми ички бозор эҳтиёжини қоплайдиган шундай маҳсулотнинг (техник тавсифлари ва истеъмол хусусиятларига кўра) бошқа маҳаллий ишлаб чиқарувчилари пайдо бўлганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшайдиган маблағлар тегишли мақсадда фойдаланилмаслиги, шунингдек технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг асоссиз равишда импорт қилиниши ҳолларининг аниқланганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилганда лойиҳани амалга ошираётган корхона лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилган санадан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли солиқ ва божхона имтиёзларига бўлган ҳуқуқлардан маҳрум бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низомга

Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш тўғрисида
‎АРИЗА

‎‎________________________________________________________________________

(ариза берувчи корхона номи)

Юридик манзили: ________________________________________________________
‎________________________________________________________________________

Ишлаб чиқариш жойлашган жой ___________________________________________
‎телефон ____________________________ факс _______________________________

«______________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________»
ишлаб чиқариш лойиҳасини Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритишингизни сўраймиз.
‎‎
‎Илова қилинаётган ҳужжатлар:
маҳаллийлаштириш лойиҳаси паспорти 4 нусхада;
‎корхонанинг сўнгги икки йил учун тасдиқланган бухгалтерия баланси (1-шакл) ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи (2-шакл), ДСИ белгиси билан.

‎Тақдим этилган маълумотлар ишончли ва ҳақиқий, барча нусхалар бир хил.
Раҳбар

М.Ў.‎

_____________ ‎

___________________‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

Бош бухгалтер

М.Ў.‎

____________‎

___________________‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурида назарда тутилган имтиёзларни қўлланиш тўғрисида
‎АРИЗА

‎‎________________________________________________________________________

(ариза берувчи корхона номи)

Юридик манзили: ________________________________________________________
‎________________________________________________________________________

Ишлаб чиқариш жойлашган жой ___________________________________________
‎телефон ____________________________ факс _______________________________

«______________________________________________________________________
‎_______________________________________________________________________»
ишлаб чиқариш лойиҳасига тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурида назарда тутилган солиқ имтиёзларини татбиқ қилишингизни сўраймиз.
‎‎‎
‎Илова қилинаётган ҳужжатлар:
маҳаллийлаштириш лойиҳаси паспорти 4 нусхада;
‎корхонанинг сўнгги икки йил учун тасдиқланган бухгалтерия баланси (1-шакл) ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи (2-шакл), ДСИ белгиси билан.

‎‎Тақдим этилган маълумотлар ишончли ва ҳақиқий, барча нусхалар бир хил.
Раҳбар

М.Ў.‎

_____________ ‎

___________________‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

Бош бухгалтер

М.Ў.‎

____________‎

___________________‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш лойиҳасининг
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Корхона ва маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот тўғрисида асосий маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Корхонанинг номи

КТУТ
СТИР
Мулкчилик шакли (МШТ)‎
Йирик/кичик корхона (ПТП)
Юқори ташкилотнинг номи (ДБИБТ)
Корхонанинг манзили, телефони, факси, е-mail (МҲОБТ)
Раҳбарият: Ф.И.О.
Бош бухгалтер: Ф.И.О.
Корхона ташкил этилган йил
Корхонанинг ҳозирги вақтдаги фаолияти йўналиши (ХХТУТ)
Умумий майдони, га (шу жумладан бинолар ва иншоотлар майдони)
Эълон қилинган устав фонди (минг сўм)
Шакллантирилган устав фонди (минг сўм)
Мавжуд ишлаб чиқариш инфратузилмаси1
Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг номи
Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги технологик жараённинг ва фойдаланиладиган асбоб-ускуналарнинг тавсифи
ТИФ ТН коди, 10 белги даражасида
ДС, ОСТ, ТШ, OʼzDst ва бошқалар
ДС, ОСТ, ТШ, OʼzDstга ва бошқаларга мувофиқ техник параметрлар
Ишлаб чиқаришнинг йиллик ўртача қуввати (физик ҳажмларда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 Мавжуд ишлаб чиқариш инфратузилмасини, асосий ишлаб чиқариш фондларини, ишлаб чиқариш майдонини, унинг асбоб-ускуналарни жойлаштиришга тайёрлигини тавсифлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ишлаб чиқаришнинг прогноз параметрлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳанинг номи Ўлчов бирлиги‎‏ Ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳаллийлаштириш даражаси
ишлаб чиқаришнинг биринчи йили ишлаб чиқаришнинг иккинчи йили ишлаб чиқаришнинг учинчи йили
миқдори сумма (млн. сўм)2 маҳаллийлаштириш даражаси%3 миқдори маҳаллийлаштириш даражаси % миқ-дори маҳаллийлаштириш даражаси %
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 Маълумот учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3 Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ул = (1 – И/С) * 100%, шу билан бирга 0 ≤ И < С бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ул — маҳсулотни маҳаллийлаштириш даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
И — импорт қилинаётган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг сўмларда ифодаланган валюта қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
С — маҳсулот бирлигининг ишлаб чиқариш таннархи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Маҳаллий етказиб берувчилардан сотиб олинадиган импорт хом ашё маҳаллий хом ашё бўлмаслиги керак)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич оширилган тақдирда маҳаллийлаштириш даражаси ошишини асословчи бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг аниқ номлари кўрсатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Самарадорлик кўрсаткичлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарадорлик кўрсаткичлари номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткич
‎(ишлаб чиқаришнинг биринчи йилида)
Маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат
‎(амортизация ажратмалари, фойда ва иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмаларнинг умумий суммаси)
млн. сум.‎
Импортнинг ўрнини босиш самараси
‎(аналог маҳсулот импортининг муқобил қиймати)
минг доллар
Валюта маблағларини тежаш
‎(маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун импорт асбоб-ускуналар сотиб олиш учун йўналтириладиган маблағлар чиқариб ташланган ҳолда валютанинг ўртача ойлик курсига бўлинган ишлаб чиқариш ҳажми)
минг доллар
Янги иш ўринлари ташкил этиш бирлик
Имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаб қоладиган маблағларнинг мўлжалланаётган ҳажми млн. сўм
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Маҳсулотнинг айланиши ҳисоби (кунлар ҳисобида)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Омбордаги хом ашё захиралари
Тайёр маҳсулот захиралари
Хом ашё ва бутловчи буюмлар учун тўлов
Коммунал хизматлар учун тўлов
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Лойиҳа бўйича чиқимларнинг молиявий прогнози (ишлаб чиқаришнинг лойиҳадаги қуввати бўйича)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартли — ўзгарувчан чиқимлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎ Номи Ўлчов бирлиги Нархи
‎(минг сўм)
Божхона тўловлари (ҚҚС ставкалари (%), божлар (%), акциз (%)) ҳисобга олинган нархи
‎(минг сўм)
Йиллик эҳтиёж Божхона тўловлари ҳисобга олинган йиллик чиқимлар
‎(минг сўм)
Материаллар ва хом ашё, шу жумладан:
1.‎ Импорт материаллар ва хом ашё
1.1.‎
2‎ Маҳаллий материаллар ва хом ашё
2.1.‎
Бутловчи буюмлар (мавжуд бўлганда), шу жумладан:
3‎ Импорт бутловчи буюмлар
3.1.‎
4.‎ Маҳаллий бутловчи буюмлар
4.1.‎
5.‎ Коммунал хизматлар харажатлари
5.1.‎
6.‎ Бошқа харажатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартли — доимий харажатлар (МҲТФдан ташқари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎ Номи Ўлчов бирлиги Нархи
‎(минг сўм)
Йиллик эҳтиёж Йиллик чиқимлар
1.‎ Бошқарув харажатлари
1.1.‎
2‎. Ишлаб чиқариш харажатлари
2.1.‎
2.2.‎
3.‎ Маркетинг харажатлари
4.‎ Бошқа харажатлар

Паспорт тўлдирилган санада валюта курси

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари4
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р Ходимлар номи‎ Ходимлар сони‎ Ўртача ойлик иш ҳақи
‎(минг сўм) ‎
Жами бир ойда
‎(минг сўм) ‎
Жами бир йилда
‎(минг сўм) ‎
Маъмурият‎
Ишлаб чиқариш ходимлари‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4 Даромад солиғи, Пенсия жамғармасига ажратмалар, ижтимоий суғурталар ва касаба уюшмаси бадаллари қўшилган ҳолда тўлиқ ҳисоблаб ёзилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ солиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎ Солиқларнинг номи Солиқ ставкаси Ҳисоблаш базаси Даврийлиги
Умумдавлат солиқлари
Маҳаллий солиқлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Маҳсулот таннархи калькуляцияси5
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎ Номи Ўлчов бирлиги‎ Миқдори Нархи
‎(минг сўм)
Сумма‎си Таннархдаги улуши

Материаллар, шу жумладан:

Импорт материаллар
Маҳаллий материаллар

Бутловчи буюмлар, шу жумладан:

Импорт бутловчи буюмлар
Маҳаллий бутловчи буюмлар
Бошқа чиқимлар
Ишлаб чиқариш таннархи
Маҳсулот бирлиги ҳисобига жами
Маҳсулот бирлигини сотиш нархи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 Маҳсулот таннархи калькуляцияси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Лойиҳанинг қиймати ва молиялаштириш манбалари6
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎‏‎ Лойиҳанинг қиймати, шу жумладан Ўлчов бирлиги‎ Қиймати Молиялаштириш манбалари
ўз маблағлари‎ бюджет маблағлари‎ қарз маблағлари‎
1.‎ Қатъий белгиланган активлар‎
1.1.‎ Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қурилиш-монтаж ишлари (мавжуд бўлганда)‎
1.2.‎ Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бино ва иншоотлар‎
1.3.‎ Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, шу жумладан:‎
1.3.1.‎ мавжуд бўлгани‎
1.3.2.‎ сотиб олинадигани‎
2.‎ Айланма капитал‎
3.‎ Молиявий чиқимлар‎
4.‎ Бошқа чиқимлар‎
Жами‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6 Қарз маблағлари жалб этилган тақдирда банкларнинг молиялаштириш шартларини (кредит муддати ва уни қайтариш жадвали, асосий қарз бўйича тўловлар учун имтиёзли давр, кредит бўйича фоиз ставкаси, молиялаштиришни бошлаш учун банкнинг воситачилик ҳақи, суғурта ва гаровни нотариал расмийлаштириш харажатлари, божхона харажатлари ва бошқалар) тақдим этиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Лойиҳа ва инвестицияларни (капитал харажатларни) амалга оширишнинг календарь жадвали7
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎‏ Лойиҳани амалга ошириш босқичлари ойлар бўйича (йил)
01‎ 02‎ 03‎ 04‎ 05‎ 06‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7 Ишлаб чиқариш илгаридан фаолият кўрсатаётган бўлса, унинг ишга туширилган йили кўрсатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Лойиҳанинг маркетинг стратегияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотни сотиш бўйича аниқ маркетинг стратегиясини (сотиш йўллари, савдо маркази, брэнд мавжудлигини, маҳсулотнинг потенциал истеъмолчилари билан олдиндан аҳдлашувларнинг мавжудлигини, рақобатчиларни ва уларнинг бозордаги улушини8, шунга ўхшаш буюмларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан рақобатли устунликлар мавжудлигини, ички ва ташқи бозорлар эҳтиёжи ҳажмини тавсифлаш. ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8 Паспорт тўлдирилган санага рақобатчиларнинг тижорат таклифлари нусхалари илова қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
X. Хом ашё ва бутловчи буюмларни етказиб берувчилар тўғрисидаги умумий маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р Хом ашё ва бутловчи буюмлар номи, ТИФ ТН коди, 10 белги даражасида‎ ДС, ТШ ва шу кабиларга мувофиқ техник параметрлар‎ Хом ашё ва бутловчи буюмларни етказиб берувчилар‎ Етказиб бериш ҳажми‎ Етказиб бериш муддатлари‎ Контрактациянинг мавжудлиги‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XI. Истеъмолчилар тўғрисидаги умумий маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎ Харидорнинг номи‎ Шартноманинг тартиб рақами ва тузилган санаси‎ Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг номи ‎ Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг номи ‎ Миқдори‎ Сумма
‎(млн. сўм) ‎
Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ижро этувчи органида рўйхатдан ўтказишнинг тартиб рақами ва санаси‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбар

М.Ў.‎

___________‎

________________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

Бош бухгалтер

М.Ў.‎

___________‎

________________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 163-модда, 52-сон, 572-модда; 2010 й., 23-сон, 182-модда)