1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақобатбардош юқори сифатли ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва турларини кенгайтиришни рағбатлантириш, ички истеъмол бозорини улар билан янада тўлиқроқ бойитиш, тайёр ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчи янги маҳаллий корхоналарни ташкил этиш ҳамда мавжудларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, бунинг асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, инсонларнинг даромадлари ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан манфаатдор хўжалик бирлашмалари ва корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2009 — 2011 йилларда 1-иловага мувофиқ мақсадли параметрларга эришишни назарда тутган ҳолда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекенгилсаноат» компанияси, «Ўзбекчармпойабзали» ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмалари ҳамда бошқа манфаатдор идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иштирокида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда 2009 — 2011 йилларда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг тармоқ ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган корхоналар фаолияти учун қулай шароитлар яратиш, жумладан янги моддий-техника базасини барпо этиш ва мавжуд базани модернизациялаш юзасидан бинолар ва ер участкалари ажратиш, барча зарур ҳужжатлар кадастр бўйича расмийлаштирилиши, қурилиш ва капитал реконструкция қилишга рухсатномалар бериш каби ва бошқа ишларни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2018 йил 1 январгача бўлган даврда 2-иловага мувофиқ ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга қуйидаги кўринишда солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялари берилсин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.08.00 (Кучини йукотган) Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.12 (Кучини йукотган) Соддалаштирилган солиқ тизими бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 (Кучини йукотган) Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.01.00 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи / 07.11.01.03 (Кучини йукотган) Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.07.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ва мулк солиғи, ягона солиқ тўловлари, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, шу жумладан воситачилик шартномалари асосида олиб келинадиган, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ҳамда материалларни божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этиш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 584-модда)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган рўйхатига киритилмаган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзи учун ишлаб чиқаришда зарур бўлган хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб, божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 60 кунгача бўлган муддатга узайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-иловага мувофиқ ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар жумласига сотув умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизини ташкил этадиган корхоналар киради.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 587-модда)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарорига мувофиқ 3-банднинг амал қилиш муддати 2016 йилнинг 1 январигача узайтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни барпо этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом ашё ва материаллар харид қилишга, киритилган инвестицияларни қоплаш, жумладан кредитларни тўлашга йўналтирилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Берилган имтиёзлардан бўшайдиган маблағлар мақсадга номувофиқ фойдаланилган тақдирда, ушбу маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкцияларини ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ҳажмда давлат бюджетига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда мазкур қарорда назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш, уларнинг берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонига мувофиқ тузилган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури амалга оширилишининг мониторинги ҳамда назорати бўйича Ишчи гуруҳига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда, ички истеъмол бозорида таркиб топган конъюнктурани ҳисобга олган ҳолда ушбу қарорнинг 2-иловасига киритилган ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг товар гуруҳлари рўйхатига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳи (Р.С. Азимов) 1-иловада, энг аввало, 2-иловада тасдиқланган ноозиқ-овқат товарларига истиқболда бўладиган талаб-эҳтиёжларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратсин, ушбу товарларга истеъмолчилар томонидан барқарор кафолатланган буюртмалар бўлган тақдирдагина ишлаб чиқаришни ташкил этишни назарда тутсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзстандарт» агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда халқаро талабларга мувофиқ стандартларни ишлаб чиқишда, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарда сифатни бошқариш тизимларини тезкор жорий этишда кўмаклашсин, шунингдек ушбу корхоналарнинг стандартлаштириш ва сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш масалаларига масъул ходимлари ўқитилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 28 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1050-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 — 2011 йилларда ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажмларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Маҳсулот номи
Ўлчов бирлиги
Йиллар кесимида ишлаб чиқариш ҳажми
2009 йил
2010 йил
2011 йил
I. Ноозиқ-овқат истеъмол товарларига кундалик эҳтиёж
1.
Тайёр матолар, жами
млн кв. м
55,3
115,8
179,8
шу жумладан:
1.1.
Шундан ип газламалар:
млн кв. м
54,1
97,0
137,8
кўйлакбоп (эркаклар)
млн кв. м
3,0
10,0
20,0
кўйлакбоп (аёллар)
млн кв. м
43,3
68,3
85,0
1.2.
Аралашма матолар
млн кв. м
—
8,0
21,0
1.3.
Шойи матолар
млн кв. м
—
4,0
7,0
2.
Тайёр тикувчилик буюмлари, жами
млн дона
12,5
21,0
30,9
2.1.
шу жумладан болалар ва ўсмирлар тикувчилик буюмлари
млн дона
5,8
9,2
14,0
3.
Трикотаж буюмлар
млн дона
32,5
33,9
35,2
4.
Пайпоқ буюмлар
млн жуфт
10,0
25,0
43,4
5.
Бош кийимлар
млн дона
3,0
5,0
7,0
6.
Пойабзал, жами
млн жуфт
3,8
5,6
7,5
6.1.
шу жумладан болалар пойабзали
млн жуфт
1,8
2,7
3,4
7.
Атторлик буюмлари, жами
млрд сўм
13,9
35,8
72,3
шу жумладан:
7.1.
Тўқимачилик атторлик буюмлари
млрд сўм
0,5
10,7
28,7
7.2.
Металл-атторлик буюмлари
млрд сўм
1,0
3,9
8,8
7.3.
Пластмасса-атторлик буюмлари
млрд сўм
4,0
9,7
18,6
7.4.
Чарм-атторлик буюмлари
млрд сўм
8,4
11,5
16,2
8.
Парфюмерия-косметика товарлари
млрд сўм
50,1
76,0
109,5
9.
Хўжалик моллари ва уй-рўзғор буюмлари
млрд сўм
24,7
42,9
84,5
10.
Маданий-маиший буюмлар
млрд сўм
7,1
10,1
13,1
II. Узоқ муддат фойдаланиладиганноозиқ-овқат истеъмол товарлари
11.
Телевизорлар
минг дона
290,0
330,0
360,0
12.
Совуткичлар ва музлаткичлар
минг дона
90,0
145,0
225,0
13.
Кир ювиш машиналари
минг дона
30,0
45,0
60,0
14.
Кондиционерлар
минг дона
54,0
75,0
95,0
15.
Компакт-дисклар қурилмаси
минг дона
160,0
224,0
253,0
16.
Электр дазмоллар
минг дона
10,0
11,0
12,0
17.
Электр чойнаклар
минг дона
20,0
25,0
50,0
18.
Стационар телефон аппаратлари
минг дона
5,0
15,0
30,0
LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқарилганда солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этиладиган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари гуруҳи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тайёр ип-газлама матолари (чит ва сатиндан ташқари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тайёр аралашма матолар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тайёр шойи матолар (атласдан ташқари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Пойабзал ва уни ишлаб чиқариш учун материаллар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish