Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2025 28.11.2008 йилдаги 261-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.11.2008 йилдаги 261-сон
Kuchga kirish sanasi
28.11.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ДАСТУРЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 401-сонли «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонига мувофиқ ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини сифатли шакллантиришни ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 28 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
261-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мелиоратив объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мелиоратив объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш Ҳукуматнинг ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастури беш йил муддатга ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектлар — коллектор-дренаж ва юза ташлама сувларни тўплаш ҳамда уларни суғориладиган ерлардан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган, коллекторлар ва коллектор-дренаж тармоғини (иншоотлар билан бирга), вертикал дренаж қудуқларини, мелиоратив насос станциялари ва кузатув тармоғини ўз ичига оладиган сув хўжалиги объектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дренаж (очиқ ва ёпиқ) — дренаж сувларини тўплаш ва уларни суғориладиган ер участкасидан ташқарига чиқариб ташлашга кўмаклашадиган сув хўжалиги объекти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёпиқ горизонтал дренаж — дренаж сувларини тўплашга ва суғориладиган майдон участкасидан ташқарига чиқариб ташлашга мўлжалланган ёпиқ қувурли тармоқлар тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вертикал дренаж қудуғи — ер ости босимли ва сизот сувларни чиқаришга хизмат қиладиган, сув қабул қилгич, электр насос, қувурлар, шунингдек бошқариш станцияси билан жиҳозланган ҳамда хизмат кўрсатилаётган майдоннинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун барпо этиладиган қудуқдан иборат бўлган иншоот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ дренаж — дренаж сувларини тўплаш ва уларни суғориладиган майдон участкасидан ташқарига чиқариб ташлашга мўлжалланган канал (иншоотлар билан бирга);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коллектор — асосан дренаж тармоғидан дренаж ва ташлама сувларни қабул қилиш ва узатишга, шунингдек уларни суғориладиган ҳудуд ташқарисига чиқариб ташлашга мўлжалланган канал (иншоотлар билан бирга). Хизмат кўрсатиш ҳудуди бўйича коллекторлар магистрал (вилоятлараро), туманлараро коллекторлар ва хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоқларига бўлинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
магистрал (вилоятлараро) коллектор — бир вилоятдан ортиқ ҳудудни кесиб ўтадиган очиқ коллектор;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлараро коллектор — бир вилоят чегарасида биттадан ортиқ туман ҳудудини кесиб ўтадиган очиқ коллектор;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоғи — бир туман ҳудудида жойлашган очиқ ва ёпиқ коллекторлар ва дренаж тармоғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив насос станцияси (агрегат) — дренаж-ташлама сувларни олиш ва чиқариб ташлаш жойига кўтариш йўли билан коллекторнинг лойиҳадаги сув ўтказиш қобилиятини таъминлайдиган машинали сув кўтариш гидротехник иншоотлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кузатув тармоғи — суғориладиган ерларда сизот сувлар сатҳини ўлчаш ва уларнинг сифатини ўрганиш мақсадида намуна олиш учун барпо этиладиган кузатув қудуқлари тармоғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш — мелиоратив объектларнинг лойиҳавий параметрларини таъминлашга, шу жумладан коллектор ўзанларини чўкиндилар, ўтлар ва буталардан тозалашга, улардаги иншоотларни ва ён қияликларидаги айрим емирилишларни таъмирлашга, ёпиқ горизонтал дренажни таъмирлаш, ювишга ҳамда асбоб-ускуналар, иншоотлар ва бошқа мелиоратив объектларни таъмирлаш ҳамда уларнинг тез эскирадиган айрим қисмлари ва узелларини алмаштиришга мўлжалланган ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни жорий таъмирлаш — мелиоратив объектларни иш ҳолатида сақлашга мўлжалланган, мунтазам равишда амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари. Бунда фойдаланиладиган моддий-техника ресурслари (темир-бетон, металл конструкция, цемент, металл ва ҳоказолар), эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар қиймати таъмирлаш-тиклаш ишлари жами қийматининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни мукаммал таъмирлаш — жараён давомида объект ёки унинг айрим элементларини тўлиқ ёки қисман тиклаш, иншоотларнинг эскирган конструкциялари ва асбоб-ускуналарини алмаштириш ёки уларни мустаҳкамроқ ва тежамлилари билан янгилашга доир ишлар. Бунда фойдаланиладиган моддий-техника ресурслари, эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар қиймати таъмирлаш-тиклаш ишлари жами қийматининг 20 фоизидан ортиқни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларда авария-тиклаш ва таъмирлаш — авария натижасида келиб чиққан барча шикастланишларни шошилинч тартибда бартараф этиш ишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектлардаги олдиндан кўриб бўлмайдиган ишлар — мелиоратив объектлардан фойдаланиш давомида аниқланган Давлат дастури билан қамраб олинмаган бажарилиши зарур бўлган таъмирлаш-тиклаш ишлари;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш — мелиоратив объектларни тўлиқ ёки қисман қайта қуриш ва қуриш. Объект реконструкция қилингандан кейин унинг дастлабки лойиҳа параметрлари ва иншоотлар таркиби янги лойиҳага мувофиқ қисман ёки тўлиқ ўзгариши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив кадастр — суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ва мелиоратив тизимларнинг техник ҳолатини тавсифловчи асосий миқдорий кўрсаткичларнинг тизимлаштирилган маълумотлари тўплами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимли лойиҳа — лойиҳалаштирилаётган объектнинг хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган коллектор-дренаж тармоқлари, улардаги иншоотлар ва бошқа мелиоратив объектларни мелиоратив тизимлар бўйича реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини ўз ичига оладиган мелиоратив объектларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг асосий принциплари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш қуйидаги принципиал қоидалар асосида амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив тармоқларнинг самарали ишлашини таъминловчи механизмни сифат жиҳатидан такомиллаштириш ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари орқали дренаж ва ташлама сувларни норматив миқдорда чиқариб ташлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш муаммоси умуман комплекс ҳолда, ирригация-дренаж тизими билан биргаликда, энг кам экологик оқибатлар билан юқори ҳосил олишга қаратилган суғоришнинг ювиш режими ва суғориладиган ерларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизими яратилиши сифатида қаралиши зарур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимини яхшилаш бўйича барча чора-тадбирлар ташкилий-технологик, иқтисодий ва қурилиш-техник чораларни кўзда тутган ҳолда, сувни тежаш орқали, шунингдек аниқ табиий-техник тизимларда мақбул мелиоратив режимларни барпо этиш йўли билан иқтисодий мақсадга мувофиқликни ҳисобга олган ҳолда асосланиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизими ҳар хил табиий шарт-шароитлар учун талаб қилинадиган тупроққа ишлов бериш технологияларини таъминловчи агротехник усулларни — такрорий ва оралиқ экинлар экишни жорий қилиб алмашлаб экишни ташкил қилиш, тупроқ унумдорлигини оширувчи дуккакли дон экинлари экишни рағбатлантириш, аралаш экинларни маданийлаштириб, тупроқни мулчалашни ўз ичига олиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ва унумдорлигини оширишга йўналтирилган экинларни алмашлаб экишнинг юқорида кўрсатиб ўтилган тизимини амалга ошириш, сувни ҳисобга олиш, режалаштириш ҳамда сувни суғориш ва коллектор дренаж тармоғида тақсимлашнинг мукаммал тизимини яратиш, коллектор-дренаж сувларидан контурлар ичида суғоришга ишлатишда фойдаланиш, шўрланган ерларнинг шўрини ювишни такомиллаштириш йўли билан таъминланиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив ва табиий-хўжалик шарт-шароитлари ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда қўлланиладиган мелиоратив чора-тадбирлар комплексига тузатиш киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ирригация-мелиорация тизимининг ишончли ишлашини ҳисобга олиш ва баҳолаш, уларни таъмирлаш, тиклаш, қуриш ва реконструкция қилиш заруриятини аниқлаш суғориладиган ерларнинг мақбул мелиоратив ҳолатини таъминлаш ва сақлаш нуқтаи назаридан амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мелиоратив чора-тадбирларни амалга оширишнинг устуворлиги ва навбатлилиги ҳудуднинг мелиоратив, экологик ва бошқа табиий-хўжалик шарт-шароитлари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурининг тасдиқланган параметрлари асосида ҳар йили:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларининг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларининг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари сотиб олишнинг;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси йилдаги бошқа мелиоратив чора-тадбирларнинг ҳудудий аниқ дастурлари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Давлат дастурини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат дастури:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш ишлари (жорий ва мукаммал таъмирлаш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари паркини мустаҳкамлаш;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича бошқа чора-тадбирлар прогноз параметрларини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат дастури суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш вазифаларини ҳал этишга комплекс ва тизимли ёндашиш асосида ишлаб чиқилган ҳудудий дастурлар асосида шакллантирилади ва Ҳукуматнинг ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳудудларнинг мелиоратив, экологик ва бошқа табиий-хўжалик шарт-шароитларининг ўзгариши мумкинлиги, мелиоратив объектларнинг асослашлари ва устуворлиги ҳисобга олинган ҳолда Жамғарма Кенгашининг қарори билан Давлат дастурига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат дастурининг тасдиқланган мақсадли параметрлари асосида, аниқ ҳудудлардаги реал мелиоратив шарт-шароитлар, шунингдек мелиоратив ишларни молиявий таъминлаш прогнози ҳисобга олинган ҳолда, келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларининг объектлар бўйича рўйхатини ўз ичига оладиган лойиҳаларнинг ҳудудий аниқ дастурлари ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш, лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ва илмий-тадқиқот ишларини ишлаб чиқиш, шунингдек келгуси йилда мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари сотиб олиш лойиҳаларининг ҳудудий аниқ дастурлари Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ҳудудий аниқ дастурларни шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жойларда ҳақиқий мелиоратив шарт-шароитларни ўрганиш, мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш, мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари харид қилиш ва бошқа мелиоратив чора-тадбирлар бўйича лойиҳаларнинг аниқ дастурларини шакллантириш бўйича таклифларни тайёрлаш учун ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилади. Ишчи гуруҳлар алоҳида мелиоратив тизимлар бўйича тузилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳлар таркибига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари (кейинги ўринларда ҳавза бошқармалари деб аталади);
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳавза бошқармалари ҳузуридаги мелиоратив экспедициялар (кейинги ўринларда мелиоратив экспедициялар деб аталади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармалари (кейинги ўринларда насос станциялари ва энергетика бошқармалари деб аталади);
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Сувқурилишинвест» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда «Сувқурилишинвест» ДУК деб аталади);
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари;
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар.
(12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мелиоратив экспедициялар томонидан манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутадиган материаллар тайёрланади ва ишчи гуруҳларга кўриб чиқиш учун тақдим этилади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив тизимга кирадиган мелиоратив объектларнинг рўйхати ва параметрлари кўрсатилган схематик хариталар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив тизимнинг хизмат кўрсатиш зонаси (вилоят, туманлар, сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари) ва унинг таркибига кирувчи алоҳида мелиоратив объектлар;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив кадастр, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, мелиоратив объектларнинг техник ҳолати, мелиоратив чора-тадбирларнинг бажарилиши, сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларнинг сифати, коллектор-дренаж сув оқимлари, мелиоратив насос станциялар ва вертикал дренаж қудуқларининг иш режимлари тўғрисидаги охирги уч йиллик ахборотлар, шу жумладан ер ресурсларидан фойдаланиш бўйича статистик материаллар ҳамда мелиоратив объектлар тўғрисидаги бошқа маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тақдим этилган материаллар асосида ҳар бир ишчи гуруҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган ерларнинг мелиоратив жиҳатдан нобоплиги ва паст самарадорлигининг асосий сабабларини, ҳудуд тупроғи шўрланишига олиб келадиган омилларни аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектлар ва ирригация тизимларининг фойдаланувчи ходимлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан биргаликда мелиоратив объектларнинг ҳамда ерларнинг шўрланган участкалари ҳолатини ўрганади ва хатловдан ўтказади;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларнинг қониқарсиз участкаларини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларнинг техник ҳолатини ва суғориладиган ерларнинг мелиорациясини яхшилаш бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коллектор-дренаж тизимларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳалар рўйхатини, қуриладиган, реконструкция қилинадиган, таъмирланадиган ва тикланиши керак бўлган мелиоратив насос станциялари (агрегатлар), вертикал дренаж қудуқлари, кузатиш тармоқлари рўйхатини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг моддий-техника базасини ўрганади ҳамда мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилишга доир таклифлар ишлаб чиқади;
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилаётган лойиҳаларга ўзгартириш ва тузатишлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳлар мелиоратив объектлар ҳолатини ҳар йили кузги-қишки тадбирлардан кейин 1 апрелдан 1 майгача бўлган даврда ўрганиб чиқадилар. Бундан ташқари, мелиоратив экспедициялар, насос станциялари, ва энергетика бошқармаларининг фойдаланувчи ходимлари, сув истеъмолчилари уюшмалари мутахассислари томонидан фермерлар, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари билан биргаликда ҳар йили суғориш мавсумидан кейин, 1 сентябрдан 20 сентябргача бўлган даврда мелиоратив объектлар белгиланган тартибда қўшимча равишда ўрганиб чиқилади.
(14-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мелиоратив объектлар ва суғориладиган ҳудудни кўздан кечириш ва ўрганиб чиқиш тугаллангандан кейин ишчи гуруҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча материалларни биргаликда таҳлил қилади, суғориладиган ерларнинг шўрланганлиги ва мелиоратив жиҳатдан нобоплиги, мелиоратив объектларнинг қониқарсиз ишлаши сабабларини аниқлаштиради, шунингдек уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар киритган ҳолда ҳар бир лойиҳанинг устуворлигини асослайди ва белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир тизимли лойиҳа учун аннотация ва паспорт (асосий кўрсаткичларни) тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир туман ва вилоят бўйича тизимли лойиҳаларни, уларни амалга ошириш босқичларини, бажариладиган асосий мелиоратив чора-тадбирларни, шунингдек уларнинг хизмат кўрсатиш чегараларини кўрсатган ҳолда ирригация-мелиорация тизими харитасини тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳлар мелиоратив объектлар, ҳудуднинг мелиоратив, экологик ва бошқа табиий-хўжалик шарт-шароитлари ҳолатини йиллик хатловдан ўтказиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, тасдиқланган Давлат дастурининг прогноз параметрлари доирасида келгуси йил учун аниқ таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Навбатдаги йил учун аниқ таклифлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни, шу жумладан насос станциялари (агрегатлар), вертикал дренаж қудуқлари ҳамда кузатиш тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишлари рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари тасдиқланган устувор лойиҳалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизингга олувчилар (мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар) рўйхати бўйича;
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ишчи гуруҳлар томонидан тайёрланган келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар ҳар йили 15 майгача сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари, барча манфаатдор ташкилотлар иштирокида муҳокама қилинади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келгуси йил учун тумандаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ишчи гуруҳ таклифлари туман ҳокими билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мелиоратив экспедиция билан биргаликда «Сувқурилишинвест» ДУК туманлар ҳокимлари билан келишилган таклифлар асосида келгуси йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятнинг суғориладиган ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳудудий аниқ дастурини ишлаб чиқади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тегишли вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан келишиб олади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мелиоратив экспедиция билан биргаликда «Сувқурилишинвест» ДУК суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳудудий аниқ дастури лойиҳаси тақдимотини кенгайтирилган мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар, туманлар ҳокимликлари раҳбарлари, ҳавза бошқармаси сув хўжалиги кенгаши аъзолари, шунингдек манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар, туманлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раҳбарлари, ҳавза бошқармалари ва мелиоратив экспедициялар, насос станциялари ва энергетика бошқармалари бошлиқлари, «Сувқурилишинвест» ДУК бошлиқлари, шунингдек, ишчи гуруҳлар аъзолари жорий мелиоратив ҳолатга холисона баҳо берган ҳолда, таклиф этилаётган комплекс чора-тадбирларни пухта ишлаб чиқиши зарур;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича барча мажлислар якунлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг тегишли баённомалари билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий аниқ дастурлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва тегишли вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Келгуси йил учун ҳудудий аниқ дастурларни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳудудий аниқ дастури ҳар йили 25 майгача бўлган муддатда ҳавза бошқармаси томонидан расмий равишда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига юборилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси йил учун Қорақалпоғистон Республикаси ва тегишли вилоят суғориладиган ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий аниқ дастур, шу жумладан туманларнинг таклифлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини муҳокама қилиш бўйича мажлисларнинг тасдиқланган баённомаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир туманнинг асосий мелиоратив тизимлари, мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича тизимли лойиҳаларга кирадиган мелиоратив насос станциялар (агрегатлар), вертикал дренаж қудуқлар, кузатиш тармоқлари кўрсатилган схематик харитасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуддаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотнома, ҳар бир лойиҳанинг устуворлигини асослаш, уларнинг дастлабки техник кўрсаткичлари ҳамда амалга оширишдан кутилаётган натижаларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳудудий аниқ дастурлари ҳар йили 30 майгача бўлган муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли бошқармаларида кўриб чиқилиши;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Тармоқ илмий-техник кенгаши (кейинги ўринларда ТИТК деб аталади) мажлисида муҳокама қилиниши керак;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажлис якунлари бўйича тегишли баённомалар расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳар йили:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 июнгача бўлган муддатда — ТИТК мулоҳазалари ва тавсиялари ҳисобга олинган ҳолда қайта ишланган келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳудудий аниқ дастурларини умумлаштиради;
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 июнгача бўлган муддатда — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади), «Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда «Ўзмелиомашлизинг» ДУК деб аталади) келгуси йил учун республиканинг суғориладиган ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар киритади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан киритилган келгуси йил учун республиканинг суғориладиган ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларнинг аниқ дастурини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларининг аниқ дастурини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларининг аниқ дастурини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истисно тариқасида, аввал қабул қилинган давлат дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича асосланган таклифларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишлари ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларнинг харажатлари сметалари бўйича таклифлар;
(22-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини «Ўзмелиомашлизинг» ДУК билан келишилган ҳолда, вилоятлар ва техника турлари бўйича тақсимлаш таклифлари.
(22-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Сув хўжалиги вазирлигининг келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш юзасидан таклифлари бўйича ўз хулосаларини ҳар йили 15 июнгача Департаментга юборади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. «Ўзмелиомашлизинг» ДУК мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизингга олувчиларнинг манзили дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги таклифлари асосида ҳар бир ташкилотнинг буюртманомаси ва молиявий аҳволини, уларнинг лизинг маблағларини қайтариш қобилиятини ўрганади ҳамда уларга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизинг асосида етказиб беришнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Департамент 20 июнгача бўлган муддатда келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг таклифларини, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Ўзмелиомашлизинг» ДУКнинг хулосаларини ўрганади ва умумлаштирилган таклифлар тайёрлайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Департамент:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Иқтисодиёт вазирлигига — келгуси йил ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастурини шакллантириш мақсадида мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларининг манзилли дастури бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Кенгашига — 1 июлгача бўлган муддатда келгуси йил учун умумлаштирилган таклифлар киритади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Муҳокама натижалари Жамғарма Кенгашининг баённомаси билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Навбатдаги беш йиллик муддат учун Давлат дастури ушбу Низомда белгиланган ҳар йилги ҳудудий аниқ дастурларни шакллантириш тартибига мувофиқ шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш схемаси ушбу Низомга иловада келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Лойиҳаолди ишларини ташкил этиш ва лойиҳа-қидирув ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш масалалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизингга олувчилар бўйича лойиҳаларнинг Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган аниқ дастурлари, шунингдек Ҳукумат ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ушбу лойиҳаларни белгиланган тартибда Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга ошириш ва молиялаштириш учун асос ҳисобланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
магистрал, туманлараро коллекторларни ва хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоқларини, вертикал дренаж қудуқларни, насос станцияларини, кузатиш тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари бўйича — Департамент;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлараро ва хўжаликлараро коллекторларни ва улардаги иншоотларни, вертикал дренаж қудуқларни, насос станцияларини, кузатиш тармоқларини, ёпиқ горизонтал дренаж тармоқларини тиклаш ва таъмирлаш, шунингдек мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишлари ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишлар — «Сувқурилишинвест» ДУК;
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқишга топшириқлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича — Департамент томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича — «Сувқурилишинвест» ДУК томонидан мелиоратив экспедициялар билан биргаликда тайёрланади.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг мутасадди раҳбарлари, ҳавза бошқармалари, насос станциялари ва энергетика бошқармалари, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, зарур бўлганда — Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг раҳбарлари билан келишилади.
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича — Департамент;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича (магистрал коллекторлар бундан мустасно) — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ тасдиқлангандан кейин тегишли буюртмачилар томонидан лойиҳа корхоналарини танлаш бўйича танлов ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастуридаги объектлар бўйича танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни экспертизадан ўтказиш, танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг янгидан бошланган лойиҳалари бўйича лойиҳа қиймати эквивалентда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 млн. АҚШ долларигача бўлганда — буюртмачи томонидан тасдиқланадиган ишчи лойиҳа ишлаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 млн. АҚШ долларидан 10 млн. АҚШ долларигача бўлганда — Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган техник-иқтисодий ҳисоб-китоб ва ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлганида — техник-иқтисодий ҳисоб-китоб ва ишчи ҳужжатлар ишлаб чиқилади. Бунда техник-иқтисодий ҳисоб-китоб Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобига биргаликда молиялаштирилган тақдирда техник-иқтисодий ҳисоб-китоб белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китоб, ишчи лойиҳалар ва иш ҳужжатлари белгиланган тартибда тармоқ экспертизасидан ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасида экспертизадан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари бўйича фақат ишчи лойиҳалар ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича тизимли лойиҳанинг чекланган қийматининг эквивалентда 1 млн. АҚШ долларигача, магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича эса — эквивалентда 10 млн. АҚШ долларигача бўлишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллекторларнинг барча турларини ва бошқа мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклашнинг ишчи лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ҳудудий экспертиза бошқармаларида экспертизадан ўтказилади ва буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ишчи лойиҳалар зарурият бўлганда ихтисослаштирилган мустақил компанияга (ёки экспертга) қўшимча экспертизага берилиши мумкин, унинг хулосаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Мелиоратив насос станциялари ва вертикал дренаж қудуқларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари ишчи лойиҳалар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мелиоратив насос станциялари ва вертикал дренаж қудуқларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича ишчи лойиҳалар ҳавза бошқармаси томонидан ташкил этилган ишчи комиссиялар томонидан тузилган нуқсонлар далолатномалари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи комиссия таркибига «Сувқурилишинвест» ДУК, мелиоратив экспедиция, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси, Департамент, туман қишлоқ хўжалиги бўлими, тегишли сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киритилади.
(37-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда ҳолларда мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишлари ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишлар Департамент билан келишган ҳолда алоҳида локал сметалар бўйича амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Локал сметалар лойиҳа ташкилотлари томонидан тузилади, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий экспертиза бошқармаларида экспертизадан ўтказилади ва «Сувқурилишинвест» ДУК томонидан тасдиқланади.
(37-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VII бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Тугалланган мелиоратив ишларни қабул қилиб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича тугалланган лойиҳаларни фойдаланишга қабул қилиб олиш белгиланган тартибда комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича тугалланган лойиҳаларни қабул қилиб олиш комиссияларининг таркиби Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Мелиоратив объектларни, магистрал коллекторлар бундан мустасно, таъмирлаш ва тиклаш бўйича тугалланган лойиҳаларни қабул қилиш комиссияларининг таркиби — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиялар манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг, шунингдек ердан фойдаланувчиларнинг ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг вакилларидан ташкил этилади.
(56-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 62-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг ҳар йилги манзилли дастурларини шакллантириш, келишиш ва тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

1. 1 майгача мелиорация объектларининг техник ҳолатини ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ўрганиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш таклифларини таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш, шунингдек, туманлар ҳокимлари билан келишиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш таклифларини умумлаштириш ва 15 майгача бўлган муддатда «Сувқурилишинвест» ДУК ва мелиоратив экспедицияга тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ишчи гуруҳлар таклифларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, келгуси йил учун ҳудудий манзилли дастурни шакллантириш ва ҳавза бошқармаси сув хўжалиги кенгаши аъзолари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида туманлар ҳокимлари (вилоят ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси) ҳузурида унинг тақдимотини ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 25 майгача бўлган муддатда ҳудудий манзилли дастурларни Сув хўжалиги вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 1 июнгача бўлган муддатда ҳудудий манзилли дастурларни таҳлил қилиш, экспертизадан ўтказиш ва умумлаштириш, Сув хўжалиги вазирлигининг ТИТК мажлисида муҳокама қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 5 июнгача бўлган муддатда келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш таклифларини кўриб чиқиш учун киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кўриб чиқиш ва 15 июнгача бўлган муддатда хулосалар бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш таклифлари ва хулосаларини таҳлил қилиш ҳамда 1 июлгача бўлган муддатда Жамғарма Кенгашига тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Келгуси йил учун манзилли дастурни муҳокама қилиш ва тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш учун йўналтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тасдиқланган манзилли дастурга киритилган лойиҳани амалга ошириш.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 480-модда; 2011 й., 7-8-сон, 62-модда; 2013 й., 26-сон, 338-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон; 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон; 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)