ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
«УЮШГАН БИРЖАДАН ТАШҚАРИ БОЗОРДА КОРПОРАТИВ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ОЛДИ-СОТДИСИГА ДОИР БИТИМЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ БУЙРУҚҚА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 22 октябрда 1384-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 2 декабрдаги 12-сонли «Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида олди-сотди битимларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3596, 27.12.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига ҳамда (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази Бош директори томонидан 2004 йил 10 июндаги 2004-13-сонли «Уюшган биржадан ташқари бозорда корпоратив қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битимларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (2004 йил 16 июль, рўйхат рақами 1384 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 325-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 сентябрь,
2008-16-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 43-сон, 438-модда)