23.06.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1830
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг буйруғи, 23.06.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1830
Kuchga kirish sanasi
03.07.2008
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БУЙРУҒИ

«UZ» ДОМЕНИДАГИ ДОМЕН НОМЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 23 июнда 1830-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2026 йил 21 февралдаги 289-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1830-4, 04.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2026 й., 10/26/1830-4/0200-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ўн кундан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2008 йил 26 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155-сон

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг 2008 йил 26 майдаги 155-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2026 йил 21 февралдаги 289-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1830-4, 04.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2026 й., 10/26/1830-4/0200-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 1. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «UZ» доменида қуйидаги мақсадларда рўйхатдан ўтказишнинг тақсимланган тизими қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказиш марказлашмаган хизматларини тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат муҳитини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этиладиган хизматлар сифатини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар учун кўрсатиладиган қўшимча хизматлар турини кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси билан «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланишга нисбатан ушбу Низомдаги қоидалардан бошқача қоидалар белгиланса, у ҳолда халқаро шартноманинг қоидалари қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низом ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинмаган ҳолатларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро шартномаларининг нормалари ёки домен номлари билан боғлиқ халқаро амалиёт қўлланилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 2. Асосий тушунчалар ва таърифлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар тегишли таърифлари билан қўлланилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«UZ» домени Маъмури — «UZ» доменининг асосий Реестрини бошқариш ва «UZ» доменини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилашга давлат томонидан ваколат берилган ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номининг Маъмури — домен номини ўз номига рўйхатдан ўтказган юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номини активация қилиш — домен номи ва унга тегишли (DNS) серверлари тўғрисидаги ахборотни Интернет тармоғида домен номининг ишлашини таъминлайдиган «UZ» доменининг асосий DNS серверларида жойлаштириш ва сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номининг рўйхатдан ўтказилишини бекор қилиш — домен номи ва домен номининг Маъмури тўғрисидаги ахборотни «UZ» доменининг Маъмури томонидан асосий Реестрдан чиқариб ташланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат домен номи — Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маъмурий бирликлари (вилоят, ҳокимият, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул ва ш. к.) номларини ўз ичига олувчи ёхуд уларнинг белгиларини ёки номларини бошқача тарзда ифодалайдиган, шу жумладан, қисқартмалари ва/ёки аббревиатураларини ўз ичига оладиган домен номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номини деактивация қилиш — Интернет тармоғида домен номи ишлашини кейинчалик тўхтатиш учун «UZ» доменининг асосий DNS серверларидан тегишли домен номининг (DNS) серверлари тўғрисидаги ахборотни чиқариб ташлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен — номли мезон бўйича ажратилган ва уни қўллаб-қувватлаш учун жавоб берадиган ташкилотга эгалик қилиш учун тақдим этилган Интернет тармоғининг қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«UZ» домени — Ўзбекистон Республикасининг мамлакат кодини ифодаловчи, махсус ваколатли ташкилот томонидан бошқариладиган ва мувофиқлаштириладиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг юрисдикцияси остидаги ўз ичига кейинги даража домен номларини олувчи юқори даража домен;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номи — ахборот ресурсига ёки ахборот тизимига берилган, уларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида идентификациялаш учун хизмат қиладиган ноёб ном;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи даража домен номи — «UZ» юқори даража доменидан чапда жойлашган, ундан нуқта билан ажратилган ва «UZ» доменининг кейинги даражасини белгилайдиган домен номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи даража домен номи (субдомен) — иккинчи даража доменидан чапда жойлашган, ундан нуқта билан ажратилган ва иккинчи даража доменининг кейинги даражасини билдирадиган домен номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
захираланган домен номи — жамоатчилик учун фойдали бўлган ёки давлат мақсадларида фойдаланиш учун, шунингдек юқори даража доменининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида «UZ» домени Маъмури томонидан захираланган домен номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи — домен номини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун Рўйхатдан ўтказувчига ариза берган жисмоний ёки юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий сервер — юқори даража доменлари тўғрисидаги ахборотни сақловчи DNS серверлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номақбул домен номи — одобсиз, ахлоқсиз, қонунчилик ҳужжатларига зид, давлатга ёки жамиятга қарши характердаги сўзларни, шунингдек, ҳарфлар, сонлар ёки сўзлар комбинациясини ўз ичига олган домен номи. Домен номининг номақбуллиги (характери) ушбу домен номини активация қилиш вақтида «UZ» доменининг Маъмури томонидан белгиланади;
(4-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий Реестр — иккинчи даражадаги рўйхатга олинган домен номлари, домен номларини Рўйхатдан ўтказувчилари ва Маъмурлари ҳамда домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган бошқа ахборотни ўз ичига оладиган «UZ» доменининг марказий маълумотлар базаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказувчи — домен номларини рўйхатдан ўтказиш бўйича «UZ» домени Маъмури билан тузилган шартномага асосан хизматлар кўрсатадиган ва домен номи тўғрисидаги зарур ахборотни асосий Реестрга киритилишини таъминлайдиган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номини рўйхатдан ўтказиш — Рўйхатдан ўтказувчи томонидан домен номи ва домен номи Маъмури тўғрисидаги маълумотларни асосий Реестрда жойлаштириш ва сақлаш ҳамда «UZ» домени Маъмури томонидан домен номини активация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сервер — компьютернинг бошқа компьютерга хизматларни тақдим этиш имконини берувчи аппарат ва дастурий таъминот (дастур-сервер) мажмуи. Компьютерлар дастур-сервер билан дастур-мижозлар ёрдамида ишлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номлари тизими — Интернет жаҳон ахборот тармоғида домен номларини бериш, рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«whois» хизмати — домен номи тўғрисидаги асосий ахборотни Интернет браузери ёки махсус компьютер дастури орқали олиш имконини берувчи махсус хизмат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ICANN (Internet Corporation for Assigned Names and Numbers) — тармоқ техник инфратузилмасининг маъмурий бошқариш функциясини амалга оширадиган, шунингдек юқори даража доменларининг базасини қўллаб-қувватлайдиган Интернетда адреслар ва протоколлар рақамларини бириктириш бўйича ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IANA (The Internet Assigned Numbers Authority) — Интернет адресларининг бутун маконини тақсимлаш, шу жумладан IP-адрес, домен номларининг тармоқ хизматини умумий мувофиқлаштириш ва бошқариш ҳамда юқори даража доменларини делегирлаш учун назоратни амалга оширувчи ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IP-адрес — рақамли шаклда ифода этилган, тармоқда ахборотнинг жойлашган жойини аниқловчи адрес. IP-адрес нуқталар билан ажратилган тўртта рақамли майдондан (IPV4) иборат.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 3. «UZ» домени Маъмури
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «UZ» домени Маъмури барча Рўйхатдан ўтказувчилар учун ўзаро ишлашнинг ягона қоидалари ва тартибини белгилайди, рўйхатдан ўтказувчилар билан тузиладиган намунавий шартнома лойиҳасини ишлаб чиқади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Рўйхатдан ўтказувчи билан намунавий шартнома ва Рўйхатдан ўтказувчиларнинг боғланиш учун маълумотларини кўрсатган ҳолда амалдаги Рўйхатдан ўтказувчиларнинг рўйхати «UZ» домени Маъмурининг веб-сайтида босиб чиқарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Домен номини рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича хизматларнинг тавсия этиладиган нархи «UZ» домени Маъмури томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «UZ» домени Маъмури рўйхатга олинган домен номи тўғрисидаги ахборотни асосий Реестрда рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддати давомида сақлайди ва асосий Реестрнинг техник ишлашини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «UZ» домени Маъмури рўйхатга олинган домен номлари тўғрисидаги зарур ахборотни олиш учун Рўйхатдан ўтказувчига асосий Реестрдан фойдаланишни тақдим этиши мажбурийдир. Маъмурий бошқариш ва асосий Реестр хавфсизлигига таҳдидлардан муҳофаза қилишни таъминлаш ҳуқуқи «UZ» домени Маъмурига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Рўйхатдан ўтказувчининг хатти-ҳаракатлари асосий Реестрнинг нормал ишлашига ва «UZ» доменининг барқарорлигига тўсқинлик қилган ҳолларда, «UZ» домени Маъмури дарҳол зарур ташкилий ва техник чораларни кўриш, шу жумладан Рўйхатдан ўтказувчининг асосий Реестрдан фойдаланишини вақтинча тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга. Асосий Реестрдан фойдаланиш юқорида қайд этилган таҳдидлар бартараф этилгандан сўнг тикланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Рўйхатдан ўтказувчи томонидан ушбу Низом шартлари ва талаблари ҳамда шартнома мажбуриятлари бузилган ҳолда «UZ» домени Маъмури Рўйхатдан ўтказувчи билан тузилган шартномани бир томонлама тартибда суд орқали бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «UZ» домени Маъмури ва Рўйхатдан ўтказувчи ўртасидаги шартнома бекор қилинганда Рўйхатдан ўтказувчининг ваколатлари тўхтатилади. «UZ» домени Маъмури Рўйхатдан ўтказувчининг функцияларини бошқа Рўйхатдан ўтказувчига бериш тартиби тўғрисида домен номларини ушбу Рўйхатдан ўтказувчи орқали рўйхатга олган домен номлари маъмурларига хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. «UZ» домени Маъмури домен номининг Маъмури билан тузилган шартнома сабабли Рўйхатдан ўтказувчида юзага келган мажбуриятларнинг бузилганлиги учун, шунингдек Рўйхатдан ўтказувчининг домен номининг Маъмури олдида ўз мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатлари учун жавобгар эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «UZ» домени Маъмури ICANN халқаро мувофиқлаштирувчи ташкилот томонидан белгиланган талабларга мувофиқ «UZ» домени маъмурий бошқарилишини таъминлаш учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. «UZ» домени Маъмури қуйидагиларга мажбурдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий сервернинг нормал ишлашини таъминлаш, DNS базаси ва асосий Реестрни янгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номлари тўғрисидаги ахборотнинг ҳар қандай шахс томонидан олиниши учун «whois» хизматлари ишлашини, базанинг янгиланишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. «UZ» домени Маъмури домен номларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги ахборотни ўзининг расмий веб-сайти орқали тақдим этиши мужбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. «UZ» домени Маъмури домен номлари Маъмурлари DNS-серверлари ва маълумотлар базасининг ишлаш қобилияти ва тўғри ишлашини текшириш, шунингдек ушбу Низом талабларига мувофиқ Рўйхатдан ўтказувчининг серверлари тизимини текшириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. «UZ» домени Маъмури ушбу Низом талабларига мувофиқ домен номини Рўйхатдан ўтказувчи ва Маъмурига домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва маъмурий бошқаришни таъминлаш бўйича талабларни қўйиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. «UZ» домени Маъмури домен номининг Рўйхатдан ўтказувчиси ёки Маъмури томонидан содир этилган «UZ» доменида домен номини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган қонун бузилишлари учун жавобгар эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. «UZ» домени Маъмури ушбу Низомга мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 4. Домен номини Рўйхатдан ўтказувчи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. «UZ» домени Маъмури билан тегишли тартибда шартнома тузган Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида рўйхатга олинган юридик шахс «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Рўйхатдан ўтказувчи «UZ» домени Маъмури билан тузилган шартнома асосида домен номларини рўйхатдан ўтказиш бўйича ўз фаолиятини амалга оширади. Домен номларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқини тақдим этиш талаблари ва шартлари барча Рўйхатдан ўтказувчилар учун бир хил белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Рўйхатдан ўтказувчи «UZ» домени Маъмурининг сервери билан боғланиш учун керакли даражада сифатли ва ишончли бўлган ёпиқ хавфсиз линиядан фойдаланиши мажбурийдир. Бунинг учун ушбу Рўйхатдан ўтказувчи томонидан қуйидаги талабларнинг бажарилиши таъминланиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартларга тўлиқ мос келиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
исталган вақтда ишга туширишга тайёр бўлган такрорлайдиган ускунанинг камида битта тўлиқ комплектининг мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Рўйхатдан ўтказувчи «UZ» домени Маъмури томонидан унинг тизимини ушбу Низомнинг 71-бандида кўрсатилган техник талабларга мувофиқлигини даврий текшириш имкониятини таъминлашга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Рўйхатдан ўтказувчи ўз фаолиятини амалга ошириш учун агентлар (реселлер)га эга бўлиши мумкин. Рўйхатдан ўтказувчининг агенти фақат юридик шахс бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Рўйхатдан ўтказувчи бошқа шахслар ҳуқуқларини поймол қилмаган, тенг ҳуқуқийлик принципига риоя қилган ҳолда домен номларини рўйхатга олишни амалга оширишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Рўйхатдан ўтказувчи рўйхатдан ўтказиш учун берилган талабларни ўз вақтида ва сифатли даражада қондириш учун, ушбу Низом талабларига мувофиқ домен номларини рўйхатдан ўтказиш тизимини таъминлаши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ноҳалол рақобат, ўз рақобатчиларига, рўйхатдан ўтказувчилар хизматларининг фойдаланувчиларига зиён келтириш, рақобатчиларнинг товарлар ва хизматлар бозоридан фойдаланишларини чеклаш мақсадларида рўйхатдан ўтказувчилар ҳуқуқларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Рўйхатдан ўтказувчи ушбу Низомга мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 5. Домен номининг Маъмури
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Домен номининг Маъмури Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўз ихтиёри бўйича домен номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Домен номининг Маъмури унга бириктирилган иккинчи даража домен номининг чегарасида учинчи даража домен номини бериши, субдоменларни активация қилиши ва номли серверлардан фойдаланишни амалга ошириши мумкин. Бунда домен номининг Маъмури учинчи даража домен номларининг рўйхатдан ўтказилиши тўғрисида ариза берган барча шахсларга тенг муносабатда бўлиши ва фойдаланиш қулай ҳамда домен номининг Маъмури веб-серверида шаклланиши керак бўлган домен номининг Маъмури томонидан белгиланган тамойиллар ва жараёнларга, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ субдоменларни рўйхатдан ўтказиши лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Субдоменларни рўйхатдан ўтказишда домен номининг Маъмури субдоменлар маълумотлар базасининг юритилишини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Домен номининг Маъмури домен номидан фойдаланиш тартибини белгилайди, ҳар қандай ҳуқуқ бузилишлари, шу жумладан учинчи шахс ҳуқуқларининг бузилишлари ва домен номидан фойдаланиш ким томонидан амалга оширилишидан қатъи назар, домен номини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда келтирилган зиён учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Веб-сайтларда ёки домен номи орқали фойдаланиш мумкин бўлган бошқа хизматларда қасддан ишончсиз ёки сохта ахборотдан фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларини бузувчи ахборотни жойлаштирганлик учун домен номининг Маъмури жавобгар бўлади.
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Домен номининг Маъмури ўзининг домен номи билан боғлиқ ҳуқуқ бузилишлар тўғрисида хабар топиши билан ўз техник имкониятлари доирасида уларни бартараф этиш бўйича дарҳол чоралар кўришга мажбурдир.
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Домен номининг Маъмури домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва фойдаланиш бўйича рўйхатдан ўтказилишнинг бутун даври давомида ушбу Низом талабларига риоя қилишга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Домен номининг Маъмури Рўйхатдан ўтказувчига у томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ва ушбу ҳужжатда белгиланган рўйхатдан ўтказиш талаблари бузилганлиги тўғрисидаги эътирозларни тақдим этиш ҳуқуқига эга.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Рўйхатдан ўтказувчи домен номларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқини йўқотган тақдирда, ушбу Рўйхатдан ўтказувчи билан боғлиқ домен номи Маъмурининг ҳуқуқлари ва домен номини рўйхатдан ўтказиш шартлари домен номини рўйхатдан ўтказиш муддати охиригача ўзгармайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Домен номининг Маъмури ушбу Низомга мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 6. Асосий Реестр
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Рўйхатдан ўтказувчи ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловасида келтирилган шакл бўйича ариза берувчи томонидан тўлдириладиган домен номини рўйхатдан ўтказиш учун ариза асосида домен номларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни асосий Реестрга киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлдирилиши мажбурий бўлган шаклнинг барча ҳошиялари ариза шаклида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ахборотни асосий Реестрга киритиш, ўзгартириш, шунингдек домен номларини рўйхатдан ўтказиш учун шартномани тузиш (рўйхатдан ўтказиш амал қилиш муддатини узайтириш) ариза берувчининг аризасига асосан Рўйхатдан ўтказувчи томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Домен номи ва унинг Маъмури тўғрисидаги маълумотлар «UZ» домени Маъмурининг «whois» хизмати орқали фойдаланилиши мумкин бўлиши керак. Бунда «whois» хизмати ёрдамида фойдаланиш мумкин бўлган домен номи тўғрисидаги ахборот ҳажми ошкора ва конфиденциал ахборотни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ошкора ахборотга қуйидаги маълумотлар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номининг қисқача таърифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номи тўғрисидаги ахборотни асосий Реестрга узатилишини амалга оширувчи Рўйхатдан ўтказувчи тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу доменга хизмат кўрсатувчи DNS серверлар номлари ва IP-адреслари, шунингдек DNS томонидан фойдаланиладиган бошқа техник ахборот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конфиденциал ахборотга қуйидаги маълумотлар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номининг Маъмурининг тўлиқ номи (номланиши);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон почта манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номининг Маъмурининг юридик манзили ва мурожаат учун телефонлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Домен номининг Маъмури ва Рўйхатдан ўтказувчининг келишуви бўйича домен номининг Маъмури тўғрисидаги қўшимча ахборот киритилиши мумкин.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Асосий реестрга киритилган домен номи ва унинг Маъмури тўғрисидаги маълумотлар конфиденциал ҳисобланади, агар ариза берувчи ва Рўйхатдан ўтказувчи ўртасидаги шартномада, шунингдек ушбу Низомда бошқача қоида кўзда тутилмаган бўлса.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ушбу Низомга мувофиқ ариза берувчи тўғрисидаги ахборотни «whois» хизматида жойлаштириш ва ундан фойдаланиш учун ариза берувчининг розилиги олиниши шарт.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Асосий Реестрдаги домен номлари тўғрисидаги ахборот фақат домен номлари тизимининг лозим даражада ишлашини таъминлаш ва домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва фойдаланишда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида фойдаланилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Домен номининг Маъмури томонидан рўйхатдан ўтказиш (рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддатини узайтириш) учун аввал берилган аризанинг маълумотлари ўзгарганда, шунингдек домен номи ёки домен номининг Маъмури тўғрисидаги ахборот ўзгарганда домен номининг Маъмури ўзгаришлар тўғрисида Рўйхатдан ўтказувчига ўн кунлик муддатда хабар беришга мажбурдир.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Рўйхатдан ўтказувчи ўз ташаббуси билан ҳам маълумотларни текшириш, бунинг учун домен номи Маъмуридан қўшимча маълумотларни сўраш ёки аввал тақдим этилган маълумотларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга. Домен номи Маъмури Рўйхатдан ўтказувчининг талабларини ўн кунлик муддатда бажариши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Домен номи Маъмуридан маълумотлар ўзгариши тўғрисидаги хабарни олингандан ва ушбу маълумотларнинг кейинчалик текширувидан кейин Рўйхатдан ўтказувчи асосий Реестр базасига тегишли ўзгаришларни киритишга ва зарур бўлганда, домен номи Маъмури билан шартномани қайтадан тузишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Рўйхатдан ўтказувчи асосий Реестрни маъмурий бошқариш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 7. Домен номини Рўйхатдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс миллати ва яшаш жойидан қатъи назар, «UZ» доменидаги домен номини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Домен номларини рўйхатдан ўтказиш Рўйхатдан ўтказувчи билан ариза берувчи ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ариза берувчи домен номини мустақил танлайди ва домен номини танлаш ҳамда домен номини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда учинчи шахс ҳуқуқларининг мумкин бўлган бузилишлари учун, шунингдек бундай бузилишлар билан боғлиқ зарарлар хавфи учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Домен номи биттадан кўп символ ва қуйидаги белги ёки уларнинг комбинациясидан иборат бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарфлар a, b, c, d, e, f, g, h, i, j, k, l, m, n, o, p, q, r, s, t, u, v, w, x, y, z;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
cонлар 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дефис («-» белгиси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Домен номи дефис билан бошланиши ёки тугалланиши мумкин эмас (масалан, -domain.uz ёки domain-.uz).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Рўйхатдан ўтказувчи домен номларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ва процедуралари ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш нархи тўғрисидаги ахборотни манфаатдор шахсларга етказишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. «UZ» домени зонасидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш учун ариза Рўйхатдан ўтказувчининг веб-серверларидан фойдаланган ҳолда, Рўйхатдан ўтказувчига электрон хат кўринишида ёки қоғоз кўринишидаги ёзма ариза бўйича жўнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Ариза берувчи ўз аризасида тўлиқ ва ишончли ахборот тўғрисида хабар беришга мажбурдир. Рўйхатдан ўтказувчи аризани текширишда ариза берувчидан тақдим этилган маълумотлар ҳаққонийлиги тасдиғини сўрашга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Рўйхатдан ўтказувчи домен номларини рўйхатдан ўтказишга ариза берганлар ва аввал рўйхатга олинганларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигининг дастлабки текширувини ўтказишга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Аризалар Рўйхатдан ўтказувчи томонидан уларнинг келиб тушиш кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Қуйидаги ҳолларда домен номини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза рад этилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номи ушбу Низомнинг 54-банди талабларига мос келмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номи рўйхатга олинган ва асосий Реестрда бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номи «UZ» домени Маъмури томонидан белгиланадиган захираланган домен номлари рўйхатига кирганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни тўхтатиб қўйиш сабаблари белгиланган муддатда ариза берувчи томонидан бартараф этилмаганда.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Рўйхатдан ўтказувчи аризани қабул қилган вақтдан бошлаб ўн кун ичида аризачига домен номининг рўйхатдан ўтказганлиги, рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида ариза берувчига хабар бериши керак. Агар ариза ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган талабларга жавоб бермаса, Рўйхатдан ўтказувчи аризани кўриб чиқишни тўхтатиб қўйиши лозим. Аризани кўриб чиқишни тўхтатиб қўйиш муддати Рўйхатдан ўтказувчи томонидан белгиланади ва уч кундан ошмаслиги зарур.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асослар йўқлиги аниқлангандан сўнг, Рўйхатдан ўтказувчи асосий реестрга ушбу Низомга асосан маълумот киритишни амалга оширади. Асосий реестрга маълумот киритилган кундан бошлаб етти кун ичида Рўйхатдан ўтказувчи ва домен номининг Маъмури ўртасида домен номини рўйхатдан ўтказиш бўйича шартнома тузилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Рўйхатдан ўтказувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича хизматлар тўлови миқдори ва тартибини мустақил белгилаш, агар бу ушбу Низомга, шунингдек Рўйхатдан ўтказувчи ва «UZ» домени Маъмури ўртасидаги шартномада белгиланган шартларга зид келмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчидан домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун тақдим этилган аризанинг тасдиқланиши, шунингдек домен номи тўғрисидаги маълумотларнинг ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни сўраш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомда белгиланган шартлар ва талаблар домен номининг Маъмури томонидан бажарилганда унинг аризаси бўйича домен номини активация қилиш учун бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Рўйхатдан ўтказувчи қуйидагиларга мажбурдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчилар учун ушбу ҳужжатга мувофиқ аризаларни бериш ва расмийлаштиришнинг қулай тартибини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номи Маъмурининг талаби бўйича ушбу домен номи Маъмурига тегишли бўлган, асосий Реестрда сақланаётган домен номи тўғрисидаги ахборотни унга тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказишнинг бутун муддати давомида асосий Реестрдаги ахборотнинг домен номи Маъмурининг аризасида кўрсатилган ахборот билан мос келишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(64-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен номи Маъмуридан билдиришнома олинган вақтдан бошлаб икки иш куни ичида Рўйхатдан ўтказувчини ўзгартириш тўғрисидаги домен номи Маъмурининг талаби бўйича ўз мажбуриятларини янги Рўйхатдан ўтказувчига топшириш учун зарур хатти-ҳаракатларни бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Рўйхатдан ўтказувчи асосий Реестрни олиб боришда маълумотлардан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш бўйича зарур чораларни таъминлашга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Рўйхатдан ўтказувчи «whois» хизматлари ишлаши учун домен номи Маъмуридан ахборот олгандан кейин уч кундан кечиктирмасдан «UZ» домени Маъмури базасига маълумотларни киритишни таъминлашга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Рўйхатдан ўтказувчи домен номини излаш ва рўйхатдан ўтказишнинг ўзига тегишли тизими ёки «whois» хизматлари орқали олинган ахборотдан ноҳалол рақобат учун ёки домен номини излаган шахс манфаатларига қарши ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Рўйхатдан ўтказувчи ахборотни асосий Реестрга киритиш мақсадларидан ташқари, ариза берувчидан олинган ахборотни ошкор этиш ёки ундан ҳар қандай тарзда фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас, агар ушбу Низомда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Домен номи активация қилинган пайтдан бошлаб рўйхатга олинган ҳисобланади. Домен номини рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддати Рўйхатдан ўтказувчи ва домен номи Маъмури ўртасидаги домен номини рўйхатдан ўтказиш учун тузилган шартномада белгиланади ва бир йилдан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказиш муддати тугаганидан кейин домен номи деактивация қилинади ва етти кун давомида жорий домен номининг Маъмурига тегишли деб ҳисобланади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Домен номи Маъмурининг домен номини рўйхатдан ўтказиш учун берган аризаси Рўйхатдан ўтказувчи томонидан «UZ» домени Маъмурига активация қилиш учун юборилади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Домен номининг Маъмури тўғрисидаги тўлиқ боғланиш маълумотларининг мавжудлиги ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги домен номини активация қилиш шарти ҳисобланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. «UZ» домени Маъмури Рўйхатдан ўтказувчидан домен номини рўйхатдан ўтказиш учун аризани олгандан кейин уч кун давомида домен номини активация қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Агар домен номи ушбу Низомнинг 71-банди талабларига жавоб бермаса ёки домен номи «UZ» домени Маъмури томонидан номақбул домен номи деб топилса, «UZ» домени Маъмури активация қилишни рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар рад этишни бартараф этиш имкони бўлмаса, активация қилишни рад этиш ҳолларида домен номи Маъмури Рўйхатдан ўтказувчидан рўйхатдан ўтказиш учун тўловларни тўлиқ ҳажмда қайтариб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«UZ» домени Маъмурининг домен номининг номақбуллиги сабабли уни активация қилишни рад этиши юзасидан судга мурожаат қилиш мумкин.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Рўйхатга олинган домен номи домен номи Маъмурининг шахсий мулки ҳисобланмайди. Домен номининг Маъмури домен номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Домен номининг Маъмури домен номидан фойдаланиш ҳуқуқини шартнома бўйича бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Домен номидан фойдаланиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
(75-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберсквоттинг, яъни учинчи шахс ҳуқуқларини бузган ҳолда фойда ёки бошқа турдаги афзалликларга эга бўлиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай ҳам муҳофаза қилинадиган ёки анча илгарироқ устуворликка эга бўлган домен номлари, товар келиб чиққан жой номи бўлган домен номлари, фирма номлари (муҳофаза қилинмайдиган қисм сифатида киритилган ҳоллар бундан мустасно) билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган домен номини рўйхатдан ўтказиш;
(75-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
домен греббинг, яъни асосий тушунчаларни ифодаловчи ёки асосий тушунчалардан иборат кўп сонли домен номларининг бир шахс томонидан домен номини рўйхатдан ўтказишда ва фойдаланишда сарф этилган ҳақиқий харажатлардан анча юқори нархда потенциал манфаатдор шахсларга уларни қайта сотиш ёки потенциал рақобатчилар олдида устуворликка эга бўлиш ёхуд потенциал рақобатчиларнинг товарлар ва хизматлар бозоридан фойдаланишини чеклаш ёхуд рақобатчи хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадларида олдиндан рўйхатга олиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фақат маълум учинчи шахсга бериш учун, агар ушбу хатти-ҳаракат фойда олишга қаратилган, учинчи шахснинг потенциал манфаатлари ёки бошқа потенциал манфаатдор шахсни ҳисобга олган ариза берувчининг ғаразли мақсадини амалга ошириш назарда тутилганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Захираланган домен номлари рўйхатига кирмайдиган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномалари талабларини бузмайдиган домен номини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланишнинг устувор ҳуқуқи домен номини рўйхатдан ўтказиш учун биринчи бўлиб ариза берган шахсга тегишлидир.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 8. Давлат домен номи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Давлат домен номи фақатгина тегишли давлат органларининг аризаси бўйича рўйхатдан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(78-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Рўйхатга олиш учун давлат органларининг аризаси келиб тушгунга қадар давлат домен номини рўйхатга олган домен номининг Маъмури рўйхатдан ўтказишнинг жорий муддати тугагунча давлат домен номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Кейинчалик ушбу домен номини рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилмайди.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Давлат домен номининг оммабоплигини оширишга қаратилган, шунингдек бошқа домен номини рўйхатдан ўтказиш ва веб-сайтнинг ўрнини алмаштириш билан боғлиқ бўлган виждонли давлат домен номи эгасининг барча асосланган харажатлари давлат домен номини рўйхатдан ўтказишдан манфаатдор бўлган ариза берувчи томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 9. Захираланган домен номи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Захираланган домен номлари «UZ» домени Маъмури томонидан рўйхатдан ўтказилади ва фойдаланилади. Захираланган домен номларининг рўйхати ва вазифаси ушбу Низомнинг 3-иловасида белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. «UZ» домени Маъмури учинчи даража домен номларини рўйхатдан ўтказиш учун ҳаммага очиқ бўлиши мумкин бўлган иккинчи даража захираланган домен номларини белгилайди. Учинчи даража домен номларини ҳамма учун очиқ бўлган иккинчи даража домен номларида рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-параграф Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-параграф Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-параграф Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-параграф Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 14. Домен номини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Рўйхатдан ўтказувчи домен номи Маъмурига рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддатини узайтириш зарурлиги тўғрисидаги хабарномани йўллашга мажбур. Хабарнома домен номини рўйхатдан ўтказиш учун берилган аризада кўрсатилган мурожаат учун маълумотлар (почта манзили, электрон почта, телефон, факс ва ш. к.)га рўйхатдан ўтказиш муддати тугашидан икки ой олдин юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун домен номининг Маъмури Рўйхатдан ўтказувчига домен номини рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларида белгиланган шаклга мувофиқ аризани юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Домен номларини рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддатини узайтириш муддат тугагандан кейин камида бир йилга беихтиёр амалга оширилиши мумкин, агар ушбу узайтириш шартлари Рўйхатдан ўтказувчи ва домен номининг Маъмури ўртасида тузилган шартномада белгиланган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Домен номининг Маъмури рўйхатдан ўтказилгандан кейин камида олти ой ўтгач ва рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан камида 30 кун олдин домен номидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Домен номини қайта рўйхатдан ўтказиш учун Рўйхатдан ўтказувчига домен номи Маъмурининг ёзма тасдиғи ва домен номидан фойдаланиш ҳуқуқи ўз номига қайта расмийлаштирилаётган шахсдан ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларида белгиланган шаклга мувофиқ ёзилган ариза тақдим этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Домен номи билан боғлиқ бўлган суд, ҳакамлик ёки бошқа низоли муҳокама давомида, шунингдек домен номини деактивация қилиш даврида домен номини қайта рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 15. Домен номининг бўшатилиши, уни деактивация қилиш ва унинг рўйхатдан ўтказилишини бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Агар домен номини рўйхатдан ўтказиш муддати домен номининг Маъмури томонидан узайтирилмаса ёки домен номининг Маъмури домен номидан фойдаланишни ихтиёрий равишда рад этса, домен номи бўшатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Домен номи бўшатилганидан кейин домен номи тўғрисидаги ахборот асосий Реестр ва «whois» хизматлар базасидан чиқариб ташланади, домен номи эса янги рўйхатдан ўтказиш учун бўш бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Домен номи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ёки қонуний кучга кирган суд қарори асосида деактивация қилиниши ёки бекор қилиниши мумкин.
(105-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(106-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(107-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(108-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Рўйхатдан ўтказиш бекор қилингандан кейин домен номи тўғрисидаги ахборот асосий Реестр ва «whois» хизматлар базасидан чиқарилади. Бекор қилинган домен номини кейинчалик рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланиш тартиби «UZ» домени Маъмури томонидан белгиланади.
(109-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 16. Низоларни ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. «UZ» доменидаги домен номини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ низолар юзага келганда, тарафлар музокаралар йўли билан муносабатларни тартибга соладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(112-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(113-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(114-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Ҳуқуқлари бузилган ёки домен номини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланиш натижасида бошқа ҳар қандай тарзда зарар келтирилган манфаатдор шахс ўз бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 17. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Ушбу «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 26 май
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Жисмоний шахслар учун «UZ» доменидаги домен номини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш, амал қилиш муддатини узайтириш) учун ариза шакли
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Номи

Маълумотлар

Эгаси

Ф.И.О. (тўлиқ)*

Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами*

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун)*

Почта манзили (яшаш жойининг манзили)

мамлакат

шаҳар

кўча

уй, хонадон

почта индекси

Телефон ёки факс*

Электрон почта манзили*

Домен номи тўғрисидаги маълумотлар

Домен номи (тўлиқ)*

Амал қилиш муддати*

DNS ахбороти

Primary Server Нostname

Primary Server Netaddress

Secondary Server Нostname

Secondary Server Netaddress

Ариза берилган сана*

Ариза берувчининг имзоси*

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: *тўлдирилиши шарт бўлган қаторлар.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2022 йил 13 июндаги 227-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1830-2, 28.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/1830-2/0574-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Юридик шахслар учун «UZ» доменидаги домен номини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш, амал қилиш муддатини узайтириш) учун ариза шакли
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Номи

Маълумотлар

Эгаси

Юридик шахс номи*

Шартнома тузган шахс (Ф.И.О. (тўлиқ) ва лавозими)*

Почта манзили:

мамлакат

шаҳар

кўча

уй, хонадон

почта индекси

Телефон ёки факс*

Электрон почта манзили*

СТИР*

Банк реквизитлари

Банк номи*

Банк коди*

Ҳисоб рақами*

Маъмурий боғланиш

Ф.И.О. (тўлиқ)*

лавозими*

Почта манзили*

Телефон ёки факс*

Электрон почта манзили*

Техник боғланиш

Ф.И.О. (тўлиқ)*

лавозими*

Почта манзили*

Телефон ёки факс*

Электрон почта манзили*

Биллинг боғланиш

Ф.И.О. (тўлиқ)*

лавозими*

Почта манзили*

Почта индекси*

Телефон ёки факс*

Домен номи тўғрисидаги маълумотлар

Домен номи (тўлиқ)*

Амал қилиш муддати*

DNS ахбороти

Primary Server Нostname

Primary Server Netaddress

Secondary Server Нostname

Secondary Server Netaddress

Ариза берилган сана*

Ташкилот раҳбарининг имзоси*

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: *тўлдирилиши шарт бўлган қаторлар.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2022 йил 13 июндаги 227-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1830-2, 28.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/1830-2/0574-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«UZ» доменидаги захираланган домен номлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «UZ» доменидаги захираланган домен номлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. «UZ» домени Маъмури учун иккинчи даража домен номлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
cctld.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
domain.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
domains.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
domen.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
domens.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
nic.uz;

whois.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
www.uz.

1.2. Учинчи даража домен номларини рўйхатдан ўтказиш учун очиқ бўлган захираланган домен номлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ac.uz — илмий-тадқиқот ташкилотлар, олий таълим ташкилотлари ва етакчи илмий тадқиқот маданиятининг муассасалари учун;
(1.2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг 2024 йил 5 ноябрдаги 274-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1830-3, 14.11.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2024 й., 10/24/1830-3/0918-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
com.uz — тижорат ташкилотлари учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
co.uz — тижорат ташкилотлари учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
edu.uz — маориф фаолияти учун лицензияга эга ўқув муассасалар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
for.uz — миллий контентни ривожлантириш мақсадида for.uz зонасида доменларни бепул рўйхатдан ўтказиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
int.uz — халқаро ташкилотлар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
net.uz — Интернет тармоғининг ривожланиши билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширувчи ташкилотлар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
org.uz — нотижорат ташкилотлар учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
pp.uz — жисмоний шахслар учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.3. Қўшимча иккинчи даража домен номлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
aero.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
arpa.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
biz.uz;

coop.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
info.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
museum.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
name.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
pro.uz.

2. ICANN тавсиялари бўйича захираланадиган домен номлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. ICANN учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
aso.uz;

dnso.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
icann.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
internic.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
pso.uz.

2.2. IANA учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
afrinic.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
apnic.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
arin.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
example.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
gtld-servers.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
iab.uz;

iana.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
iana-servers.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
iesg.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ietf.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
irtf.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
istf.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
lacnic.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
lanic.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
rfc-editor.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ripe.uz;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
root-servers.uz.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 255-модда; 2015 й., 5-сон, 61-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 28.06.2022 й., 10/22/1830-2/0574-сон; 14.11.2024 й., 10/24/1830-3/0918-сон; 05.03.2026 й., 10/26/1830-4/0200-сон)