Ҳужжат кучини йўқотган 24.04.2017 23.06.2008 йилдаги ПҚ-896-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 23.06.2008 йилдаги ПҚ-896-сон
Kuchga kirish sanasi
23.06.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 24.04.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СУД ҚОНУНЧИЛИГИНИ ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ ВА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ҲАМДА СУД ТИЗИМИ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 апрелдаги ПҚ-2903-сонли «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштиришга, жиноят, жиноят-процессуал қонунчилигини либераллаштиришга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари пухта ҳимоя қилинишини таъминловчи мустақил суд ҳокимиятини шакллантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакат Конституциясида акс эттирилган принципларга мувофиқ жиноий жазо тизими ва суд ишларини юритиш босқичма-босқич либераллаштирилди, шахсни жамиятдан ажратиб қўйиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларини тайинлаш имкониятлари кенгайтирилди, натижада озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилган шахслар салмоғи 2007 йилда 2000 йилга нисбатан икки баравардан кўпроқ қисқарди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий юрисдикция судларининг ихтисослаштирилиши одил судлов сифатини оширишга имкон берди. Ишларни кўриб чиқишнинг апелляция (шикоят) тартиби жорий этилиши суд процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишида қўшимча кафолат бўлди, ярашув институтининг киритилиши эса, кейинги етти йил ичида салкам етмиш минг кишига нисбатан жиноий таъқиб тугатилиши учун имкон берди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий йилнинг биринчи январидан эътиборан Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинди, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилди. Суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишнинг самарали, замонавий демократик принципларга асосланган тизими яратилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд тизимини демократлаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқларини янада самарали таъминлаш ва адвокатура ролини ошириш, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш жараёнларини жадаллаштириш имконини берди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва либераллаштириш, суднинг обрўси ва мустақиллигини ошириш, одил судловни амалга оширишда қонунийлигини таъминлаш, судлар фаолиятига аралашишга ҳамда ғайриқонуний суд қарорлари чиқарилишига йўл қўймаслик мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузурида Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, Марказ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига ҳисобот берадиган мустақил ахборот-таҳлил ва маслаҳат муассасаси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унга раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан тасдиқланадиган директор амалга оширади. Марказ директори моддий, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарига тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бюджети ҳамда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди орқали молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд-ҳуқуқ соҳасида ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий суди бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ва Адлия вазирлиги, давлат органлари ва илмий муассасалар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Марказ фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаб беради, Марказнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган таҳлилий ишлар дастурлари, ташкилий-ҳуқуқий тадбирларини тасдиқлайди, уларнинг самарали ва сифатли бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд фаолиятини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг суд тизими вазифаларини белгилаб берувчи қоидалари рўёбга чиқарилиши самарадорлиги масалалари бўйича қонунчилик базасини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, шунингдек, Қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган ҳуқуқни қўллаш, суд амалиётини ўрганиш ҳамда умумлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий, маъмурий жазолар тизимини янада либераллаштириш, суд, жиноят-процессуал, фуқаролик процессуал, хўжалик процессуал қонунчилигини, суд ишларини юритишни демократлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одил судлов тизимини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг обрўсини ошириш ва мустақиллигини мустаҳкамлаш, суд фаолиятига аралашиш ҳолларига барҳам бериш, ғайриқонуний суд қарорлари чиқарилишига йўл қўймаслик бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд фаолияти соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини чуқур ўрганиш ҳамда миллий қонунчиликка татбиқ этиш, одил судловни амалга ошириш соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш, суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд мустақиллигини таъминлаш принципларига бағишланган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази тўғрисидаги Низом, унинг тузилмаси, ходимларининг чекланган умумий сони 30 кишидан иборат бўлган штат жадвали, шунингдек, меҳнат ҳақи разрядлари 1—4-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Марказнинг тасдиқланган тузилмаси ва штат жадвалига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнат ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди (Б. Мустафоев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Марказни судларда ва ахборот-таҳлил фаолияти соҳасида иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни, шунингдек, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан, илғор чет эл таҳлил марказларида тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг 2008-2009 йилларга мўлжалланган дастури ишлаб чиқилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда Марказнинг жойлаштирилиши ва ободлаштирилишини, зарур компьютер ва нусха кўпайтириш техникаси, дастурий воситалар, идоравий мебель ҳамда Марказнинг самарали ишлаши учун зарур бўлган бошқа моддий-техника воситалари, услубий материаллар билан таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Марказнинг устувор йўналишларини, 2008 йил иккинчи ярми ва 2009 йилга мўлжалланган ахборот-таҳлилий ишлари ва тадбирлари дастурини белгиласин ҳамда уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ходимлари учун ўрнатилган тартибда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, махсус унвонлар, мансаб даражалари татбиқ этилиши белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов) 2009 йилдан бошлаб, ҳар йили Марказни жорий таъминлаш ва молиялаштиришга, шу жумладан, ахборот нашрлари ва адабиётга обуна бўлиш, халқаро конференциялар ва семинарларда иштирок этиш учун республика бюджети ҳисобидан маблағ ажратилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгаши 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича Марказнинг жорий таъминоти, уни жиҳозлаш, фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан, иккита хизмат енгил автомобилини харид қилиши ва таъминоти учун маблағ ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Арипов) бир ой муддатда белгиланган тартибда Марказни зарур, жумладан, ҳукумат алоқа турлари ва воситалари билан таъминласин, шунингдек, Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятини яратиб берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Марказ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари юборилиши шарт бўлган (1 нусхада) ташкилотлар рўйхатига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ кутубхонасини шакллантириш учун босма ва китоб маҳсулотларининг (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар) назорат нусхаларини (1 нусха) бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий суди ва Олий хўжалик судининг статистика ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ушбу Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 23 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-896-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 248-модда; 2012 й., 52-сон, 587-модда)