Ҳужжат кучини йўқотган 15.08.2016 27.06.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1694
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 27.06.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1694
Kuchga kirish sanasi
07.07.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 15.08.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАХТА ТОЗАЛАШ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН МАБЛАҒЛАРНИ ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ МАХСУС СУБҲИСОБ РАҚАМИДА ЖАМЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 27 июнда 1694-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 2 августдаги 58-сонли «Пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш учун мўлжалланган маблағларни Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси махсус субҳисоб рақамида жамлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1694-1, 09.08.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2007—2011 йилларда пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастури тўғрисида» 2007 йил 3 апрелдаги 70-сон қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 143-модда) бажариш мақсадида, буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш учун мўлжалланган маблағларни Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси махсус субҳисоб рақамида жамлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 29 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирининг
2007 йил 29 майдаги 62-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш учун мўлжалланган маблағларни Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси махсус субҳисоб рақамида жамлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2007—2011 йилларда пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастури тўғрисида» 2007 йил 3 апрелдаги 70-сон қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 143-модда) 2007—2011 йилларда пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастурини (кейинги ўринларда матнда дастур деб юритилади) амалга ошириш учун мўлжалланган маблағларни Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги ўринларда матнда Жамғарма деб юритилади) махсус субҳисоб рақамида жамлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Маблағларни жамлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Пахта тозалаш саноати корхоналари (кейинги ўринларда матнда корхоналар деб юритилади) чораклик молиявий ҳисобот тузилганидан сўнг 5 кун ичида «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига ҳисобот даврида пахтани қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг сотилган қийматидан Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамига ҳисобланган бир фоиз миқдоридаги ажратмалар суммаси тўғрисида маълумотни тақдим қилади. Ҳисобланган ажратма суммалари корхоналарнинг «давр харажатлари» сифатида ишлаб чиқариш харажатларига тааллуқли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамига, шунингдек, белгиланган тартибда бюджетга «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг устав фондларидаги акцияларнинг давлат улуши бўйича келиб тушган дивидендлар ҳам ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта маҳсулотларини сотиб олувчилардан пул маблағларининг келиб тушиши билан, 23208 — «Жамғарма ва Молия вазирлиги билан клиринг трансакциялари» махсус ҳисоб рақамидан пахтани қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг сотилган қийматидан бир фоиз миқдоридаги ажратмаларни Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамига ўтказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Маблағлардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган маблағларнинг тушуми ва улардан фойдаланиш прогнози ҳар йилнинг 1 сентябригача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилинади ва мазкур прогноз 10 кунлик муддатда Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига асосан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар томонидан хўжалик йўли билан, шунингдек пудрат йўли билан амалга ошириладиган ишларнинг рўйхатини аниқлаш ҳамда танлов асосида ускуналарни сотиб олишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурга киритилган корхоналарни реконструкция қилишга танлов ўтказишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат ишларини бажаришга ва ускуналарни харид қилишга шартномалар тузишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарни модернизация ва реконструкция қилишнинг аниқ мўлжалланган рўйхатини тасдиқланишини ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамида жамланган маблағлардан фойдаланиш учун «Ўзпахтасаноат» уюшмаси зарур ҳисоб-китоблар ва тегишли ҳужжатларни (қурилишнинг аниқ мўлжалланган ва титул рўйхати, буюртмачи ва пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси, пудратчи ташкилотларнинг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси нусхаси, «Давархитекқурилиш» қўмитасининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатини) илова қилган ҳолда маблағ ажратиш тўғрисидаги талабномани Молия вазирлигига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, Молия вазирлиги ўн беш иш кунидан кечиктирмай «Ўзпахтасаноат» уюшмасига маблағ ажратиш бўйича асослантирилган рад жавобини юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамида жамланган маблағлардан фойдаланиш Молия вазирининг маблағларни ўтказиш ҳақидаги буйруғига асосан амалга оширилади. Мазкур буйруқда тегишли корхонанинг «Пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш» махсус ҳисоб рақамига маблағларни ўтказилиши муддати, суммаси ва мақсадли йўналиши кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамида жамланган маблағлардан фойдаланиш объект қийматининг 70 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ускуналарни етказиб бериш ва ишларни бажаришга аванс бериш учун маблағлар белгиланган тартибда тузилган шартномалар (контрактлар) шартларидан келиб чиқиб ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Объект қийматининг 50 фоизигача миқдорида аванс бериш Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамида жамланган маблағлар ҳисобидан бир ой давомида амалга оширилади. Импорт қилинаётган ускуналарни етказиб берилиши учун тўлов ҳисоб-китобларнинг аккредитив шаклини қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамида жамланган маблағлар ҳисобига объект қабул қилинган кундан кейин бир ой ичида ўн беш фоиз тўлов амалга оширилади, шартномада қайд этилган кафолат муддати тамом бўлганидан кейин эса, тўловнинг қолган қисми (беш фоизгача) амалга оширилади. Бунда объект қабул қилингандан кейин Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамида жамланган маблағлар ҳисобидан тўловлар объект қийматининг ўттиз фоизидан кам бўлмаган қисми модернизация қилинаётган корхона томонидан ўз маблағлари ва тижорат банклари кредитлари ҳисобига тўлиқ молиялаштирилганидан сўнг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Дастур тугалланганидан кейин, шунингдек, буюртмачилар ва пудратчилар ўртасидаги ҳисоб-китоблар якунланганидан сўнг, Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамида жамланган маблағларнинг қолдиғи бюджетга ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига улардан тушган маблағларнинг суммасига мос равишда қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари Жамғармадан қайтарилган маблағларни корхоналар ўртасида, улардан келиб тушган суммага мос равишда тақсимлайдилар ва корхоналарнинг ҳисоб-китоб рақамларига ўтказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Корхоналарнинг «Пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш» махсус ҳисоб рақамига ўтказилган маблағлар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ҳамда солиқ ва солиқ бўлмаган мажбурий тўловлар ҳисобланадиган базага киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Жавобгарлик ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамига пахтани қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг сотилган қийматидан бир фоизи миқдоридаги ажратмаларни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини назорат қилиш Жамғарманинг ҳудудий инспекторлари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жамғарманинг махсус субҳисоб рақамига «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари устав фондларидаги акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендларни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини назорат қилиш Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Корхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан назорат Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур Низом «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси Ф. ОМОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 28 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 276-модда)