Ҳужжат кучини йўқотган 13.09.2012 10.07.1997 йилдаги 345-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.1997 йилдаги 345-сон
Kuchga kirish sanasi
10.07.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 13.09.2012
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ҚОНУНЧИЛИК БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ШИКОЯТ ВА АРИЗАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ БОШҚАРМАСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида»ги 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сонли Фармонига биноан инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кенгайтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ижтимоий адолатни қарор топтириш, фуқаролар ҳуқуқларининг поймол қилиниши ҳолларининг олдини олишни таъминлашда адлия ва суд органлари ходимларининг масъулиятини ошириш, уларнинг фуқароларнинг қонуний талаб ва эҳтиёжларига эътиборини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати таркибида 1-иловага мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари адлия бошқармалари таркибида 2-иловага мувофиқ Фуқароларнинг қонунчиликнинг бузилиши юзасидан шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш бошқармаси ва гуруҳлари ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги 10 кун муддат ичида ушбу бошқарманинг Низомини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш бошқарма ва гуруҳларининг вазифалари қуйидагича белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— фуқароларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинишига йўл қўймаслик, бу хусусдаги ва шикоятларни диққат-эътибор билан ҳар томонлама холисона кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— ариза ва шикоятларни Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига тўла риоя қилган ҳолда кўриб чиқишни таъминлаш, бу масалада сансалорлик, расмиятчиликка ва тўрачиликка йўл қўймаслик, кўрилган шикоятлар юзасидан қабул қилинган қарорлар ҳақида фуқароларга ёзма ёки оғзаки тарзда маълум қилиш, ўринли бўлмаган масалалар юзасидан тушунтириш ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— қонунчиликнинг бузилиши ҳолатлари юзасидан тушган шикоятларни жойларда мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар билан биргаликда текшириб адолатли қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чораларини кўриш, қонунчиликнинг бузилиши ҳолларини келтириб чиқариш сабаб ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— адлия тизимидаги идораларнинг шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятини ўрганиш ва бу борадаги ишларни умумлаштириш, шу йўналишдаги ишларни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Адлия вазирлиги, унинг жойлардаги бошқармалари фуқароларнинг қонунчилик бузилиши ҳолатларига тегишли мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларини ҳайъатда муҳокамага киритиб асосли қарорлар қабул қилиши, белгиланган вазифаларнинг ижроси устидан назорат ўрнатиши, шунингдек фуқароларни шикоят қилганлик учун таъқиб қилишга йўл қўймаслик, бу масалаларда раҳбар ходимларнинг масъулиятини ошириши муҳим эканлиги таъкидлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Республика ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси, ҳокимликлар мутасадди идоралари қонунчиликнинг бузилиш ҳолатлари юзасидан кўрилган чора-тадбирлар жойларда соғлом маънавий-руҳий вазият ҳосил қилишини, қонунларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлишни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Адлия вазирлиги, унинг бошқармаси ва жойлардаги гуруҳлари фуқароларнинг қонунчиликнинг бузилиши юзасидан шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолияти тўғрисида аҳоли турли табақаларини муттасил равишда хабардор қилиб турсинлар, бу борада оммавий ахборот воситалари имкониятларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор берсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларига фуқароларнинг қонунчиликнинг бузилиш ҳолатлари бўйича мурожаатларининг кўриб чиқилиши масаласини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида ташкил этилаётган бошқармани таъминлаш учун зарур маблағлар ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б.Ҳ. Ғуломов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 10 июл,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
345-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 10 июлдаги 345-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Фуқароларнинг қонунчилик бузилиши юзасидан шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш бошқармасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма бошлиғи ‎ — 1‎
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари ‎ — 1‎
Бош маслаҳатчи ‎ — 3‎
Етакчи маслаҳатчи ‎ — 3‎
Катта маслаҳатчи ‎ — 3‎
Катта нозир ‎ — 2‎
ЖАМИ: ‎ 13
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 10 июлдаги 345-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари адлия бошқармаларидаги Фуқароларнинг қонунчилик бузилиши юзасидан шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш гуруҳларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минтақалар‎

Бош маслаҳатчи‎ Етакчи маслаҳатчи‎

Жами‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎ 1‎ 1‎ 2‎
Андижон вилояти‎ 1‎ 1‎ 2‎
Бухоро вилояти‎ 1‎ 1‎ 2‎
Жиззах вилояти‎ 1‎ 1‎ 2‎
Навоий вилояти‎ 1‎ 1‎ 2‎
Наманган вилояти‎ 1‎ 1‎ 2‎
Самарқанд вилояти‎ 1‎ 1‎ 2‎
Сирдарё вилояти‎ 1‎ 1‎ 2‎
Сурхондарё вилояти‎ 1‎ 1‎ 2‎
Фарғона вилояти‎ 1‎ 1‎ 2‎
Қашқадарё вилояти‎ 1‎ 1‎ 2‎
Хоразм вилояти‎ 1‎ 1‎ 2‎
Тошкент вилояти‎ 1‎ 1‎ 2‎
Тошкент шаҳри‎ 1‎ 1‎ 2‎
ЖАМИ:‎ 14‎ 14‎ 28