Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2005 03.07.1997 йилдаги 338-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.07.1997 йилдаги 338-сон
Kuchga kirish sanasi
03.07.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2005
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИНИНГ КОТИБИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 20 майдаги 248-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг Котибияти тўғрисидаги илова қилинаётган Намунавий низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосарлари Бош вазир билан келишган ҳолда ушбу Намунавий низом асосида тегишли комплексларнинг Котибиятлари тўғрисидаги Низомларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 3 июл,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
338-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 3 июлдаги 338-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг Котибияти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг Котибияти (бундан кейин — Котибият деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Котибият фаолияти Бош вазир ўринбосарига унинг комплексни самарали функционал бошқариши учун зарур ташкилий шароитлар яратишга қаратилгандир ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аппаратининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро амалий ҳамкорлик асосида қурилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Котибият ўз ишида «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Бош вазир, Бош вазир ўринбосари топшириқларига, Иш юритиш бўйича йўриқномага ва ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Котибият мудири Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Котибиятнинг бошқа ходимлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Котибиятнинг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ хўжалигидаги ислоҳотлар сиёсати бошқарувнинг функционал тамойили асосида амалда рўёбга чиқарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган таклифларни уларни Бош вазир ўринбосари кўриб чиқишига тақдим этиш учун эксперт ишлаб чиқилишини ташкил қилиш. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари топшириқларига биноан Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг вазирликлар ва идоралар томонидан ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли комплексга кирувчи вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларнинг Котибиятга юкланган функционал йўналишлар бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат комиссияларининг самарали ишлашини таъминлаш, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш ва муҳим ахборотларни тартибга солиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Котибиятнинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Котибият қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг бошқа таркибий бўлинмаларидан ва тасарруфидаги ташкилотлардан, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бевосита хўжалик юритувчи субъектлардан Бош вазир ўринбосари томонидан кўриб чиқиладиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, шунингдек мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бевосита хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари иштирокида кенгашлар ўтказиш, уларнинг ҳайъатлари ишида, Вазирлар Маҳкамаси, ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари мажлисларида, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналардаги кенгашларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлган ҳолларда вазирликлар, давлат қўмиталари ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ходимларини тегишли материалларни тайёрлашда қатнашиш учун жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибини бузган ҳолда тушган ҳужжатларни кўриб чиқмасдан қайтариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Котибият ишларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Котибият Бош вазир ўринбосари раҳбарлигида, ташкилий масалалар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар бошқарувчисининг ўринбосарлари кўрсатмаларига биноан ишлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Котибият ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш комплекснинг тегишли раҳбари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Комплекс раҳбарларининг Котибият таркибига кирмайдиган ёрдамчилари Бош вазир ўринбосарининг бевосита раҳбарлигида ишлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Котибият ишлари Вазирлар Маҳкамасининг иш режаларига мувофиқ ишлаб чиқиладиган режалар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Масалалар бошқа таркибий бўлинмалар манфаатларига дахлдор бўлган ҳолларда ушбу масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар мазкур бўлинмалар билан биргаликда ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Котибият томонидан тайёрланган материалларни Бош вазир ўринбосарига Котибият мудири, у бўлмаган вақтда материалларни тайёрлаган ходим маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Котибият ходимларининг вазифалари ва ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Котибият мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият ишларига умумий раҳбарликни амалга оширади, ушбу Низом билан Котибиятга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун тўлиқ жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг ишларини мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият ишларини такомиллаштириш, ходимларнинг иш малакасини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро интизомининг зарур даражада бўлишини таъминлайди, Котибият ишларининг юритилишини ташкил қилади, ҳужжатлар оқимини қисқартириш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосари кўрсатмаларига биноан вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига Котибият ваколатига кирувчи жорий масалалар бўйича оғзаки топшириқлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси, унинг Президиуми, доимий ва вақтинчалик комиссиялар мажлисларида Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти кенгашларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги вазирликлар идоралар ҳайъатлари ишида ва кенгашларида иштирок этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотнома-ахборот тусидаги сўровларга жавобан юбориладиган хат-хабарларни имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятда ишлашга тавсия этилаётган номзодлар, Котибият ходимларини рағбатлантириш ёки уларга нисбатан танбеҳ чоралари қўллаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар Бошқарувчисининг ўринбосари ва Бош вазир ўринбосари билан келишилган таклифларни Кадрлар шуъбасига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича қарор ва фармойишлари лойиҳаларини келишиб олиш (визалаш).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бош ва етакчи мутахассислар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эгаллаб турган лавозими бўйича ишларнинг функционал йўналишларини амалга оширишни назарда тутувчи якка тартибдаги режага мувофиқ ишлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият мудирининг топшириғига биноан Вазирлар Маҳкамаси, унинг Президиуми, доимий ва вақтинчалик комиссиялар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти кенгашларида, тасарруфидаги вазирликлар, идоралар ҳайъатлари ишида ва кенгашларида ўзларининг лавозим вазифалари доирасига кирувчи масалалар муҳокамасида қатнашадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзларининг лавозим вазифалари доирасига кирувчи масалаларга доир материаллар билан танишиш, шу жумладан, вазирликларда, идораларда, ҳокимликларда, бирлашмаларда, корхоналарда, муассасалар ва ташкилотларда танишиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш учун зарур бўлган материалларни улардан олиш ҳуқуқига эгадирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори органларнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ижросини назорат қиладилар, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг бажарилишини таъминлайдилар, Котибият мудирига улар юзаcидан ахборот берадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси, унинг Президиуми, доимий ва вақтинчалик комиссиялар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Бош вазир, Бош вазир ўринбосари кенгашларида, муҳокамаларида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича зарур маълумотнома материалларни ва таклифларни тайёрлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раисига, Бош вазирга ва Бош вазир ўринбосарига маълум қилиш учун қарорлар лойиҳалари, материаллар ва таклифлар пухта тайёрланишини таъминлайдилар.