Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 01.05.2007 йилдаги ПҚ-633-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 01.05.2007 йилдаги ПҚ-633-сон
Kuchga kirish sanasi
01.05.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎН ИККИ ЙИЛЛИК ТАЪЛИМГА ТЎЛИҚ ЎТИШ ҲАМДА ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ЯНГИ ҚУРИЛАЁТГАН ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНАЁТГАН КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ ВА АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ОБЪЕКТЛАРИНИ 2007-2008 ЎҚУВ ЙИЛИГА ЎЗ ВАҚТИДА ТАЙЁРЛАШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда ўн икки йиллик таълимга тўлиқ ўтиш, бунинг учун юқори талабларга жавоб берадиган моддий-техника базасига эга бўлган, замонавий компьютер техникаси, ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланган, юқори малакали педагогик кадрлар билан таъминланган ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув муассасаларининг ривожланган тармоғини яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қайд этиб ўтилсинки, ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрида 66937 ўқувчи ўринларига эга бўлган 85 та касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари қошидаги 14100 ўқувчи ўринларига эга бўлган 31 та академик лицейлар фаолият юритмоқда, жумладан, янги қурилганлари ва реконструкция қилинганлари ҳисобига 30524 ўқувчи ўринларига эга бўлган 38 та касб-ҳунар коллежлари ҳамда 10735 ўқувчи ўринларига эга бўлган 22 та академик лицейлар ишга туширилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йилда тасдиқланган Инвестиция дастурига мувофиқ, 5340 ўқувчи ўринларига эга 6 та касб-ҳунар коллежлари ва 3330 ўқувчи ўринларига эга 5 та академик лицейлар қурилиши ва реконструкция қилинишини якунлаш назарда тутилмоқда. Янги ишга тушириладиган касб-ҳунар коллежларида 76 йўналиш ва 140 ихтисос бўйича мутахассислар тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалда барча касб-ҳунар коллежлари замонавий моддий-техника базасига эга, янги ўқув ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган, малакали кадрлар билан тўлдирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширувларнинг кўрсатишича, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқув жараёнларини янги таълим стандартларига қатъиян мувофиқ равишда янгитдан ишлаб чиқилган замонавий ўқув дастурлари бўйича амалга оширмоқдалар. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг мутлақ кўпчилигида ўқитиш бир сменада олиб борилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар 2007 йилда Тошкент шаҳрида тўққизинчи синфлардаги ўқишни 36688 нафар ўқувчи тамомлаётгани ҳисобга олинса, ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, шаҳардаги мавжуд ҳамда жорий йилда ишга тушириладиган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар қувватлари мактаб битирувчиларини ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув муассасаларида ўқишни давом эттириш учун қабул қилинишини тўлиқ таъминлаш имконини беради, бу ерда ёшлар умумий ўрта маълумот олиш билан бир қаторда, аниқ бир касбни эгаллайдилар, шунингдек олий таълим муассасаларига кириш имкониятига эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айни вақтда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар реал иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий ҳаёт эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, алоҳида йўналишлар ва ихтисослар бўйича малакали кадрларни тайёрлаш жараёнига тузатишлар киритишни талаб қилмоқда. Шу билан бирга, 9-синф ўқувчилари орасида ўтказилган социологик тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, олий ўқув муассасалари қошидаги академик лицейларда ўқувчи ўринлари сонини ошириш ва янги академик лицейлар очишга қўшимча эҳтиёж борлиги аниқланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, тегишли пудратчи қурилиш ташкилотлари, 1-иловага* мувофиқ, 2007 йилги Инвестиция дастурига киритилган Тошкент шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг сифатли қурилиши ва реконструкция қилинишини 2007/2008 ўқув йили бошланишигача якунласин, уларнинг ўз вақтида ишга туширилишини, мебель, замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси 2007 йилги Инвестиция дастурида назарда тутилган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг тасдиқланган намунавий лойиҳаларга қатъий мувофиқ равишда сифатли қурилиши ва ўз вақтида фойдаланишга топширилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2007 йилда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари қошида 2-иловага* мувофиқ қўшимча академик лицейларни очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси 2-иловада кўрсатилган академик лицейларнинг моддий-техника базасини синчиклаб хатловдан ўтказсин ва зарур ҳолларда уларни реконструкция қилиш учун 2008 йилги Инвестиция дастурига киритиш тўғрисидаги таклифни икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2007 йилнинг 20 майигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларига қабул қилиш Давлат комиссиясига, ушбу қарорда назарда тутилганидек, уларнинг тармоғи кенгайтирилиши ва йўналиши ўзгартирилишини ҳисобга олган ҳолда, 2007-2008 ўқув йилида ўқувчиларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш тўғрисида асосли таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларидаги рус тилида ўқитиладиган гуруҳларининг 1-курсига камида 10,5 минг ўқувчини қабул қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда «Истеъдод» жамғармаси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига олий таълим муассасаларидаги етакчи ўқитувчилардан юқори малакали педагог кадрлар ҳамда мутахассис-амалиётчилар, шунингдек умумтаълим мактаблари 10-11-синфларининг бўшайдиган юқори малакали ўқитувчилари жалб этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактабларининг бўшайдиган юқори синф ўқитувчиларини кейинчалик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ишлашлари учун уларни ихтисослашган мақсадли курсларда қайта тайёрлаш ва қайта йўналтиришни ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда умумтаълим мактабларидаги юқори синфларнинг тугатилиши муносабати билан бўшайдиган ўқитувчиларни иш билан таъминлаш масалаларини ҳал этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган Тошкент шаҳрида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни қуриш, реконструкция қилиш ва 2007 йилда ишга тушириш бўйича топшириқларни ҳисобга олган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2007 йилдаги қурилишлар манзилли рўйхатига улар учун тасдиқланган бюджет маблағлари лимитлари доирасида тузатишлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йилда янги ташкил этиладиган академик лицейлар бўйича 2007/2008 ўқув йилида жорий харажатларни молиялаштириш бўйича тузатишлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги жамоат ташкилотлари билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқишнинг афзалликлари ва кенг имкониятлари, уларнинг жиҳозланиш даражаси ҳамда қўлланилаётган замонавий педагогик технологиялар тўғрисида кенг кўламдаги тушунтириш ишларини олиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидаги таълим йўналишларининг тақдимотини, шунингдек таълим муассасаларида «очиқ эшиклар куни»ни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Қосимов ва Р.С.Азимов зиммаларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 1 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-633-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 180-модда)