Ҳужжат кучини йўқотган 28.11.2022 10.04.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1672
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигиниг, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг қарори, 10.04.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1672
Kuchga kirish sanasi
20.04.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 28.11.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 10 апрелда 1672-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 28 октябрдаги 284-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 58-сон ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 59-сонли ««Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1672-3, 28.11.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 майдаги 100-сон «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг Намунавий уставини ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан кўп квартирали уйдаги турар жойга мўлжалланмаган бино мулкдори ўртасидаги Намунавий шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Илова қилинаётган Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ўн кундан сўнг кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2001 йил 14 августдаги 72, 4-2-7/23, 014-1/832-сон «Турар-жойнинг 1 м. кв умумий майдонини сақлаш ва эксплуатация қилиш тарифларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (2001 йил 19 сентябрь, рўйхат рақами 1068 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 18-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 25 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 25 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори У. ХОЛМУХАМЕДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 25 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01-1371-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг
2006 йил 25 декабрдаги 104, 17, 01-1371-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида»ги Қонунига (ЎР ҚҲТ, 2006 й., 15-сон, 122-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида»ги Фармонига (ЎР ҚҲТ, 2001 й., 8-сон), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 февралдаги ПҚ-3-сон «Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига (ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 30-модда), 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сон «Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 30-модда), 2006 йил 25 июлдаги ПҚ-425-сон «1991 йилгача қурилган кўп хонадонли турар жой биноларининг умумфойдаланадиган жойлари ва муҳандислик коммуникациялари капитал таъмирланишини якунлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (ЎР ҚҲТ, 2006 й., 30-сон, 291-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (ЎР ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда), 2006 йил 12 апрелдаги 64-сон «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини янада ривожлантириш ва турар жойларга хизматлар кўрсатишнинг аниқ бозорини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (ЎР ҚҲТ, 2006 й., 15-сон, 127-модда) ва 2006 йил 30 майдаги 100-сон «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг Намунавий уставини ҳамда Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан кўп квартирали уйдаги турар жойга мўлжалланмаган бино мулкдори ўртасидаги Намунавий шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 196-модда) асосан умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатини (бундан буён матнда ХУЖМШ деб юритилади) ташкил этишдан мақсад уй-жой фондини биргаликда бошқариш ҳамда уни сақлаш, асраш ва таъмирлашни, кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдорларининг умумий мол-мулкидан (бундан буён матнда умумий мол-мулк деб юритилади) фойдаланишни таъминлашдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кўп квартирали уйдаги хусусий турар жой мулкдорлари (бундан буён матнда жой мулкдорлари деб юритилади) умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни биргаликда зиммаларига олишга мажбур. Жой мулкдорининг умумий харажатлардаги улуши уйнинг умумий майдонидаги мулкдорга қарашли жой майдонига нисбатан мутаносиб равишда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кўп квартирали уйдаги нотурар жой мулкдори ҳам умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси ҳисобланади ва умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича умумий харажатларни зиммасига олишга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Умумий харажатлар умумий мол-мулкни, уйлар яқин атрофидаги ҳудудларни (ер участкаларини) ва ХУЖМШнинг мол-мулкини сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Кўп квартирали уйлардаги турар жой ва нотурар жой мулкдорларининг умумий мол-мулкига уйнинг умумий жойлари (холлар, болалар аравачалари жойлари, чиқинди камералари ва бошқалар), таянч ва тўсиқ қурилмалар (деворлар, бостирмалар, пойдеворлар), квартиралар оралиғидаги ихоталанган (ўралма) пиллапоя, (йўлак ичидаги, ташқарисидаги, йўлакка киришдаги) зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар (вентиляция шахталари, чиқинди шахталари ва бошқалар), даҳлизлар, чердаклар ва томлар, техник қаватлар ва ертўлалар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмалар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий мол-мулкдан ажратилган ҳамда ХУЖМШнинг маблағлари ҳисобига ва қонунчилик ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа йўллар билан қўлга киритилган мол-мулклар ХУЖМШнинг мол-мулки ҳисобланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Умумий мол-мулкни сақлаш умумий мол-мулкни техникавий ва санитария жиҳатдан яхши ҳолатини таъминлашга қаратилган ва ушбу мол-мулкни сақлаш ва улардан фойдаланишга зарур шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган бошқарув, техник ва санитария ҳолатини сақлаб туриш, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва бошқа фаолиятни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Даромадлар ва харажатларнинг йиллик сметасини тузиш ҳамда мажбурий бадалларни аниқлаш чоғида умумий мол-мулкни, ер участкасини ва ХУЖМШ мол-мулкини бошқариш функцияларини (ХУЖМШ бошқаруви, бошқарувчи (ижрочи директори), ҳар қандай ташкилий ҳуқуқий шаклдаги юридик шахс — бошқарувчи ташкилот томонидан) амалга ошириш бўйича ширкат аъзолари умумий йиғилиши қабул қилган қарордан келиб чиққан ҳолда бошқарув харажатлари шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Шунингдек, умумий мол-мулкка, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементлари мавжуд бўлган ер участкасига ва ХУЖМШ мол-мулкига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш функцияларини (ХУЖМШ, жой мулкдорлари, пудратчилар — юридик ёки жисмоний шахслар томонидан) амалга ошириш бўйича ХУЖМШ аъзолари умумий йиғилиши қабул қилган қарорга асосан ХУЖМШ даромадлари ва харажатларининг йиллик сметасини тузиш ҳамда мажбурий бадалларни аниқлаш чоғида хизматлар кўрсатиш ва таъмирлаш харажатлари шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудратчилар (ХУЖМШга шартнома бўйича хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган бошқарувчилари — хизмат кўрсатиш ташкилотлари) умумий мол-мулкка хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини ХУЖМШ, бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот билан тузиладиган шартнома асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. ХУЖМШ, бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилотлар кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкига хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва сақлаш бўйича харажатларни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом» (ЎР ҚҲТ, 2006 й., 2-сон, 9-модда), ушбу Низом, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа вазирликлар ва идораларнинг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва услубий ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Харажатларни камайтиришни рағбатлантириш мақсадида ХУЖМШ, бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот билан тузиладиган шартнома асосида умумий мол-мулкка хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини амалга оширувчи пудратчилар (юридик ва жисмоний шахслар) ушбу хизматларга тарифларни шакллантиришда рентабелликнинг (соф фойданинг ишлаб чиқариш таннархига нисбати) чекланган даражасини 10 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда белгилайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХУЖМШ томонидан жой мулкдорларига кўрсатиладиган пуллик хизматларга тарифларни шакллантиришда ҳам рентабелликнинг чекланган даражаси 10 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. ХУЖМШ нотижорат ташкилот бўлганлиги сабабли асосий фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган. Даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш, шунингдек мажбурий бадалларни аниқлаш чоғида юқоридаги тўловлар ҳисобга олинмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2014 йил 4 июндаги 43, 72, 02-1/592-сонли қарори (рўйхат рақами 1672-1, 27.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 321-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Турар жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини амалга оширувчи пудратчи ташкилотлар (ХУЖМШга шартнома бўйича хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган бошқарувчилари — хизмат кўрсатиш ташкилотлари)нинг уй-жой эксплуатация хизматларига тарифларни тасдиқлаш ёки қайта кўриб чиқиш чоғида тарифнинг ошган қисмининг 10 фоизи уларнинг даромади ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Пудратчи ташкилотлар томонидан ХУЖМШнинг умумий мол-мулкига техник хизматлар кўрсатиш ва уларни бошқариш шартномалари ҳамда турар жойларни ижарага олиш шартномалари уй-жой фондларини таъмирлаш, сақлаш ва бошқариш харажатларига киритилган ва уй-жой фондларини таъмирлаш, сақлаш ва бошқаришни амалга оширувчи корхоналар хизматларига тарифни шакллантиришда кўзда тутилган ишлар (кўрсатиладиган хизматлар)нинг турлари ва ҳажмлари рўйхатини ўзида акс эттириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. ХУЖМШ даромадлар ва харажатларнинг йиллик сметасини тузишда мажбурий равишда уйларни ва уйлар яқин атрофидаги ҳудудларнинг техник ва санитария ҳолатларини баҳолаш пайтида аниқланган техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, умумий мол-мулкни ва уйлар яқин атрофидаги ҳудудларни (ХУЖМШ ер участкасини) санитария ҳолатини сақлаб туриш, умум фойдаланиш жойларини ободонлаштириш бўйича ишлар (хизматлар)нинг, уларнинг ҳажмларини кўрсатган ҳолда, тўлиқ рўйхатларини ҳам тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Агарда, ХУЖМШга бир нечта (икки ва ундан ортиқ) уйларнинг жой мулкдорлари бирлашган бўлса, бунда ҳар бир алоҳида уйнинг умумий мол-мулкининг техник ҳолатидан, уларга хизматлар кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва сақлаб туриш бўйича ишлар (хизматлар)нинг турлари ва ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир уй учун мажбурий бадаллар ҳар хил миқдорларда белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳар бир уйнинг жой мулкдорларининг мажбурий бадаллари қуйидагилардан ташкил топади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳар бир алоҳида уйнинг умумий мол-мулкига хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва сақлаш харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) умумий ер участкаларини ободонлаштириш, уларни сақлаш ва бошқариш бўйича барча уйларга тегишли бўлган ва ХУЖМШнинг барча аъзоларига тақсимланадиган харажатлар (маъмурий харажатлар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг «б» кичик бандида кўзда тутилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган мажбурий бадалларнинг бир қисми ХУЖМШнинг ҳамма аъзолари учун бир хил ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. ХУЖМШ аъзоларининг мажбурий бадаллари миқдори ХУЖМШ аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва ХУЖМШ мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар сметасига киритилган ишлар ҳамда кўрсатиладиган хизмат турлари бўйича харажатларнинг ҳисоб-китоби мажбурий равишда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва ХУЖМШ мол-мулкини сақлаб туриш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларни тўлаш бўйича якуний ҳисоб-китоби ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажми, уларнинг сифати ва бажариш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида йил тугагандан сўнг амалга оширилади. Асосланган харажатлар мавжуд бўлганда тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинади: бунда тўловларнинг етмай қолган қисми ҳисобот йилидан кейинги даврда мажбурий бадалларни шакллантиришда ҳисобга олинади, аҳолидан олинган ортиқча тўловлар эса келгусидаги тўловларга ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ барча харажатлар қуйидагиларга гуруҳланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) асосий фаолиятнинг фойдасида ҳисобланадиган давр харажатларига киритиладиган харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарарни ҳисоблашда ҳисобга олинадиган молиявий фаолият бўйича харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) даромад (фойда) солиғи тўлагунга қадар фойда ёки зарарни ҳисоблашда ҳисобга олинадиган фавқулодда харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ХУЖМШнинг уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш бўйича хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Маҳсулот ва хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар билан гуруҳларга ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш моддий харажатлари (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 1. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларга қуйидагилар тегишли бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш бўйича ишларни бажаришда, хизматлар кўрсатишда зарур таркибий қисм ҳисобланган четдан сотиб олинадиган хом ашё ва материаллар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прогноз учун таннархни калькуляция қилишда материалларнинг тасдиқланган меъёрий сарфи бўйича моддий харажатлар ҳисобга олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) уй-жой фондини меъёр даражасида сақлаш ва таъмирлашни таъминлаш учун ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган харид қилинадиган материаллар, шунингдек асбоб-ускуналарни тузатиш учун эҳтиёт қисмлар, инвентарларнинг, хўжалик буюмларининг ва асосий воситаларга кирмайдиган бошқа меҳнат воситаларининг қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) сотиб олинадиган, келгусида ушбу хўжалик юритувчи субъектда монтаж қилинадиган ёки қўшимча ишлов бериладиган бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) четдан сотиб олинадиган ёнилғининг барча турлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг транспорти томонидан бажариладиган ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича транспорт хизматлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) сотиб олинадиган энергиянинг барча турлари (уй-жой фондини умумий фойдаланиш жойларини ёритиш, лифт хўжалигини ва уй хўжалигининг электр ускуналарини ишлашини таъминлаш учун электр энергияси), иситиш тизимларини ювиш ва иситиш мавсумига тайёрлаш учун ишлатиладиган сув;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ташқи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажариладиган ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ишлар ва хизматлар (кўча чиқиндиларини олиб кетиш, хандакларни тозалаш, кўп квартирали турар жой уйларнинг ертўлаларига кимёвий ишлов бериш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ХУЖМШ, бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилот билан тузилган шартномага асосан умумий мулкка хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудратчиларнинг (ХУЖМШ шартномаси бўйича хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган бошқарувчилари — хизмат кўрсатувчи ташкилотлар) иш ва хизматлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. «Моддий харажатлар» элементи бўйича акс эттириладиган моддий ресурслар қиймати сотиб олиш нархидан, қўшимча нарх (устама)дан, таъминот, ташқи иқтисодий ташкилотлар томонидан тўланадиган воситачилик тақдирлашларидан, товар биржалари хизматлари қийматидан, шу жумладан, брокерлик хизматларидан, божлар ва йиғимлардан, солиқлардан (корхона кейинчалик қарз суришиш, масалан, қўшилган қиймат солиғи тарзида қайтариб оладиганлардан ташқари), транспортда ташишга ҳақ тўлашдан, ташқи юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган сақлаш ва етказиб беришга ҳақ тўлашдан келиб чиқиб шаклланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 2. Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари — бу уй-жой фондини сақлаш ва хизмат кўрсатишда қатнашувчи ишлаб чиқариш ходимларининг (ҳовли тозалигига қаровчи ходимлар ва фаррошлар, чиқинди камералари ва чиқинди узатгичларини тозаловчилар, таъмирлаш бригадаларининг ишчилари, лифтчилар ва лифтга диспетчерлик хизмати операторлари, режали жорий таъмирлаш бўйича ишчилар, чақирувлар бўйича носозликлар ва аварияларни бартараф этиш ишларида банд бўлган ишчилар, юкловчилар ва ҳ. к.) меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибига қуйидаги моддалар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхонада қабул қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларига мувофиқ бажарилган нархномалар, тариф ставкалари ва лавозим маошларидан келиб чиқиб амалга оширилган, амалда бажарилган иш учун ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ҳисобланган иш ҳақи, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектни мукофотлаш тўғрисидаги низомларда назарда тутилган рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш режими ва меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган компенсация тусидаги тўловлар, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, ишдан ташқари вақтда, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларда ишланганлик учун тариф ставкалари ва окладларга устамалар ва қўшимча ҳақ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кўп сменали режимда ишлаганлик, касбларни бирга қўшиб олиб борганлик ва хизмат кўрсатиш зоналарини кенгайтирганлик учун устамалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Республика Ҳукумати томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли, алоҳида зарарли меҳнат ва табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан, ушбу шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун устамалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчиларга тош, бетон ва темир-бетон конструкцияларда механизациялашган ускунани татбиқ этган ҳолда тешик, туйнук, ариқча, токча ҳосил қилишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувоқчиларга юза қисмга қоришмани суваш ва текислаш ишларини қўлда бажаришда, қўлда ёки пневматик ускуна татбиқ этган ҳолда бетонли юзада чуқурчалар ҳосил қилишда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) меҳнатга ҳақ тўлашнинг районлар бўйича тартибга солинишига, шу жумладан, район коэффициентлари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чўл, сувсиз ва юқори тоғ жойларида ишлаганлик учун коэффициентлар билан белгиланган тўловлар;
(25-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ навбатдаги (ҳар йилги) ва қўшимча таътиллар, навбатдаги (ҳар йилги) фойдаланилмаган ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар, ўсмирларнинг имтиёзли соатлари, болани овқатлантириш учун оналар ишидаги танаффуслар, шунингдек, тиббий кўриклардан ўтиш билан боғлиқ вақт учун ҳақ тўлаш;
(25-банд «д» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
донор ходимларга қонни текшириш, топшириш кунлари учун ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат вазифаларини бажарганлик учун (ҳарбий йиғинлар, фавқулодда вазиятлар бўйича йиғинлар ва бошқалар) меҳнат ҳақи тўлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Белгиланган тартибга мувофиқ ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларига киритиладиган тўловларнинг бошқа турлари.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2015 йил 13 августдаги 74, 98, 014-1/576-сонли қарори (рўйхат рақами 1672-2, 17.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 448-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 3. Ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган меъёрлар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига ижтимоий тусдаги мажбурий ажратмалар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 4. Асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси бўйича харажатлар таркибига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) асосий фонд (шу жумладан фойдаланиш муддатига мувофиқ лизинг бўйича сотиб олинган)ларнинг дастлабки (тиклаш) қийматидан фоизларда ҳисобланган амортизация ажратмалари суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар (Гудвилл (фирманинг нархи)дан ташқари) эскириши ҳар ойда хўжалик юритувчи субъект томонидан дастлабки қиймати ва улардан фойдали фойдаланиш муддатидан (бироқ хўжалик юритувчи субъект фаолияти муддатидан ортиқ бўлмаган) келиб чиқиб ҳисобланадиган меъёр бўйича маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига тегишли бўлади. Фойдали фойдаланиш муддатини аниқлаш имкони бўлмаган номоддий активлар бўйича эскириш меъёри беш йил ҳисобига белгиланади, бироқ хўжалик юритувчи субъект фаолияти муддатидан ортиқ эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 5. Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларни ҳисобга олишнинг навбатдаги комплекс моддалари мазкур бобнинг 1—4-параграфларида келтирилган харажатлар элементлари бўйича ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатиш харажатлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ишлаб чиқаришни хом ашё, материаллар, ёнилғи, энергия, инструмент, мосламалар ва бошқа меҳнат воситалари ва буюмлари билан таъминлаш харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) асосий ишлаб чиқариш фондларини иш ҳолатида сақлаш харажатлари (техник кўрик ва қаров, ўртача, жорий ва мукаммал тузатиш харажатлари). Асосий ишлаб чиқариш воситаларини барча турда (жорий, ўртача, мукаммал) тузатишларни хўжалик юритувчи субъектнинг ўз кучи билан ўтказиш ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли элементлари (моддий харажатлар, меҳнат ҳақи тўлаш харажатлари ва бошқалар) бўйича маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ёнғиндан сақлаш ва қўриқлашни ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг техникавий фойдаланиш қоидалари билан назарда тутилган бошқа махсус талабларни таъминлаш, улар фаолиятини назорат қилиш харажатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идорадан ташқари қўриқлаш харажатлари бундай қўриқлаш мавжуд бўлишини талаб қилувчи мазкур ишлаб чиқаришга махсус талаблар мавжуд бўлган тақдирда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган бошқарувнинг техник воситаларини, алоқа узелларини, сигнализация воситаларини, бошқарувнинг бошқа техник воситаларини, ҳисоблаш марказларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) белгиланган меъёрлар доирасидаги ишлаб чиқариш ходимларини ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган хизмат сафарларига юбориш бўйича харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ишлаб чиқариш жароҳатлари туфайли меҳнат қобилияти йўқолиши муносабати билан тегишли ваколатли идораларнинг қарорлари асосида ва қарорларисиз тўланадиган нафақалар. Касб касаллиги туфайли тўланадиган нафақалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) умумий фойдаланиладиган йўловчилар транспорти хизмат кўрсатмайдиган йўналишларда ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб келиш билан боғлиқ харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Давр харажатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Давр харажатларига бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ва сарфлар: бошқарув харажатлари, маҳсулотни сотиш харажатлари ва умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Мажбурий бадалларни шакллантиришда зарурий фойдани аниқлашда «Давр харажатлари»нинг қуйидаги моддалари ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 1. Хизматларни сотиш харажатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Хизматларни сотиш харажатларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) белгиланган меъёрлар доирасидаги реклама харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тушум инкассациясини юритиш чиқимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) сотиш бўйича бошқа харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 2. Маъмурий харажатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Маъмурий харажатларга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мазкур Низомнинг II боби 2-параграфида санаб ўтилган бошқарув ходимларига тегишли бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бошқарув ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига нисбатан қонунчиликда белгиланган меъёрлар доирасидаги ижтимоий суғуртага мажбурий ажратмалар;
(33-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2015 йил 13 августдаги 74, 98, 014-1/576-сонли қарори (рўйхат рақами 1672-2, 17.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 448-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва уларни бошқариш харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига мувофиқ бюджет ташкилотлари учун белгиланган йўл босиш лимити доирасидаги хизмат енгил автотранспорти ва хизмат микроавтобусларини сақлаш, ёллаш ва ижарага олиш харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) бошқарувнинг техник воситалари, алоқа узеллари, сигнализация воситалари, ҳисоблаш марказларини ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлмаган бошқарувнинг бошқа техник воситаларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) маҳаллий тармоқлар ва интернетдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган телекоммуникациялар хизматлари учун ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) белгиланган меъёр доирасидаги шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари учун тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) маъмурий бошқарув эҳтиёжлари учун бино ва жой ижара тўлови;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) маъмурий аҳамиятга эга бўлган асосий воситаларни сақлаш ва таъмирлаш харажатлари, уларнинг эскириш (амортизацияси) харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) бошқарув ходимларининг белгиланган меъёр доирасидаги хизмат сафари харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) белгиланган меъёр доирасида вакиллик харажатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 3. Бошқа операция харажатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Бошқа операция харажатлари ўз ичига қуйидагиларни олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш (янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектда ишлаш учун, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг ихтисосига тўғри келмайдиган кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, бундан мустасно) харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) маслаҳат ва ахборот хизматларига ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) аудиторлик хизматларига ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) саломатликни муҳофаза қилиш ва ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашуви билан боғлиқ бўлмаган дам олишларни ташкил этиш тадбирлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) компенсация тусидаги тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига кўра компенсация тўловлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларига ёки хўжалик юритувчи субъектнинг ўзининг қарорига мувофиқ мажбурий прогул вақти ёки паст ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун ҳақ тўлаш;
(34-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотган тақдирда қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ҳақиқий иш ҳақи миқдоригача қўшимча ҳақ;
(34-банд «д» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектнинг ишчиларига асосий иш жойи бўйича улар ишдан ажраган ҳолда малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш тизимида ўқиган вақтда иш ҳақи тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор бўлган аёлларга берилган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш;
(34-банд «д» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган тўловлар ва харажатлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақани тўлаш бўйича харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсияларга устамалар, пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бир йўла тўланадиган нафақалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлардан уларнинг қайта ташкил этилиши, ходимлар ва штатлар сонининг қисқариши муносабати билан бўшатиладиган ходимларга тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) вақтинча тўхтатиб қўйилган ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларини сақлаш харажатлари (бошқа манбалар ҳисобига қопланадиган харажатлардан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) банк ва депозитарий хизматларига тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган ва хўжалик юритувчи субъект харажатларига киритиладиган бюджетга мажбурий тўловлар, солиқлар, йиғимлар, давлат махсус бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмалар;
(34-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) ижарага берилган асосий воситаларни сақлаш харажатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Молиявий фаолият бўйича харажатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Молиявий фаолият бўйича харажатларга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлар (инвестиция даврида капитал қўйилмалар таркибига кирувчи инвестицияларга олинган банк ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари фоизлари, шунингдек муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар фоизларидан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкни узоқ муддатли ижарага олиш (лизинг) бўйича фоизларни (ижарага олиш бўйича муддати ўтган ва кечиктирилган тўловлар бундан мустасно) тўлаш харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Турар жойнинг умумий майдонининг 1 кв. м учун мажбурий бадални ҳисоблаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 1. Турар жойнинг умумий майдонининг 1 кв. м учун мажбурий бадални ҳисоблаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. ХУЖМШ томонидан ушбу Низомга мувофиқ ишларнинг (хизмат) тўлиқ рўйхати ва ҳажми асосида ишлаб чиқилган даромад ҳамда харажатлар сметаси турар жойнинг 1 кв.м майдонини сақлаш ва таъмирлашга мажбурий бадални аниқлаш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Даромад қисми ХУЖМШ аъзоларининг мажбурий бадаллари (доимий, ойлик бадаллар), нотурар жой мулкдорларининг бадаллари ҳамда қонунларга мувофиқ бошқа даромад ва тушумлардан шаклланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даромадлар сметаси ХУЖМШнинг умумий мулкини, ер майдонини ва мулкини сақлаш билан боғлиқ барча режалаштирилган харажатлар ва мавжуд молиявий мажбуриятларни қоплашни кўзда тутиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сметанинг харажатлар қисми даромадлар қисмидан ошиб кетиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Турар жойнинг умумий майдонининг 1 кв.м сақлаш ва таъмирлашга мажбурий бадал қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
, бу ерда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Б3 — турар жойнинг умумий майдонининг 1 кв.м учун ХУЖМШ аъзосининг ойлик мажбурий бадали миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ΣХ — ХУЖМШнинг бир йиллик режалаштирилаётган ишлаб чиқариш харажатлари суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ΣФ — режалаштирилаётган зарурий фойда (давр харажатлари ҳамда молиявий фаолият бўйича харажатлар) суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ΣД — ўрнатилган тартибда умумий харажатларни қоплашга йўналтириладиган (ХУЖМШ аъзоларининг мажбурий бадалидан тушумни ҳисобга олмаган ҳолда) бошқа даромад ва тушум манбалари, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар-жой уйлардаги ижарага берилган нотурар жойлар ва бошқа мулкларни ижарачиларидан ушбу уйларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича харажатларни қоплашга йўналтириладиган йиғим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХУЖМШга тегишли ҳудудда жойлашган индивидуал гараж ва бошқа бинолар эгаларидан тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режалаштирилган аҳоли тўловлари тушумининг 100 фоиз бажарилиши шарти асосида коммунал хизмат кўрсатиш корхоналаридан ХУЖМШга ўрнатилган тартибда турар жойни таъмирлаш ва ХУЖМШга бириктирилган ҳудудни ободонлаштириш бўйича ишларни амалга оширишга йўналтириладиган ажратмалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2014 йил 4 июндаги 43, 72, 02-1/592-сонли қарорига (рўйхат рақами 1672-1, 27.06.2014 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 26-сон, 321-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунлар билан тақиқланмаган бошқа даромад ва тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ΣМумум. — ХУЖМШ бошқарувида бўлган уй-жой фондининг умумий майдони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 2. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 22 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 161-модда; 2014 й., 26-сон, 321-модда; 2015 й., 33-сон, 448-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)