Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.2018 14.11.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1641
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 14.11.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1641
Kuchga kirish sanasi
24.11.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ РАҲБАРЛАРИ, БОШ БУХГАЛТЕРЛАРИ, БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИ ҲАМДА МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ИЖРО ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН НОМЗОДЛАРГА НИСБАТАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 ноябрда 1641-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/10-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2988, 30.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб, Марказий банк Бошқарувининг 29 январь 2005 йилдаги 1/7-сон қарори ва у билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги низом (2005 йил 10 март, рўйхат рақами 1455), ушбу Низомга Марказий банк Бошқарувининг 28 май 2005 йилдаги 11/3-сонли қарори билан тасдиқланган 1-сон ўзгартириш (2005 йил 27 июнь, рўйхат рақами 1455-1), Марказий банк Бошқарувининг 7 октябрь 2005 йилдаги 21/5-сонли қарори билан тасдиқланган 2-сон ўзгартириш (2005 йил 28 октябрь, рўйхат рақами 1455-2) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кредит уюшмалари Кенгашлари раисларига ҳозирда фаолият кўрсатаётган олий иқтисодий маълумотга эга бўлмаган кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарларини 2 йил муддат ичида иккинчи мутахассислик бўйича олий иқтисодий маълумот олиши учун олий ўқув юртига киришларини таъминлаш ёки ижро органи раҳбарини олий иқтисодий маълумотга эга бўлган ходим билан алмаштириш вазифаси юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу қарор Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан ўн кун ўтгандан сўнг кучга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 7 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24/6-сон

Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/6-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИ3ОМ

Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 51-моддасига мувофиқ, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талабларини қўйиш ва касбга мувофиқлигини аниқлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Малака талабларини қўйиш ва касбга мувофиқликни аниқлаш (кейинги ўринларда — касбга мувофиқликни аниқлаш) — банк иши ва амалиётини ҳамда микрокредит ташкилотлари фаолиятини юритишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш учун юқори малака ва салоҳиятга эга бўлган мутахассисларни танлаш усулидир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Касбга мувофиқликни аниқлашнинг асосий тамойиллари — очиқлик, кенгашлилик ва холисликдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарларининг касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссияси» (кейинги ўринларда — Комиссия) касбга мувофиқликни аниқловчи коллегиал орган ҳисобланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларнинг лавозимга мувофиқлигини баҳолаш мақсадида Тижорат банкларининг Бош банкларида касбга мувофиқликни аниқлаш бўйича ички комиссия ташкил этилади. Ушбу комиссия таркибига Банк Кенгашининг аъзоларидан бири киритилиши шарт.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-1, 19.05.2008 й.) асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 185-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур Комиссияда тижорат банклари Бошқаруви раислари ва раис ўринбосарлари (Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган лавозимлар бундан мустасно), Бошқарув аъзолари, Бош банкнинг бош бухгалтери, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туман филиаллари, Амалиёт бошқарма (бўлим)лари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари ва микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари (кейинги ўринларда — Тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари раҳбарлари) лавозимларига тайинлаш учун тавсия этилаётган номзодларнинг касбга мувофиқлиги аниқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари раҳбарлари қуйидаги ҳолларда тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ эмас деб топиладилар ва ўз навбатида улар ушбу лавозимларга тайинланиши мумкин эмас:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширган ҳаракатлари юридик шахсларнинг банкротликка ёки молиявий аҳволи ёмонлашувига олиб келганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлган тақдирда, банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи ёмонлашган банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва юридик шахсларнинг собиқ раҳбарлари, бошқарув ва кузатув кенгаши аъзолари ҳамда йирик иштирокчилари (устав капиталида 10 фоиз ва ундан кўп миқдорда овоз берувчи акциялар ёхуд улушларга эга бўлган шахслар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ишбилармонлик ва шахсий хатти-ҳаракатида нотўғри иш юритса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзаро яқин қариндош бўлган шахслар бир банкда раҳбарлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида бирга ишласа.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Банк ёки филиал раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари бир банк таркибида бошқа юқори лавозимга ёки бошқа банкка тенг ёки юқори лавозимларга, бир микрокредит ташкилоти ижро органи раҳбари бошқа микрокредит ташкилоти ижро органи раҳбарлигига тавсия этилганда уларнинг касбга мувофиқлиги Комиссия томонидан қайта кўриб чиқилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк филиали раҳбари ҳамда бош бухгалтери бир банк таркибида бошқа филиалга тенг лавозимларга ўтказилиши Бош банк тақдимномасига асосан Комиссиянинг суҳбат ва (ёки) тест синовига таклиф этилмасдан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши масаласи тижорат банки Бошқаруви ёки микрокредит ташкилоти муассис(лар)и томонидан Комиссияни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари ва микрокредит ташкилоти раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма 3 иш кунидан кечиктирмасдан Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари раҳбар ходимлари билан ишлаш департаментига етказилиши ҳамда ушбу ўринларга тайинлаш учун тавсия этилаётган номзодларнинг ҳужжатлари тижорат банклари томонидан 1-иловага ва микрокредит ташкилотлари томонидан 2-иловага мувофиқ 15 иш кунидан кечиктирмасдан Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилиши лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу Низомнинг 4-бандида қайд этилган раҳбарлик лавозимлари бўйича бўш ўринлар 1 ой муддат ичида бутланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандлари талабларига риоя қилмаган тақдирда, уларга нисбатан Марказий банк томонидан қуйидаги чоралар қўлланилиши мумкин:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банкларига ўрнатилган минимал устав капитали миқдорининг 0,01 фоизи миқдорида жарима солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банкларида ушбу ҳолатлар қайта такрорланган тақдирда, банк филиалини ёпишгача бўлган чораларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрокредит ташкилоти лизенциясини амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда лицензиясини бекор қилишгача бўлган чораларни кўриш.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Малакага доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Раҳбарлик лавозимига тавсия этилаётган номзод қуйидагиларни билиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари раҳбарлигига номзодлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарларида ёритилган асосий масалалар моҳияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва банк фаолиятига оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик, хўжалик ва меҳнат қонунчилиги;

банк ҳисоботларини тузиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия ҳисобининг миллий ва халқаро стандартлари банк ички кредит сиёсати ва кредитлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик бизнесни кредитлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонатларни қабул қилиш ва уларни бериш тартиби;

банкни корпоратив бошқариш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит вазифалари ва фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмиссия-касса операцияларини амалга ошириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл валютаси билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул муомаласини ташкил этиш масалалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Базель қўмитасининг банк фаолиятига оид асосий тамойиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика банк тизимида олиб борилаётган кадрлар сиёсатининг моҳияти ва аҳамияти.

Микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлигига номзодлар:
(10-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, банк, микрокредит ташкилоти фаолиятига оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан:
(10-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик, хўжалик ва меҳнат қонунчилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрокредит ташкилоти ҳисоботларини тузиш тартиби;
(10-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит сиёсати ва кредитлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонатларни қабул қилиш ва уларни бериш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика банк тизимида олиб борилаётган кадрлар сиёсатининг моҳияти ва аҳамияти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тижорат банкларининг раҳбарлик лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар олий иқтисодий маълумотга, банк тизимида етарли иш тажрибасига ва охирги иш жойидан тавсияга, микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимига тавсия этилаётган номзодлар олий иқтисодий маълумотга, банк ёки молия соҳасида етарли иш тажрибасига эга бўлишлари лозим.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тижорат банкларининг Бошқаруви аъзолигига банкнинг юридик хизмати раҳбари тавсия этилса, номзод олий юридик маълумотга ва банк тизимида етарли иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкларининг туман филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига истисно тариқасида банк ёки иқтисодий мутахассислик бўйича олий ўқув юртида таълим олаётган ноиқтисодий олий маълумотга эга бўлган номзодлар тавсия этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Номзоднинг касбга мувофиқлигини аниқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Комиссия таркиби Марказий банк Раисининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибидаги ходимлар бошқа лавозимга ёки бошқа ишга ўтган тақдирда, улар ўрнига тайинланган ходимлар Комиссия таркибига киритилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Комиссия йиғилиши ва қарорлари аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади. Комиссия қарори унда иштирок этган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг келиб қолганда, Комиссия раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Комиссия раиси йўқлигида мажлисни унинг ўринбосари ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Комиссия ишини ташкил этиш Кредит ташкилотлари раҳбар ходимлари билан ишлаш департаменти томонидан олиб борилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-1, 19.05.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 185-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тижорат банклари ва микрокредит ташкилотларининг раҳбарлик лавозимларига тавсия этилаётган номзодларнинг ҳужжатлари дастлаб тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиб, сўнг Марказий банкка тақдим этилади. Кредит ташкилотлари раҳбар ходимлари билан ишлаш департаменти мазкур ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, сўнг Комиссиянинг барча аъзоларини таништириши лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари раҳбарлик лавозимга тавсия этилаётган номзодларнинг Комиссияга тақдим этилган ҳужжатларидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгардирлар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Комиссия тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари томонидан тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини ушбу Низом талабларига мувофиқ ҳолда, 10 кун муддатда ўрганиб чиқади ва номзоднинг лавозимга мувофиқлигини аниқлаш масаласини ўзининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк зарурат туғилган ҳолларда, номзод тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайдиган ахборотларни номзоднинг ўзидан, шунингдек тегишли ваколатли идоралардан суриштириб аниқлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тавсия этилаётган номзоднинг лавозимга мувофиқлиги Комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбат ва (ёки) тест синови орқали аниқланади. Суҳбат ва (ёки) тест натижаларига кўра номзоднинг тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади ва мазкур қарордан кўчирма тижорат банклари ҳамда микрокредит ташкилотларига юборилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Фаолият кўрсатаётган тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари раҳбарлари лавозимига тавсия этилган номзодлар мувофиқ эмас деб топилганда, тижорат банки (банк Кенгаши) ва микрокредит ташкилотлари томонидан Комиссия қароридан тегишли кўчирмани олганидан сўнг, 15 кун муддат ичида ушбу лавозимга бошқа малакали номзодлар тавсия этилиши лозим.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ эмас, деб топилган номзодлар камида олти ой муддат ўтгандан сўнг ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган лавозимларга қайта тавсия этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 24 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида» Ф-896-сонли фармойишига мувофиқ ҳолда ўтказиладиган аттестация якунлари бўйича эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилган тижорат банклари раҳбар ходимлари 3 йилдан сўнг раҳбарлик лавозимига қайта тавсия этилиши мумкин. Истисно тариқасида, аттестацияда эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилган раҳбарни аттестация санасидан 1 йил ўтгандан сўнг қуйидаги қўшимча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда раҳбарлик лавозимларига қайта тавсия этилишига рухсат берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) банк Бошқаруви раисининг тавсияномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) банк Кенгаши ёки Бошқарувининг камида иккита аъзосининг фикрномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ходимнинг ўтган вақт мобайнида иш фаолияти натижалари, малакаси, назарий ва амалий билимларини оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар шундай тавсиялар берилган бўлса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ходим тижорат банкларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туман филиаллари, Амалиёт бошқарма (бўлим)ларига раҳбар ёки бош бухгалтер лавозимига тайинланганидан сўнг (Марказий банк номенклатурасига кирувчи лавозимга тенг ёки юқори лавозимга тайинланган ходимлар бундан мустасно) тижорат банкларининг Бош банки томонидан мазкур филиалнинг иқтисодий кўрсаткичлари бўйича 1 йил давомида мониторинг ўрнатилиб, унинг таҳлили ҳар чорак якуни бўйича банк Бошқаруви муҳокамасига киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тижорат банкларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман филиали, Амалиёт бошқармаси (бўлими)га раҳбар ёки бош бухгалтер (Марказий банк номенклатурасига кирувчи лавозимга тенг ёки юқори лавозимга тайинланган ходимлар бундан мустасно) лавозимига тавсия этилаётган номзод Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Касбга мувофиқликни аниқлаш комиссиясининг суҳбат ва (ёки) тест синовига таклиф этилишидан аввал банк тизимининг ўқув марказларида ташкил этилган курсларда ёки тегишли олий ўқув юртлари ҳузуридаги малака ошириш курсларида ўз малакасини ошириши ҳамда малака оширганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхасини Марказий банкка тақдим этиши лозим.
(23 ва 24-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-1, 19.05.2008 й.) билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 185-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)

Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари ҳамда бошқарув аъзоларининг тижорат банки томонидан Комиссияга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош банк Бошқаруви тақдимномаси (Банк Кенгаши тақдимномаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровнома;

таржимаи ҳол;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув юртини тугатганлиги тўғрисида диплом нусхаси (агар олий ўқув юртида ўқиётган бўлса — ўқиётган жойидан маълумотнома) ва малака оширганлиги тўғрисида ҳужжат нусхаси;
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-1, 19.05.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 185-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
охирги иш жойидан тавсифнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тавсия этилаётган номзод билан Бош банкда ўтказилган суҳбат натижалари бўйича расмийлаштирилган баённома нусхаси ва номзод билан ўтказилган суҳбат варақаси;
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-1, 19.05.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 185-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6 х 4 ҳажмдаги 4 дона сурат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номзоднинг иш фаолияти ҳақидаги маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номзоднинг иш фаолияти ҳақида касбдошлари томонидан билдирилган фикрнома ёки мулоҳазалар (Бош банк ва унинг вилоятлардаги бошқармалари раҳбарларига 5 та, бош бухгалтерларига 3 та ҳамда шаҳар ва туманлардаги филиаллар раҳбарларига ва бош бухгалтерларига 3 тадан кам бўлмаслиги керак);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойидан маълумотнома ва тавсифнома ҳамда номзоднинг паспорти нусхаси.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-1, 19.05.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 185-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, номзод шахсини тасдиқловчи ҳужжат, маълумоти тўғрисидаги диплом, меҳнат дафтарчаси ёки ўқиётганлигини тасдиқловчи синов дафтарчасининг асл нусхасини ўзи билан бирга олиб келиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари томонидан Комиссияга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Микрокредит ташкилоти муассис(лар)и тақдимномаси;
(биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таржимаи ҳол;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув юртини тугатганлиги тўғрисида диплом нусхаси (агар олий ўқув юртида ўқиётган бўлса — ўқиётган жойидан маълумотнома);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
охирги иш жойидан тавсифнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6 х 4 ҳажмдаги 4 дона рангли сурат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микрокредит ташкилоти томонидан тайёрланган номзоднинг иш фаолияти ҳақидаги маълумотнома;
(еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-2, 06.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 10-сон, 138-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номзоднинг иш фаолияти ҳақида касбдошлари томонидан билдирилган фикрнома ёки мулоҳазалар (5 тадан кам бўлмаслиги керак);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойидан маълумотнома ва тавсифнома ҳамда номзоднинг паспорти нусхаси.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1641-1, 19.05.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 20-21-сон, 185-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, номзод шахсини тасдиқловчи ҳужжат, маълумоти тўғрисидаги диплом, меҳнат дафтарчаси ёки ўқиётганлигини тасдиқловчи синов дафтарчасининг асл нусхасини ўзи билан бирга олиб келиши шарт.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 467-модда; 2008 й., 20-21-сон, 185-модда; 2013 й., 10-сон, 138-модда)