Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Мустақиллик» ордени билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари мустақил ҳуқуқий давлат барпо этиш ва уни мустаҳкамлашга, республикада тинчлик ва тараққиётни таъминлашга қўшган улкан ҳиссалари учун мукофотланадилар.
«Мустақиллик» ордени билан айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
2. «Мустақиллик» ордени билан Ўзбекистон Республикасининг Президенти мукофотлайди. Орден билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентини «Мустақиллик» ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
З. «Мустақиллик» ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳамда жамоат бирлашмалари республика органларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Мустақиллик» орденини ва бу мукофотга оид тегишли ҳужжатни тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири топширади.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. «Мустақиллик» ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мустақиллик» ордени билан мукофотланган шахслар қонунчиликда белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7. «Мустақиллик» ордени билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мустақиллик» ордени 1 микрон қалинликда олтин қопланган 925 даражали (пробали) кумушдан тайёрланади. Орден икки ён бағридан зарҳал нур таралган саккиз қиррали мусамман кўринишида бўлади. Икки ён бағридан таралган нурларнинг юзасида диаметри 2 миллиметрли 46 та фианит бор. Мусамманнинг бурчаклари орасида ёқутранг эмаль қопланган тарам-тарам бўлиб таралаётган нурлар жойлашган. Мусамманнинг қарама-қарши учлари орасидаги масофа — 57 миллиметр. Нурлар жо бўлган айлананинг диаметри — 52 миллиметр.
Орденнинг марказида мустақиллик рамзи бўлмиш Ҳумо қуши кумуш рангда тасвирланган. Ҳумо қуши ортидаги, рангли эмалдан ишланган манзара Ўзбекистоннинг жозибаси ва саҳоватини акс эттиради.
Ҳумо қушини ўраб турган айлананинг юқори қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рамзи — ярим ой ва юлдузни ўз ичига олган мовий мусамман тасвирланган. Мусамман жо бўлган майдоннинг диаметри — 10,5 миллиметр, ярим ой ҳамда беш қиррали юлдуз жо бўлган майдонларининг диаметрлари тегишлича — 5 миллиметр ва 2,6 миллиметр. Айлананинг тепа қисмида ўн икки инсоний фазилат рамзи бўлган, диаметри 2,5 миллиметрли ўн иккита ёқут тош бор. Айлананинг чеккалари ҳар икки томондан 1 миллиметр қалинликда мовий эмалдан ишланган қабариқ ҳошия билан ўралган. Айлананинг диаметри 36 миллиметр, қалинлиги 6 миллиметрдир.
Айлананинг пастки қисмида оқ рангли эмалдан ишланган манзарада ёқутранг эмаль билан қопланган «MUSTAQILLIK» деган ёзув бор. Ҳарфларнинг баландлиги — 2,7 миллиметр.
(«Мустақиллик» орденининг тавсифи Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрель, 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)