Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 07.09.2006 йилдаги ПҚ-459-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 07.09.2006 йилдаги ПҚ-459-сон
Kuchga kirish sanasi
07.09.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007—2010 ЙИЛЛАРДА ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР, ПЕНСИОНЕР ВА НОГИРОНЛАРНИ АНИҚ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УЛАРГА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 7 декабрдаги 520-сонли қарори билан тасдиқланган 2000—2005 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқ ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш чора-тадбирлари дастури доирасида жамиятнинг ушбу муаммога эътиборини оширишга қаратилган чора-тадбирлар рўёбга чиқарилди, ёлғиз кекса фуқароларни аниқ ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишларни олиб боришда давлат муассасалари билан жамоат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик мустаҳкамланди ва кенгайди. 8 минг нафарга яқин ёлғиз пенсионер ва ногиронлар яшаб турган 33 та «Саҳоват» ва «Мурувват» уйларининг моддий-техника базаси яхшиланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳомийлар ва шифокорлар йили» Дастурини бажариш юзасидан аҳолининг ижтимоий ночор, шу жумладан ёлғиз кекса кишиларга ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 1,9 минг нафар ёлғиз фуқароларнинг уй ва хонадонлари таъмирдан чиқарилди, кам таъминланган оилалар ва кексаларга 5 млрд. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Умуман олганда ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронларга, шунингдек кўп болали оилаларга берилган ижтимоий ёрдам ҳажми 47 млрд. сўмдан кўпроқни ташкил этди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқ ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, уларнинг турмуш даражасини ошириш, ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва янги ижтимоий технологияларни жорий этиш асосида уларнинг ижтимоий таъминотга бўлган эҳтиёжларини яна ҳам тўлиқроқ қондириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2007—2010 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқ ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатишни янада кучайтириш чора-тадбирлари дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Унда қуйидагилар назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёлғиз ногиронлар ва кекса фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни даволаш-профилактика хизмати билан қамраб олишни кенгайтириш, геронтология ва гериатрия соҳасида кўрсатилаётган ёрдам сифатини, шунингдек уй-жой — маиший шароитларини яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саҳоват» ва «Мурувват» уйлари, санаторийларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий хизмат кўрсатишнинг янги шакллари, усул ва технологияларини татбиқ этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда тасдиқланган Дастурни амалга оширишда масъул ижрочилар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, корхона ва ташкилотларнинг баҳамжиҳат фаолиятини таъминлаш бўйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг ижро этилишини ва ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш даражасини мунтазам равишда кўриб чиққан ҳолда уни яхшилаш бўйича тегишли қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқсин. Ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 кунигача Дастурни амалга ошириш якунлари ва бориши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот бериб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили инвестиция дастури ва бюджетни шакллантиришда, ёлғиз фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришга, ижтимоий таъминот тизимидаги объектларни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишга, кексалар ва ногиронларнинг уй-интернатларини жиҳозлашга, шунингдек Дастурга киритилган бошқа тадбирларни амалга оширишга мўлжалланган зарур капитал қўйилмалар лимити ва маблағларни назарда тутсин. Бунда мазкур мақсадларга ҳомийлар маблағларини кенг жалб этиш назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда жамоат ташкилотлари даражасида ишларнинг мувофиқлаштирилишини ташкил этсин, Дастурда назарда тутилган барча тадбирларнинг тўлиқ ва сўзсиз бажарилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 7 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ—459-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 376-модда)