Ушбу Қонуннинг мақсади фирма номларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фирма номлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Фирма номи юридик шахс бўлган тижорат ташкилотининг (бундан буён матнда юридик шахс деб юритилади) индивидуал номи бўлиб, унга доир мутлақ ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтда юзага келади.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда фирма номида юридик шахс фаолиятининг хусусияти кўрсатилиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси.
1) давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
2) тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
3) фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
4) жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.
илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари;
илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза қилинадиган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда қонунчилик билан муҳофаза қилинадиган географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жойнинг номлари билан, шундай кўрсаткичдан ёки номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар ҳам кўрсатилмаслиги керак.
(4-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 мартдаги ЎРҚ-757-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2022 й., 03/22/757/0181-сон)
Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатиб ўтилган белгилар, агар бунга тегишли давлат органининг ёки ташкилотнинг рухсати бўлса, фирма номига киритилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 октябрдаги 286-сонли «Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Фирма номи юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан, чет эл юридик шахсининг фирма номи эса, чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик муомаласи иштирокчиси сифатида фаолиятни амалга оширишни бошлаган санадан эътиборан ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
Юридик шахс ўз фирма номидан фойдаланишда ва бошқа юридик шахсларга ушбу фирма номидан фойдаланиш ҳуқуқини беришда мутлақ ҳуқуқга эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл юридик шахсининг фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқи шу юридик шахс таъсис этилган мамлакатнинг қонунчилигида белгиланган ҳужжат билан тасдиқланади.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
фирма номини расмий бланкаларда, муҳрларда, штампларда ва юридик шахснинг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларда акс эттириш;
фирма номини товарларда, уларнинг идиши ва ўровида, рекламада, пешлавҳаларда, босма маълумотномаларда, ҳисобварақларда, босма нашрларда, товарларни Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган кўргазмалар ва ярмаркаларда намойиш этиш вақтида ишлатиш фирма номидан фойдаланишдир.
Фирма номидан товар белгисининг (хизмат кўрсатиш белгисининг) элементи сифатида фойдаланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс (лицензиар) ўз фирма номидан фойдаланиш учун бошқа юридик шахсга (лицензиатга) қонунчиликка мувофиқ улар ўртасида тузилган лицензия шартномаси ёки комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси асосида рухсат бериши мумкин.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Лицензия шартномасида истеъмолчини чалғитишни истисно этадиган чора-тадбирлар назарда тутилиши керак.
Фирма номига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтишига фақат юридик шахс қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш ва ажратиб чиқариш йўли билан қайта ташкил этилган ёки бутун корхона мулкий мажмуа сифатида сотилган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Юридик шахслар қўшиб юборилганда ва юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшиб олинганда фирма номига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши топшириш ҳужжатига мувофиқ амалга оширилади.
Юридик шахс бўлинганда ёки у юридик шахс таркибидан ажралиб чиққанида фирма номига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши тақсимлаш балансига мувофиқ амалга оширилади.
Фирма номини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш юридик шахс тугатилган ёки унинг фирма номи ўзгартирилган тақдирда, тугатилади.
Фирма номидан ноқонуний фойдаланиш фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши деб эътироф этилади.
Агар товар белгисига (хизмат кўрсатиш белгисига), домен номига бўлган ҳуқуқ фирма номига бўлган ҳуқуқдан илгари олинган бўлса, товар белгисида (хизмат кўрсатиш белгисида), домен номида ушбу фирманинг номидан фойдаланиш фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши деб эътироф этилмайди.
юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш мақсадида суд қарори тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
ноқонуний фойдаланилган фирма номини контрафакт товарлар, ёрлиқлар, идишлар ва ўровлардан ҳуқуқбузар ҳисобидан олиб ташлаш;
ноқонуний фойдаланилган фирма номини контрафакт товарлар, ёрлиқлар, идишлар ва ўровлардан олиб ташлаш мумкин бўлмаган тақдирда, уларни ҳуқуқбузар ҳисобидан йўқ қилиб ташлаш;
контрафакт товарлар, ёрлиқлар, идишлар ва ўровларни фирма номига бўлган ҳуқуққа эгалик қилувчи юридик шахсга бериш орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқни ундан ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш қонунчиликка мувофиқ бошқача усуллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жарималар миқдорлари ҳуқуқбузарликларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фирма номига бўлган ҳуқуқ эгасининг аризаси асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда адлия органи деб юритилади) фирма номидан фойдаланиш ҳуқуқига риоя этилишини текширишни амалга оширади. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўтказиладиган текширувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишувга кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(121-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жарималар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган текширувлар асосида адлия органи томонидан солинади. Бунда текширув давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча адлия органининг ва ҳуқуқбузар юридик шахснинг (бундан буён матнда ҳуқуқбузар деб юритилади) мансабдор шахслари томонидан имзоланади.
(121-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузар (унинг вакили) далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, адлия органининг мансабдор шахси ушбу фактни кўрсатилган далолатномага илова қилинадиган видеоёзув ёрдамида ёки икки нафар холис ҳозирлигида тасдиқлаши керак.
(121-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида адлия органи ҳуқуқбузарга нисбатан ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган миқдорларда жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(121-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор адлия органининг раҳбари (унинг ўрнини босувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборилади.
(121-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, адлия органи жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризасини судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида беради.
(121-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ундирилган жарима миқдорининг ўн фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига, қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.
(121-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(121-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Чет эл юридик шахслари ушбу Қонунда назарда тутилган фирма номларига бўлган ҳуқуқлардан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига биноан ёки ўзаро келишув принципи асосида Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари билан тенг равишда фойдаланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фирма номларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фирма номлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат бошқарув органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
LexUZ шарҳи