Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2020 24.07.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1608
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарори, 24.07.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1608
Kuchga kirish sanasi
03.08.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУЛКНИ БАҲОЛАШ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА «ССУДА, ГАРОВ ВА ҚАРЗ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН БАҲОЛАШ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 24 июлда 1608-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3239, 04.06.2020 й.) асосан 2020 йил 5 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ–335-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 майдаги 210-сонли «Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш миллий стандарти «Ссуда, гаров ва қарз мажбуриятларини таъминлаш учун баҳолаш» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2006 йил 14 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01/19-23-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 14 июндаги 01/19-23-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (5-сон МБМС)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ссуда, гаров ва қарз мажбуриятларини таъминлаш учун баҳолаш»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Мулкни баҳолаш миллий стандарти «Ссуда, гаров ва қарз мажбуриятларини таъминлаш учун баҳолаш» (5-сон МБМС) Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасидаги баҳолаш фаолиятининг норматив тартибга солиниши элементи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Кириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-сон МБМСнинг мақсади — ссуда, гаров ва қарз мажбуриятларини таъминлаш учун баҳолашларнинг 4-сон МБМСга мувофиқ ўтказиладиган молиявий ҳисобот учун баҳолашлардан фарқини аниқлаш. 5-сон МБМС Баҳоловчи томонидан, жисмоний шахслар ва кредит ташкилотларини ишончга асосланган кредитлаш, кредит ташкилотлари ҳамда аниқ белгиланган активлар таъминоти остида молиялаштириш билан шуғулланувчи бошқа ташкилотлар топшириғи бўйича ўтказиладиган мулкни баҳолаш учун чегараларни белгилайди. Баҳоловчи маслаҳатлари бошқа соҳаларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин, аммо 5-сон МБМС фақатгина ссуда, гаров ва қарз мажбуриятларини таъминлаш учун баҳолашга тегишли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиялаштириш ҳақидаги кўпчилик келишувлар муайян активлар билан таъминланади. Ссуда, гаров ёки бошқа қарз мажбурияти бўйича қабул қилинадиган таъминот тушунчаси кенгроқ талқин этилиши мумкин. Баъзи бир ҳолларда таъминот сифатида аниқ активларни кўриб чиқмасдан корхонанинг ўз капитали гаровга қўйилиши хизмат қилиши мумкин. Қоида тариқасида, молиялаштириш таъминоти сифатида аниқ активларни баҳолашда Баҳоловчи бозор қиймати билан иш кўради. Баъзан, вазиятга, қонун ҳужжатлари талаблари ҳамда мулкни таъминот сифатида қабул қилаётган тараф талабларига қараб, Баҳоловчи ишлаётган корхона қийматини, тугатиш қийматини ёки бошқа қиймат турларини кўриб чиқиши мумкин, аммо молиялаштиришни амалга ошираётганларни, одатда, бозор қиймати қизиқтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулк объектлари ўз жойлашуви, фойдалилиги, ёши, яроқлилик даражаси ва бошқа омилларга кўра фарқ қилса-да, асосий баҳолаш принциплари ўзгармайди. Муҳими, Баҳоловчилар 5-сон МБМС таъсир доирасида баҳолаш принципларини изчил қўллаган ҳолда тушунарли ва фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган холис баҳолашни ўтказиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қўлланиш соҳаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-сон МБМС баҳолаш мақсадлари ссудалар, гаров ёки бошқа қарз мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган, Баҳоловчилардан кредит ташкилотларига ёки бошқа қарз капитали берувчиларга маслаҳат бериш ёки ҳисобот тақдим этиш талаб этиладиган барча ҳолларда қўлланилади. 5-сон МБМСни 2-сон МБМСнинг кенгайтирилиши сифатида эътироф этиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Таърифлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-сон МБМСда белгиланган бозор қиймати баҳоловчи учун унинг барча ишларида пойдевор бўлиб хизмат қилади. Бозор қиймати қуйидаги тарзда таърифланади: Бозор қиймати — бу муносиб тарзда маркетинг ўтказилгандан кейин тузилган тижорат битими натижасида манфаатдор сотувчи ва манфаатдор харидор ўртасида активнинг баҳолаш санасига айирбошланиши мумкин бўлган ҳисоблаб чиқиладиган пул суммаси бўлиб, бунда ҳар бир тараф етарлича ахборотга эга бўлган ҳолда, оқилона ва ихтиёрий равишда ҳаракат қилган деб тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий ҳисобот учун активларни баҳолашдан фарқланувчи мулкни баҳолашда 5-сон МБМС 3-бандида келтирилган таърифдаги «актив» атамасини Баҳоловчилар томонидан одатда «мулк» атамасига алмаштирилади. Бу молиявий ҳисобот учун ўтказиладиган ҳамда корхона бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларида акс эттириладиган активларга тегишли бўлган баҳолашларни топшириқларнинг бошқа баҳолаш турларидан фарқлашга ёрдам беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор қийматини ўлчашнинг барча усуллари, услублари ва тартиботлари, агар уларни қўллаш мумкин бўлса, улардан ўринли ва тўғри фойдаланилса, бозорга оид мезонларга асосланган бозор қийматини умумий тарзда ифодалашга олиб келади. Сотувларни қиёслаш усули ёки бозор қиёслашларига боғлиқ бошқа усуллар бозорни ўрганишдан келиб чиқиши керак. Қурилиш харажатлари ва эскириш миқдори харажатлар ва жамғарилган эскиришни бозор маълумотлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш асосида аниқланиши лозим. Даромадларни капиталлаштириш усули ёки дисконтланган пул оқими усули бозор томонидан аниқланадиган пул оқимларига ҳамда бозор маълумотларига асосланган даромадлилик ставкаларига асосланиши керак. Баҳолаш усулларининг қайси бири мақбул ва ўринли эканлиги мавжуд ахборот ҳамда бозордаги ва активнинг ўзи атрофидаги вазият билан белгиланса-да, ҳамма усуллар бозор маълумотларига асосланган бўлса, юқорида кўрсатилган тартиботларнинг исталган бирортасидан фойдаланиш бозор қийматини аниқлашга олиб келиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор қийматини баҳолашнинг турли усул ва тартиботлари қўлланилиши мумкинлиги мулк очиқ бозорда одатий сотилиш услубидан келиб чиқиб аниқланади. Ҳар бир усул бозор ахборотига асосланган бўлиб, қиёсий усул ҳисобланади. Баҳолашга боғлиқ ҳар бир вазиятда қандайдир битта ёки бир нечта баҳолаш усули очиқ бозор фаолияти ҳақида энг тўлиқ тасаввур бериши мумкин. Бозор қийматини баҳолаш бўйича ҳар бир топшириқни бажаришда Баҳоловчи ҳамма усулларни кўриб чиқиши ва улардан энг қулайини аниқлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий таъминот олмоқчи бўлган ёки ушбу таъминотнинг ҳолатини баҳолашга уринаётганлар баъзан баҳолашни бозор қийматидан фарқланувчи база асосида ўтказишни талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолларда Баҳоловчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таниш бўлиши ҳамда, агар бундай баҳолаш тегишли қонунлар ва йўриқномаларга зид бўлмаса, шунингдек, янглиштирмаса, фақат шу ҳолда бозор қийматидан фарқланувчи база асосида ҳар қандай баҳолашни ўтказиши мумкин. Бундай ҳолларда Баҳоловчи одатда ҳисоботга ҳисоблаб чиқилган бозор қиймати миқдорини ёки бозордан ташқари қиймат билан бозор қиймати ўртасида юзага келган фарқларга тегишли зарур ахборотни киритиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор қийматидан фарқ қиладиган қиймат, 3-сон МБМСда келтирилган қиймат таърифларига мурожаат қилиш жоиз. Баҳоловчи, ҳисоблаб чиқилган «бозордан ташқари қиймат»ни бозор қиймати билан чалкаштириб юбориш вазиятларига йўл қўймаслик учун алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиши керак. Маълум бир вазиятларда бозордан ташқари қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган миқдорлар шундай вазиятларга мос келиши мумкинки, улардан фойдаланадиганлар мулкни бозорда сотганда бу нархни ололмаслиги мумкинлигини билиши керак (одатда шундай бўлади ҳам).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикасининг молиявий ҳисобот стандартлари билан ўзаро алоқаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ссуда, гаров ёки қарз мажбуриятларини таъминлаш муносабати билан ўтказиладиган баҳолаш доим ҳам молиявий ҳисоботни оммавий ошкор қилиш мақсадида олиб бориладиган баҳолаш шартларига жавоб беравермайди. Масалан, ҳозирги фойдаланиш учун бозор қиймати концепцияси, одатда, таъминот мақсадида активларни баҳолашга тўғри келмайди. Шунга қарамай, Баҳоловчи МБМС талабларини қўллаш мумкинлигини аниқлаши керак, агар шундай бўлса, ундан тўғри фойдаланилишини кафолатлаши ва тегишли тушунтириш бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Стандартлар талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Активларни ссуда, гаров ва қарз мажбуриятларини олиш учун баҳолашда Баҳоловчи, қоида тариқасида, ушбу активларнинг бозор қийматини 5-сон МБМСга мувофиқ аниқлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазият, норматив талаблар ва қонунчилик баҳолаш базаси сифатида бозор қийматидан фойдаланишдан чекинишни назарда тутса ёки талаб қилса, фақат шу ҳолдагина Баҳоловчи бошқа мос келадиган тегишли қиймат таърифларидан ва баҳолаш тартиботларидан фойдаланиши лозим. Бундай чекиниш баҳолаш сертификатида ёки баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда аниқ акс эттирилиши ва изоҳлаб берилиши, айни пайтда аниқланиши керак бўлган қиймат кўрсатилиши ва таърифланиши, шунингдек чекиниш сабаблари тушунтириб берилиши керак. Активларнинг бозор қиймати билан муқобил турдаги қиймат ўртасида жиддий фарқ юзага келса, бу ҳолат баҳолаш сертификатида ёки баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда қайд этилиши ва мижоз билан муҳокама қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қоида тариқасида, таъминотга берилаётган активларни баҳолашда бу масалани тартибга солувчи қонунлар, қоидалар ва тартиботларга амал қилинишини кафолатлаш Баҳоловчининг масъулиятига киради. Шундай фавқулодда ёки узрли ҳолатлар ҳам бўлиши мумкинки, бухгалтерлар ёки бошқа мутахассислар ўртасида мавжуд тушунмовчиликлар ёки ҳуқуқий коллизиялар туфайли уларга риоя этилишини кафолатлаб бўлмайди. Бундай ҳолатларда баҳоловчилар талабларнинг бажарилишини кафолатлай олмас эканлар, улар талаб этилаётган баҳолаш амалдаги қонунлар, қоидалар ва тартиботларга зид бўлади деб ҳисобласалар, ёки баҳолаш натижалари нотўғри талқин этилиши ёки қўлланилиши мумкин деб ҳисобласалар, топшириқни бажаришга киришмасликлари лозим. Баҳоловчини ёллаш шартлари учинчи тараф томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган ҳамма баҳолаш сертификатларида ёки баҳолаш ҳақидаги ҳисоботларда аниқ кўрсатилган бўлиши, уларнинг барча ҳисоботлари эса онгли фойдаланувчилар уларни янглиштирадиган деб ҳисобламайдиган қилиб тузилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банклар ва бошқа молия муассасалари томонидан бериладиган ссудаларнинг салмоқли улуши кредитланадиган компаниялар ва жисмоний шахсларнинг аниқ активларида улушли иштирок этиш кафолати билан таъминланади. Бундай шароитларда баҳолашни ўтказиш учун Баҳоловчилар ушбу муассасаларнинг талабларини, шунингдек кредит шартномаси доирасида белгиланган шартлар ва келишувларни яхши тушунишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таъминотга бериладиган активларни баҳолашга доир барча ҳолларда аниқ, объектив, ишнинг моҳиятини очиб берадиган ҳамда фойдаланувчи учун тушунарли бўлган ҳисобот, шунингдек қийматнинг ҳисоблаб чиқилган миқдорлари муҳим аҳамиятга эга. Очиқ бозорда котировкаланадиган қарз мажбуриятларини баҳолашда молиявий ҳисоботга оид махсус қоидалар ва 4-сон МБМС талабларини ҳам қўллаш мумкин. Баҳоловчилар бундай баҳолашга нисбатан махсус талабларни аниқлаштириб олиши, тушуниши ва бажариши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳоловчи ҳисоботда мазкур топшириққа оид барча муҳим ҳолатларни очиб бериши ҳамда ҳисоботни тузишда МБМСлар талабларига амал қилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 5-сон МБМСни қўллашга оид тушунтиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таъминот тариқасида бериладиган активларни баҳолаш учун 5-сон МБМС талаблари умумий ҳисобда бозор қийматини баҳолаш бўйича бошқа топшириқлар учун белгиланган талаблар билан бир хил. Хусусан, стандартлардан ҳар қандай чекинишларни аниқлаш ва ҳисоботда уларни изоҳлаб бериш зарур. Қуйида баён қилингандек, ҳар хил мулк турлари махсус ёндашувларни талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестицион мулк объектлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даромадли мулк объектлари одатда алоҳида-алоҳида баҳоланади, аммо кредит ташкилотлари мулк объекти қийматини объектлар портфелининг бир қисми сифатида аниқлаш истагини билдириши мумкин. Бундай ҳолларда бундай ўзаро фарқланувчи ёндашувлар ўртасидаги фарқни аниқ кўрсатиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестицион мулк объектларини баҳолашда Баҳоловчига жалб қилинган маблағларни ҳисобга олганда мулк келтирадиган умумий даромад билан бундай маблағларсиз олинадиган даромад ўртасидаги фарқни аниқлаш тавсия этилади. Худди шундай тарзда, «ички даромадлилик ставкалари» (ИДС)га ҳавола берилганда уларда қарз маблағлари ҳисобга олинадими йўқми, кўрсатиш керак. Бундан ташқари, солиққа тортишга алоҳида ёндашув ҳолларида тушунтириш бериш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдорлар эгаллаган мулк объектлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдорлар томонидан эгалланган мулк объектларини мулкдор ташлаб кетган объектлар сифатида, улардан энг самарали фойдаланиш нуқтаи назаридан келиб чиқиб баҳолаш керак. Бу мулкдорни бозор иштирокчиси сифатида қарашни истисно этмайди, аммо шу билан бирга, мулкдорнинг объектни эгаллаши билан боғлиқ бўлган ва бизнесни баҳолашда акс эттирилиши мумкин бўлган ҳар қандай алоҳида афзаллик мулкнинг қийматидан алоҳида бўлиши кераклигини талаб қилади. Қарзни қоплаш бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда кредитлаш таъминоти сифатида қараладиган мулк фақат шу мулкка эгалик ўзгартирилиб сотилиши мумкин бўлади. Агар баҳоловчидан бошқа баҳолаш базасини қўллаш талаб этилса, баҳолаш сертификати ёки баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда мулкдор томонидан ташлаб кетилган ўхшаш объектларни сотиш ҳақида бозор маълумотлари асосида олинган қийматга ҳавола берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ихтисослаштирилган мулк объектлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотиш имкониятлари чекланган, бизнеснинг таркибий қисми сифатида қийматга эга бўлган, алоҳида олинган ихтисослашган мулк объектлари ссудани таъминлаш учун ярамаслиги мумкин. Агар улар гаров сифатида олинса (алоҳида ёки биргаликда), улар мулкдор ташлаб кетган мулк объектлари сифатида энг самарали фойдаланилиши базасида баҳоланиши, келтирилган бошқа фаразларга эса узил-кесил изоҳ берилиши лозим. Ихтисослаштирилган мулк объектларни баҳолаш учун бозор маълумотлари бўлмаса, одатда эскиришни ҳисобга олиб алмаштириш усулидан фойдаланилади, бироқ уни ссудаларни таъминлаш учун баҳолашнинг бозор усуллари (шу жумладан бозор маълумотларига асосланган харажат усули) билан чалкаштирмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одатда савдо ташкилотлари сифатида баҳоланадиган мулк объектлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баъзи бир мулк тоифалари, шу жумладан меҳмонхоналар ва рекреацион соҳадаги бошқа корхоналар (лекин фақат уларгина эмас) одатда кузатувлар маълумотларига кўра ўртачадан юқори бошқарув даражаси ҳисобига олинадиган гудвиллнинг махсус катталигини истисно этган ҳолда бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан ёки прогнозлардан олинган барқарор даромад даражасини чуқур таҳлил қилиш асосида баҳоланади. Бундай ҳолларда кредитор эътиборини амалдаги корхона билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бизнеси ёпилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
захиралари олиб чиқиб кетилган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиялар/сертификатлар, франчайзинг ҳақидаги келишувлар ёки рухсатномалар бекор қилинган ёки хавф остида турган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулки қолоқ муносабат туфайли зарар кўрган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёки кейинги фаолияти учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа сабаблар бўлган корхона ўртасида юзага келиши мумкин бўлган сезиларли қиймат фарқига қаратиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳоловчи маслаҳати билан қамраб олинадиган муаммолар доираси уларга ссуда таъминоти сифатида қабул қилинадиган мулкнинг ҳолатидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақидаги масалалар билан кенгайтирилиши мумкин. Масалан, мулк билан таъминланадиган бўш пул оқимлари жиддий даражада аниқ ижарачи ёки ижарачилар — битта тармоқ вакилларига, шунингдек келажакда беқарорликни келтириб чиқариши мумкин бўлган бошқа шароитларга боғлиқ бўлса, Баҳоловчи ушбу ҳолатларни баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда ёки баҳолаш сертификатида қайд этиши лозим. Баъзи ҳолларда муқобил фойдаланиш учун мулкдор ташлаб кетган мулк объекти сифатида баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўчмас мулк объектлари ривожланиш босқичида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даромад келтирмайдиган, ривожлантириш учун ёки ихтисослашмаган бинолар қуриш учун майдон сифатида сақланадиган кўчмас мулк объектлари уларни ривожлантириш ва назорат қилишга оид мавжуд ва потенциал ҳуқуқлардан келиб чиқиб баҳоланиши керак. Режалаштириш ва бошқа муҳим омиллар хусусидаги ҳар қандай фаразлар оқилона бўлиши, баҳолаш сертификати ёки баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда яққол кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит келишувининг бир қисми бўлган босқичма-босқич молиялаштириш жадвалини кредитор билан муҳокама қилиб олиш даркор. Ривожланиш цикли давомида даврийлик билан бозор қийматини баҳолаш ўтказилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ривожлантириш объектларини баҳолаш учун муносиб усулни танлаш ҳисоботда кўрсатилган баҳолаш санасидаги ишлар ҳолатига, ҳамда мазкур объект бу ишлар тугатилмасдан қанчалик сотиб юборилиши ёки ижарага берилиши мумкинлигига боғлиқ. Баҳоловчи қуйидагиларни алоҳида пухталик билан бажариши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланиш босқичининг якунланиши санаси билан баҳолаш санаси ўртасидаги вақт фарқини ҳисобга олиш. Бу таҳлилда, зарур ҳолларда дисконтланган қиймат ҳисоб-китобларидан фойдаланган ҳолда, қўшимча ривожлантириш эҳтиёжларининг харажатлар ва даромадларга таъсири акс эттирилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланиш якунлангунча қолган давр давомида кутилаётган бозор вазиятидаги ўзгаришларни муносиб тарзда кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лозим тарзда ривожланишга боғлиқ таваккалчилик чегараларини кўриб чиқиш ва кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланишга жалб қилинган тарафларнинг ҳар қандай маълум бўлган ўзаро муносабатларини кўриб чиқиш ва очиб бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тикланмайдиган активлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тикланмайдиган активларни баҳолашга алоҳида муаммолар хос. Хусусан, ссудани қоплаш муддати ва жадвалига, шунингдек фоизларни ҳамда асосий қарз суммасини тўлаш саналарига уларнинг тикланмайдиган активнинг миқдорларига ва режалаштирилаётган уни ажратиб олиш ва фойдаланиш дастурларига боғлиқлиги нуқтаи назаридан эътибор бериш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор ставкасидан юқори бўлган ва шу тариқа ижарага берувчига қўшимча афзаллик берадиган ижара тегишли кўчмас мулк объектига боғлиқ асосий актив бўлиб намоён бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда ижара тикланмайдиган актив сифатида қаралиши мумкин, бу шу билан изоҳланадики, унга нисбатан қўлланиладиган ҳар қандай қиймат ижара тўловлари киритилиши ва бозорда ижара ҳақи ставкаларининг ўсиши туфайли ижарачи афзалликларининг камайиши сайин камайиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳоловчи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Топшириқнинг характери ва чегаралари Баҳоловчи учун ҳам, унинг хизматидан фойдаланувчилар учун ҳам айниқса муҳим аҳамиятга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилаётган баҳолаш хизматлари фақат мулк қийматига эмас, балки қимматли қоғозлар эмиссиясига ҳам тааллуқли бўлган ҳолларда молиявий хизматлар соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи баъзи бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар махсус лицезияга эга бўлишни ёки рўйхатга олинишини талаб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ссуда, гаров ва қарз мажбуриятлари таъминоти ҳақидаги аксарият келишувлар алоҳида ишончли муносабатларга асосланганлиги боис, баҳоловчининг молиявий муносабатларга киришган ёки киришни режалаштираётган тарафларнинг бирортасига ҳам боғлиқ бўлмаган ва мустақил бўлиши айниқса муҳимдир. Шунингдек, Баҳоловчи баҳоланадиган мулк турган жойда аниқ мулк тури билан ишлаш тажрибасига эга бўлиши ёки шундай тажрибани орттира олиши муҳимдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ахборотни ошкор этишга доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар янглиштирмаслиги лозим. Умуман олганда, 5-сон МБМСга мувофиқ тузилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар 2-сон МБМСда баён этилган ҳисоботларга қўйиладиган талабларга жавоб бериши керак. Хусусан, уларда 5-сон МБМСда келтирилган бозор қиймати таърифига аниқ ҳавола бўлиши, шунингдек мулк унинг фойдалилиги ёки энг самарали фойдаланиш нуқтаи назаридан баҳоланганлигига ҳавола берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай баҳолашлар аниқ баҳолаш санаси (белгиланган қиймат миқдорини қўллаш санаси) билан боғланиши керак. Шунингдек баҳолаш мақсадлари ва функциялари, шунингдек ишга дахлдор бўлган ҳамда баҳоловчи олган натижалар, унинг фаразлари ва хулосаларини муносиб ва оқилона талқин этиш учун яроқли бошқа мезонларни кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ҳолларда қийматнинг муқобил ифодалари концепцияси, ишлатилиши ва қўлланилиши мос келиши мумкин, агар бундай муқобил қиймат миқдорлари аниқланса ва ҳисоботда акс эттирилса, Баҳоловчи уларнинг қонунийлигини ҳамда бозор қийматини акс эттирадиган миқдор сифатида талқин этилмаслигини кафолатлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ссуда, гаров ва қарз мажбуриятларини таъминлаш учун бозор қийматини баҳолашда Баҳоловчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш ҳақидаги ҳисоботни янглиштирмайдиган тарзда тўлиқ ва тушунарли шаклда тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоботдан фойдаланувчиларга Баҳоловчи фикрлари ва хулосалари асосига олинган дастлабки маълумотлар, мулоҳазалар ва таҳлилни тўлиқ тушуниш учун етарли ҳажмда ахборот бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш учун асос бўлган барча фаразлар ва чекловчи шартларни шакллантириб бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳоланаётган мулкни аниқ идентификациялаши ва таърифлаб бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳоланаётган мулкдаги улуш ёки улушларни идентификация қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳоланаётган мулкка таъриф бериши, баҳолаш мақсадини, баҳолаш санасини ва ҳисобот берилган санани кўрсатиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлланилаётган қийматни баҳолаш базаларига тўлиқ ва узил-кесил тушунтириш бериши, шунингдек уларнинг қўлланиши ва хулосаларни асослаб бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолашнинг объективлиги ва холислигини, Баҳоловчининг профессионал ҳиссасини, 5-сон МБМС қўлланилиши ўринлилигини тасдиқловчи профессионал сертификатини кўрсатиши, шунингдек ишга дахлдор бошқа ахборотни ошкор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 306-модда)