1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Норасмий таржима
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
«ДЕҲҚОНОБОД КАЛИЙ ЎҒИТЛАРИ ЗАВОДИНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ (II БОСҚИЧ)» ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ички ва ташқи бозорларда барқарор талабга эга бўлган калий ўғитлари ишлаб чиқарилишини кўпайтириш, экспорт салоҳияти янада кенгайтирилишини таъминлаш, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш мақсадида:
1. «Деҳқонобод калий ўғитлари заводининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш (II босқич)» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича «Ўзкимёсаноат» ДАКнинг «Деҳқонобод калий ўғитлари заводи» унитар корхонаси томонидан лойиҳалаштириш, қуриш, асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва «тайёр ҳолда топшириш» шартларида ишга тушириш-созлаш ишларига қуйидаги компаниялар билан шартномалар тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
«CITIC International Cooperation Co. Ltd.» (ХХР) — 116,3 млн АҚШ доллари миқдорида йилига 400 минг тонна калий ўғитлари ишлаб чиқариш бўйича қайта ишлаш комплекси қурилишига;
«ЗУMK-Инжиниринг» (Россия) — умумий қиймати 122,3 млн АҚШ доллари бўлган 1 400 минг тонна силвинит рудасини қазиб олиш бўйича тоғ-кон комплекси, йилига 2 100 минг тонна рудани ташиш учун юк осма дор йўли ва ташқи электр таъминоти объектлари қурилишига.
2. Белгилансинки, «Деҳқонобод калий ўғитлари заводининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш (II босқич)» лойиҳасини молиялаштириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:
«Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ томонидан қайта молиялаштириладиган ХХР Ҳукуматининг имтиёзли кредит линияси доирасида ажратиладиган 110,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги ХХР Эксимбанки кредити — 20 йил муддатга, шу жумладан имтиёзли давр — 5 йилга, қайта ишлаш комплекси қурилишига шартнома қийматининг 95 фоизини тўлаш учун қайта молиялаштирувчи банкнинг йиллик 0,25 фоиз миқдоридаги маржасини қўшган ҳолда йиллик 2,25 фоизли фоиз ставкаси билан;
«Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ томонидан қайта молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 128,1 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредити — 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йил имтиёзли давр билан, қайта ишлаш комплекси қурилиши учун шартноманинг 5 фоизи миқдоридаги бўнак тўловини ва кон қазиш комплекси, юк осма дор йўли ва ташқи электр таъминоти объектлари қурилиши учун шартнома қийматининг 100 фоизини тўлаш учун йиллик 2,25 фоизли фоиз ставкаси билан, шу жумладан қайта молиялаштирувчи банкнинг йиллик 0,25 фоиз миқдоридаги маржаси билан;
«Ўзкимёсаноат» ДАК ҳузуридаги Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 0,83 млн АҚШ долларига тенг миқдордаги қарз маблағлари ва «Деҳқонобод калий ўғитлари заводи» унитар корхонасининг 15,36 млн АҚШ долларига тенг миқдордаги ўз маблағлари — фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш, Деҳқонобод калий ўғитлари заводининг иккинчи босқичи фойдаланишга топширилгунга қадар ХХР Эксимбанки ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитларига хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатларни қоплаш учун.
3. Қуйидагилар тасдиқлансин:
«Деҳқонобод калий ўғитлари заводининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш (II босқич)» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси 1-иловага мувофиқ асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар ва объектлар 2013 йилнинг IV чорагида ишга туширилиши билан бирга;
кредит ресурсларини қайтаришнинг прогноз жадваллари 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ.
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда қуйидаги кафолатларни бериш ваколати берилсин:
«Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ ХХР Эксимбанки билан қайта ишлаш комплекси қурилишини маблағ билан таъминлаш юзасидан якка тартибдаги қарз битими тузганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарз битимида назарда тутилган шаклга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
6. Белгилаб қўйилсинки:
«Деҳқонобод калий ўғитлари заводи» унитар корхонаси қарз олувчи ҳамда қарз ва кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
асосий қарзни қайтариш, фоизлар, воситачилик ҳақи ва кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатларни тўлаш «Деҳқонобод калий ўғитлари заводи» унитар корхонасининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ «CITIC International Cooperation Co. Ltd.» (ХХР) ва «ЗУMK-Инжиниринг» компаниялари билан тузилган шартномаларга белгиланган тартибда юклашдан олдинги инспекция механизмини қўллаган ҳолда асбоб-ускуналар ва материаллар спецификацияси аниқлаштирилишига қараб, лойиҳанинг тасдиқланган ТИА асосида, кейинчалик уларни якуний экспертизадан ўтказган ҳолда хулосалар берсинлар ва молиялаштиришни очсинлар.
8. Қуйидагилардан озод қилинсин:
2015 йил 1 январгача Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича, «тайёр ҳолда топшириш» шартларида тузилган шартномаларга мувофиқ «Деҳқонобод калий ўғитлари заводи» унитар корхонаси, «CITIC International Cooperation Co. Ltd.» (ХХР) ва «ЗУMK-Инжиниринг» компаниялари томонидан импорт қилинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шу жумладан техник ва лойиҳа ҳужжатлари — божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно);
ХХР Эксимбанки, «CITIC International Cooperation Co. Ltd.» (ХХР) ва «ЗУMK-Инжиниринг» компаниялари мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида олинган даромадлар бўйича — юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан;
«Деҳқонобод калий ўғитлари заводи» унитар корхонаси мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Деҳқонобод калий ўғитлари заводи қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2007 йил 17 декабрдаги ПҚ-748-сон қарори доирасида «ЗУMK-Инжиниринг» компанияси томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича — қўшилган қиймат солиғидан;
2015 йил 1 январгача «Деҳқонобод калий ўғитлари заводи» унитар корхонаси — ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва ер солиғидан, ҳисобланган суммани жалб қилинган кредитларни қайтаришга йўналтирган ҳолда.
10. «Деҳқонобод калий ўғитлари заводи» унитар корхонасига, истисно тариқасида, 2012 йил 31 декабргача лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат берилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси «Деҳқонобод калий ўғитлари заводининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш (II босқич)» лойиҳаси бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзкимёсаноат» ДАКнинг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзкимёсаноат» ДАКнинг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга давлат божи тўламасдан кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ўзкимёсаноат» ДАК буюртманомалари бўйича «Деҳқонобод калий ўғитлари заводи» унитар корхонасига кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини таъминласин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 17 ноябрь,
ПҚ-1642-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 17 ноябрдаги ПҚ-1642-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Деҳқонобод калий ўғитлари заводининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш (II босқич)» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари