LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясидаги маърузаси асосий қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 10 июндаги 296-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1999 — 2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури ва уни рўёбга чиқариш тадбирлари 1, 2*-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Тасдиқланган Дастур ва тадбирларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссиясига ва унинг ишчи органларига юклансин.
3. Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида ҳар йили республика бюджетини шакллантиришда мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни маблағ билан таъминлаш юзасидан таклифлар киритсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар атроф муҳитни муҳофаза қилиш минтақавий ва тармоқ дастурларини ва уларни бажариш чора- тадбирларини ишлаб чиқсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.М. Олимжонов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Дастурнинг бош мақсади — мамлакатнинг устувор экологик муаммоларни аниқлаб берувчи барқарор ривожланиш йўлига ўтиш бошланғич босқичининг табиатни муҳофаза қилиш стратегиясини шакллантириш, уларни ҳал қилиш воситаларини танлаш ва тегишли ташкилий тадбирларни амалга оширишдир.
Дастур Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг экологик давоми ҳисобланади ва унинг асосий қоидалари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда ҳисобга олиниши керак.
оқова сувларни тўлиқ тозалаш, маиший ва саноат чиқиндиларини зарарсизлантириш ва йўқотиш йўли билан санитария-гигиена шароитларини яхшилаш;
зарарли ташландиқлар ва оқоваларни, токсик саноат чиқиндиларини камайтириш мақсадида саноат корхоналари ва транспорт ишларини яхшилаш;
Ушбу йўналишда Ҳукумат томонидан қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш, қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, Тошкент ва Нукус шаҳарларининг ва бошқа жойларнинг санитария тозалаш тизимини такомиллаштириш дастурлари тасдиқланган ва амалга оширилмоқда.
табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларни такрорий ишлаб чиқариш, муҳофаза қилиш ва истеъмол қилишни асосли камайтиришни таъминлаш;
ерлардан қишлоқ хўжалиги учун фойдаланишни яхшилаш, қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳосилдорлигини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;
сув ресурсларини бошқариш тизимининг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, мавжуд сув тақсимлаш инфратузилмаларини реконструкция қилиш ва замонавийлаштириш ҳамда мониторинг ва ахборотларнинг ишончли тизимини яратиш воситасида сувни тежаш ва муҳофаза қилиш;
суғориш ва дренаж тармоқларини такомиллаштириш ва яхшилаш. (Ҳозирги вақтда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича махсус дастур амалга оширилмоқда);
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 апрелдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Биологик рангбарангликни сақлаш бўйича миллий стратегия ва ҳаракатлар режасини амалга ошириш;
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш табиатни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, табиатдан фойдаланиш иқтисодий механизмларини жорий этиш, экология мониторинги тизимини ривожлантириш, таълим ва аҳолини тарбиялаш билан таъминланади.
Экология қонун ҳужжатларини ва уни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришни қонунчиликка қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш йўли билан, шунингдек қуйидаги йўналишлар бўйича янги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш орқали рўёбга чиқариш назарда тутилган:
қонунчилик нормаларини амалга ошириш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича низоларни бартараф этиш ва тартибга солиш бўйича экологик қонунни бузишлар учун муқаррар жавобгарликни таъминловчи аниқ тартибот ва институционал қоидаларни ишлаб чиқиш;
давлат табиий ресурсларининг иқтисодий қийматини аниқловчи, шунингдек табиатдан пулли фойдаланишга ўтишни, атроф муҳитни муҳофаза қилишни иқтисодий рағбатлантиришни таъминловчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;
хўжалик қонун ҳужжатлари нормаларини, уларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳақидаги қоидалар билан тўлдириш мақсадида, экологиялаштириш.
Табиатдан фойдаланиш иқтисодий механизмларини ва атроф муҳитнинг сифати стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш вазифалари атроф муҳитга антропоген таъсир кўрсатишни камайтиришга ва «ифлослантирувчи тўлайди» ҳамда «фойдаланувчи тўлайди» қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган. Уларнинг асосий қисми:
табиий ресурслар учун, атроф муҳитни ифлослантирганлик ва унга зарар етказганлик учун тўловлар тизимини такомиллаштириш;
атроф муҳитни муҳофаза қилишга инвестициялаш учун сармоядан фойдаланишни таъминловчи ривожланган сармоя бозорларини ташкил этиш;
муқобил танлаш учун имконият яратадиган экологик хизматлар ва маҳсулотларнинг ривожланган бозори билан таъминланади.
назоратнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этган ҳолда мунтазам равишда кузатишнинг (намуна олиш, ўлчовлар аниқлиги, текширишлар сифати ва шу кабилар) технологик ва техник даражасини ошириш;
мониторинг тармоқларини кенгайтириш, ифлосланишнинг нуқтали ва нуқтасиз манбаларини янада тўлиқ ҳисобга олиш;
турли ихтисосли, айниқса иқтисоднинг етакчи тармоқлари бўйича, бошқарув ва аудит соҳасида юқори малакали эколог кадрлар тайёрлаш;
аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш учун оммавий ахборот воситаларидан янада кенгроқ фойдаланиш;
ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларни, аҳолини ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини (маҳаллаларни) қарорлар муҳокамасига, қабул қилинишига ва табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишга, айниқса маҳаллий даражада жалб этиш йўли билан назарда тутилади.
халқаро конвенциялар ва битимлар бўйича, шунингдек Орол танглигини бартараф этиш, давлатлараро сув оқимларидан фойдаланиш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этиш, атроф муҳитнинг трансчегаравий ифлосланишининг олдини олиш учун Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган мажбуриятларни бажаришга йўналтирилган. Улар:
Иқлим ўзгариши бўйича мамлакатни ўрганиш ва мумкин бўлган оқибатларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш дастурини;
Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларидаги Ғарбий Тяньшаннинг биологик рангбаранглигини сақлаш бўйича трансчегара лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлардан фойдаланиш, атроф муҳитга тааллуқли масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида, суд ишларида жамоатчиликнинг қатнашиши ва улардан фойдаланиши тўғрисида» БМТ ЕЭК Орхус Конвенциясига (1998 й.) қўшилиши учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш орқали таъминланади.
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси томонидан, Глобал экологик жамғарма (ГЭЖ), Жаҳон банки ва бошқа халқаро донорларнинг молиявий кўмагида, Марказий Осиёдаги бешта давлат ҳукуматлари билан биргаликда Орол денгизи ҳавзасида сув ресурсларини бошқариш минтақавий стратегиясини ишлаб чиқиш ташкил этилган (Глобал экология жамғармаси лойиҳаси, муддатлари — 1998 — 2003 йиллар).