Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА РАДИО ЭШИТТИРИШ ДАСТУРЛАРИНИ УЗАТИШ ҲАМДА ТАРҚАТИШ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 15 сентябрда 1409-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, радиоэшиттириш ва телевидение дастурларини узатиш, тарқатиш, ташкил қилиш ва шакллантириш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида буюраман:
1. «Ўзбекистон Республикаси телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини узатиш ҳамда тарқатиш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги низом» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан 10 кун муддат ўтгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган ҳамда радиоэшиттириш ва телевидение дастурларини тарқатиш, узатиш, ташкил қилиш ва шакллантириш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятларида ушбу Низом қоидаларига қатъий риоя қилишлари белгилаб қўйилсин.
Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
25.08.2004й.,
286-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 415-модда; 2013 й., 34-сон, 459-модда)