1-ИЛОВА
1. | К.А. Шарипов | — | олий таълим, фан ва инновациялар вазири, Кузатув кенгаши ҳамраиси |
2. | Ло Вэньбо | — | Ляонинг педагогика университети (Хитой Халқ Республикаси) президенти, Кузатув кенгаши ҳамраиси |
3. | О.Р. Фазилкаримов | — | иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари |
4. | Ш.А. Каримов | — | мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари |
5. | Р.О. Каримжонов | — | рақамли технологиялар вазири ўринбосари |
6. | С.Р. Бобокалонов | — | Туризм қўмитаси раиси ўринбосари |
7. | Ф.Р. Мадрахимова | — | Урганч давлат университети ректори |
8. | Лавозими бўйича | — | Ляонинг педагогика университетининг (Хитой Халқ Республикаси) Ўзбекистондаги филиали директори |
9. | Гун Чжэн | — | Ляонинг педагогика университети халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи (Хитой Халқ Республикаси) |
10. | Ци Шую | — | Ляонинг педагогика университети матбуот директори (Хитой Халқ Республикаси) |
11. | Не Хайцян | — | «Jinshan Foreign Investment» МЧЖ раиси (Хитой Халқ Республикаси) |
12. | Чжоу Чжиян | — | «BEB Agro» МЧЖ вакили (Хитой Халқ Республикаси) |
13. | Лавозими бўйича | — | Ляонинг педагогика университетининг (Хитой Халқ Республикаси) Ўзбекистондаги филиали ижрочи директори, Кузатув кенгаши котиби |
2-ИЛОВА
Т/р | Ҳамкорлик йўналиши | Академик ҳамкор олий таълим ташкилотлари номи |
1. | Халқаро хитой тили таълими | Тошкент давлат шарқшунослик университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти |
2. | Туризм бошқаруви | «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Урганч давлат университети |
3. | Халқаро бизнес | Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Урганч давлат университети |
4. | Сунъий интеллект | Тошкент ахборот технологиялари университети, Ўзбекистон Миллий университети, Урганч давлат университети |
3-ИЛОВА
Т/р | Ҳудуд номи | Таянч техникум номи | Йўналиш номи |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | Нукус шаҳар 1-сон техникуми | Ахборот технологиялари |
2. | Андижон вилояти | Андижон туризм ва маданий мерос техникуми | Туризм |
3. | Бухоро вилояти | Бухоро туризм ва маданий мерос техникуми | Туризм |
4. | Жиззах вилояти | Зомин туризм ва маданий мерос техникуми | Туризм |
5. | Қашқадарё вилояти | Шаҳрисабз туризм ва маданий мерос техникуми | Туризм |
6. | Навоий вилояти | Навоий рақамли технологиялар техникуми | Ахборот технологиялари |
7. | Наманган вилояти | Косонсой тумани 4-сон техникуми | Ахборот технологиялари |
8. | Самарқанд вилояти | Самарқанд туризм ва маданий мерос техникуми | Туризм |
9. | Сирдарё вилояти | Сирдарё тумани 1-сон техникуми | Ахборот технологиялари |
10. | Сурхондарё вилояти | Ангор тумани 4-сон техникуми | Ахборот технологиялари |
11. | Тошкент вилояти | Бўстонлиқ туризм ва маданий мерос техникуми | Туризм |
12. | Фарғона вилояти | Марғилон туризм ва маданий мерос техникуми | Туризм |
13. | Хоразм вилояти | Хива туризм ва маданий мерос техникуми | Туризм |
Хива шаҳар техникуми | Ахборот технологиялари | ||
14. | Тошкент шаҳри | Тошкент туризм ва маданий мерос техникуми | Туризм |
4-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъуллар |
1. | Ляонинг педагогика университетининг (Хитой Халқ Республикаси) Ўзбекистондаги филиали (кейинги ўринларда — Филиал) фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Филиал уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Филиални белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 3. Филиал тузилмасини шакллантириш ва тасдиқлаш. | 2026 йил ноябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги |
2. | Филиални малакали кадрлар билан таъминлаш. | 1. Филиални малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида эълонлар бериш. 2. Танлов асосида малакали кадрларни ишга қабул қилиш. | 2026 йил октябрь-ноябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Филиал |
3. | Филиалга талабалар қабулини амалга ошириш. | 1. Филиалда кадрлар тайёрлаш йўналишларига қабул бўйича эълонлар бериш ва тарғибот ишларини ташкил қилиш. | 2026 йил октябрь | - | Филиал, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Филиалда ўқиш истагини билдирган абитуриентларни танлов асосида саралаш ва талабаликка қабул қилиш. | 2026 йил ноябрь | ||||
4. | Филиалнинг буюртмасига асосан жалб қилинадиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун рухсатномаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш. | 1. Хорижий ўқитувчи ва мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштириш. | Филиал ва хорижий ўқитувчи, мутахассислар сўровига асосан | - | Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Филиалга жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассислар, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган тартибда кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек, уларнинг Ўзбекистонда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ва унинг муддатини узайтириш. | Ички ишлар вазирлиги | ||||
3. Хорижий ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилишда белгиланган тартибда Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни бериш ва муддатини узайтириш. | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Филиал | ||||
5. | Филиалнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида олий таълимдан кейинги таълим институтини тизимли ташкил этиш. | 1. Филиалнинг устувор илмий тадқиқот йўналишларини аниқлаш. | 2028 йил апрель | Давлат бюджети маблағлари | Инновацион ривожланиш агентлиги, Филиал |
2. Илмий даражали кадрлар тайёрлаш учун олий таълимдан кейинги таълим институтлари фаолиятини ташкил этиш. | 2029 йил январь | ||||
6. | Филиалда сунъий интеллектни ўқитиш бўйича ташкил этилган менторлик малака ошириш курслари тингловчиларига тегишли шарт-шароитларни яратиш. | 1. Малака ошириш курси тингловчиларини Хоразм вилояти педагогик маҳорат марказининг ётоқхонасига жойлаштириш. 2. Малака ошириш курсини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга Филиал томонидан белгиланган тартибда сертификат бериш чораларини кўриш. | Режа-график асосида | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Филиал |
3. Малака оширишдан ўтган ўқитувчилар «Касбий ривожланиш куни» тадбирларида ментор ўқитувчи сифатида фаолият юритишини таъминлаш. | 2027/2028 ўқув йили | ||||
7. | Филиал томонидан бериладиган малака ошириш сертификатини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида муқобил малака ошириш сифатида тан олиш. | 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 декабрдаги 867-сон қарорига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Филиал |
2. Сертификатларнинг ягона электрон реестрини «Узлуксиз касбий таълим» платформасида юритиш. | 2027 йил мартдан бошлаб | ||||
8. | Филиалга бириктирилган техникумларда Хитой тажрибаси асосида туризм ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича такомиллаштирилган таълим дастурлари ҳамда ўқитиш методикаларини жорий этиш. | 1. Хитой тажрибасини ўрганиш ва илғор таълим дастурлари ҳамда ўқитиш методикаларини таҳлил қилиш. | 2027 йил апрель | - | Касбий таълим агентлиги, Филиал |
2. Туризм ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича такомиллаштирилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш. | 2027 йил август | ||||
3. Ишлаб чиқилган таълим дастурлари ҳамда ўқитиш методикаларини бириктирилган техникумларда босқичма-босқич жорий этиш. | 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб | ||||
9. | Таълим дастурларининг ўзаро мослигидан келиб чиқиб, техникум битирувчилари бакалавриатнинг тегишли босқичидан тўлов-контракт асосида ўқишни давом эттириши механизмини жорий этиш. | 1. Техникумларнинг туризм ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича ўқув дастурларини Филиалдаги бакалавриат таълим дастурлари билан ўзаро мувофиқлаштириш. | 2027 йил май | - | Касбий таълим агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Филиал |
2. Ўзлаштирилган фанларни инобатга олган ҳолда техникум битирувчиларини бакалавриатнинг тегишли босқичидан ўқишни давом эттириш тартибини ишлаб чиқиш. | 2027 йил август | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Филиал | |||
10. | Филиалда техникумларнинг махсус фан ўқитувчилари учун туризм ва сунъий интеллект бўйича касбий кўникмаларни ривожлантириш ўқув курсларини жорий этиш. | 1. Касбий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган қисқа муддатли ўқув курслари дастурларини ишлаб чиқиш ва курсларни Филиал базасида ташкил этиш. 2. Курсларни муваффақиятли тамомлаган ўқитувчиларнинг мазкур курсларда олган натижаларини муқобил малака ошириш сифатида тан олиш механизмини жорий этиш. | 2027/2028 ўқув йили | Касбий таълим агентлиги ва Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Филиал |
11. | Хоразм вилоятидан Филиалга бириктирилган туризм ва ахборот технологиялари йўналишларидаги техникум ўқувчиларининг ўқув амалиёти ҳамда махсус фанларнинг амалий қисмини Филиал базасида ташкил этиш. | 1. Филиалга бириктирилган техникумлар ва амалиёт ўташи лозим бўлган ўқувчилар контингентини аниқлаш. 2. Ўқув амалиётини ташкил этиш бўйича техникумлар ва Филиал ўртасида амалиёт дастурлари ҳамда графикларини келишиш. 3. Ўқувчиларни Филиалнинг тегишли лаборатория, ўқув-амалиёт ва бошқа инфратузилма объектларидан фойдаланган ҳолда ўқув амалиётини Филиал базасида ташкил этиш. 4. Ўқувчиларга туризм ва ахборот технологиялари соҳаларига оид махсус фанларнинг амалий қисмини Филиал базасида ўқитиш чораларини кўриш. | Режа-графикка мувофиқ | Касбий таълим агентлиги ва Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Касбий таълим агентлиги, Филиал, тегишли техникумлар |
12. | Филиал талабаларининг амалиётларини дуал таълим асосида йўлга қўйиш. | 1. Филиал ҳамда ҳамкор корхона ва ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаларини имзолаш. 2. Ҳамкор корхона (ташкилот) мутахассислари билан амалиёт дастурларини тузиш. | Ўқув жараёни графигига мувофиқ | - | Хоразм вилояти ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Филиал, ҳамкор корхона ва ташкилотлар |
3. Дуал таълим асосида таҳсил олаётган талабаларга корхона ва ташкилотлар мутахассисларини амалиёт раҳбари сифатида бириктириш. | Давлат бюджети маблағлари | ||||
13. | Филиал фаолиятида бошқаришнинг замонавий технологияларини қўллаш. | 1. «Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими» (HEMIS)ни ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш. | 2026 йил ноябрь | Давлат бюджети маблағлари | Филиал, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Ахборот тизимига Филиал профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабалари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилишини таъминлаш. | 2026 йил декабрь | ||||
14. | Ахборот-ресурс марказини замонавий адабиётлар билан бойитиб бориш ва уни автоматлаштирилган тизимга ўтказиш. | 1. Ляонинг педагогика университети ва академик ҳамкорлар билан биргаликда Филиал ахборот-ресурс марказини янги адабиётлар билан бойитиш. | 2027 — 2030 йиллар | Давлат бюджети маблағлари | Филиал, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, академик ҳамкорлар, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси |
2. Ахборот-ресурс маркази фондидаги ресурсларни «Unilibrary.uz» электрон кутубхона платформасига киритиб бориш. | 2027 — 2030 йиллар | ||||
15. | Филиалга автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратиш. | 1. Филиалга 2 та, шу жумладан, 1 та бириктирилган, 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратиш. | 2026 йил сентябрь | Давлат бюджети маблағлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Филиал |
2. Ажратилган автомобилларни белгиланган тартибда зарур техник воситалар билан таъминлаш. | Доимий | ||||
16. | Филиалда беш муҳим ташаббус доирасида спорт ва маънавий тадбирларни ташкил этиш. | 1. Беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секциялари ташкил этиш учун зарур хона ажратиш ва уни жиҳозлаш. | 2027 йил январь | Давлат бюджети маблағлари | Филиал, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секциялари фаолиятини йўлга қўйиш. | 2027 йил февраль | ||||
17. | Филиалда ёшлар ўртасида экстремизм, радикал ғоялар, гиёҳвандликка қарши курашиш, шунингдек, дин ва давлат муносабатлари ҳамда миллий қонунчиликка оид маърифий-профилактик учрашувларни ташкил қилиш. | 1. Учрашувга соҳа мутахассисларини жалб қилиш. | 2027 йил давомида | - | Филиал, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Ўтказилаётган учрашувларда ёшлар орасида содир бўлган жиноятларни мисол қилиб кўрсатиш. 3. Учрашувларга Филиалда таҳсил олаётган барча талаба-ёшларни жалб қилиш. | ҳар ойда |